Top Banner
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ШУҲРАТ ЭРГАШЕВ ЖАҲОН ТАРИХИ (Янги давр. 1-қисм. XVI–XVIII асрлар) Олий ўқув юртлари 5110600 «Тарих ўқитиш методикаси» таълим йўналиши учун ўқув қўлланма ТОШКЕНТ «O‘ZBEKISTON» 2013 www.ziyouz.com kutubxonasi
529

ЖАҲОН ТАРИХИ давр. 1-қисм. XVI–XVIII асрларn.ziyouz.com/books/kollej_va_otm_darsliklari/tarix/Jahon...Ўзбекистон Республикаси Олий

Jun 22, 2020

Download

Documents

dariahiddleston
Welcome message from author
This document is posted to help you gain knowledge. Please leave a comment to let me know what you think about it! Share it to your friends and learn new things together.
Transcript
  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    ШУҲРАТ ЭРГАШЕВ

    ЖАҲОН ТАРИХИ(Янги давр. 1-қисм. XVI–XVIII асрлар)

    Олий ўқув юртлари 5110600 «Тарих ўқитиш методикаси»таълим йўналиши учун ўқув қўлланма

    ТОШКЕНТ«O‘ZBEKISTON»

    2013

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 2

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги то-монидан олий ўқув юртлари 5110600 «Тарих ўқитиш методикаси» таълим йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган

    М а с ъ у л м у ҳ а р р и р: тарих фанлари доктори,профессор Раҳмон Фармонов

    Т а қ р и з ч и л а р: тарих фанлари номзоди Тўлқин Бобоматовтарих фанлари номзоди доцент Равшан Сиддиқов

    Ҳозирги замон цивилизациясининг шаклланиш жараёнига Буюк географик кашфиётлар, «нарх-наво инқилоби» ва улар оқибатида умумжаҳон бозори ва му-стамлака тизимининг шаклланиши катта туртки бўлди. Натижада дунёвий фан ва маданият ривожланди, инсоннинг шаъни, қадр-қиммати тушунчалари кенг омма орасида қарор топди, шахснинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлиги синга-ри хусусиятларига кенг йўл очилди, кишиларнинг дунёқараши ва ҳаётида кескин ўзгаришлар юз берди. Бу давр жаҳон цивилизациясининг тезкор тараққиёт даври бўлиб, кейинчалик индустриал цивилизация номини олди.

    Ўқув қўлланмада жаҳон тарихининг янги даврини ҳозирги замон цивилизаци-ясининг шаклланиш тарихи сифатида ёритишга ҳаракат қилинган.

    UO‘К: KBК

    ISBN

    © «O‘ZBEKISTON» NMIU, 2013

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 3

    КИРИШ

    Тарихга марксча қараш инқирозга учрагандан сўнг ўтган вақт ичида тарих ва фалсафадан пайдо бўлган адабиётларнинг аксари-ятида инсоният тарихини циклик динамика ва социогенетика наза-рияси асосида, нисбатан қисқа цикллардан то кўп асрлик цивили-зацион цикллар ва минг йиллик катта цикллар асосида қуришга ҳаракат қилинади1. Бу эса инсониятнинг ўтмиши, бугуни ва келажа-гини ибтидоий жамоа тузуми деб аталувчи узоқ мавҳумликдан бош-ланган ва «коммунизм» деб аталувчи бошқа бир ададсиз мавҳумлик билан якунланган бешта ижтимоий-иқтисодий формацияларга анъ-анавий ажратишдан воз кечиш, янги, муқобил усулларни жорий қилиш имконини берди.

    XX асрнинг биринчи ярмида тарихга цивилизацияли ёндошув фанда кенг тарқалди. Бунда тарих неолитдан бошланган локал ци-вилизацияларнинг тобора катта тезлик билан даврий алмашиниб туриши сифатида тасаввур қилинади. Моддий ва маънавий мада-ниятнинг характерига қараб фарқланадиган ҳамда ўз тараққиётида маълум босқичлардан ўтадиган локал цивилизациялар ва унинг яра-тувчиси – инсон ўрганишнинг асосий объекти сифатида қаралади. Бу қараш XVIII асрда шаклланган бўлсада (асосчиси италиялик олим Д. Вико ҳисобланади), тарихга локал цивилизацияларнинг алмаши-ниш жараёни сифатида қараш XX асрда Ғарб цивилизацияси мам-лакатларида кенг тарқалди ва янада такомиллашди. Бу назарияни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга Н. Данилевский, О. Шпенг-лер, П. Сорокин, К. Ясперс, А. Тойнби, Л.Н. Гумилев, О. Тоффлер, М. Вебер, Ф. Бродель, С. Хантингтон, М. Хайдеггер, каби олимлар катта ҳисса қўшдилар.

    Афсуски ғоявий утилитар доктриналар ҳукмрон бўлган совет мустабид тузуми даврида бу назарияни тан олиш ҳамда жаҳон ва Ватан тарихини ўқитишда қўллаш имконияти йўқ эди. Чунки ижти-моий фанлар коммунистик мафкура манфаатларига хизмат қиларди.

    1 Аслида бу ёндошув фанда янгилик эмас. Масалан, минг йиллик катта цикллар ҳакидаги назария буюк ватандошимиз АбуРайҳон Берунийга тегишли.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 4

    Бу тузум ва унда ҳукмронлик қилган догмалар қулаши билан та-рихий жараёнларнинг янги парадигмаларини ўзлаштириш учун кенг имкониятлар очилди, мустақиллик туфайли ҳақиқатни анг-лаш омилини шакллантириш ва унинг муқим амал қилишига ша-роит яратиш имкони пайдо бўлди. Ватанимиз ва жаҳон тарихини ўрганишнинг янги, илмий холисликка асосланган принциплари иш-лаб чиқилмоқда.

    Франция, Англия, Германия ва Европанинг бир қатор бошқа мамлакатларида янги тарихнинг бошланиш нуқтаси қилиб Буюк ге-ографик кашфиётлар, Гуманизм ва Реформация қабул қилинган. Ай-нан географик кашфиётлар дунёнинг фақат географик эмас, балки иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кўринишини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Географик кашфиётлар натижасида Ғарбий Европа мамла-катларида «нарх-наво инқилоби»1 юз бериб, бу воқеа ушбу мамла-катларда капиталистик муносабатларнинг ривожланиши учун катта туртки бўлди ва кейинчалик бир қатор Европа мамлакатларини ме-трополияга айлантирган мустамлакачилик тизимининг шаклланиш жараёнини бошлаб берди.

    Шарқда айнан шу ҳодисанинг ўзи қарама-қарши жараёнлар-ни келтириб чиқарди. Бу ерда турғунлик, иқтисодий ва маданий соҳаларда Ғарбдан орқада қолиш ҳоллари юз бериб, охир-оқибатда қачонлардир юксак тараққиётга эга бўлган Шарқ мамлакатларининг кўпчилиги мустамлака ва ярим мустамлакаларга айлантирилди. Шу тариқа мустамлака тизими ва умумжаҳон бозори вужудга келди. Инсоният тарихида биринчи марта жаҳон халқлари тарихи бир бу-тунлик касб эта бошлади.

    Осиё ва Африка халқларининг янги даври анъанавий равишда ушбу мамлакатларнинг мустамлакаларга айлантирилиш жараёнини қамраб олади. Жаҳон тарихининг маълум даври сифатидаги Янги тарихнинг характерли томонлари Европа учун ҳам, Осиё ва Африка мамлакатлари учун ҳам умумийдир. Аммо бу тарихий даврнинг маз-муни Ер шарининг ушбу турли минтақалари учун мутлақо турлича: Ғарбнинг илғор мамлакатларида капитализм ривожланиб, ҳукмрон муносабатларга айланаётган эди; Осиё ва Африка мамлакатлари ак-

    1 Буюк географик кашфиётлар оқибатида мустамлака империялари шаклланиб, у ер-дан оқиб кела бошлаган катта бойликлар Европа мамлакатларида нарх-навонинг, биринчи навбатда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилишига олиб келди. Бу ҳодиса олимлар томонидан «нарх-наво инқилоби» деб аталиб, Европада капиталистик му-носабатларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатди.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 5

    синча, узоқ муддатли инқироз даврига кирдилар ва кейин капитали-стик давлатларнинг экспансия манбаига айландилар.

    Осиё ва Африка мамлакатлари тарихшунослиги шарқмарказчилик ёндошувига асосланган бўлиб, минтақавий хронологик чегара-ларни белгиламайди. Кўпинча улар ўз мамлакатларидаги аниқ тарихий жараёнларни давр чегараси қилиб белгилайдилар. Маса-лан, кўпчилик Хитой тарихчилари Янги тарихнинг бошланиши деб биринчи «афюн уруши»ни (1840 –1842), якуни деб эса Хитой Халқ Республикасининг ташкил топишини (1949) оладилар. Биз на шарқмарказчилик, на европамарказчилик ёндошувларини бир то-монлама ёқламаган ҳолда, юқорида кўрсатилган воқеаларнинг (Ан-глия буржуа инқилоби билан Француз буржуа инқилоби ҳам) бирор-таси бутун жаҳон миқёсида тараққиёт векторининг кескин бурили-шига олиб келган воқеалардан бўлмаганлигини таъкидламоқчимиз. Фақат Христофор Колумб (1492) ва Васко да Гама (1498) лардан бошланган Буюк географик кашфиётларгина дунё харитасининг реал ўзгаришига олиб келган жараёнларга муқаддима бўлди ва бу-тун дунё халқларининг ҳаётида кескин бурилиш ясади. Буюк гео-график кашфиётлардан кейин том маънода Янги давр бошланди.

    «Янги тарих» термини дастлаб гуманист-тарихчилар томонидан истеъмолга киритилди. Улар Европа Уйғониш даврида дунёвий фан ва маданиятнинг ривожланиши, инсоннинг шаъни, қадр-қиммати тушунчаларининг кенг омма орасида қарор топиши, шахснинг та-шаббускорлиги ва тадбиркорлиги сингари хусусиятларига кенг йўл очилиши ва булар натижасида кишиларнинг дунёқараши ва ҳаётида кескин ўзгаришлар юз берганлигини янги давр бошланиши учун асос қилиб олдилар. Янги давр, гуманистларнинг фикрича, киши-ларнинг табиий тенглиги ғоясини, шахснинг эркинлиги ва шаъни каби демократик тушунчаларни ўзида мужассамлаштирган янгича дунёқарашнинг шаклланиши ва ҳукмрон дунёқарашга айланиши билан ўрта асрлардан фарқ қилади. Янги даврнинг энг характерли томонларидан бири, дунёни янгича тушуниш асосида шахснинг та-шаббускорлиги, тадбиркорлиги учун кенг имкониятлар очишда ва шунинг натижасида иқтисодий ҳаётнинг гуркираб ўсишида намоён бўлади.

    XVI асрдан XVII асрнинг биринчи ярмигача дастлаб Ғарбий Европа мамлакатларида аста-секин янгича ҳаёт тарзи вужудга кела бошлади. Янги даврнинг шаклланиши мураккаб жараён бўлиб,

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 6

    борган сари кўплаб халқлар ва мамлакатларни қамраб олди. Жаҳон халқлари тарихи ягона жараён сифатида шакллана борди.

    Европаликларнинг ҳаётида кўплаб янгиликлар пайдо бўлиб, уларнинг бир қисми Шарқдан кириб келди. Жамият тараққиётида янги белгилар пайдо бўлди:

    – ўрта асрларнинг буюк ихтиролари – компас, порох, китоб чоп этиш ва бошқалар ҳаётга янада кенгроқ татбиқ қилина бошланди;

    – энергияни одатдаги манбалардан (сув, шамол) олиш ва уларни механизмлар билан узатишга ёрдам берадиган кўплаб янги кашфи-ётлар қилинди;

    – мануфактура ишлаб чиқариши ривожланиб, аста-секин цех-ларни сиқиб чиқара бошлади;

    – металларга ва ўточар қуролларга ишлов бериш жараёни тако-миллашди;

    – савдо ривожланди ва пул-товар хўжалиги мустаҳкамланди;– савдо марказлари бўлган шаҳарлар жамият ҳаётида тобора

    каттароқ роль ўйнай бошлади;– аҳолининг таркиби ўзгарди – шаҳарларда буржуазиянинг сал-

    моғи ошди, ёлланма ишчилар тез кўпая борди, зиёлилар сони ўсди;– буржуазия сонининг ошиши, унинг бойлик тўплаши, инсоний

    қадр-қиммат туйғусининг ривожланиши бу қатламни ўз озодлиги ва мулки учун, жамиятда ҳукмронликни қўлга олиш учун курашга бошлади;

    – деҳқонларнинг шахсий озодликка эришиши қишлоқ хўжали-гида ҳам ёлланма меҳнат ва тадбиркорликнинг ривожланишига олиб келди. Кўплаб зодагонлар ҳам энди тадбиркорлик фаолиятига тортилди.

    Бундан ташқари янги давр ривожланган шаҳар маданияти, антик давр тарихига бўлган улкан қизиқиш, уни идеаллаштириш, бади-ий санъатнинг тез ҳаётийлашуви кабилар билан ҳам характерлана-ди. Аслида, кўпчилик ҳолларда фожиали оқибатларга олиб келган урушлар, қўзғолонлар ва инқилоблар эмас, кишиларнинг яратув-чанлик фаолияти, доимий изланиш ва интилиш маънавият ва ма-даниятда, ижтимоий ҳаётда ва иқтисодий ўсишда катта ижобий ўзгаришларга олиб келди.

    Шу маънода гуманистик ғоялар ҳам бирданига ўз-ўзидан пай-до бўлган эмас. У кишилар асрий интилишларининг, тинимсиз яра-тувчилик фаолиятларининг қонуний маҳсули эди. Ана шу ғоявий

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 7

    оқим – гуманизм доирасида XV асрдан бошлаб гуманистик тарих-шунослик ҳам шаклланди. Бу янги даврда тарихий фикр ривожи-нинг биринчи босқичи бўлди. Гуманистлар тарих фанини диний тасаввур ва афсоналардан холос қилиб, тарихни кишилар фаолия-тининг маҳсули деб қарадилар, тарихий воқеаларни рационалистик нуқтаи назардан тушунтирдилар ва шу асосда инсоният тарихини янгича даврлаштиришни ишлаб чиқдилар.

    Гуманистларгача Европада тарихни тўртта монархия – Оссурия-Бобил (Вавилон), Мидия-Эрон, Юнон-Македон ва Рим монархияла-ри бўйича даврлаштириш қабул қилинган эди. Гуманистлар бундай даврлаштириш ўрнига инсоният тарихини «қадимги», «ўрта» ва «янги»га бўлишни таклиф қилдилар. Улар бундай бўлишга мадани-ят характеридаги фарқни асос қилиб олдилар.

    Ҳозирги кунда ҳам бир қатор олимлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришларга асосланган марксистик даврлаштириш-га нисбатан гуманистларнинг даврлаштиришини ҳаётийроқ деб ҳисоблашади. Албатта гуманистлардан кейин ўтган давр орасида тарих фани жуда катта ривожланиш йўлини босиб ўтди. Кўплаб янги ғоялар, тарихни тушуниш ва тушунтиришга янгича ёндашув-лар пайдо бўлди, тарих фалсафаси шаклланди, тараққиётнинг янги қонуниятлари очилди. Зотан, гуманистлар таклиф қилган даврлаш-тириш маълум маънода ўз долзарблигини ҳамон йўқотгани йўқ. Қолаверса, марксистик тарихшуносликда янги тарихни даврлаш-тириш ўтган асрнинг 20–30-йилларида қандай зиддиятли бўлган бўлса, охиригача шундай давом этди. Бу ёндашувнинг асосини таш-кил қилган «инқилобдан – инқилобгача» даврлаштириш ўта шартли ва номукаммал эди.

    Капиталистик муносабатларнинг шаклланишида, қарор топи-шида ҳам инқилоблар эмас, Гуманизм ва Реформация ғоялари би-лан боғлиқ янги билимларнинг шаклланиши, Буюк географик каш-фиётлар натижасида дунёнинг тузилиши ҳақида янги тасаввурлар-нинг пайдо бўлиши, янги савдо йўлларининг очилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

    Бу давр Ғарбий Европада миллатларнинг ва мутлақ монар-хия кўринишидаги миллий давлатларнинг шаклланаётган дав-ри эди. Юз бераётган ҳар бир ўзгаришда шаклланаётган янгича дунёқарашнинг таъсири сезилиб турарди. Энг аввало бутун ўрта асрларда ҳукмронлик қилиб келган инсонни ақлий, маънавий кам-

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 8

    ситишга ва жисмоний чеклашга асосланган дунёқараш ўрнига янги, гуманистик дунёқараш шакллана бошлади.

    Бошқа даврларда бўлгани сингари бу даврда ҳам инсоният даҳшатли вайронагарчиликлар, қирғинлар ва ижтимоий бўҳронларга олиб келган урушлардан халос бўла олмади. Бунинг устига янги давр Европа халқлари тарихида уларнинг турмуш тарзини, жами-ятнинг маънавий асосларини бир неча бор ўзгартириб юборган инқилоблар даври, мустамлакачилик асоратига тушган Америка, Осиё ва Африка халқлари тарихида эса мустақиллик ва озодлик учун тўхтовсиз курашлар даври ҳам бўлди. Аммо ҳаётдаги, ижти-моий муносабатлардаги, маънавият ва маданиятдаги, иқтисоддаги туб ўзгаришларга урушлар ва инқилоблар эмас, одамларнинг до-имий яратувчилик фаолияти орқали эришилди.

    Буюк географик кашфиётлар, табиий фанлардаги янгиликлар, католик черковига қарши кураш натижасида янгича ҳаёт тарзи шак-лланиб борди. Капиталистик муносабатларнинг устувор муноса-батга айланиб боргани сари жамиятнинг тобора кўплаб қатламлари ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига тортилди. Бу давр Ев-ропа цивилизациясининг тезкор тараққиёт даври бўлиб, кейинча-лик индустриал цивилизация номини олди.

    Китобда жаҳон тарихининг янги даврини ҳозирги замон циви-лизациясининг шаклланиш тарихи сифатида ёритишга, бу жараён-да Осиё, Африка ва Америка халқларининг ҳам ўрнини кўрсатишга ҳаракат қилинган. Миллий давлатларнинг ташкил топиши, дунё харитасининг ўзгаришига сўзсиз катта таъсир кўрсатган географик кашфиётлар, урушлар, инқилоблар, қўзғолонлар сингари тарихий воқеалар билан бир қаторда янгича тафаккур, янгича дунёқарашнинг шаклланишига улкан ҳисса қўшган фан, адабиёт, санъат ва кунда-лик турмушдаги ўзгаришларга ва албатта турли халқларнинг ушбу жараёндаги ролига алоҳида эътибор берилди. Ўқув қўлланма учун дастуруламал сифатида олинган ғоя – ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва ўзаро са-марали таъсирининг маҳсули эканлигини ўқувчига етказишдир.

    Ўқув қўлланма асосан олий ўқув юртларининг «тарих ўқитиш методикаси» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. У икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм XVI–XVIII асрлар-ни ўз ичига олади. Бу даврнинг асосий хусусияти унинг ўтиш босқичи эканлигидадир. Бу даврда жамиятнинг ижтимоий тизими

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 9

    ва иқтисодий базисида кескин ўзгаришлар юз берди. Иккинчи қисм XIX аср бошидан Биринчи жаҳон урушининг якунланиши – 1918 йилгача бўлган давр воқеаларига бағишланган. Бу даврда Ғарбий Европа ва Шимолий Американинг илғор мамлакатларида индустри-ал цивилизация қарор топди.

    Янги даврнинг бошланиши, ҳозирги замон цивилизациясининг шаклланиши ўта мураккаб жараён эканлиги, бир китобда барча тари-хий воқеаларни қамраб олиш ва уларга ҳаммани қаноатлантирадиган даражада баҳо бериш мумкин эмаслиги аён Шунинг учун ҳам ушбу воқеаларни баҳоли қудрат ёритишга ҳаракат қилинган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 10

    I БЎЛИМ

    ЕВРОПАДА ЯНГИ ДАВРНИНГ БОШЛАНИШИI БОБ. БУЮК ГЕОГРАФИК КАШФИЁТЛАР

    ВА МУСТАМЛАКА ТИЗИМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

    XV–XVII асрлардаги Буюк географик кашфиётлар Европадакапиталнинг дастлабки жамғарилиш жараёни билан боғлиқ эди. Янги савдо йўлларининг очилиши, кашф этилган ерларнинг ўзлаштирилиши ва у ерлардаги бойликларнинг таланиши бу жара-ённи тезлаштирди, мустамлака тизимининг шаклланишини бошлаб берди, жаҳон бозорининг таркиб топишига, Европада савдо капи-талининг, банк иши ва кредитнинг ривожланишига олиб келди. Қитъалар ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар ривожланди, жаҳон савдоси Ўрта денгизидан Атлантик океанига кўчди.

    Илк янги даврда Европа ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётининг характери ҳам кўп жиҳатдан географик кашфи-ётлар билан боғлиқ бўлди. Бу пайтга келиб техник ва иқтисодий тараққиётда эришилган юқори натижалар европаликларга очилган янги ерлардан унумли фойдаланиш имконини берди.

    Салиб юришларидан кейиноқ Шарқ билан ўрнатилган жадал савдо алоқалари, натижасида ҳинд, араб ва форс матолари, заргар-лик ва ҳашам буюмларининг Европага оқиб келиши географик каш-фиёларнинг иқтисодий асосларини ташкил қилди.

    XV асрдаги географик кашфиётлар Пиреней ярим ороли дав-латлари – Испания ва Португалия денгизчилари томонидан амалга оширилди.

    Географик кашфиётларнинг биринчи, португал босқичи (1418 –1460) шаҳзода Энрике Денгиз Саёҳатчиси1 (1394 –1460) номи билан боғлиқ. Бу иқтидорли ташкилотчининг денгиз экспедицияларида

    1 Энрике (Генрих) Денгиз Саёҳатчиси – 1394 –1460 йиллари яшаган, Португалия шаҳзодаси, қирол Жуан I нинг ўғли. Португалияликлар томонидан Африканинг истило қилинишини бошлаб берган истилочи, салибчи, олим ва ташкилотчи.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 11

    фақат зодагонлар эмас, савдогарлар ҳам иштирок этганлар. Ҳали XV асрнинг 20 –30-йилларидаёқ португалияликлар Мадейра ороли-ни, Канар ва Азор оролларини кашф этдилар, Африка қирғоқлари бўйлаб жанубга қараб анча силжишди. Улар Баҳодур бурнини айла-ниб ўтиб, 1434 йили Гвинея ва Яшил бурун ороллари қирғоқларига, 1462 йили эса Сьерра-Леоне қирғоқларига етдилар. 1486 йили Бар-толомео Диаш1 томонидан Африканинг жанубий қирғоқларида Эзгу Умид бурнининг кашф этилиши Ҳиндистонга экспедиция тайёрлаш учун реал имконият яратди.

    Португалиялик денгизчиларнинг кашфиётлари, саёҳат даврида денгизларнинг оқимлари, шамолнинг йўналиши кабилар тўғрисида улар тўплаган билимлар картографиянинг ривожланишига туртки бўлди. XVI аср бошларида тропиклар чизиғи, экватор ва кенгликлар шкаласи акс эттирилган дастлабки хариталар пайдо бўлди.

    Ернинг юмалоқлиги ҳақидаги таълимотдан келиб чиқиб, итали-ялик олим, астроном ва космограф Паоло Тосканелли2 дунё харита-сини яратди. Унда Осиё қирғоқлари Атлантик океанининг ғарбий соҳилларида қилиб белгиланган эди. Олим Европа қирғоқларидан ғарбга қараб сузиб Ҳиндистонга бориш мумкин деб ҳисоблайди. У ернинг экватор бўйлаб узунлигини нотўғри тасаввур қилиб, 12 минг км. хатоликка йўл қўяди. Кейинчалик буни буюк кашфиётга олиб келган буюк хато деб аташди.

    ХV аср охирига келиб кемаларни бошқариш асбоблари (компас3, устурлаб4) ва санъати анча ривожланиб, уларнинг очиқ денгиздаги ҳолатини аниқроқ белгилаш имконияти пайдо бўлди. Кемаларнинг янги тури – каравеллалар5 пайдо бўлиб, паруслар тизими ёрдамида шамол оқими бўйлаб ва шамолга қарши анча тез – соатига 22 км. тезлик билан сузиш мумкин бўлди.

    1 Бартолемео Диаш – 1450–1500 йиллари яшаган, Африкани айланиб ўтиб, Эзгу Умид бурнини кашф этган ва Ҳинд океанига йўл очган португалиялик машҳур денгиз саёҳатчиси.

    2 Паоло Тосканелли – 1397–1482 йиллари яшаган флоренциялик олим. Астрономияга оид асарлари билан машҳур бўлган.

    3 Компас милоддан аввалги III асрдаёқ Хитойда қўлланилган бўлиб, аммо бу туридан денгизда фойдаланиб бўлмасди. Янги турдаги компас XIII асрда араблар орқали Европага кириб келган.

    4 Устурлаб (астролябия) – денгизда географик кенгилик ва узунликни аниқлашда ёр-дам берадиган бурчак ўлчайдиган асбоб.

    5 Каравелла (португалча Caravela-кема) – ўртача катталикдаги елканли кема. Буюк гео-график кашфиётларда ҳал қилувчи роль ўйнаган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 12

    Европаликлар томонидан Осиёга Ўрта денгизи орқали ўз-лаштирилган савдо йўллари, қуруқликдан ўтувчи карвон йўллари, шу жумладан Буюк ипак йўли 1453 йили Константинополни забт этган турклар томонидан ёпиб қўйилди. Натижада Европа Шарқдан келадиган товарлардан ажралиб қолди. Матолар, қанд, бўёқлар, мурч, занжабил, гуллар ва зираворлар Европа бозорларига қарийб келмай қўйди. Айниқса, мурчнинг етишмаслиги кундалик тур-мушга қаттиқ таъсир қилар эди. Зеро, XVI асрда мурч олди-сот-тида пулнинг ўрнини босиши, келин учун бериладиган сеп сифа-тида қўлланилиши мумкин эди. Бу ҳол европалик савдогарларни Ҳиндистонга, «Зираворлар ороллари»га ва европаликларга деярли маълум бўлмаган, аммо афсонавий бой деб қаралаётган Япония ва Хитойга янги йўлларни излашга мажбур қилди. Европаликлар-ни ташаббус кўрсатишга мажбур қилаётган яна бир сабаб пул зарб қилишда қўлланиладиган қимматбаҳо металларнинг етишмасли-ги эди. Бу пулларсиз савдо, хусусан, Шарқ билан савдо ҳам жадал ривожланиши мумкин эмасди. Аллақачон бойлик белгиси бўлиб қолган олтиннинг янги заҳираларини топиш европалик савдогар-лар, зодагонлар ва ҳатто ҳукмдорларни ҳам безовта қилиб қўйганди.

    Кишилардаги тадбиркорлик руҳи, бойликка, капитал жамғаришга интилиш, инсоннинг имкониятларига ишонч туйғуси энг дадил ре-жаларни ҳам амалга ошириладиган қилиб қўйди.

    Ҳиндистонга ғарбдан йўл очиш фикри шундай дадил режалар-дан эди. Ўз-ўзича бу ғоя янги эмасди1, уни антик давр алломалари-нинг китобларидан, араб-мусулмон олимлари асарларидан ҳам то-пиш мумкин эди. Хусусан, буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний биринчилардан бўлиб океан ортида ер борлигини тахмин қилган. Ҳиндистонга янги йўлларни топиш европаликлар учун ҳаётий за-руратга айланиб қолганида Атлантик океани орқали (денгизчилар уни «Зулмат денгизи» деб аташарди) ғарбга томон сузиб, бу мам-лакатга бориш режаси пайдо бўлди. Бу лойиҳани амалга оширишга жон-жаҳди билан киришганлардан бири генуялик Христофор Ко-лумб2 эди. У Португалия, Англия ва Франция қироллик уйларига ўзининг Тосканелли томонидан маъқулланган, Атлантик океани-

    1 Баъзи маълумотларга қараганда, Америка қирғоқларига Колумбдан 70 йил олдинхитойлик Чжэн Хэ (1371–1435) кемалари етиб борган. Қаранг: А.А. Маслов. Утраченная цивилизация: в поисках потерянного человечества. – Ростов н/Д: «Феникс», 2005. С. 206.

    2 Христофор Колумб – 1451 – 1506 йиллари яшаган, 1492 йили Американи кашф этган машҳур денгиз саёҳатчиси.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 13

    да ғарбга қараб сузиб, Ҳиндистон қирғоқларига бориш режасини таклиф қилди. Португалияликлар бу даврга келиб Африка орқали Ҳиндистонга йўл очиш арафасида турган эди, шу сабабли қирол Альфонс V Колумбга рад жавобини берди. Франция ва Англия эса экспедиция ҳозирлаш учун етарли флотга эга эмасди, бунинг усти-га бу мамлакатлардаги ички вазият ҳам экспедиция жўнатиш имко-нини бермасди. Шу сабабли Колумб Испаниянинг буюк қироллари Изабелла ва Фердинандни1 янги денгиз йўлларини очиш мақсадида экспедиция жиҳозлашга кўндириш учун узоқ йиллар уринди.

    Ниҳоят, 1492 йил 17 апрелда Испаниянинг қироллик оиласиКолумб билан шартнома тузди ва экспедицияга пул ажратди. Шарт-номага биноан Х.Колумб янги очилган ерларнинг вице-қироли қилиб тайинланиши, адмирал унвонини мерос қилиб олиши, янги очилган ерлардан олинадиган фойданинг 1/10 қисмини, янги ер-лар билан қилинадиган савдодан тушадиган даромаднинг эса 1/8 қисмини эгаллаши лозим эди.

    1492 йил 3 август куни «Санта Мария», «Пинта» ва «Нинья»кемаларида Колумб экспедицияси йўлга чиқди. Колумбнинг кўплаб қийинчиликларни енгишига тўғри келди: номаълум томонга сузиш учун тайёр турган денгизчиларни топиш осон эмасди, узоқ сузиш вақтида уларда муваффақиятга ишончни сақлаб туриш ҳам қийин эди. Экспедиция бошланганига 70 кун ўтгандан сўнг 1492 йил 12 октябрь куни денгизчилар Гуанахани оролига етиб келдилар. Орол-ни Колумб Сан-Сальвадор – «Муқаддас Халоскор» деб атади ваиспан қиролларининг байроғини ўрнатди. Кейин Гаити ва Куба ороллари кашф қилинди. Денгизчининг бу Ҳиндистон эканли-гига ишончи комил эди ва шунинг учун янги очилган ерларнинг аҳолисини «ҳиндулар» деб атай бошладилар.

    Колумбнинг кашфиёти португалияликларни безовта қилиб қўйди. 1494 йили Рим Папаси воситачилигида Тортесильяс шаҳрида шартнома имзоланди. Унга мувофиқ Азор оролларидан ғарбда жой-лашган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи Испанияга, шарқда жойлаш-ган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи эса Португалияга берилди.

    Колумб эса кейин, 1493–1496, 1498 –1500, 1502 –1504 йиллари, яна учта экспедиция уюштирди. Бунинг натижасида Кичик Антил

    1 Изабелла – 1451–1504 йиллари яшаган, Кастилия ва Леон қироличаси, Фердинанд II – 1452 –1516 йиллари яшаган Арагон қироли. Улар 1469 йили турмуш қуришиб, Испанияни бошқаришган. Уларни «Буюк католик қироллар» ҳам деб аташади.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 14

    ороллари, Пуэрто-Рико ороли, Ямайка, Тринидад ва Марказий Аме-рика ҳамда Жанубий Американинг шимолий қирғоқлари кашф этилди.

    1502–1504 йиллардаги Янги Дунёга тўртинчи экспедиция-си вақтида Колумб Ҳинд океанига чиқиш ва дунё бўйлаб сузиш учун имконият очишга ҳаракат қилди. Бу охирги саёҳат давоми-да Колумб буюк кашфиёт қилди: у Кубадан жанубда қитъанинг қирғоқларини топди ва Кариб денгизи қирғоғи бўйлаб 1500 км ҳудудни тадқиқ қилди. Атлантик океанини «Жанубий денгиз»дан ва Осиё қирғоқларидан қуруқлик ажратиб турганлиги исботланди. Шундай бўлсада, адмирал ўзи тасаввур қилганидек, Атлантик океа-нидан Ҳинд океанига ўтиш йўлини топмади.

    Юкатан қирғоқлари бўйлаб сузиш даврида Колумб нисбатанривожланган қабилаларга дуч келди. Улар рангли мато тайёрлашни билишар, бронза идишлардан ва болталардан фойдаланишар, ме-талл эритишни билишар эдилар. Ўша пайтда адмирал бунга эътибор бермайди, бироқ кейинчалик маълум бўлишича, бу ерлар ривожлан-ган маданият мамлакати, Американинг буюк цивилизацияларидан бири – майялар давлатининг ерлари эди.

    Колумб сўнгги бор Америкадан қайтиб Испания қирғоқларига келгандан икки ҳафта кейин қиролича Изабелла вафот этади. Адми-рал ўзининг охирги таянчидан жудо бўлган эди. Колумбнинг янги очилган ерлардан олинадиган фойдадан ўз улушини олиш учун қилган барча ҳаракатлари зое кетди. У 1506 йили ҳамма унутган, қашшоқ ҳолатда вафот этди. Буюк денгиз саёҳатчисининг ўлганлиги ҳақидаги хабар ҳам 27 йилдан кейин матбуотда эълон қилинди.

    Христофор Колумб умрининг охиригача Ҳиндистонга янги йўл очганлигига ишониб яшади.

    Ҳиндистонга элтувчи денгиз йўлининг кашф этилиши. Ҳиндистонга элтувчи денгиз йўлини 1498 йили португалияликлар кашф этишди. 1497 йили Португалия қирғоқларидан сузиб кетган Васко да Гама1 экспедицияси Эзгу Умид бурнини айланиб ўтиб, Ҳинд океанига чиқди. Африка қирғоқлари бўйлаб шимол томон-га сузган португалиялик денгизчилар Мозамбикдаги араб савдо шаҳарларини кашф этишди. 1498 йил май ойида эса араб денгиз-

    1 Васко да Гама – 1460 –1524 йилари яшаган, Ҳиндистонга денгиз йўлини очган ва уч марта саёҳат қилган португалиялик машҳур денгиз саёҳатчиси.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 15

    чиси Аҳмад ибн Мажид1 кўмагида улар Ҳиндистоннинг Калькут-та портига етиб келдилар. Европада сотиш учун кўплаб молларни юклаган экспедиция 1499 йили Португалияга қайтиб келди. Қарийб икки йил давом этган саёҳат ниҳоятда оғир кечди. Йўлда экипаж аъзоларининг 2/3 қисми ҳалок бўлди. Лекин шунга қарамасдан, Ва-ско да Гама экспедициясининг муваффақияти Европага катта таъ-сир кўрсатди. Европа савдогарлари, биринчи навбатда португали-яликлар, Шарққа қараб отландилар. Португалияликлар Ҳиндистон билан савдо қилувчи арабларни бу ердан сиқиб чиқаришди ва бу савдони Португалия қиролининг монополияси деб эълон қилдилар. Лиссабонга зираворлар ва ширинликлар олиб келган савдогарлар 800 фоизгача фойда олардилар.

    Савдо йўлларининг Ўрта денгизидан океанларга кўчиши нати-жасида Голландиянинг Антверпен шаҳри жаҳон савдосининг янги марказига айланиб, Европа бозорларидаги нархни белгилайдиган бўлди.

    1500 йили Ҳиндистон ва Антверпенда зираворлар нархидаги фарқ қуйидагича эди

    (грамм кумуш ҳисобида)2:

    Ҳиндистонда Антверпенда1 кг. Занжибил 0,9 22,11 кг. Зира 2,6 38,51 кг. Қалампирмунчоқ 3,5 47,0

    Португалияликлар арабларга нисбатан ўта қаттиққўллик билан Ҳиндистоннинг қирғоқ бўйи аҳолисини, кейин эса Малакк ва Ин-донезия аҳолисини эксплуатация қилди. Улар ҳинд рожаларидан араблар билан ҳар қандай савдони тўхтатишни, араб аҳолисини ўз ҳудудларидан қувиб чиқаришни талаб қилдилар. Португалияли-клар арабларнинг ва маҳаллий савдогарларнинг кемаларига ҳужум қилиб, уларни талар, экипаж аъзоларини эса қириб ташлардилар.

    1 Аҳмад ибн Мажид ибн Муҳаммад ал Саадий – тахминан 1421–1500 йиллари яшаган, араб денгизчиси, географи ва ёзувчиси, Васко да Гама экспедициясида қатнашган. Унинг «Фойдалар китоби» ўз даврида машҳур бўлган.

    2 Всемирная история. Весь школьный курс в таблицах / сост. М.Ю. Дуда. – Минск:Современная школа: Кузьма, 2011. С. 216.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 16

    Айниқса дастлаб эскадра командири, кейин Ҳиндистоннинг вице-қироли бўлган Альфонс д’Албукерке1 золимлиги билан машҳур бўлди. У португалияликлар бутун Ҳинд океани қирғоқлари бўйлаб мустаҳкам жойлашиши, араб савдогарлари учун океанга чиқадиган барча йўллар ёпилиши керак, деб ҳисоблар ва Араби-стоннинг жанубий қирғоқларидаги ҳимоясиз шаҳарларни талар эди. Арабларнинг Ҳинд океанидан португалияликларни қувиб чиқариш учун қилган ҳаракатлари муваффақият қозонмади. Улар 1509 йили Ҳиндистоннинг шимолий қирғоғидаги Диу яқинида қаттиқ мағлубиятга учрадилар.

    Ҳиндистон билан савдони монополия қилиб олган португалия-ликлар бу бой мамлакатга ғарбий йўлни излашда давом этдилар.

    XV аср охири XVI аср бошларида флоренциялик денгизчи ва астроном Америго Веспуччи2 португалияликлар экспедицияси тар-кибида Бразилия қирғоқларини тадқиқ этди ва 1501 йили Колумб очган ерлар Ҳиндистон қирғоғи эмас, янги материк деган хулосага келди. Эндиликда янги материк Америка3 деб атала бошланди. 1515 йили янги ерларни Америка деб атаган биринчи глобус Германияда пайдо бўлди. Кейин шу номдаги атлас ва хариталар ҳам чиқарилди.

    Ҳиндистонга ғарбий йўлнинг очилиши. Колумб очган ерлар Ҳиндистон эмас янги материк эканлигини англаш ҳам денгизчи-ларнинг Ҳиндистонга ғарбий йўлни очишга бўлган қизиқишини сўндира олмади. 1513 йили Васко Нуньес Бальбао отряди Панама бўғозини кесиб ўтгандан сўнг улкан океан борлиги маълум бўлди. Бальбао уни Жанубий денгиз деб атади. 1519 йил 20 сентябрда пор-тугалиялик тажрибали денгизчи Фернандо Магеллан (Магайльянш)4 бошчилигидаги экспедиция Испания қиролининг байроғи остида энг узоқ ва фожиали сафарга жўнаб кетди. У кўпчилик ҳали ҳам Ҳиндистон деб атаётган янги қитьани жанубдан айланиб ўтиб, ғарбга йўл очиш вазифасини олдига қўйган эди. Бир йилдан сўнг,

    1 Альфонс д’Албукерке – 1453 –1515 йиллари яшаган. Португалия мустамлака импе-риясининг яратувчиларидан бири, Буюк Албукерке ҳам деб аташган.

    2 Веспуччи Америго – 1454 –1512 йиллари яшаган, Американинг биринчи батафсил тав-сифини яратган италиялик машҳур денгиз саёҳатчиси. «Америка» унинг шарафига шундай деб аталган.

    3 Янги очилган ерларни А. Веспуччи «Янги Дунё» деб аташни таклиф қилади. Аммо ло-тарингиялик картограф М. Вальдземюллер таклифига биноан 1507 йилдан «Америка» деб атала бошланди. 1538 йилдан бу атама Шимолий Америкага ҳам татбиқ этилди.

    4 Магеллан Фернандо – 1480 –1521 йиллари яшаган, биринчи бўлиб Ер шарини айланиб сузган испаниялик машҳур денгиз саёҳатчиси.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 17

    яъни 1520 йил ноябрда экспедиция Америка қитъаси билан Оловли Ер орасида сувнинг мураккаб кўтарилиш ва тушиш тизимига эга бўлган бир бўғозни айланиб ўтиб (кейинчалик уни Магеллан бўғози деб аташди), нотаниш улкан океанга чиқди. Бу океанда сузган уч ой давомида бирон марта ҳам бўрон турмади, об-ҳаво қулай келди. Океаннинг бошқа пайтларда бўронли бўлишини билмаган Магел-лан унга Тинч деб ном берди. Экипаж аъзолари сувсизлик, очлик ва ва касалликдан нобуд бўлдилар. Улар фақат 1521 йил 6 март куни Мариан ороллари гуруҳига кирувчи кичик бир оролга етиб келди-лар ва озиқ-овқат ҳамда сувни ғамлаб олиш имкони туғилди. Ғарбга қараб сузишни давом эттириб, Магеллан Филиппин оролларига етиб келди ва шу ерда маҳаллий аҳоли билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Экспедициянинг қолган аъзолари д’Элькано бошчилигида сузишни давом эттирдилар ва Молукк оролларига етиб келдилар. У ердан зираворлар ва ширинликлар юклаб олдилар.

    1522 йил 6 сентябрь куни Магеллан экспедицияснинг тирик қолган аъзолари Испаниянинг Сен-Лукар портига етиб келади (улар шу портдан кетишган эди). Экспедициянинг 253 аъзосидан фақат 18 киши омон қолган эди. Аммо энди Ер юмалоқ эканлиги ва уни айла-ниб сузиб дастлабки портга қайтиб келиш мумкин эканлиги амалда исботланди. Бундан ташқари, кема кундалик дафтаридан маълум бўлдики, доимий ғарбга қараб сузган денгизчилар уч йилда 1 кунни «тежаб қолдилар», бу эса Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини ҳам исботлади.

    Янги ерларнинг очилиши Испания билан Португалия ўртасидаги зиддиятларнинг янада кучайишига олиб келди. Узоқ тортишувлар-дан сўнг 1529 йили бу икки давлатнинг Тинч океанидаги таъсир зоналарини белгиловчи Сарагосс шартномаси имзоланди. Унга би-ноан Испания Молукк оролларига бўлган ўз даъвосидан воз кечди, аммо Филиппин ороллари устидан ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди. Бу ороллар испан тахтининг вориси, шаҳзода Филипп шарафига(у кейинчалик қирол Филипп II) шундай атала бошланди. Аммо яна узоқ вақт Магеллан саёҳатини қайтаришга ҳеч ким журъат қилмади ва Тинч океани орқали Осиё қирғоқларига очилган йўл амалий аҳамиятга эга бўлмади.

    Кариб ҳавзасидаги испан мустамлакалари. Мексика ва Пе-рунинг забт этилиши. 1500 –1501 йиллари испан экспедиция-лари Жанубий Америка қирғоқларини шимол томон тадқиқ этиб, 2– Ш. Эргашев

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 18

    Флорида ва Мексика кўрфазига етдилар. Бу даврга келиб испанлар Катта Антил ороллари: Куба, Ямайка, Гаити, Пуэрто-Рикони; Ки-чик Антил ороллари: Тринидад ва Тобаго, Барбадос, Гваделупа ва бошқаларни ҳамда Кариб денгизидаги майда оролларни эгаллаган эдилар. Испан мустамлакачилари ва ҳукумати айниқса Кубага кат-та эътибор қаратдилар. Улар Кубани «янги дунёнинг эшиги» деб билишар эди. Бу ерда қалъалар, кўчиб келувчилар учун қўрғонлар, йўллар қурила бошланди, пахта, шакарқамиш экинзорлари пайдо бўлди. Куба ва бошқа Антил оролларида хўжаликни шакллантириш жараёнида одамларнинг шафқатсиз эксплуатация қилиниши ва Ев-ропадан олиб келинган касалликлар туфайли маҳаллий аҳолининг сони кескин камайиб кетди. Шу сабабли XVI аср ўрталаридан бош-лаб Антил оролларига Африкадан қуллар олиб келиш бошланди.

    1510 йилдан бошлаб Американинг ички ҳудудларини ўзлаш-тиришга киришилди. XVII аср ўрталаригача давом этган бу жара-ён конкиста (босиб олиш) деб номланади. 1510 йили материкдаги дастлабки қўрғонлар қурилиши бошланди. 1519 йили Америка қитъасида европаликлар қурган биринчи шаҳар – Панамага асоссолинди.

    1517–1518 йиллари Юкатан қирғоқларига ҳиндуларни қул қилиш учун келган Эрнан де Кордлоба ва Хуан Грихалва1 отрядлари Колумбгача бўлган цивилизацияларнинг энг қадимгиси – майялар давлатига дуч келдилар. Ҳайратдан қотиб қолган конкистадорлар олдида қалъа деворлари билан ўралган ажойиб шаҳарлар, эҳромлар қатори, деворларига худолар ва муқаддас ҳайвонларнинг суратлари ўймакорлик усули билан ишланган саройлар намоён бўлди. Сарой-ларда испанлар кўплаб тақинчоқлар, ҳайкалчалар, олтин ва мисдан ясалган идишлар, жанглар ва қурбонликлардан лавҳалар ўйиб иш-ланган олтин лаганлар топишди. Саройларнинг деворлари нозик дид билан ишланган, рангларга бой ажойиб расмлар билан безатил-ган эди. Умрларида от кўрмаган ҳиндуларга конкистадор суворий-лар жуда қўрқинчли, баҳайбат махлуқ бўлиб кўринар эди. Уларни айниқса ўточар қуроллар даҳшатга солади.

    1 Эрнан де Кордлоба – 1485 –1547 йиллари яшаган, испан конкистадори, Мексикани забт этишда ва ацтеклар давлатини йўқ қилишда қатнашган, кўпроқ Эрнан Кортес номи билан машҳур. Хуан Грихалва – 1489 –1527 йиллари яшаган, испан конкистадори, Мексика ва Кубани ишғол қилишда қатнашган, Марказий Америкада маҳаллий ҳиндулар томонидан ўлдирилган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 19

    Майялар – Колумбгача бўлган Америка халқлари ичида ўз ёзу-вига эга бўлган ягона халқ эди. Уларнинг ёзуви, тадқиқотчи олим-ларнинг тасдиқлашича, Қадимги Миср, Шумер ва Аккад ёзувлари-га ўхшаб кетади. Майялар анчагина бой кутубхонага, ўзларининг қуёш тақвимига эга бўлишган. Уларда астрономик билимлар ҳам шаклланган бўлиб, Қуёш ва Ойнинг тутилишини олдиндан айтиб бера олишган. Испанларнинг қурол-аслаҳадаги устунлиги ва майя шаҳар-давлатлари ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар бу ерлар-да испан ҳукмронлигининг ўрнатилишини тезлаштирди. Шунга қарамасдан Мексиканинг забт этилиши узоқ йилларга чўзилди. Майяларнинг охирги макони 1679 йили, яъни Юкатанга юриш бош-ланганидан 173 йил кейин испанлар томонидан эгалланди. Бу давр мобайнида кўплаб иқтисодий қийинчиликлар, урушлар, ҳаёт тарзи-нинг ўзгариши сабабли маҳаллий аҳолининг сони кескин камайиб кетди. XVI асрнинг дастлабки 50 йилида улар сони 4,5 млн дан 1 млн гача камайди.

    Мексиканинг забт этилиши билан бир вақтда конкистадорлар Жанубий Америка қирғоқларида афсонавий бой мамлакат Эльдора-дони излашни ҳам давом эттирдилар.

    1524 йили ҳозирги Колумбия ҳудудини забт этиш бошланди. Кон-кистадор Хименес Кесада1 Магдалена дарёсининг юқори оқимида чибча-муиска қабиласининг ерларига дуч келди. Бу қабилаларда ер-ларни омоч билан ҳайдаш, кулолчилик ва тўқимачилик, мис, олтин ва кумушга ишлов бериш анча тараққий этган эди. Айниқса чибча-лар моҳир заргарлар бўлиб, идишларга олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлардан безак беришарди. Хименес Кесада 1536 йили Санта-Фе де Богота шаҳрига асос солди.

    XVI асрнинг 30 – 40-йилларида ҳозирги Эквадор, Перу ва Боли-вия, кейин эса Чили ва Аргентина ҳудудлари забт этилди. Бу ерларда кечуа ва инк қабилаларининг анчагина тараққий этган давлатлари мавжуд бўлиб, улардан баъзилари конкистадорларга катта матонат ва жасурлик билан қаршилик кўрсатдилар. Масалан, Перунинг забт этилиши 40 йилдан зиёдроққа чўзилди.

    Дастлаб конкистадорлар олдинги даврларда йиғилган қиммат-баҳо металларни қўлга киритиш билан шуғулланган бўлса, XVI асрнинг 30-йилларидан бошлаб бой руда конларини мунтазам экс-

    1 Хименес Кесада – 1509 –1579 йиллари яшаган испан тарихчиси, шоир ва ёзувчи. Аме-рикани забт этишда иштирок этган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 20

    плуатация қилиш бошланади. Перу, Боливия ва Чили ҳудудида то-пилган олтин ва кумуш конлари, Перудаги мис конлари XVI аср ўрталарига келиб дунёда қазиб олинаётган қимматбаҳо металлнинг ярмини бера бошлади.

    Шу даврдан бошлаб мустамлакачиликнинг моҳияти ўзгаради. Конкистадорлар босиб олинган ерларни хўжалик юритиш мақсадида ўзлаштиришдан воз кечадилар. Энди кўчиб келган испанлар учун зарур ҳамма нарса «Янги Дунё»нинг олтини ва кумуши эвазига Ев-ропадан келтириладиган бўлди.

    Европадан Америкадаги мустамлака ерларга фақат бойишни мақсад қилган зодагонлар кўчиб кела бошладилар. 1503 йилдан 1660 йилгача Америкадаги испан мустамлакаларидан Испанияга 300 тонна олтин ва 25 тонна кумуш ташиб кетилди1.

    Янги босиб олинган ерлар испан қиролларининг мулки деб эъ-лон қилинди. 1512 йилдан бошлаб маҳаллий ҳиндуларни қулга ай-лантиришни тақиқловчи қонунлар чиқарилади.

    XVI асрнинг биринчи ярмида Америкадаги испан мустамлакала-рини бошқаришнинг умумий тизими вужудга келди. Иккита вице-қироллик ташкил қилинди: Янги Испания вице-қироллиги (Мекси-ка, Марказий Америка, Венесуэла ва Кариб денгизидаги ороллар); Бразилиядан ташқари деярли бутун Жанубий Америка ҳудудини эгаллаган Перу вице-қироллиги вужудга келди. Вице-қироллар ис-пан зодагонларининг олий табақасидан тайинланиб, улар мустам-лакаларга уч йил муддатга жўнаб кетар эдилар. Вице-қироллар ўзи билан оила аъзоларини олиб кетиши, у ерда кўчмас мулк сотиб олиши ва тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин эмасди. Вице-қиролларнинг фаолиятини «Ҳиндистон кенгаши» деб аталувчи ор-ган назорат қилиб боради. Бу кенгашнинг қарори қонун кучига эга бўлган.

    Мустамлакалар билан савдо «Севилья савдо палатаси» (1503) назорати остида эди. Бу палата барча юкларни божхона назоратидан ўтказар, бож йиғар ва эмиграция жараёнини назорат остида ушлаб турарди. Испаниянинг бошқа шаҳарлари Севильядан ўтиб Аме-рикадаги мустамлакалар билан мустақил савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Вице-қироллар эса ўз ҳудудларида тўлиқ ҳарбий ва суд ҳокимиятига ҳам эга эдилар.

    1 Қ а р а н г: История мировых цивилизаций: учебное пособие / коллектив авторов; под науч. ред. Г.В. Драча, Т.С. Пониотовой. – М.: КРОНУС, 2012. С. 248.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 21

    Мустамлака шароитида ҳинду этник гуруҳлари ва қабила иттифоқларининг йўқолиб кетиши, улар тилининг эса испан тили билан алмашиши юз берди. Бундан ташқари испанларнинг маҳаллий ҳиндулар билан аралашиш – метислашиш жараёни ҳам жадаллаш-ди, метисларнинг сони тез ортиб борди. ХVII аср ўрталарида кўплаб районларда европаликлар билан негрларнинг никоҳидан туғилган кўп сонли мулатлар гуруҳи ҳам пайдо бўлди. Бу Кариб денгизи қирғоқлари, Куба ва Гаитига хос бўлган жараёнлар эди. Ирқий-этник гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий ва ҳуқуқий фарқ кейинчалик Испания қонунларида ҳам ўз аксини топди.

    Португалия мустамлакалари. Португалияликларга қарашли ҳудудлардаги мустамлакачилик тизими бир оз ўзига хослиги билан ажралиб турарди. 1500 йили португалиялик денгиз сайёҳи Педру Алвариш Кабрал1 Бразилия қирғоқларига тушиб бу ҳудудни Пор-тугалия қиролининг мулки деб эълон қилди. Бу пайт Бразилияда бир неча қирғоқ бўйи ҳудудларидан ташқари ерларда ўтроқ аҳоли йўқ эди. Уруғчилик тузуми даражасида яшаётган кам сонли ҳинду қабилалари мамлакатнинг ичкари ҳудудларига қувиб юборилди. Бразилия ҳудудида қимматбаҳо металларнинг қазилма бойликлари йўқлиги, ўтроқ аҳоли бўлмаганлиги сабабли меҳнат ресурслари-нинг танқислиги бу ерда мустамлака тузумининг ўзига хослигини белгилаб берди. Бошқа бир омил савдо капиталининг анчагина ри-вожланганлиги бўлиб, бу ҳам мустамлака тузумининг характерига таъсир кўрсатди. Бразилияни фаол ўзлаштириш 1530 йили бош-ланиб, у қирғоққа яқин ҳудудларни хўжалик юритиш билан бош-ланди. Бу ерларда феодал ер эгалиги шаклини ўрнатишга ҳаракат қилинди. Қирғоққа яқин ҳудудлар 13 та капитанийга бўлиниб, бу-тун ҳокимият шу ерга эгалик қилувчиларнинг қўлида жамланган эди. Португалиянинг ўзида ҳам ортиқча аҳоли кўп бўлмаганлиги сабабли Бразилияни хўжалик учун ўзлаштириш жуда секин амалга оширилди. Кўчиб келувчиларнинг орасида деҳқонларнинг деярли йўқлиги ва маҳаллий аҳолининг кам сонлилиги туфайли феодал ер эгалигини жорий қилишга уринишлар яхши натижа бермади. Афри-кадан келтирилган негр-қулларни эксплуатация қилишга асослан-ган плантация шаклини жорий этган ҳудудлар эса анча тез ривож-

    1 Педру Алвариш Кабрал – тахминан 1467–1520 йиллари яшаган португалиялик ден-гиз саёҳатчиси. Васко да Гама очган йўлдан иккинчи Ҳиндистон экспедициясига бошчилик қилган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 22

    ланиб борди. Шунинг учун XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Африкадан қулларни олиб келиш авж олади. 1583 йили мустамла-када 25 минг оқ танли кўчкинчилар ва миллионлаб қуллар яшарди.

    Испан мустамлакаларидан фарқли ўлароқ бу ерда аҳолининг аралашув жараёни жуда секин кечди; португал маданиятининг маҳаллий аҳолига таъсири ўта сезиларсиз эди; португал тили ҳукмрон тил бўла олмади. Португаллар билан ҳиндулар тилининг аралашмасидан иборат «ленгуа жерал» деб аталувчи тил асосий мулоқот тили бўлиб қолди. Бу тилдан бразилияликлар кейин яна икки юз йил давомида фойдаландилар.

    Испания ва Португалиянинг мустамлакачилик сиёсати

    Испания ПортугалияАмериканинг забт этилиши: зўра-вонлик ва алдовнинг барча восита-лари қўлланилди. Мексика, Перу, Чили, Янги Гренада (Колумбия), Аргентина, Боливия босиб олинди. Ҳиндулар қуллик ва ўлимга маҳкум қилинди

    Ҳинд океанида қароқчилик биланшуғулланди. Ҳиндистоннинг қир-ғоқ бўйида кучли ҳимояланган факториялар қурди. Маҳаллий аҳо-лига ҳужум қилди, талади

    Мустамлакачилик ва католик черкови. Американи мустамла-кага айлантиришда католик черкови ҳам катта роль ўйнади. Черков мустамлака аппаратининг муҳим қисмига айланган эди.

    Американинг кашф этилиши ва мустамлакага айлантирилиши-ни папалик янги салиб юриши деб қарайди ва маҳаллий аҳолига христиан динини сингдириш мақсад қилиб қўйилади. Шу муноса-бат билан испан қироллари мустамлакалардаги черков ишларини бошқариш, миссионерлик фаолиятига раҳбарлик қилиш, черков ва монастирлар қурдириш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Мустамлака-ларда черков жуда тезлик билан энг катта мулкдор – ер эгасига айла-ниб борди. Конкистадорлар эса маҳаллий аҳоли устидан ҳукмронлик ўрнатишда бу аҳолининг христиан динини қабул қилиши айни муддао бўлишлигини яхши тушунар эдилар. XVI асрнинг бирин-чи ярмидан бошлаб ҳар хил монахлик орденларининг вакиллари Америкага кела бошладилар. Улар жойларда ўз қўрғонларини бар-по қилишиб, христианликни тарғиб қилиш, ҳинду болалари учун мактаблар очиш ишлари билан шуғулландилар.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 23

    Христианлаштириш сиёсатининг биринчи босқичида кон-кистадорлар ва миссионерлар маҳаллий аҳолининг фақат ди-ний қарашларини эмас, уларнинг маданияти, тили, маънавий қадриятларини, тарихий ёдгорликларини, умуман тарихий хотира-сини йўқ қилиб ташламоқчи бўлдилар. Шунга қарамасдан, ҳиндулар маданияти йўқолиб кетмади, у испан маданиятининг таъсири ости-да ўзгарди, холос. Аста-секин испан ва ҳинду маданиятларининг синтези асосида янги маданият шаклланиб борди.

    Католик миссионерлар ҳам бу жараёнга кўмаклашдилар. Улар кўпчилик ҳолларда ҳиндуларнинг вайрон бўлиб кетган ибодатхона-лари ўрнида черковлар бунёд қилдилар, маҳаллий аҳолининг айрим диний тимсолларидан фойдаландилар. Масалан, Мехико шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда вайрон бўлган ҳиндулар ибодатхона-си ўрнида муқаддас Мария Гваделупская черкови қурилади ва ҳиндуларнинг саждагоҳига айланади. Бу ерда ишланган расмларда Муқаддас Мария «қизил танли аёл» қилиб тасвирланган.

    Тинч океани ҳавзасидаги географик кашфиётлар. XVI аср-нинг иккинчи ярми – XVII аср бошларида испан денгизчилари Перу ҳудудидан Тинч океани ҳавзасига бир нечта экспедиция уюштирди-лар. Бу экспедициялар давомида Соломон ороллари (1567), Жану-бий Полинезия (1595) ва Меланезия (1605) кашф этилди. Ҳали Ма-геллан саёҳати давридаёқ «Жанубий қитъа» мавжудлиги тўғрисида ғоя пайдо бўлиб, янги очилган Жануби-Шарқий Осиё ороллари бу қитъанинг қисми деб қаралди. Бу тахмин XVII аср бошларидаги география асарларида дадил илгари сурилди ва харитага «Терра ин-когнита Аустралиа» (номаълум жанубий ер) номи билан киритила бошланди. 1605 йили Перудан йўлга чиққан экспедиция Жануби-Шарқий Осиё қирғоқларидаги ерларни кашф этди. Экспедиция бошлиғи П. Кирос1 шу ороллардан бирини янги қитъа деб тахмин қилиб, бу ҳақда хабар бериш учун Испанияга жўнаб кетди. Сузишни давом эттирган экспедициянинг қолган аъзолари тезда Кирос қитъа эмас, номаълум ороллар гуруҳини кашф этганлигини тушунишди. Бу Янги Гибрид ороллари эди. Экспедиция бошлиғи Л. Торрес2 сузишда давом этиб, бу ороллардан жанубда ҳақиқий янги қитъа –

    1 Педро Фернандес Кирос – тахминан 1565 –1614 йиллари яшаган испан денгизчиси, Соломон ва Маршалл оролларининг бир қисмини очган.

    2 Луис Ваэс де Торрес – 1560 –1614 йиллари яшаган испан денгизчиси, Янги Гибрид ороллари, бир қанча бўғозлар ва Австралияни кашф этган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 24

    Австралияни кашф этди. Янги Гвинея ва Австралия оралиғидаги бўғоз Торрес бўғози деб атала бошланди. Янги қитъани ўзлаштириш учун иқтисодий имкониятга эга бўлмаган Испания ҳукумати Торрес кашфиётини қарийб 100 йил сир сақлаб келди.

    Торрес билан деярли бир пайтда, 1606 йили голландиялик ден-гизчи Биллем Янзонсон экспедицияси Австралия қирғоқларига су-зиб келади. Аммо иқтисодий имкониятлари чекланганлиги сабабли Голландия ҳам қитъани ўзлаштиришга шошилмади. Фақат XVII аср ўрталарида голландияликлар Австралия қирғоқларини тадқиқ эта бошладилар. 1642 йили А. Тасман1 Индонезия қирғоқларидан шарққа томон сузиб, Австралияни жанубдан айланиб ўтди ва кей-инчалик Тасмания деб аталган оролларни кашф этди.

    Торрес саёҳатидан 150 йил кейин, Етти йиллик уруш (1756 –1763) даврида Манилани эгаллаган инглизлар у ердаги архивларда Торрес кашфиёти тўғрисидаги ҳужжатларни топишди. 1768 йили инглиз денгизчиси Ж. Кук2 Океания оролларини тадқиқ қилиб, Тор-рес бўғозини ва 1770 йили Австралиянинг шарқий қирғоқларини иккинчи бор кашф этди. Кейинчалик биринчи деб Торрес кашфи-ёти тан олинди. Аммо Кук экспедициясидан кейин инглизларнинг қитъани ўзлаштириши бошланди. 1788 йил 26 январь куни Янги Жанубий Уэльсга капитан Артур Филипп жамоаси келиб тушди ва кейинчалик Сидней деб аталган шаҳарга асос солдилар. 26 январь ҳар йили миллий байрам – Австралия куни сифатида нишонланади. XIX асрда қитъага европаликларнинг оммавий кўчиб келиши бош-ланади.

    * * *XV–XVII асрлардаги географик кашфиётлар дунё тараққиётига

    жуда катта таъсир кўрсатди. Маълумки, илгари ҳам европаликлар Америка қирғоқларига етиб боришган, Африка қирғоқларига ҳам денгиз саёҳатлари уюштиришган лекин фақат Колумбнинг кашфиё-тигина Европа ва Америка ўртасидаги доимий алоқаларга асос сол-ди, жаҳон тараққиётида янги босқични бошлаб берди.

    1 Абель Тасман – 1603 –1659 йиллари яшаган нидерландиялик денгизчи ва савдогар. Ев-ропаликлар ичида биринчи бўлиб Янги Зеландия, Того ва Фиджи оролларига етиб борган.

    2 Жеймс Кук – 1728 –1779 йиллари яшаган инглиз ҳарбий денгизчиси, тадқиқотчи, кар-тограф. Уч марта дунё бўйлаб саёҳат қилган. Шимолий Америка, Янги Зеландия, Австра-лияни, Тинч, Ҳинд ва Атлантик океанларини тадқиқ қилган. 1779 йили Гавай оролларида маҳаллий аҳоли томонидан ўлдирилган.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • 25

    Буюк географик кашфиётлар европаликларнинг олам ҳақидаги тасаввурларини бойитди, бошқа материклар ва у ердаги халқлар тўғрисидаги ёлғон тасаввурларни бузиб ташлади.

    Янги билимлар дастлаб Европада, кейин бошқа қитъаларда ҳам саноат ва савдонинг ривожланиши учун катта туртки бўлди. Молия тизими, банк ва кредит ишларининг янги шакллари пайдо бўлди. Асосий савдо йўллари Ўрта денгизидан Атлантик океанига кўч�