Top Banner
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ Маданиятшунослик фанидан муаммоли маъруза матнлари ТЎПЛАМИ Олий таълимнинг 340 000 – «Бизнес ва бошқарув» ҳамда 140 000 – «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани» таълим соҳаларидаги: 5140900 – «Касб таълими» (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича) 5340200 – «Менежмент» 5340600 – «Молия» 5340700 – «Банк иши» 5340800 – «Солиқлар ва солиққа тортиш» 5340900 – «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» бакалавриат йўналишлари учун мўлжалланган. Тошкент-2004
150

£ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Jun 27, 2020

Download

Documents

dariahiddleston
Welcome message from author
This document is posted to help you gain knowledge. Please leave a comment to let me know what you think about it! Share it to your friends and learn new things together.
Transcript
Page 1: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Маданиятшунослик фанидан муаммоли маъруза матнлари

ТЎПЛАМИ

Олий таълимнинг – 340 000 – «Бизнес ва бошқарув» ҳамда

140 000 – «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани» таълим соҳаларидаги:

5140900 – «Касб таълими» (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)

5340200 – «Менежмент» 5340600 – «Молия» 5340700 – «Банк иши» 5340800 – «Солиқлар ва солиққа тортиш» 5340900 – «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит»

бакалавриат йўналишлари учун мўлжалланган.

Тошкент-2004

Page 2: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

«Маданиятшунослик» фанидан муаммоли маъруза матнлари тўплами. –Тошкент.: Тошкент Молия Институти, 2004. 164 бет.

Аннотация. Мазкур муаммоли маъруза матнлари тўпламида Маданиятшунослик фани предмети, методологик асослари ва баркамол авлодни шакллантиришдаги аҳамияти очиб берилган. Унда қадимги замонлардан то ҳозирги кунларгача даврда жаҳон халқлари маданияти тараққиёти, мустақил Ўзбекистонда маънавий тикланиш жараёни ва маданият равнақи масалалари ёритилган.

Тўплам «Ўзбекистон тарихи» кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган (17 декабрь 2003 й. 8-баённома) «Ўзбекистон тарихи» кафедраси мудири: ________ Қ.Усмонов Тўплам Тошкент Молия институти қошидаги Олий ўқув юртлараро илмий-услубий Кенгаш мажлисида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган. (27 январь 2004 й. 4-сон мажлис баёни) Ректорнинг ўқув ва методик ишлар бўйича муовини: __________ А.Воҳобов

Тузувчилар:

Т.ф.д., проф. Қ.Усмонов 1-мавзу Т.ф.н. доц. Б.Каримов 2-мавзу кат. ўқит. З.Бозоров 3-мавзу П.ф.н. доц. Ф.Бабашев 4-мавзу Т.ф.н. доц. Т.Юнусов 5-мавзу кат.ўқит. С.Тўлаганова 6-мавзу кат..ўқит. Ф.Адилов 7-мавзу Т.ф.н проф. М.Содиқов 8-мавзу Ассистент С.Бурхонова 9-мавзу

Тақризчилар: проф. А.Ҳазратқулов

доц. И.Шодмонқулов

© Тошкент Молия Институти, 2004

2

Page 3: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

К И Р И Ш

Маданиятшунослик фани Ўзбекистоннинг давлат мустақилиги қўлга киритилгандан кейин республикамиз Олий ўқув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитиш йўлга қўйилди.

Маданиятшунослик фанининг предмети ва тадқиқот объекти инсониятнинг бир неча минг йиллар давомидаги маданий фаолияти, маданият тараққиёти тарихи ва назариясини ўрганишдан иборат. Қўлингиздаги маъруза матнлари тўпламида Маданиятшунослик фанининг предмети, мазмун-моҳияти, методологик асослари, ижтимоий вазифалари очиб берилган. Уни ўқиш жараёнида моддий маданият, маънавий маданият, цивилизация, қадриятлар, миллий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар, маънавий-маданий мерос тушунчаларининг маъно-мазмунини билиб оласиз.

Маъзкур тўпламда Қадимги Шарқ маданияти, антик давр ва ўрта асрлар Европа маданияти, Шарқ Уйғониш даври маданияти, Европа Уйғониш даври маданияти, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ёритилган. Унда Боғдод Маъмун академияси, Хоразм Маъмун академияси, Улуғбек академияси, Европа мамлакатларида ташкил топган университетларнинг фаолияти, уларнинг илм-фан, маданият, маърифат тараққиётидаги ўрни, жаҳоншумул аҳамияти очиб берилган. Шунингдек, XIX аср охирида содир бўлган саноат тўнтарилиши, XX аср иккинчи ярмида юз берган илмий-техника инқилоби, кибернетика, космонавтика, ахборот технологиялар ривожи, уларнинг инсоният ҳаётидаги ўрни каби масалалар ёритилган.

Маданиятшунослик фани янгича фикрлашни, инсонпарварлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантирувчи фан сифатида Ўзбекистоннинг миллий тикланишида, таълим-тарбия тизимида муҳим рол ўйнайди.

Биз ўтмиш аждодларимиздан қабул қилиб олган маданий-маънавий меросни ўз тажрибаларимиз билан тўлдириб, ривожлантириб борамиз ва келажак авлодларга мерос қилиб қолдирамиз. Бу узлуксиз умумбашарий аҳамиятга молик жараён. Ҳозирги мураккаб дунёда инсон, унинг ҳаёти, эзгулик, меҳр ва мурувват, адолат, ҳақиқат, эркинлик, тенглик, тинчлик, дўстлик, бахт-содат, ватанпарварлик каби энг олий умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашимиз зарур. Шу ўринда Президент Ислом Каримовнинг: «Кириб келаётган XXI асрда дунёни маданият ва маънавият қутқаради» деган сўзларини доимо ёдда тутшимиз лозим.

3

Page 4: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1-МАВЗУ. МАДАНИЯТШУНОСЛИК ФАНИ ПРЕДМЕТИ, МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ

ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Режа 1. Маданиятшунослик фани предмети, уни ўрганишнинг методологик

асослари. 2. Маданиятнинг таркибий қисмлари ва вазифалари. Маданият ва

цивилизация. 3. Маданиятшуносликда қадриятлар категорияси. Миллий ва умуминсоний

қадриятлар. 4. Ўзбекистоннинг миллий тикланиш жараёнида маданиятшуносликнинг

долзарблиги. Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади Маданиятнинг комил инсон шаклланишидаги ўрни. Таянч сўз ва иборалар Маданият. Менталитет. Диалектик метод. Системали ёндашув методи.

Тарихийлик методи. Ворисийлик. Моддий маданият. Маънавий маданият. Маданиятнинг вазифалари. Цивилизация. Қадрият. Миллий қадриятлар. Умуминсоний қадриятлар. Маданий-маънавий мерос.

Асосий адабиётлар

Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996, 76-85 бетлар. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999, 132-154 бетлар. Каримов И.А ЮНЕСКО Ижроя Кенгаши 155-сессиясининг якунловчи мажлисида сўзланган нутқ. Т.7. – Т.: Ўзбекистон 1999, 193-206-бетлар. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.7. –Т.: Ўзбекистон, 1999, 370-375, 381 бетлар. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Т.8. –Т.: Ўзбекистон, 2000, 489-508- бетлар. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш – пировард мақсадимиз. Т.8. –Т.: Ўзбекистон, 2000, 341-343 бетлар. Ахмедова Э., Габидуллин Р. Культурология. –Т., 2001. Есин А.Б. Введение в культурологию: Основные понятия культурологии в систематическом изложении. –М., 1999, стр. 5-61.

Қўшимча адабиётлар

Бобоев Ҳ. в. б. Маданиятшунослик. –Т.: Янги аср авлоди, 2001, 6-42, 109-116 бетлар. Гуревич П. Культурология. –М., 2000.

4

Page 5: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. Маданиятшунослик фани предмети, уни ўрганишнинг методологик асослари

Маданиятшунослик энг ёш фан ҳисобланади. У асосан ХХ аср иккинчи

ярмида мустақил фан сифатида шаклланди ва ҳарб мамлакатлари Олий ўқув юртларида ўқитила бошланди. Собиқ Совет Иттифоқи даврида маданиятшуносликка сохта фан деб қаралди, унга етарли эътибор берилмади, таълим муассасаларида ўқитилмади. Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин маданиятшунослик фанини республика Олий ўқув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитиш йўлга қўйилди.

Хўш, маданиятшунослик қандай фан? Маданиятшунослик маданият тўғрисидаги фан бўлиб, маданият тарихи ва

маданият назариясидан иборат. Маданиятшунослик фани инсониятга хос маданий жараённи, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини таҳлил қиладиган, маданият тараққиётининг умумий қонунларини ўрганадиган гуманитар фандир.

Маданиятшунослик фани, биринчидан, ибтидоий турмуш тарзидан то ҳозирги кунгача бўлган даврдаги маданий жараённи бутунлигича, яхлит идрок этишга, маданият тараққиёти ҳақида барча фанлар томонидан тўпланган билим ва тушунчаларни интеграциялашга кўмаклашувчи фандир.

Иккинчидан, маданиятшунослик маданиятни мураккаб ва динамик ҳодиса, ўзига хос феномен, система сифатида ўрганувчи фандир. Учинчидан, инсоният тараққиётининг барча босқичларига хос маданий жараённи, инсонлар томонидан яратилган моддий ва маънавий-маданий ютуқларни таққослаш, солиштириш орқали энг умумий маданиятшунослик қонунларини аниқловчи фандир.

Маданиятшунослик фани бошқа гуманитар фанлар билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади.

Маданиятшунослик гуманитар фан сифатида фалсафа фани билан яқин алоқадордир. Фалсафа фанининг асосий масаласи руҳ ёки материя бирламчими деган масала эмас, балки инсоният ҳаётининг маъно-мазмуни масаласидир. Айнан бу масала билан маданиятшунослик фани ҳам шуғулланади. Фалсафа фани оламда инсоннинг ўрни, жамият тараққитёти ҳақида мулоҳаза юритади, жамият тараққиётининг умумий қонунларини тадқиқ қилади. Бу масалаларни тадқиқ қилиш у ёки бу даражада маданиятшуносликка ҳам хосдир. Фалсафа фанининг вужудга келиши ва ривожланишининг ўзи маданият тараққиётининг маҳсулидир.

Маданиятшунослик социология фани билан ҳам яқин алоқадордир. Негаки, социологиянинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаёти, жамиятда кишиларнинг мавқеи ҳақида тўплаган маълумотларидан маданиятшунослик фанида фойдаланилади. Умумназарий хулосалар чиқаришда социологик материаллар далил сифатида хизмат қилади.

Маданиятшунослик фани Политология (сиёсатшунослик) фанининг давлат қурилиши ва тузилиши, сиёсий режимнинг турлари ва хусусиятлари,

5

Page 6: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

жамиятни сиёсий бошқариш усуллари ҳақидаги маълумотларига асосланади, уларга таяниб умумий назарий хулосалар чиқаради.

Маданиятшунослик фани инсоннинг ички дунёси ҳақида фикр юритишда психология фани ютуқларидан, жамият тараққиётининг турли босқичларидаги турмуш тарзи, урф-одатларни, миллий маданий менталитетларни тасвирлашда этнография фани маълумотларига асосланади.

Маданиятшунослик фани тарих фани билан бевосита боғлиқдир. Маданиятшунос жаҳон халқлари тарихини яхши билмоғи зарур. Бусиз инсоният тараққиётининг турли босқичларида шаклланган тарихий маданият турларини, уларнинг хусусиятларини, у ёки бу даврга хос маданий менталитетни тасвирлай олмайди. Инсониятнинг шаклланиши ва тараққиёти ҳақидаги тарихий фактлар, воқеа-ҳодисаларни билиш маданиятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши жараёни тўғрисида назарий хулосалар қилишга, маданий тараққиётга хос қонунлар чиқаришга кўмаклашади. Шу нуқтаи назардан қараганда маданият тарихи маданиятшунослик фанининг таркибий қисмидир. Шунингдек, маданиятшунослик фани бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ҳам яқиндан алоқададир.

Маданиятшунослик фани бошқа гуманитар фанлардан ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. Маданиятшунослик фани кўп асрлик маданият тарихини аслида қандай бўлса шундай тасвирлайди, маданиятнинг моҳияти, хусусиятлари, таркибий тузилиши, тадрижий тараққиёти, муаммолари, инсоният ҳаётидаги роли тўғрисида яхлит тасаввур беради. Айнан шу фан барча даражалардаги ва турли минтақалар маданиятига, унинг алоҳида шахслардан то бутун инсониятгача бўлган турли хил объектларига тадбиқан қўллаш мумкин бўлган энг умумий маданиятшунослик қонуниятларини аниқлаш имкониятига эга.

Хулоса қилиб айтганда, маданиятшунослик фанининг предмети, унинг тадқиқот объекти инсониятнинг асрлар давомидаги маданий фаолияти, маданий тараққиёт ютуқлари, уларнинг маъно-мазмунини ўрганишдан иборатдир.

Маданиятшунослик фани тадқиқот олиб боришда бир қатор методологик тамойилларга таянади. Диалектик метод маданиятшуносликнинг муҳим методи бўлиб, инсониятнинг маданий ҳаётини, минг йиллар давомида инсонлар яратган моддий ва маънавий ютуқларни яхлит, умумий ва ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишга имкон беради. Диалектик метод бирон-бир мамлакат ёки минтақада кечган маданий жараённи, жумладан Ўзбекистон халқининг асрлар давомида шаклланган маданиятини жаҳон халқлари маданияти ривожи билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганиш, тадқиқ қилишга кўмаклашади ва маданий тараққиётга хос умумий маданиятшунослик қонуниятларини очишга имкон беради.

Маданиятшунослик фани объектни ўрганишда илмий билишнинг системали ёндашув методига таянади. Системали ёндашув бўлакларни бутун орқали, бутунни унинг бўлаклари орқали таҳлил этиш, ўрганишни тақоза этади. Бу метод маданият таркибига кирувчи тил, дин, ҳуқуқ, ахлоқ-одоб, таълим-тарбия, адабиёт, санъат ва ҳоказо бўлаклар орқали бутун жамият тараққиёти тўғрисида умумлаштирилган хулосалар чиқаришга, жамият тараққиёти орқали эса маданият таркибига кирувчи бўлакларни таҳлил қилишга имкон беради.

6

Page 7: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Маданиятшунослик фани ўз тадқиқотларида тарихийлик методига асосланади. Тарихийлик методи маданиятга даврий нуқтаи назардан ўзгариб, янгиланиб, ривожланиб, бойиб борувчи жараён сифатида қарайди. Тарихийлик методи ҳар бир халқ маданиятини, ҳар бир давр маданиятини ўз даври нуқтаи назардан баҳолашни, ҳозирги маданий ҳаётни ва эришилган ютуқларни ўтган замон маданиятига таққослаб тасаввур қилиш, тасвирлашни талаб қилади.

Маданиятшунослик фанида ворисийлик муҳим тамойил ҳисобланади. Ворисийлик негизида ҳаётийлик ётади. Кишилар ўзидан олдинги авлодлар яратган маданий бойликларга таяниб яшайдилар, уларга таяниб янгиликларни яратадилар. Агар ворисийлик негизида ҳаётийлик бўлмаганида эди, «биз учун ўтмиш совуқ, бефойда, ўлик ва қизиқарсиз бўлиб қолаверарди», деб такидлайди Ж.Неру. Шарқшунос олим Макс Мюллер Ҳинд цивилизацияси ҳақида фикр юритар экан «энг замонавий ва энг қадимий ҳинд цивилизацияси ўртасида узлуксиз ворисийлик мавжуд», деб ёзади. Ворисийлик барча халқлар маданияти тараққиётига хос узлуксиз жараёндир.

Маданият бир текисда ривожланувчи жараён эмас. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатлар таъсирида маданият тараққиётида инқирозли ёки сакраш ҳолатлари ҳам юз бериб туради. Бундай ҳолатларни таҳлил қилишда иқтисодий, социологик, статистик ва билишнинг бошқа илмий методлардан ҳам фойдаланилади.

Маданиятшунослик фани ўз предметини ўрганишда тадқиқотчидан ўз идроки, ички сезгилари билан ҳис қилиш орқали ҳақиқатни англашни ҳам талаб қилади. Бу тамойил турли хил маданият соҳаларига чуқурроқ киришга, далилу-ашёлар ёрдамида исботларсиз бевосита ички сезгилар, мушоҳада орқали ҳақиқатни билиш имкониятини беради. Шунингдек, маданиятшуносликда маданиятнинг моддий ва маънавий унсурларини талқин қилиш, турли даврларга хос ёзув матнларини шарҳлаш, изоҳлаб бериш, тушунтириш (Герменевтика) усулидан ҳам фойдаланади.

Хуллас, маданиятшунослик бошқа фанлар сингари илмийлик, холислик, ҳаққонийлик талабларига жавоб берувчи билишнинг аниқ методларига таянган ҳолда тадқиқот юритади.

Маданиятшунослик фанини ўрганишнинг зарурияти шундаки, инсоният жамият тараққиётига фақат сиёсий, иқтисодий, техникавий, ҳуқуқий тадбирлар билан эришиб бўлмайди, шулар билан бир қаторда жамият маънавий-маданий ҳаётини ҳам юксалтиришга эришмоғи зарур бўлади. «Маънавият йўқ жойда, - деган эди Президент Ислом Каримов, - ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди».

2. Маданиятнинг таркибий қисмлари ва вазифалари. Маданият ва

цивилизация Маданиятшунослик фанини ўрганишда маданият сўзининг маъно-

мазмунини билиш, идрок қила олиш муҳим ўринга эга. Маданият сўзи Мадина шаҳри номи билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан. Мадина – тўлиқ арабча номи Мадинат-Расулиллоҳ, яъни пайғамбар шаҳри ҳисобланиб, ободончилиги, кўркамлиги билан Арабистондаги аҳоли яшайдиган бошқа манзилгоҳлардан ажралиб турар эди. Шунингдек, Мадина Маккадан кейин мусулмонлар ибодат

7

Page 8: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қиладиган энг йирик шаҳардир. Шу тариқа маданият сўзи бизнинг ўлкамизга Мадина шаҳри номи билан, ислом дини билан боғлиқ тарзда кириб келган.

Фанда, одамлар ўртасидаги мулоқатда маданият сўзи билан бир қаторда культура сўзи ҳам ишлатилади. Культура сўзи лотинча «culture» сўзидан олинган бўлиб, «ишлов бериш», «экиб ўстириш» маъносини билдиради. Рус файласуфлари Н.Бердяев ва В.Розиновлар «культура» сўзининг «культ» яъни диний ибодат, сиғиниш сўзидан келиб чиққанлигини қайд этганлар.

Ҳозирги пайтда инсоният фаолиятининг кўпгина соҳаларида маданият ёки культура сўзи қўлланилади. Қадимги Римда маданият деганда шахснинг тарбияланганлик, маърифатлилик даражаси тушунилган. Кейинроқ маданият деганда шахснинг қадр-қиммати, такомиллиги тушунилган. Немис файласуфи Ф.Шиллер кишилардаги инсонийлик фазилатларини, унинг ички дунёси, маънавийлик даражасини маданият деб тушунтирган. Америкалик маданиятшунос олим Эдуард Тейлор (1832-1917) маданият атамасини илм-фанга киритди. Тейлор ўзининг «Первобытная культура» (1871) асарида: «маданият кенг маънода кишининг жамият аъзоси сифатида ўзлаштирган билими, эътиқоди, санъати, ахлоқ-одоби, қонун-қоидалари ва бошқа бир қатор қобилиятлари ва одатлари йиғиндисидан ташкил топади», деб таъкидлайди.

Файласуф ва маданиятшунос В.М.Розин ибораси билан айтганда «қанча йирик маданиятшунос бўлса шунча назариялар, тушунчалар мавжуд» (В.М.Розин. Культурология. Учебник. –М., 1998, 49-бет). Дарҳақиқат, Э.Тейлор замонида маданиятнинг 7 та таърифи бўлган бўлса, 1950 йилларда унинг сони 150 тага, ҳозирги кунда эса маданиятга берилган тушунчалар сони 400 тага етади. Бу таърифлар умумлаштирилса маданият сўзининг маъно-мазмунини қуйидагича тушуниш мумкин:

1. Маданият – узоқ тарихий тараққиёт жараёнида инсоният томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликлар, асори-атиқалар йиғиндиси.

2. Маданият – у ёки бу жамиятга хос фалсафий қарашлар, илм, фан, маориф, санъат, ахлоқ, дин, ҳуқуқ, сиёсат, маиший хизмат кўрсатиш даражасини акс эттирувчи омиллар, ижтимоий тараққиёт даражаси.

3. Маданият – инсонлар ҳаётида, жамият ривожида шаклланган миллий, умуминсоний қадриятлар мажмуи.

4. Маданият - ҳар бир кишининг тарбияланганлиги, инсонийлик фазилатлари ва ижодий фаолиятининг ифодасидир. Маданиятни қўлланилишига қараб шахсий, оилавий, касбий, табақавий,

миллий маданият, жамият маданияти, умуминсоний маданият каби шаклларга бўлиб ўрганиш ҳам мумкин. Кундалик ҳаётда «муомала маданияти», «меҳнат маданияти», «нутқ маданияти», «ишлаб чиқариш маданияти», «хизмат кўрсатиш маданияти», «дам олиш маданияти», «ҳуқуқий маданият» каби тушунчалар ҳам қўлланилади.

Маданият инсон ҳаётида муҳим вазифаларни бажаради. Улар орасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб кўрсатиш мумкин.

Маданият, аввало, ижтимоий вазифаларни, яъни шахсни, одамни инсон қилиб шакллантириш ва тарбиялаш вазифасини бажаради. Маданият ҳар бир шахснинг инсоният яратган билимларни, маънавий қадриятларни, тартиб-

8

Page 9: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қоидаларни ўзлаштириб олиш, тарбиялаш, жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида фаолият юритиш қобилиятини шакллантириш вазифасини бажаради. Инсоннинг табиат ҳукмронлигидан ажралиб чиқиши маданиятга хос айрим элементларнинг шаклланиши билан бирга содир бўлади. Айнан маданият орқали ҳар бир шахс жамиятда тўпланган тажрибаларни, анъаналар ва урф-одатларни турмуш тарзини ўзлаштиради, улар кейинги авлодларга етказилади.

Маданият ахборотларни ўзлаштириш, билиш, тушуниш вазифасини бажаради. Маданият инсон учун дунёни билиш, дунё тўғрисида турли маълумотлар, ахборотлар олиш, уларни авлоддан авлодга ўтиб боришини таъминлайди.

Маданият тартибга солувчи вазифани ҳам бажаради, яъни кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгиланган тартиб-қоидалар, ахлоқий-ҳуқуқий нормалар асосида тартибга солишга хизмат қилади.

Маданият кишилар ўртасида ўзаро фикр алмашув билан боғлиқ бўлган, алоқа учун хизмат қиладиган вазифани бажаради. Бу борада тил асосий восита ролини ўйнайди. Гап шундаки, маданиятнинг бир қатор соҳалари – фан, санъат, техника ва бошқаларнинг ўзига хос тили бўлиб, уларни билмасдан туриб маданиятни тўлалигича билиб бўлмайди.

Маданият аксиологик вазифани ҳам бажаради, яъни кишилар томонидан моддий, маънавий, эстетик, ахлоқий қадриятларни эгаллашга, ёмондан яхшини, беъмани, хунук нарсалардан гўзалликни ажрата билишга кўмаклашади.

Маданият ижодкорликни ривожлантириш вазифасини ҳам бажаради. Инсонни мавжуд маданиятга танқидий-ижодий қараш, ислоҳ қилиш, такомиллаштириш, янги билимлар, қоидалар, қадриятлар, тартиб-қоидалар яратишга ундайди.

Маданият кишилардаги жисмоний ва рухий толиқишни ҳайдаш, ҳордиқ чиқариш, тикланиш, кайфиятини кўтариш йўлидаги тадбирлар, ўйинлар ташкил этувчи вазифаларни ҳам бажаради.

Маданият доимо тараққий этувчи кўп қиррали жараён, унинг таркибига кирувчи элементлари ўзгариб туради. Шу жиҳатдан тадқиқотчилар маданиятни ўзига хос белгилари, сифатига қараб бир неча турларга бўладилар. Маданиятга цивилизацион нуқтаи назардан ёндашувчи мутахассислар инсоният бир неча цивилизацияларни босиб ўтганлигини таъкидлайдилар.

Маданиятни тили, дини, анъаналари, қадриятлари, иқтисодиёти яқинлигини инобатга олиб миллий, минтақавий, даврий жиҳатдан бир неча турларга бўлиш кенг тарқалган. Миллий маданиятда тил асосий восита сифатида олинса, минтақавий маданиятда диний, ахлоқий, бадиий, моддий, географик яқинлик, умумийлик назарда тутилади. Маданиятни ирқий омилни назарда тутган ҳолда бўлиш ҳолатлари ҳам учрайди. Француз файласуфи Ж.Гобино жамият, маданият, дин, тил тўлалигича ирқий жиҳатлар билан боғлиқ, маданият мавжуд табиий шароит билан боғлиқ деб тушунтиради ва Европа маданиятини негроид маданиятдан энг юқори, устун даражада деб ҳисоблайди.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида айрим мутахассислар жамият ва маданият соҳасида юз берган ўзгаришларни тушунтириш учун конткультура,

9

Page 10: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

субкультура тушунчаларини қўллай бошладилар. Конткультура деганда ҳукмрон маданиятга қарши назариялар, қадриятлар, фалсафий, бадиий қарашлар, идеаллар тушунилади. Субкультура деганда жамиятдаги турли синфлар, табақалар, гуруҳларга хос маданий жиҳатлар ҳисобга олинади. Шунингдек қашшоқлар, қамбағаллар, ўрта табақалар, юқори табақалар, жамиятдаги элита қатламлари маданияти деган тушунчалар ҳам ишлатилади. Масалан, айрим тадқиотчилар камбағал табақалар маданияти шахсий гигиенадан тортиб билим даражасигача бўлган соҳаларда паст савияда намоён бўлади, деб тушунтирадилар. Жамиятни умумий маданият асосида бирлаштиришга интилувчи оммавий маданият мавжудлиги ҳақида фикр билдирувчилар ҳам бор.

ғшлар орасида модага берилган хотин-қизлар, айрим музикага («поп», «рок») берилган ёки алоҳида жаргон билан гаплашишни хуш кўрадиган субкультуралар ҳақида ҳам фикрлар мавжуд. Шаҳар маданияти, қишлоқ маданияти, касб маданияти, улар ўртасидаги фарқлар ҳақида ҳам гапирилади. Буларнинг ҳаммаси маданиятнинг мураккаб таркибий тизимдан иборат эканлигини кўрсатади.

Маданиятшунослик фанида шахс камолати муҳим масаладир. Шахснинг баркамол инсон бўлиб етишишида тарихий, ижтимоий-маданий муҳитнинг таъсири катта. Инсон маълум ижтимоий-маданий муҳитда дунёга келади, гўдаклик чоғидаёқ шахс ижтиомий-маданий муҳитни тайёр ҳолда топади. Мавжуд ижтимоий-маданий муҳит таъсирида шахс ижтимоий шахсга айланади. Шахснинг ижтимоийлашуви маданий-ижтимоий муҳит яратган ва риоя қилинадиган қадриятларни, урф-одатларни, ахлоқ-одобни, моддий ва маънавий бойликларни, ғоявий андозаларни ўзлаштириш, қабул қилиш орқали содир бўлади, шахс инсон сифатида шаклланади. Шу билан бирга шахсда ўткинчи эҳтиёжларни – юрист, иқтисодчи, инженер, врач, педагог, санъаткор бўлиш, бой бўлиш, амалдор бўлиш, шон-шухрат қозониш, турли унвонлар олиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш каби истаклар ҳам пайдо бўлади. Бунинг учун таълим муассасаларида қунт билан ўқиб, дунё ва жамият, уларнинг тараққиёт қонунлари тўғрисидаги умумий билимларни эгаллаш, махсус касбий фанларни ўрганиш, изланиш, ҳаётий тажриба орттириш, интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш зарур бўлади.

Маданият кишининг нафақат ижтимоийлашувини, шунингдек жамият билан интеграциялашувини таъминлайди. Маданият инсонга баркамолликка эришишга, ижодий кучларини намоён этишга кўмаклашади. Шахснинг маданий даражасини баҳолашда унинг ақли, тафаккури, онги, ахлоқи, хулқ-атвори ҳам муҳим ўрин тутади. Маданият инсоннинг яширин, бетакрор индивидуал хусусиятлари, қобилиятларини рўёбга чиқариш, ўстириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.

Шахсни баркамол қилиб етиштиришда жамият маданиятининг бир қатор тизимлари алоҳида аҳамиятга эга. Масалан:

Сиёсий маданият – кишиларнинг сиёсий онги, манфаатлари, мақсадларини ифодаловчи сиёсий-ҳуқуқий ғоялар мажмуидир. Сиёсий маданият жамиятнинг турли ижтимоий табақалари манфаатлари билан боғлиқ

10

Page 11: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ҳолда вужудга келади ва сиёсий фаолиятда намоён бўлади. Ҳар бир ижтимоий табақа ўзининг сиёсий манфаатларидан келиб чиқиб ғоялар, дастурлар ишлаб чиқади, сиёсий ташкилотлар тузади ва сиёсий ҳокимият учун турли усуллар, воситалар билан амалий ҳаракат қилади.

Сиёсий маданият ҳуқуқий маданият билан боғлиқ. Ҳуқуқий маданият қонунларни билиш, уларга амал қилиш, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий савия, ҳуқуқий муносабатлар, ҳуқуқий фаоллик маданияти демакдир.

Иқтисодий маданият деганда иқтисодий билим, иқтисодий онг, иқтисодий фаолият, иқтисодий-ижтимоий муносабатлар тушунилади. Шахс иқтисодий маданияти жамият иқтисодий маданиятининг таркибий қисмидир. Шахс иқтисодий маданиятининг камол топиши учун иқтисодий қадриятларни, иқтисодий билимларни пухта эгаллаши лозим, шундагина у эркин иқтисодий фаолият юрита олади.

Ахлоқий маданият таркибига ахлоқий онг, ахлоқий муносабат ва ахлоқий фаолият киради. Жамият ахлоқий маданияти ахлоқий қадриятлар тизимини ифодаласа, шахс ахлоқий маданиятида ахлоқий қадриятларнинг индивидуалликда қандай даражада акс этиши ифодаланади.

Баркамол инсонни тарбиялашда экологик маданият, эстетик маданият, дин, фан ва бошқалар ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Кўпгина ҳолларда маданият ва цивилизация сўзлари ёнма-ён ишлатилади. Масалан, «Қадимги Миср цивилизацияси», «Қадимги Миср маданияти». Бу атамалар гўё бир хил маънони англатгандай кўринади. Аслда эса цивилизация ва маданият бир-биридан фарқ қилувчи тушунчалардир. Файласуфлардан О.Шпенглер ва А.А.Бердяев асарларида цивилизация – бу инсоният борлиғининг моддий-техник томони, маданият эса унинг маънавий томонидир, деб тушунтирилади.

Инсоният ҳаётида цивилизация ва маданият ўзаро боғлиқ ҳолда ривожланиб келмоқда. Гап шундаки, одам пайдо бўлгандан бери, онгли мавжудод сифатида яшаш учун курашиб келмоқда. Одам дастлаб ўзини ўраб турган олам олдида, табиатнинг даҳшатли ҳодисалари, қаҳратон совуқ, жазирама иссиқ олдида ожиз, ҳимоясиз, ялонғоч бир мавжудод эди. Бироқ одам барча тирик мавжудодлардан ўз онглилиги билан ажралиб турарди, ҳаммасидан устун эди. Инсон онглилиги туфайли яшаш учун курашди, ўзини ўраб турган табиатга ишлов бериб, аста-секин ўзи учун зарур қулайликлар яратиб борди. Бу қулайликлар яратилиш усули, мазмун-моҳиятига кўра цивилизация ёки маданият атамалари билан тушунтирилади.

Инсоният томонидан яратилган ов ва меҳнат қуроллари, оловдан фойдаланишни ўзлаштириш, чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик, кийим-бош, уй-жой, йирик сув иншоотлари, бинолар, машиналар, техника тараққиёти, транспорт, алоқа, маиший хизмат воситалари кабилар цивилизация тушунчасига киради. Демак, цивилизация деганда инсонлар ўзлари учун яратган жисмоний қулайликлар, моддий эҳтиёжларини қондирувчи моддий-техник воситалар тушунилади.

Маданият эса яшаш учун курашнинг руҳий, маънавий усулларидир. Масалан, одам йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланиш усулини, яъни цивилизация

11

Page 12: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

йўлини топиши мумкин. Лекин инсон ўлимдан ўзини сақлай олмайди, ўлим ҳақ. Демак, одам ўзини ўзгартириши, ўлим васваси билан доимо даҳшат остида бўлмаслиги, унга кўникиши зарур бўлади. Бу соҳада маданият ҳаракатга келади. Маданият инсонларга руҳий, маънавий қулайликлар яратади, шахсни, унинг табиат ҳақидаги тафаккурини ўзгартиради, инсонда ички барқарорликни шакллантиради. Маънавият орқали инсон ўлим даҳшатини енгади, кези келганда Ватани, халқи учун ўлимга ҳам тик боради. Ибтидоий жамиятдаги сеҳргарлик, жодугарлик, афсунгарлик, ҳозирги замон динлари, халқ қўшиқлари, адабиёт, санъат, ахлоқ-одоб ва бошқалар – буларнинг ҳаммаси маданият соҳасига киради. Агар цивилизация инсоннинг моддий эҳтиёжларини қондирса, маданият унинг маънавий эҳтиёжларини қондиради.

Цивлизация сўзи лотинча гражданлик, давлатчилик сўзидан келиб чиққан. Цивилизация сўзи маърифатпарварларнинг XVI асрдан бошлаб урушларсиз ҳамда мутаассиб руҳонийлар таъсиридан озод жамият учун курашишлари жараёнида фанга кириб келди. Цивилизация сўзи жамият тараққиётининг даражасини белгиловчи тушунчадир. Цивилизация инсоният тараққиётидаги учта катта даврнинг (ёввойилик, вахшийлик ва цивилизация) охиргиси бўлиб, у ёзувнинг, давлатнинг, ҳуқуқий тартиб-қоидаларнинг келиб чиқишидан, яъни бундан 6 минг йиллар муқаддам (Мисрда) бошланган. Цивилизациянинг бошланиши билан турли хил динлар, гуманистик ва ахлоқий қадриятлар кенг тарқала бошлайди. Цивилизация барча минтақаларда бирданига бошланмаган, турли минтақаларда бирин-кетин вужудга келган, албатта.

Цивилизация маданият тушунчаси каби инсоният тараққиётининг маҳсули. Қадимги даврларда Қадимги Миср цивилизацияси, Ўрта денгиз цивилизацияси, Ҳинд цивилизацияси, Марказий Осиё цивилизацияси айрим ҳудудларда, бир-бири билан у қадар боғланмаган ҳолда шаклланган бўлса, XVI-XX асрларда умумжаҳон цивилизацияси шаклида мужассамлашди. Дунёда илғор фан, техника, технология, ахборот воситалари асосида иш юритаётган, маърифатпарвар, демократик жамият, ҳуқуқий давлат қурган мамлакатлар мавжуд, улар ҳақиқий цивилизация йўлига кириб бормоқдалар. Жумладан, мустақил Ўзбекистон ҳам юксак цивилизацияли демократик жамият қуриш йўлидан бормоқда.

Маданият ва цивилизация ўртасида мантиқий бирлик, умумийлик мавжуд, негаки уларнинг ҳар иккаласи ҳам инсон фаолиятининг маҳсулидир. Ҳам моддий, ҳам маънавий тараққиётнинг бошида инсонларнинг маънавий тафаккури, ниятлари, ғоялари, ўйлари, лойиҳалари, мўлжаллари туради, сўнгра улар моддий шаклда намоён бўлади. Бунга нафақат техник иншоотларининг, шунингдек бадиий асарларнинг яратилиши ҳам мисол бўла олади. Масалан, Амир Темур ҳайкалида, аввало, яратувчининг маънавий тафаккури, лойиҳаси, мўлжали, сўнгра уларнинг моддий шаклга кирган ажойиб моддий монументни кўрамиз.

12

Page 13: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

3. Маданаиятшуносликда қадриятлар категорияси. Миллий ва умуминсоний қадриятлар

Қадрият, ҳаётда қадриятларга мослашиш, қадриятларни мўлжаллаб иш

тутиш маданиятшунослик фанининг муҳим категориясидир. Кишилар онгида қадрият категорияси турли нарса ва ҳодисаларни

таққослаш орқали шаклланади. Инсон дунёни англаб олгандагина, дунёда содир бўлган ва бўлаётган ҳодисалар, воқеалар, ўзгаришларни тушуниб етгандагина, ўзининг ҳаёти учун нималар муҳим ёки муҳим эмаслигини, нималарсиз яшаш мумкин ёки мумкин эмаслигини ажрата олади. Табиийки, ҳар бир инсон ўз қадриятлар дунёсини ўзича аниқлайди. Демак, қадриятлар бу нарсалар эмас, балки нарсаларга, ҳодисалар ва бошқаларга муносабатдир. Шундай қадриятлар борки, уларсиз маълум давр маданияти кемтик, ноқулай бўлиб қолади. Шахс маданияти мисолида бу ҳолатни қуйидагича тасвирлаш мумкин бўлади: қадрият шундай нарсаки, усиз бирон шахснинг тўла ёки қисман мавжудлиги ўз аҳамиятини йўқотади. Масалан, ошиқ бўлиб қолган одам учун ўз севгилиси, ота-она учун ўз фарзанди, олим учун илм-фан шундай қадриятки, ундан маҳрум бўлса ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Ҳар бир давр маданиятининг шундай қадриятлар тизими борки, уларсиз мазкур маданиятнинг мавжудлиги мазмунсиз бўлиб қолади.

Қадриятлар деганда нимани тушунмоқ керак? Қадриятлар – борлиқ ва жамият, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, инсон

ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Кўпгина ҳолларда кишилар қимматбаҳо буюмларни қадрият дейишади. Аслида эса қадрият сўзининг маъноси бошқачароқ. Масалан, минг йиллар илгариги буюмнинг баҳоси арзимас бўлиши мумкин, негаки, уни ҳозир ишлатиб бўлмайди. Аммо мерос сифатида у буюм ниҳоятда қадрли, аҳамиятли бўлиши мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, қадриятлар деганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча моддий ва маънавий маданият унсурлари тушунилади. Қадрият инсоният яратган ва яратаётган моддий ва маънавий бойликларнинг гултожидир. Қадриятларнинг аҳамияти шундаки, улар кишиларнинг хулқ-атворини тартибга солиш ва тўғри йўналтиришга хизмат қилади.

Қадриятларни маданият сингари моддий ва маънавий қадриятларга ажратиш мумкин. Моддий қадриятларга инсонлар учун жисмоний қулайликлар яратувчи хўжалик, техник, соғлиқ, жинсий жуфтлик, бойлик, қулай маиший шарт-шароитлар, тоза сув, сифатли озиқ-овқат ва бошқаларни киритиш мумкин.

Маънавий қадриятларга илмий, ахлоқий, эстетик, диний, бадиий ва бошқа қадриятлар киради. Айрим қадриятлар тарихий, даврий хусусият касб этиб, давр ўзгариши билан ўзгариб бориши мумкин. Шу билан бирга доимий, универсал аҳамиятга эга бўлган қадриятлар ҳам мавжуд. Масалан, одамни қаҳрамонликка, Ватанга содиқликка ундовчи қадриятлар. Бадиий, ахлоқий қадриятлар ҳам универсал қадриятлар ҳисобланади. Энг юксак қадриятлар эзгулик, меҳр ва мурувват, меҳнат, ҳаёт, муҳаббат, адолат, ҳақиқат, бахт

13

Page 14: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

сингари мезонларда ифодаланади. Бу неъматлар шунинг учун қадриятлар дейиладики, уларни кишилар ўзлари учун аҳамиятли бўлганлиги учун қадрлайдилар.

Қадриятлар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг асрлар давомидаги амалий фаолиятида шаклланади ва ривожланади. Қадриятлар орасида энг олийси инсон, унинг ҳаётидир. Жамият тараққиётида, инсон ҳаётида эркинлик, озодлик, тенглик, барқарорлик, тинчлик, тотувлик алоҳида аҳамиятга эга бўлган қадриятлардир.

Қадриятлар амал қилиш доирасига кўра миллий, минтақавий ва умуминсоний турларга ҳам бўлинади.

Миллий қадриятлар мураккаб ижтимоий-руҳий ҳодиса бўлиб, у миллатнинг генофонди, тили, турмуш тарзи, маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналари, миллий онги, моддий ва маънавий бойликлари, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жиҳатларида намоён бўлади. Ўз миллий қадриятига эга бўлмаган миллат йўқ. Миллий қадриятларнинг соҳиби муайян миллатдир. Миллатнинг таназзули айни ҳолда миллий қадриятларнинг таназзули ҳамдир. Ҳар бир миллат ўз қадриятларини яратувчиси, асраб-авайловчиси ва келажакка етказувчиси ҳамдир. Миллат сиёсий жараёнлар натижасида бирор империя ёки давлатга қарам бўлиб қолганда ҳам ўз миллий қадриятларини сақлаш туйғуси йўқолиб кетмайди, миллий қадриятлари маълум даражада сақланиб қолади.

Ўзбек халқининг бой, ўзига хос бетакрор миллий қадриятлари бор, улар бир неча минг йилллар давомида шаклланган. Қадриятлар дастлаб маҳаллий мазмунда, яъни Хоразм, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва ҳоказо ҳудудларда яшовчи аҳолига хос урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар ва ҳоказо тарзда шаклланади. Сўнгра уларнинг энг муҳимлари асрлар давомида сараланиб умуммиллий қадриятлар даражасига кўтарилади. Ўзбек халқига хос қуйидаги жиҳатлар унинг миллий қадриятлари сифатида бошқа халқлар томонидан эътироф этилган:

• туғилган макон ва она юртга эҳтиром; • авлодлар хотирасига садоқат; • катталарга ҳурмат, кичикларга иззат; • меҳмондўстлик; • болажонлик; • маънавият-ахлоқ-одоб-маърифат; • муомалада мулозамат, ҳаё, андишалик; • оғир кунларда вазминлик, сабр-тоқат ва ҳоказо. Мустақиллик қўлга киритилгач, миллий қадриятларга эътибор кучайди.

Мустамлакачилик даврида топталган миллий қадриятларимиз тикланди, янги маъно-мазмун билан бойиб бормоқда.

Қадриятлар ҳақида гап борганда минтақавий қадриятлар ҳам инобатга олинади. Минтақавий қадриятлар ҳудуди, тарихи, иқтисодиёти, маданияти, дини, тили, урф-одатлари ва анъаналари муштарак бўлган халқлар манфаатига хизмат қиладиган табиий ва ижтимоий ҳодисалар мажмуасини ташкил этади.

14

Page 15: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Умуминсоний қадриятлар – одамзод учун, кишилик жамияти учун энг қадрли бўлган нарсалар, ҳодисалар, фаолият ва бошқаларнинг умумижтимоий қадрини, аҳамиятини ифодалаш мақсадида қўлланиладиган тушунчадир. Умуминсоний қадриятлар категориясининг мазмунини тўлиқ англаб етиш учун, аввало, умуминсонийлик тушунчасининг маъносини билмоқ зарур. Умуминсонийлик деганда одамлар учун умумий бўлган мезонлар, объектив ва субъектив ҳолатлар, хусусиятлар, шарт-шароитлар ва бошқалар тушунилади.

Умуминсоний қадриятлар деганда умумжамият, бутун инсоният учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, инсониятнинг мавжудлиги, ўтмиши, бугуни ва келажагини, яшашнинг асосий йўналишлари, қонун-қоидалари, талаб ва тартиботларини, одамларнинг энг азалий орзу-умидлари ва идеаларини ўзида акс эттирадиган қадриятлар назарда тутилади. Бутун инсоният учун умумий фойдаланиш имконини берадиган универсал технологиялар, ишлаб чиқариш, бошқаришни ташкил этиш, космонавтика, кибернетика, ахборот технологиялари умуминсоний қадриятлар жумласига киради. Умуминсоний қадриятларга маданият, маънавият, фан, дин, санъат, ҳуқуқ, сиёсат, ижтимоий онг шакллари билан боғлиқ ютуқлар, кашфиётлар, яратилган бойликлар, маънавий камолотнинг йўналишлари, воситалари киради. Инсон, унинг ҳаёти, яхшилик, гўзаллик, адолат, ҳақиқат, эркинлик, тенглик, дўстлик, муҳаббат, бахт-саодат, ватанпарварлик ва ҳоказолар умуминсоний қадриятларнинг энг олийси, идеал қадриятлардир.

15

Page 16: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

4. Ўзбекистоннинг миллий тикланиш жараёнида маданиятшуносликнинг долзарблиги

Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида маданиятнинг миллий ўзига

хослигини сақлаш долзарб муаммолар жумласига киради. Негаки, кўп ҳоллларда дунёда содир бўлаётган глобаллашув, иқтисодий ва сиёсий модернизациялашув жараёни таъсири остида дунё стандартлашиш ва бирхиллашиш томон бормоқда, миллий ўзига хослик, миллий маданиятга хос жиҳатлар йўқолиб кетади, деган фикр-мулоҳазалар устунлик қилишга ҳаракат қилмоқда. Амалий ҳаёт эса бундай қарашларнинг асоссиз эканлигини кўрсатмоқда, инкор этмоқда. Аксинча, ҳаётий тажрибалар кўрсатмоқдаки, хусусан миллий белгиларнинг хилма-хиллиги жаҳон маданиятининг барқарорлигини ва ривожланишини таъминламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1998 йил 6 ноябрда ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши сессиясида сўзлаган нутқида шундай таъкидлайди: «Мен умуминсоний қадриятлар ривожини ҳар бир халқ маданияти ва ўзига хослигининг ўзаро уйғунлашуви деб биламан. Маданиятларнинг шу тарздаги уйғунлашувигина умуминсоний маданият ва бутун цивилизациянинг гўзаллиги ва қадр-қимматини яратади. Зеро, умумий цивилизация турли халқларнинг маданиятларидан шаклланади» (Асарлар, Т.7, 194-бет).

Ҳозирги тараққиётнинг тенденцияси маданий-маънавий мероснинг роли ва аҳамиятини қайта англашдан, миллий анъаналарни ҳозирги ҳаётга фаол қўллашдан иборат. Бу муаммо айниқса Ўзбекистон учун ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Негаки, мустабид совет ҳокимияти даврида ўзбек халқининг миллий маданияти, маънавий мероси поймол қилинди, уларни унутиш, она тилимиз - ўзбек тилини қадрсизлантириш йўли тутилган эди. Бу даврда маданият мафкуралаштирилди, коммунистик мафкурага мос келмайдиган томонлари йўқ қилинди, турли фикр юритишлар инкор этилди, онг устидан ҳукмронлик қилинди, асрлар давомида шаклланган анъанавий ахлоқий ва эстетик қадриятларга эскилик қолдиқлари сифатида қаралди.

Шу боисдан Ўзбекистон давлат мустақллигини қўлга киритган кундан бошлаб, жаҳон маданиятининг таркибий, ажралмас қисми ҳисобланган, аждодларимиз томонидан яратилган миллий маданий-маънавий меросимизни тиклаш йўлидан борди. Бу йўл Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Хўш маданий-маънавий мерос нима? Маданий-маънавий мерос қадим замонлардан бери аждодларимиз, ота-

боболаримиздан бизгача етиб келган маданий-маънавий бойликлар - сиёсий, иқтисодий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари ва бошқа миллий қадриятлар мажмуидир. Бундай бойликлар, қадриятлар бир йилда, бир асрда ҳосил қилинадиган ҳодиса эмас, улар жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжи туфайли юзага келади. Улар жамият сиёсий жиҳатдан ўзгариши билан йўқолиб кетмайди, кейинги авлодлар учун мерос

16

Page 17: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бўлиб қолади. Маданий-маънавий мерос инсонни юксалишга даъват этадиган, ички оламини бойитадиган, иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган қудратли кучдир.

Истиқлол йилларида Ўзбекистонда маданий-маънавий меросни тиклаш ва янада ривожлантириш борасида катта ютуқларга эришилди. Бу миллий онгнинг ўсишида муҳим аҳамиятга эгадир. Маданий мероснинг тикланиши қуйидаги муҳим жиҳатларда намоён бўлмоқда:

- халқимизнинг қадимий маданий-маънавий меросига, қадриятлари ва идеалларига қайта назар солиш, янгича англаш, тиклашнинг зарурлиги ва муҳимлиги эътироф этилди;

- меросимизни тиклашга саралаш нуқтаи назардан ёндашилди, миллий маданиятнинг умуминсоний қадриятларни бойитадиган, жамиятимизни янгилаш ва инсонпарварлаштиришга хизмат қиладиган энг муҳим, аҳамиятли ютуқлари, жиҳатлари тикланмоқда;

- кенг халқаро алоқалар ривожланмоқда, умуминсоний қадриятларга уйғунлашиб борилмоқда;

- ўз тафаккури билан мустақиллик руҳини белгилаб берадиган зиёлиларнинг янги авлоди шаклланмоқда;

- шахс ва ижтимоий онгда янгича дунёқараш, гуманистик тафаккур шаклланиб бормоқда.

Мустақиллик туфайли мамлакатимизда умуминсоний демократик қадриятларга мос очиқ фуқаролик жамияти шакллантирилмоқда. Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Аҳмад ал-Фарғоний, Амир Темур, Бурхониддин Марғиноний, Мотурудий каби кўплаб, нафақат бизнинг миллий маданиятимиз, балки бутун жаҳон цивилизацияси хазинасига салмоқли ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг номи, хайрли ишлари ўз ўрнини топди, уларнинг унутилган асарлари нашр этилди, этилмоқда. Халқ қаҳрамонлари, буюк шахслар номлари оқланди, улар хотирасини намоён этувчи ёдгорлик мажмуалари, ҳайкаллар бунёд этилди.

Миллий маданиятимизнинг тикланишида маданиятшунослик муҳим ўринга эга. Айнан шу фан маданий-маънавий соҳалардаги унутилган қарашларни, зўровонларча паймол этилган қадриятларни аниқлаш, қайта тиклаш ва янги маъно-мазмун билан бойитиш каби фаолиятга кўмаклашади.

Бугунги кунда гуманистик идеаларни, маданий-маърифий қадриятларни тиклаш умумбашарий аҳамиятга эга. Шу маънода Президент Ислом Каримов: «Кириб келаётган ХХI асрда дунёни маданият ва маънавият қутқаради» деган сўзларини эслаш ўринлидир (Асарлар т.7, 194-бет).

Маданиятнинг назарий муаммолари ва тарихига умуминсоний қадриятлар нуқтаи назардан, ҳар бир давр ва ҳар бир халқ маданиятига ҳурмат нуқтаи назардан ёндашувчи маданиятшунослик фани «маданиятлар мулоқоти»ни амалга оширишга, гуманистик ғояларнинг уйғонишига ёрдам беради. Бу жараёнда таълим-тарбия соҳаси муҳим роль ўйнайди.

Таълимнинг демократлашуви, инсонпарварлашуви ва ижтимоийлашиб бориши Ўзбекистонда амалга оширилаётган таълим ислоҳотининг муҳим ютуғидир. Негаки, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг пировард

17

Page 18: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

натижаси иқтисодиётга, давлат бошқарувига, жамоат ташкилотлари ва бошқа соҳаларга қандай мутахасисларнинг келишига боғлиқ, албатта. Шу боисдан бугунги кунда талабаларимизнинг маданий ва маънавий-ахлоқий савияси ўта долзарб масала ҳисобланади. Хусусан, Олий таълим муассасалари олдидаги асосий вазифа, битирувчиларни ижтимоий ҳаётнинг мустақил субъекти сифатида шакллантиришга эришишдир. Бунинг мазмуни шундан иборатки, ҳар бир битирувчи сиёсий, ахлоқий, эстетик, иқтисодий, дунёвий ва бошқа соҳаларда мустақил, тушуниб етган ҳолда қарорлар қабул қилишга етилган бўлиши зарур. Талабаларда бундай малакаларни шакллантиришда маданиятшунослик муҳим ўринга эгадир.

Хулоса қилиб айтганда, маданиятшунослик янгича фикрлашни, инсонпарварлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантирувчи фан сифатида Ўзбекистоннинг миллий тикланишида, таълим-тарбия тизимида муҳим рол ўйнайди.

18

Page 19: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Савол ва топшириқлар

1. Маданиятшунослик фанининг предмети, ўрганиш объекти нималардан иборат?

2. Маданиятшуносликнинг бошқа гуманитар фанлар билан боғлиқ томонларини тушунтириб беринг?

3. Маданиятшунослик фани қандай методологик тамойилларга таянади?

4. Маданият сўзининг келиб чиқиши ҳақида нималарни биласиз? 5. Маданият сўзи қандай маъноларни билдиради? 6. Маданият инсоният ҳаётида қандай вазифаларни бажаради? 7. Шахснинг баркамол инсон бўлиб етишишида маданиятшунослик

фанининг аҳамияти нималардан иборат? 8. Сиёсат, ҳуқуқий, иқтисодий маданият деганда нималарни

тушунасиз? 9. Ахлоқий, эстетик ва экологик маданият сўзларининг маъноси нима? 10. Цивилизация деганда нимани тушунасиз? 11. Маданият ва цивилизация ўртасидаги умумийлик нималарда

намоён бўлади? 12. Қадриятлар деганда нимани тушунасиз? 13. Миллий қадриятлар нима? 14. Умуминсоний қадриятлар деганда нималарни тушунасиз? 15. Маданий-маънавий мерос нима? 16. «XXI асрда дунёни маънавият ва маърифат қутқаради» деган

мавзуда реферат ёзинг. 17. Ўзбекистоннинг миллий тикланишида маданиятшуносликнинг

ўрнини тушунтириб беринг.

19

Page 20: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

2-МАВЗУ: ҚАДИМГИ ШАРҚ МАДАНИЯТИ

Режа

1. Қадимги Миср маданияти. 2. Қадимги Месопатамия маданияти. 3. Қадимги Ҳиндистон маданияти. 4. Қадимги Хитой маданияти. 5. Қадимги Ўрта Осиё маданияти. Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади «Махабхарат» ва «Рамаяна» нинг инсонларни комилликка чорловчи ғоялари. Таянч сўз ва иборалар. Миср эҳромлари. Қадимги Олд Осиё цивилизацияси. Хаммурапи

қонунлари. Қадимги Бобилда илм-фан. Оссурияда меъморчилик. Брахманизм ва Буддизм. Ажанта мажмуаси. Конфуцийлик таълимоти. Буюк Хитой девори. Зардуштийлик дини.

Асосий адабиётлар И.А.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида … -Т.: Ўзбекистон, 1997. Н.М.Никольский. Культура Древней Вавильонии. –М., 1959. Культура древнего Египта. –М., 1976. Д.А.Силичев. Культурология. Учебные пособие для ВУЗов. –М.: Приор, 1998. Д. Касамби. Культура цивилизации древней Индии. –М., 1986. Культурология. Курс лекций под редакцией А.А.Радугова. –М., 2000. Гурьевич П.С. Культурология «Глардарики». –М., 2000. Э.Ахмедова, Р.Габидулин. Культурология. Мировая культура. –Т., Академия художеств Узбекистана, 2001. М.Маҳмудов, Б.Каримов. Хоразм «Авесто»нинг Ватани. –Т: ТМИ, 2001.

Қўшимча адабиётлар

Древней Восток и мировая культура. –М., 1981. В.Ерасов. Культура, религия и цивилизация на Востоке. –М., 1990. Искусства стран Востока. –М., Просвешение. 1986. Древние цивилизации. –М., 1987.

Инсоният тарихида илк цивилизациялар пайдо бўлганига 6 минг йилдан

ошди. Шундай цивилизацияларнинг энг қадимгилари Миср ва икки дарё

20

Page 21: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

оралиғи Месопатамияда вужудга келган. Аввало булар ибтидоий жамоа тузумида яратилган моддий ва маданий маданият ютуқларини ўзида акс эттирган тарзда тараққиётнинг давоми бўлган. Иккинчи томондан, бу ерларда иқлими қулай, ери унумдор бўлганлигидан суғорма деҳқончилик тез ривожланиб борган. Қадимги Миср маданияти эр.авв. IV минг йилликдан эр.авв. 332 йилгача даврни ўз ичига олади. У ўзига хос хусусиятлари, яъни ёзуви, адабиёти, санъати, архитектура қурилиши билан ажралиб туради. Тигр ва Ефрат дарёлари оралиғидаги ерларнинг асосий аҳолиси шумерлар, аккадлар, вавилонлар, халдейлар, оссуриялилар, хурритлар ва арамейлардан иборат бўлган. Булар орасида Шумер, Бобил, Оссурия маданиятлари анчайин юксакликка кўтарилган. Қадимги Ҳиндистон ва Хитой маданиятларининг ҳам ўзига хос вужудга келиши, ривожланиши ҳам антик дунё тарихида ўзига хос жиҳатлари билан кўзга ташланиб туради.

1. Қадимги Миср маданияти

Қадимги Миср илк цивилизация ўчоқларидан бири сифатида ўзига хос бетакрорлиги билан ажралиб туради. У Африканинг шимоли-шарқида жойлашган. Нил –дунёдаги энг катта дарёларидан бири бўлиб, у Марказий Африкадан бошланиб, Мисрни кесиб ўтиб, Ўрта ер денгизига қўйилади. Мисрда илк деҳқончиликнинг пайдо бўлиши ҳам энг аввало шу дарё билан боғлиқ бўлган. Қадимдан Мисрда табиати иссиқ, ҳайвонот, ўсимлик дунёси ва ер ости бойликлари кўп бўлганлиги боис бу ерда моддий ва маънавий маданият жуда эрта вужудга келиб ривожланган. Мисрда давлатнинг пайдо бўлиши мил. авв. IV минг йилликнинг бошларига тўғри келади. Бу даврларда Нил дарёсининг шимолида ва жанубида 40 дан ортиқ шаҳар давлатлари – номлар пайдо бўлган. Номларни номархлар бошқариб, улар деҳқончилик, чорвачилик, суғориш, ҳарбий ва диний ишларни бошқарганлар. Булар илк қулдорлик давлатлари эдилар. Бу давлатчаларнинг шимолий ва жанубий бирлашмалари вужудга келади. Мил. авв. III мингинчи йил бошларида Жануб подшоси Минанинг Шимолий уюшма устидан ғалаба қилиши натижасида ягона Миср давлатига асос солинади. Унинг пойтахти Мемфис шаҳри бўлган. Ўзининг Ватани тарихини ёзган коҳин Манефон Қадимги Миср тарихини тўртга бўлиб: Қадимги (мил. авв. III мингинчи йил), Ўрта (мил. авв. III мингинчи йил охири – II мингинчи йил бошлари), Янги (мил. авв. II мингинчи йил), Қуйи (мил. авв. I мингинчи йил) подшолик даврларига бўлади. Бу даврлар жами 30 та фиравнлар сулоларини ўз ичига олади. Қадимги Миср дунё цивилизациясининг том маънодаги классик намунаси бўлди. Шунинг учун ҳам қадимги юнон тарихчиси Геродот бу мамлакатни «Нилнинг инъоми» деб бежиз айтмаган. Баҳор ойларида Нил тошқини натижасида дарё бўйларидаги ерларда ҳосил бўлган қора минералга бой қолдиқлар деҳқончилик учун «текин озуқа» бўлиб хизмат қилган. Дарё

21

Page 22: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бўйларида турли хил гранит, мармар каби тошларнинг бўлиши эса қурилишга яхши материал ҳисобланган. Миср тарихининг барча даврларида ҳайвонлар, табиат ҳодисалари ва ота-боболар руҳига эътиқод қилиш кенг тарқалган. Шу билан бирга Мисрда ягона давлатнинг вужудга келиши билан фиравн – подшоларга эътиқод қилиш ва уларни илоҳийлаштириш пайдо бўлган. Биринчи ўринда қарчиғай бошли Қуёш худоси – Ра ёки Амон-Ра бўлиб, у ҳар куни олтин қайиқчасида осмонни кезиб чиқади ва ғарбга тушади (мисрликлар тасаввурида). Мисрликлар Қуёш худосига атаб ибодатхоналар қурганлар. Худолар ичида Осирис алоҳида ўрин тутади. У аввал деҳқончилик ҳомийси бўлиб, эшак бошли, қизил кўзли ёвуз худо Сет томонидан ўлдирилган. Осирис нариги дунёдаги подшоҳликда шоҳ ва судья бўлиб олади. Худолар мисрликлар учун биргина дунёни яратувчи бўлибгина қолмай, ҳунармандчилик, санъат, ёзув, ҳисоб, сеҳргарлик ва илм-фаннинг яратувчилари ҳам ҳисобланганлар. Улар иероглиф ёзувини «Худонинг сўзи» деб тушунар эдилар. Бунда сўз ва ҳисоб ҳукмрони, ёзувни яратувчиси, адабиёт ва ёзувчиларнинг, сеҳргарлар ва табибларнинг ҳомийси Тоту ҳисобланган. Мисрда худоларга сиғиниш билан бирга подшоҳ - фиравнларга сиғиниш ҳам алоҳида ўрин тутган. Мисрликлар Фиравнни ердаги худо деб ҳисоблашар, шунинг учун уларга атаб Пирамидалар қуришган, уларнинг номларини абадийлаштирганлар. Қадимги подшолик даврида папирус қоғозининг тайёрланиши ёзма маданиятни ривожлантиришга олиб келган бўлса, Мисрда мис даврида биринчи бўлиб асаларичиликнинг кашф қилиниши ва ёйилиши ҳам дунёвий аҳамиятга эга бўлди. Шу билан бирга шу даврда деҳқончилик, боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ривожланган. Қадимги Миср подшолиги даврида етакчи маданият йўналиши - бу архитектура бўлиб, у бошқа маданият турлари билан уйғунликда ривожланди. Биринчи пирамида архитектор Имхотеп лойиҳаси асосида Физа ва Жосерга атаб Саккарада (мил. авв. III минг йилликда) қурилган бўлиб, у буйи 60 метр, пиллапоя шаклида қурилган. Имхотеп биринчи архитектор бўлибгина қолмай, айни чоғда олим, ёзувчи, табиб ҳам эди. Вафотидан кейин унга атаб ибодатхона қурилган. Иккинчиси Дашурда қурилган Снофру пирамидаси тўрт бурчакли шаклда бўлиб, унинг бўйи 100 метр эди. Гизадаги фиравн Хуфу мақбараси-пирамидаси ўзининг улуғворлиги билан ажралиб туради. Хуфу (юнонча Хеопс) мақбарасининг бўйи 150 метр (ҳозир 146 метр), эгаллаган жойи 52,900 м2 бўлиб, унинг қурилишига оғирлиги 2-15 тонналик 2 млн. 300 мингта тарашланган тош ишлатилган. Пирамида 30 йил ичида қурилган. Хуфу пирамидаси оламнинг етти мўъжизасининг бири ҳисобланади. Гизада қурилган улкан сфинкс (узунлиги 57 метр) Хафра шер сурати тарзида бўлиб, ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб туради. Ҳаммаси бўлиб 80 га яқин пирамидалар қурилган. Пирамидалар Қадимги Мисрнинг ўзига хос рамзига айланган.

22

Page 23: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Пирамидалар қурилиши қадимги Миср учун жуда қимматга тушган ва Миср иқтисодини издан чиқарабошлаган. Шу сабабли фиравнлар мил.авв. XVII асрдан эътиборан пирамидалар қуришдан воз кечганлар. Архитектура билан биргаликда ҳайкалтарошлик намуналари ҳам яратилган. Булар жумласига фиравн Нармер (бўйи – 64 см), «Қишлоқ оқсоқоли», «Мирзо Кан», «Шаҳзода Рахотеп ва унинг рафиқаси Нофрет» каби тошдан ясалган ҳайкалчаларни нисбат бериш мумкин. Ўрта подшолик, ёки бошқача қилиб айтганда классик даврда қуроллар ясашда бронзадан кенг фойдалана бошланган. Ойна ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қадимги айниқса ўрта подшолик даврида математика соҳасида катта ютуқларга эришилган. Жумладан, саноқ тизими кашф этилган. Миср ёзувида 1, 10, 100, 1000, 10000, 100000, ҳатто миллионни ҳам билдирувчи алоҳида белгилар бўлган. Миср астрономлари юлдузлар, сайёралар ҳаракатини ўрганиб, биринчи юлдузлар осмони харитасини тузганлар. Шундай хариталар Сенмут мақбараси, Эдфу ва Дендир ибодатхоналарининг шипларида сақланиб қолган. Миср астрономлари дунёда биринчи бўлиб алоҳида тақвим тузганлар. Унга кўра, бир йил 365 кунни ташкил қилиб, у 12 ойга бўлинади. Ҳар ой 30 кундан иборат бўлган Қолган 5 кунни эса байрам қилишган. Қум ва сув соатлари ҳам дастлаб Мисрда кашф этилган. Мисрда тиббиёт ҳам эрта ривожланган. Мил.авв. 3600 йилда Мемфисда афсонавий табиб Имхотеб шарафига махсус ибодатхона қурилиб, у ерда беморларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Гелиополис ва Саис шаҳарларида табиблар тайёрлайдиган махсус мактаблар бўлган. Тиббиётга бағишланган асарлар яратилган. Табиблар мумиёлаш жараёнида инсон аъзоларининг ички тузилишини яхши билганлар. Улар, беморларни даволашда терапия, жарроқлик, руҳий таъсир этиш усулларини қўллашган. Мисрда Георг, Зберс, Здвин, Смит, Бругша, Зразистрат, Херофил каби машҳур ҳакимлар шуҳрат топган. Қадимги мисрликлар география фани соҳасида ҳам дастлабки маълумотларга эга бўлганлар. Қадимги Миср географлари ўз ўлкалари ва Арабистон ярим оролининг харитасини чизганлар. Уларнинг Арабистон чўлларидаги олтин конлари жойлашган районнинг харитаси ҳозиргача сақланиб қолган. Ўрта подшолик даврида адабиёт жуда ривожланган. Бу даврда жуда кўп қўшиқ, эртак ва мақоллар яратилган. Ўша даврда «Икки оға-ини ҳақида», «Тўғри ва эгри ҳақида», «Изида ва Осирис ҳақида» эртаклар, «Сор ва Сет жанжали» номли афсоналар жуда машҳур бўлган. Дунёда биринчи бўлиб Мисрда театр кашф қилинган. Ибодатхоналарда диний драмалар қўйилган. Хусусан, театрларда Осириснинг ўлими ва қайта тирилиши кўринишлари ижро этилган. Янги подшолик даври Қадимги Миср тарихида моддий ва маънавий ривожланишнинг энг чўққиси ҳисобланади. Бу даврда мисрликлар темирдан фойдаланишга ўтганлар, тўқимачилик дастгоҳини кашф қилинган, йилқичиликни (отлар) ўзлаштирганлар. Чиғириқни ва шаруфни кашф этилиши полизчилик ва боғдорчиликнинг ривожланишига олиб келган. Хуллас, бу

23

Page 24: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

даврда мамлакат иқтисоди тез ўсади. Бу эса жамиятнинг бой табақасининг янада бойишига ва санъатнинг ривожланишига олиб келди. Янги подшолик даврида Мисрда фиравн Тутмос I давридан бошлаб «Подшолар водийсида» фиравнлар ўзларига маҳобатли ва лабиринтли мақбараларни, ҳайкалларни қурдирадилар. Буларга Аменхотеп III ва Абусимбедаги Рамзус II ғорли мақбаралари ҳайкаллари мисол бўла олади. Айниқса, Фивада қурилган Карнак ва Луксор мақбаралари архитектор Инени бошчилигида қурилган бўлиб, бу йирик архитектура мажмуи қурилишида баланд устунлар ишлатилган. Бу даврда кўп жанрли адабиёт ҳам ривожланади. Диний «Марҳумлар китоби», реализм руҳидаги «Икки оға-ини ҳақида эртак», севги ҳақида «Юракни роҳатлантирувчи қўшиқ» каби асарлар юзага келди. Тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликда фиравнларнинг турмуш тарзини акс эттирувчи асарлар яратилди. Ҳайкалтарош Тутмос томонидан яратилган фиравн Эхнатон ва унинг рафиқаси Нефертити асарлари ўзининг бетакрорлиги, гўзаллиги билан кишиларни ҳайратга солади. 1922 йили топилган Тутатхамон мақбарасидаги (ягона тўла сақланиб қолган) Миср маданиятига тааллуқли кўплаб қимматли ёдгорликлар ичида фиравннинг машҳур олтиндан қилинган ниқоби ҳам бор. Қуйи Миср подшолиги даврида Миср инқироз жараёнинибошидан кечирди. Ягона Миср аввал иккига, сўнгра майда номларга (давлатчаларга) бўлиниб кетади. Миср аввал Нумибия, Оссурия, Эрон таъсирига тушиб қолади ва ниҳоят, мил.авв. 332 йили Александр Македонский томонидан эгалланади. Шу билан Мисрнинг қадимги даври тугайди. Қадимги Миср маданиятига келсак, у ҳозирги қадар ҳам яшаб келмоқда. Бу маданият жаҳон маданияти ривожига ҳам катта ҳисса қўшди. Шунинг учун ҳам Юнон файласуфи Афлотун Миср маданиятини «Жами цивилизацияларнинг онаси»1 деб бежиз айтмаган.

2. Қадимги Месопатамия маданияти

Шумерлар иқтисодининг асосини деҳқончилик ташкил қилган бўлиб, у суғорма деҳқончилик тизими билан боғлиқ эди. Шу билан бирга чорвачилик ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Унда металсозлик ҳам юқори даражага эришган. Эр.авв. III мингинчи йил бошларига келиб шумерликлар бронзадан меҳнат қуролларини ясай бошлайдилар, эр.авв. II мингинчи йил охирларига келиб эса темир даври бошланади. Месопатамиядаги катта ютуқлардан бири бу ёзувнинг ихтиро қилиниши эди. Илк ёзув мил. авв. IV минг йилликда Жанубий Месопатамияда кашф қилинган. Бу ерга кўчиб келган шумерлар ҳам ушбу ёзувни қабул қилганлар. У суратли ёзув бўлиб, сўз суратли расм орқали ифода этилган. Бу фанда иероглиф деб номланган. Масалан, қуш сўзи қушнинг тасвири билан, сув сўзи уч қатор тўлқинсимон чизиқ билан ифода этилган. Аммо суратли ёзув билан

24

1 Силичев Д.А. Культурология. Учебное пособие для ВУЗов. 46-бет.

Page 25: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ҳамма сўзларни ҳам ифода қилиб бўлмаган. Унинг чекланганлиги сабабли бу ёзув такомиллаштириб борилиб, миххат ёзуви кашф қилинган. Ҳарфлар қотмаган лой лавҳалар сатҳига уйиб туширилган. Ҳарфлар 600га яқин белгидан иборат бўлган. Бу ёзув кейинчалик бутун Жануби-ҳарбий Осиё халқлари орасида тарқалган. Қадимдан Месопатамия мирзолари адабий, тарихий асарларни сопол, тери, лой лавҳаларга ёзиб, ўзига хос китоблар яратганлар ва кутубхоналарни ташкил қилганлар. Бундай кутубхоналар Ур, Ниппур, Ниневия, Бобил, Ашшур каби шаҳарларда мавжуд бўлган. Уларнинг ичида энг каттаси Оссури подшоси Ашшурбанипалнинг Ниневиядаги кутубхонаси бўлиб, унда 30 мингдан ортиқ хатли лавҳалар сақланган. Диний-мифология бўйича Шумер Мисрдагидан фарқ қилувчи тизимга эга эди. Гарчи бу ерда ҳам шаҳар ҳукмдорини Худонинг ердаги авлоди деб қаралса-да, бироқ нариги дунё тўғрисидаги тасаввурлар Мисрдаги сингари катта аҳамиятга эга бўлолмади. Коҳинлар ҳам муҳим ижтимоий қатлам сифатида шакллана олмади. Шумерларда ҳар бир шаҳар-давлат ўзининг ҳомийси - Худосига эга эди. Шу билан бирга бутун Месопатамияда сиғинувчи умумий худолар ҳам мавжуд бўлган. Шулардан осмон худоси – Ан, ер худоси – Энлиль, сув худоси – Энки. Моддий маданият соҳасида Шумерда архитектура қурилиши соҳаси муҳим ўрин тутган. Бу ерда хом ғишт кашф қилинган бўлиб, улардан храмлар – олти, етти қаватли зиккуратлар қурилган. Уларнинг ичида таниқлиси Ур шаҳридаги «Храм-тоғи» (эр. авв. XXII-XXI асрлар) эди. Зиккуратлар обсерваториялар ўрнини ҳам ўйнаганлар. Осмон жисмлари ҳаракатини кузатиш билан астроном коҳинлар шуғулланишган. Қадимги Месопатамия астрономлари қуёш ва ой тутилишини олдиндан билганлар. Улар қуёш йили 365, ой йили 354 кунлигини аниқлаб, шу асосда астрономия тақвимини тузганлар. Ҳайкалтарошлик соҳаси гарчанд архитектура каби ривожланмаган бўлса-да, кичик ҳажмдаги ҳайкалчаларни ибодатхоналар учун ясалган. Мисол учун Лагашдаги аёл ҳайкалчасида (бўйи 26 см.) этник қиёфа белгилари ҳам намоён қилинган. Бу даврга тааллуқли мисдан ясалган Саргоннинг боши тасвирланган ҳайкалчада подшонинг ботирлиги, кучли иродаси ва. қаҳрли характери ифода қилинган. Шумерда бадиий адабиёт ривожи юқори даражага кўтарилган. Ноёб асарлар жумласига «Деҳқончилик альманахи», «Гильгамеш ҳақида достон» бўлиб, унда Гильгамеш ва Энкидуларнинг дўстлиги, қаҳрамонликлари ва саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Мил. авв. III мингинчи йил охирига келиб Шумернинг инқирозга учраши туфайли уни Бобил босиб олади. Бобил тарихи икки даврга бўлиниб, Қадимги даври мил. авв. II минг йилликнинг биринчи ярмини ва янги даври мил. авв. I минг йилликнинг ўрталарини ўз ичига олади. Қадимги даврнинг энг чўққига чиққан вақти подшо Хаммурапи (1750-1732 йй) ҳукмронлик қилган йилларга тўғри келади. Хаммурапи йирик давлат тузиб, бу давлатни ўзи тузган қонунлар асосида бошқарган. Хаммурапи

25

Page 26: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

тўплами миххат ёзувида базальт тош устуни сатҳида битилган. Қонунлар тўплами 282 моддадан иборат бўлиб, у кириш, қонунлар ва хулосадан иборат. Кириш қисмида қонунларни чиқаришдан асосий мақсад мамлакатда адолат ўрнатишдан иборат, деб кўрсатилган. Унда подшо улуғланиб, кўкларга кўтарилган. Қонунларда хусусий мулк ҳимоя қилинган. Жумладан: агар кимки ибодатхонанинг ёки подшонинг мулкини ўғирласа, у ўлдирилиши лозим; ўғирлик молни олган киши ҳам ўлдирилиши керак… Хаммурапи қонунлари ўз даврининг муҳим тарихий, юридик ҳужжати ҳисобланади. Баландлиги 2 м. базальт устунида Хаммурапининг тик турган ҳолида курсида ўтирган қуёш ва адолат худоси Хамаш қўлидан ҳокимият белгиси - таёқни олаётган ҳолати тасвирланган. Бу жиҳатдан у тасвирий монументаль асар ҳамдир. Янги Бобилнинг гуллаб-яшнаши подшоҳ Навуходоносор (605-562 йй) даврига тўғри келади. Унинг даврида дунёнинг етти мўжизасидан бири «Семирамиданинг осма боғлари» қурилган бўлиб, уни севги рамзи деб ҳам аташади. Шу даврга мансуб «Бобил минораси» (баландлиги 90м.) – зиккурати ўз даврининг энг улкан архитектура иншооти бўлган. Бу минорани Геродот кўриб ҳайрон қолган. Минора тўғрисида Библияда ҳам эслатиб ўтилади1. Қадимги Бобилда математика, геометрия астрономия, тиббиёт, тарих ва бошқа фанларга қизиқиш эрта бошланган. Ерларни ўлчаш, масофани аниқлаш, ҳосилни ҳисоблаш ва савдо-сотиқ ишларини юритиш учун математика ва геометрия керак бўлган. Бобиллар сон ва санашни билганлар. 100 ва 1000ликлар алоҳида белги билан ифода этганлар, ҳатто доиранинг 3600 эканлигини аниқлаганлар. Месопатамияда қадимдан бошлаб мактаблар вужудга келган бўлиб, уларда ўзига тўқ кишиларнинг фарзандлари таълим олган. Мактабларнинг қуйи синфларида адабиёт, тил, грамматика фанлари ўқитилган. Юқори синфларида эса астрономия, математика, геометрия, тиббиёт ва ветеринария ҳамда диний дарслар ўтилган. Мактаблар давлатни бошқариш учун ходимлар тайёрлаган. Месопатамиядаги учинчи кучли давлат – Оссурия эди. Оссурия мил. авв. III минг йилликда ташкил топиб, мил. авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмида гуллаб яшнади. Оссурия яқин Шарқда савдо йўлларининг кесишган жойида жойлашганлиги сабабли тез орада кучли давлатга айланди. Оссурия маданиятида етакчи ўринни архитектура эгалларди. Архитектура обидалари ичида энг катталари Дур-Шаррукинда қурилган подшо Саргон II нинг сарой мажмуи ва Ниневиядаги Ашшурбанипалнинг саройидир. Мазкур сарой деворларида ҳайкаллар тасвири (ҳайвонлар) акс эттирилган. Оссурияда сарой деворларида подшо ҳаётидан лавҳалар ва табиат кўринишларини акс эттириш авж олган. Масалан, подшо Ашшурбанипалнинг Ниневиядаги саройининг деворларида «Катта шерлар ови» тасвирида яраланган, ўлаётган ва ўлган шерларнинг ҳолатлари усталик билан акс эттирилган.

26

1 «Бобил минораси»ни мил. авв. VI асрда Эрон Бобилни истило этгач, истилочилар томонидан бузиб ташланган.

Page 27: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Юқорида қайд қилинганидек, Месопатамияда кўп худолик мавжуд бўлиб, ой худосини шумерликлар – Нишар, аккадликлар эса Син деб атаганлар. Қуёш худосини шумерликлар – Уту, аккадликлар эса Шамаш деб номлаганлар. Венера сайёраси худосини шумерлар – Ианни, аккадликлар ўз маъбудаси Иштар билан таққослаганлар. Дастлаб қурбонликка одамлар сўйилган, кейинчалик қўй ва қўзилар қурбон қилинган. Хулоса қилиб айтганда, бу ўлкада табиий иқлимнинг қулайлиги, ер ости бойликларининг мавжудлиги, геостратегик жойлашувнинг мослиги - булар бошқа ўлкаларга нисбатан эртароқ сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдонинг вужудга келишига ҳамда ривожланишига сабаб бўлган. Моддий маданиятнинг ривожланиши эса маънавий маданият ривожланишига олиб келди. Илк давлатларнинг вужудга келиши билан эса маданий тараққиёт даражаси янада тезлашди. Натижада Месопатамия илк цивилизация бешикларидан бирига айланди.

3. Қадимги Ҳиндистон маданияти.

Ҳиндистон ҳақли равишда қадимги Шарқнинг юксак маданиятли мамлакатларидан биридир. Ҳиндистон ярим ороли қадимдан табиий ранг-баранглик, бой ўсимлик, ҳайванот ва қимматбаҳо ер ости бойликларига эга бўлган. Ярим оролда сер сув Ҳинд ва Ганг каби дарёлар мавжуд. Мил. авв. V минг йилликнинг охири IV минг йилликдан бошлаб Ҳинд дарёси водийсида сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик вужудга келган. IV минг йиллик ўрталарига келиб бу жойда ўзига хос энг қадимги ҳинд маданияти вужудга келган. Деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, савдо-сотиқнинг ривожланиши натижасида қишлоқ ва шаҳарлар пайдо бўлган. Ниҳоят, Ҳинд дарёси ва унинг Панжоб вилоятида қадимги давлатлар юзага келади. Бу давлатларнинг Моҳинжо-Даро, Хараппа каби катта шаҳарлари бўлган. Моҳинжо-Даро ҳозирда Покистон ҳудудида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг майдони 270 гектардан иборат. Бу ердан археологлар кўчалар, пишиқ ва хом ғиштдан қурилган турар жойлар, саройлар, омборхоналар, ибодатхоналар ва подшо қароргоҳининг қолдиқларини топишган. Шаҳарда пишиқ ғиштдан қурилган сув тармоғи ва канализация ҳам бўлган. Бадавлат кишиларнинг уйлари, шунингдек ибодатхоналар 2-3 қаватли қилиб пишиқ ғиштдан 4,5 минг йил аввал қурилган. Хараппа шаҳридан археологлар 500 га яқин ёдгорликлар топишган. Шаҳар қурилиши Моҳинжо-Даро билан деярли бир хил. Шаҳарда меъморчилик, тўқимачилик, кулолчилик, тоштарошлик, заргарлик, қуролсозлик анча ривож топган. Хараппаликлар ўзларининг иероглиф ёзувларига ҳам эга бўлган2. Иккала шаҳарда ҳам йирик ғалла омборлари топилган бўлиб, бу давлатни марказлашганлик даражасини кўрсатади. Ҳиндлар дунёда биринчи бўлиб пахтадан мато тўқиб, кийимлар тикканлар, чунки шаҳардан кийим тикиш, қуролсозлик устахона қолдиқларни топилган. Хараппа сув йўли ва

2 Ҳалигача ўқиб бўлмаган. Қаралсин: Аҳмедова Э. Культурология. Мировая культура. 105 бет.

27

Page 28: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қуруқлик орқали шумерлар билан савдо алоқалари олиб борган илк қулдорлик давлати эди. Мил. авв. II минг йиллик ўрталаридан бошлаб Эрон ва Турон орқали Ҳиндистонга кўчманчи, чорвадор орий қабилалари бостириб киради. Улар Ганг ва Панжоб дарё воҳаларининг унумдор ерларига келиб ўрнашганлар ва кейинчалик маҳаллий халқ билан аралашиб кетганлар. Орийлар билан маҳаллий халқ ўртасидаги қонли жанглар ҳиндларнинг халқ оғзаки ижодиёти намуналари бўлган «Маҳобхарат» ва «Рамаяна» достонларида ҳам акс эттирилган. Ҳиндлар ўзларининг қадимий ёзувларига эга бўлганлар. Уларда астрономия ва математика ҳам анча ривож топган. Ҳиндлар қуёш ва сув соатларидан фойдаланганлар, ўзларининг тақвимларини тузганлар. Халқ оғзаки ижодининг юксак намунаси – Ведалар, гимнлар, қўшиқлар, афсункор ва диний дуолардан иборат тўплам тузилган. Ведаларда ҳаёт ва ўлим масалалари бўйича фикр юритилади. Бу таълимотга кўра жон доимо бўлади ва у киши вафотидан кейин бошқа танага ўтади. Ҳиндларнинг Веда таълимоти инсон мутлоқ жон билан қўшилиши, ўз жонини бошқараолмаслиги, бу жуда қийин бўлишига қарамай унинг мумкинлиги тўғрисида фикр-мушоҳада юритилади. Ана шу таълимот асосида йога ҳаракати келиб чиққан. Ведаларда қадимги Ҳиндистон аҳолисининг Варналарга (касталарга) бўлиниши ҳақида ҳам таълимот бор. Шу таълимот асосида қадимги диний эътиқод, Брахманизм пайдо бўлган. Брахманизм қадимги диний эътиқодлардан бири бўлиб, мил. авв. IX-VIII асрларда вужудга келган. Бу эътиқодга кўра, Худо Брахма оламни ва одамни яратган деб ҳисоблаган. Ҳинд руҳонийлари брахманлар деб аталганлар. Брахманларнинг таъкидлашича, худо одамларни ўз танасининг турли қисмларидан яратган. Хусусан, худо ўз оғзидан брахманларни; қўлларидан кшатриларни – жангчи, рожаларни; сонларидан вайшоқлар - ҳунармандлар, савдогарлар, деҳқонларни; лойга беланган оёқлардан эса шудралар, яъни хизматкорларни яратган деб, таълим берилади. Шулардан кейин эса энг паст тоифа - ҳазар қилинадиганлар яралган. Шундай қилиб, брахманлар таълимотига кўра, худо одамларни турли тоифаларга – касталарга бўлиб, бола қайси кастадан туғилган бўлса, у умри бўйи ўша тоифада қолиши керак бўлган. Тоифаларни аралашиб кетишига йўл қўйилмаган. Мил. авв. VI асрда Ҳиндистонда буддизм дини пайдо бўлади. Бу таълимотнинг асосчиси Гаутама Шакьямуни. У шимолий Ҳиндистонда мил. авв. 566-476 ёки 563-473 йиллари яшаган. Будда сўзининг санскритча (олий билимларни эгаллаган, ҳақиқатга эришган) маъносини беради. Буддизм брахманизмдаги одамларни касталарга бўлинишини қоралаб, жамиятдаги барча кишилар тенг бўлишини эътироф этади. Буддизм таълимоти тўрт ҳақиқатда ўз ифодасини топган:

1. Турмуш азоб-уқубатлардан иборат; 2. Азоб-уқубатлар сабаби – кишиларнинг истаклари ва нафсларидир: 3. Азоб-уқубатдан қутилиш учун кишилар ўзларининг истак ва нафсларини

тийишлари керак;

28

Page 29: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

4. Азоб-уқубатлардан ҳалос бўлиш учун Будда кашф этган қоидаларга амал қилиши керак. Буддизм таълимоти асосида бошқа одамларга нисбатан яхши инсоний

муносабатда бўлиш, бошқа тирик мавжудодга нисбатан зўравонлик ишлатмаслик, айниқса, ўлдиришни маън этиш ғояси ётади. Демак, инсон ахлоқида гуманизм асосий ўрин тутади.

Мил. авв. III асрда подшо Ашока томонидан Буддизмни қабул қилиниши билан у давлат динига айланди. Буддизм динининг нодир бир томони бу, бошқа динларга нисбатан муросасозлик қилишдир.

Эрамизнинг I асрида Буддизм Марказий Осиё орқали Хитойга, Хитойдан Корея, Япония, Мўғилистон ва Тибетга тарқалади.

Мил. авв. III-II минг йилликларидаёқ Ҳиндистиндонда ҳисобнинг ўнли тизими таркиб топган эди. Шунингдек нолни билдирадиган белги биринчи Ҳиндистонда ишлатилган. Бу янгиликни дунёга оммалаштирган сиймо бу буюк ватандошимиз Ал Хоразимийдир.

Табобат оламида ҳинд арбоблари касалликни аниқлаш ва уни даволашда катта ютуқларга эришганлар. Даволашда ишлатиладиган дори-дармонлар 1000га яқин бўлиб, силаш, уқалаш, ванна қилиш, жарроҳлик усулларидан кенг фойдаланганлар. Ҳинд кимёгарлари бўёқ ва турли кимёвий моддаларни кашф этганлар. Ҳиндистон шахмат ўйинининг ватани ҳисобланади.

Меъморчиликда ҳам катта ютуқларга эришилган. Ҳинд усталари ғишт ва бошқа буюмлардан ажойиб иморатлар, саройлар қурганлар. I-VII асрларда Бомбей яқинида тоғни ўйиб, 24 та ғор монастирлари ва 5 та ибодатхона қурилиши, яъни Ажанта мажмуаси дунё маданиятида архитектура, ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъатнинг ўзига хос синтези ҳисобланади. Чунки унинг қурилишида юқорида кўрсатилган санъат турларининг ҳаммасидан фойдаланилган. Мил. авв. 950 ва милоднинг 1050 йиллари давомида Чанделлас сулоласи даврида қурилган Входжурахо-эртаксифат севги байрами ибодатхонаси ўзининг ажабтовур кўриниши жиҳатидан қовунга ўхшайди. Ҳиндлар ўша даврдаёқ ҳайкалтарошлик соҳасида ўзининг нозик дид, улуғворлик ва инсонпарварликни тараннум этувчи, кишини ҳайратга солувчи асарларни яратганлар. Буларга худо Вишна (Кришна) ва Шива тимсолидаги ҳайкалларни нисбат бериш мумкин.

Ҳинд маданияти Ўрта Осиё, Хитой сингари қўшни мамлакатлар ҳалқлари маънавий ҳаётига ҳам маълум даражада таъсир кўсатган.

Шундай қилиб, қадимги Ҳиндистон маданияти жаҳон цивилизациясининг қадимги бешикларидан бири сифатида шуҳрат топиб, у жаҳон маданияти ривожига ўз самарали таъсирини кўрсата олган.

29

Page 30: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

4. Қадимги Хитой маданияти

Хитой Марказий ва Шарқий Осиёдаги энг қадимги давлат. Табиати кескин ўргатувчан ва мутадил. Марказий Хитой тоғларидан бошланиб Тинч океани ҳавзаларига қуядиган Хуанхэ (Сариқ дарё) ва Янцзи дарёлари Шарқий Хитой пасттекислиги орқали оқиб ўтади. ғғингарчилик вақтларида Хуанхэ дарёси тошиб, кўплаб ташвишлар келтирганлиги учун унга хитойликлар «Тентак дарё», «Хитойнинг шўри», «Минг хил кулфат келтирувчи дарё» деб ном беришган. Шу дарёларнинг бўйларидаги ерлар унумдор бўлиб, илк деҳқочилик вужудга келган. Бу ўлка қадимдан ўсимликлар ва ҳайвонот оламига бой, ер ости қазилма бойликлари ҳам машҳур бўлган.

Хитой цивилизацияси мил.авв. 3 минг йиллик охирида шаклланди. Хитой тарихини тарихчи Сима Цян ўз «Тарихий хотиралар» асарида сулолавий даврларга бўлган. Қадимги Хитойда қўҳна Месопатамия ва Миср сингари қадимий ўзига хос маданият яратилган.

Хитойликлар Шань сулоласи даврида (мил.авв. 2 мингинчи йил ўрталарида) иероглиф ёзувини яратганлар. Бу ёзув бир неча ўн минг белги-иероглифлардан иборат. Милоднинг I асригача бу иероглифлар ҳозирги ёзув кўринишига эга бўлди. Қадимги Хитой ёзуви асосида кейинчалик Корея, Въетнам ва Япон ёзувлари пайдо бўлди.

Чжоу даврида Хитойда металл тангаларни (дунёда биринчи марта) муомалага чиқарилди3. Денгизларда сузиш учун компас ихтиро қилинган (унинг стрелкаси Шимолни эмас, Жанубни кўрсатган). Дунёда биринчи бўлиб, Хитойда порох ихтиро қилинган бўлиб, ундан байрамлардаги мушакбозлилар фойдаланилган. Артилерия, милтиқ, арбалет-милтиқлар ҳам дастлаб Хитойда яратилган.

Мил. авв. I аср охири ва янги аср арафасида хитойликлар латта, пўслоқ ва бамбук аралашмасидан қоғоз тайёрлаганлар. Қоғоз ёғоч, бамбук ва шойига қараганда арзон бўлиб, у ёзиш ва сақлаш учун қўлай ҳисобланган. Қоғознинг ихтиро қилиниши маориф, фан, маданиятнинг ривожланиши ва давлат ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Буюк Хитой девори қурилиши мил. авв. IV асрда бошланиб, шимолдаги Хунн қабилаларининг ҳужумларидан сақланиш ва савдо-сотиқ ишларини кўзлаб қурилган. Девор Леодун қўлтиғи қирғоғидаги Шайхайгуан шаҳридан бошланиб, ғарбда Дуньхуан қалъасигагача давом этган. Деворнинг умумий узунлиги 5.000-6.000 км., унинг баландлиги жойига қараб 6-10 метр, қалинлиги 5,5-7 метр бўлиб, ҳар 60-100 метрда мустаҳкам миноралар қурилган.

Хитой ажойиботларидан яна бири, бу ипакнинг кашф этилиши ва Буюк ипак йўлига асос солинишидир. Император рафиқаси Си-Лингчи томонидан мил. авв. 2600 йили ипакнинг кашф этилиши ва мил. авв. 128 йили Хитой сайёҳи-дипломати Чжан-Цзянь томонидан Буюк ипак йўлига асос солиниши катта тарихий ўзгариш бўлган.

3 Милоднинг 700 йили Хитойда биринчи марта қоғоз пул муомалага чиқарилган.

30

Page 31: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Буюк ипак йўли биргина савдо-сотиқ билан чекланибгина қолмай у айни пайтда дипломатия, диний ва маънавий қадриятларни тарқалиш йўли ҳам эди. У Шарқ ва ҳарб цивилизациясини боғловчи йўл бўлиб, унда Марказий Осиё халқлари воситачилик ролини ўйнаганлар.

Шунингдек бадиий маданият Бобил, Миср, Ҳиндистонда динга тобелик хусусиятига эга бўлган бўлса, Хитойда бадиий асарлар кўпроқ дунёвий йўналишга эга бўлган. Масалан, Конфуций таълимотига кўра «Ши цзинь»га («Қўшиқлар китоби»га) мадҳиялар, одалар, хулқ ва урф-одатлар масалалари киритилган. Шеърият лирикасида ва тасвирий санъатда табиат гўзаллиги ҳар бир кишига тушунарли тарзда ҳаётий, завқ берувчи тарзда тасвирланган. Ҳайкалтарошлар димоғдор амалдор, лаганбардор хизматчи ва ҳолдан тойган қулларнинг оғир меҳнатини маҳорат билан акс эттирганлар.

Қадимги Хитой табиблари касаллик ва жароҳатларни даволашда уқалаш, игна санчиб даволашдан, ўсимлик ва ҳайвонлардан ҳосил қилинадиган дорилардан, хусусан женьшен, кийик шоҳидан олинадиган панти, чой ва бошқа дори-дармонлардан кенг фойдаланганлар. Ўша даврдаёқ Хитой тиббиётида мингдан ортиқ дорилар бўлган. Қадимги Хитой табиблари ичида Ва Шу Хе, Бан Цио ва Хуа Ту лар машҳур бўлган. Ван Шу тиббиётга оид «Ней-Цзин» («Одам табиати ва ҳаёти»), Бан Цио эса «Қийинчилик ҳақида китоб» каби асарлар ёзганлар.

Мил. авв. XII-VI асрларда Хитойда дунёни мифлар орқали тасаввур қилишдан фалсафий мушоҳада қилишга ўтилади. Фалсафа ўзининг «олтин аср» деб номланган ўша даврнинг чўққисига чиқади. Фалсафий қарашлар ичида иккитаси муҳим аҳамиятга эга.

Булардан биттаси Конфуцийлик бўлиб, унинг асосчиси Кун-цзи эди. У мил. авв. 551 йилда зодагон оилада туғилган бўлиб, 15 ёшидан ўзи мутоала қилиб маълумот олган. Унинг таълимотида қадимги урф-одатлар ва уларга тўла риоя қилиш муҳим ўрин тутади. Ҳамманинг уларга амал қилиши жамиятни ҳалокатдан қутқариб, уни гуллаб-яшнашига олиб келади деб уқтирилади. Давлат тўғрисидаги таълимотда «… агар подшо ҳақиқий подшо ўрнида бўлса, фуқаролар-фуқаро ўрнида, ота-ота, она-она ўрнида, бола-бола ўрнида бўлсагина давлат гуллаб-яшнайди» дейилади. Агар давлат ўз номига муносиб бўлса, унда етарлича озиқ-овқат, етарлича қўшинлар бўлиши ва унга ишонч бўлиши зарурлиги кўрсатилади.

Конфуцийлик таълимотида қуйидаги ахлоқ нормалари белгиланади: 1. Ўзинг орзу қилган ютуқларга эришиш учун, бошқаларнинг ҳам шунга

етиши учун уларга ёрдам бер; 2. Ўзингга мақбул бўлмаганни, бировга раво кўрма.

Конфуций мил. авв. 479 йили 72 ёшида вафот этган. Унинг таълимоти Хитойда ва унинг ташқарисида ҳозиргача ҳам машҳурдир.

Иккинчиси, Даосизм таълимоти, унинг асосчиси – Лао Цзи бўлиб, унинг тахаллуси «Доно қария» бўлган. Даосизм таълимотининг марказида табиат, космос, инсон туради. Дао – кўринишларга эга бўлмаган танасиз, абсолют куч. Дао ҳамма нарсаларни, шу жумладан дунёни яратган. Дао бўйича дунё доим ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишда бўлади.

31

Page 32: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Қадимги Хитойда адабиёт ҳам анча ривож топган. Аввало халқ оғзаки ижоди, кейинчалик ёзувнинг келиб чиқиши билан ёзма адабиёт ҳам ривожланган. Жумладан, халқ қўшиқлари асосида «Ши-цзин» тўплами, тарихий, фалсафий «Чун-цю» (Баҳор ва куз) китоблари диққатга сазовор.

Қадимги Хитой тарихчилари ичида мил. авв. 145-90 йилларда яшаган Сим Цян машҳур бўлиб, юқорида қайд қилинган «Тарихий хотиралар» асарини ёзган. Унда Хитойнинг энг қадимги давридан II асргача бўлган даври ёритилган. Милоднинг 32-92 йилларида яшаган Бан Гу ўзининг «Хан подшолиги тарихи» асарини ёзган.

Қадимги Хитойнинг кулолчилик махсулотлари, айниқса чинни буюмлар ҳозиргача ўзининг нафислиги, бетакрорлиги, пишиқлиги билан ажралиб туради. Уларда ишлатилган ранг, танланган манзаранинг гўзаллиги кишини лол қолдиради.

III асрга келиб ягона Хан подшолигининг Вей, Шу ва У каби майда учта давлатларга бўлиниб кетиши билан Қадимги Хитой даври тугайди ва ўрта асрлар даври бошланади.

Шундай қилиб, Қадимги Хитой ўзига хос бетакрор маданият билан жаҳон маданиятини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Унинг таъсири айниқса Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари маданиятининг шаклланиши ва риовжланишида кучлироқ акс этди.

5. Қадимги Ўрта Осиё маданияти

Ўрта Осиё ҳам илк цивилизация ўчоқларидан бири бўлиб, унинг моддий

ва маънавий маданиятининг бошланиши ва ривожланиши палеолит, энеолит, бронза даврларида содир бўлиб борган. Қадимги маданиятнинг тасвирий-санъат намуналарини Ўзбекистоннинг жанубида Зараутсой ёнидан топилган тошга чизилган расмлар, чунончи ўша даврдаги ов манзараси мисолида тасаввур этиш мумкин. Энеолит ва бронза даврларида (мил.авв. IV-II минг йиллар) сопол буюмлар, бронзадан, суякдан майда мураккаб қуроллар ясалади ва бу жараён аста-секин моддий маданиятнинг юксалишига олиб келади. Мил.авв. 2 мингинчи йил охири 1 минг йилликлар бошларида Ўрта Осиёда муҳим тарихий этнографик воқеалар содир бўлади: Бақтрия, Сўғд ва Харазм каби тарихий-маданий ҳудудлар, қадимги бақтрияликлар, хоразмликлар, сўғдлар, саклар сингари этник қавмлар шаклланади. Шу этнослар асосида Қадимги Хоразм ва Қадимги Бақтрия, сўнгра Сўғд, Қанға, Паркана давлатлари вужудга келди. Шу даврда Мидия миххат ёзуви асосида Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Урхон-Энасой ёзувлари пайдо бўлди ва минтақада халқ оғзаки ижоди билан биргаликда ёзув маданияти ривожланди. Биз узоқ аждодларимиз тўғрисида асосан «Авесто»да, кўпроқ юнон тарихчилари Геродот, Полиэн, Квинт Курций Руф, Рим адиби Юстиннинг , Помпей Трог, Плутарх, Арриан, Диодот асарларида маълумотларни учратамиз. Мил.авв. 529-329 йиллар Ўрта Осиё Эрон Аҳмонийлари тобелигида бўлишига қарамай минтақанинг моддий ривожланиши ўзига хос йўлдан борди.

32

Page 33: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Шу билан қадимги даврдаги Ўрта Осиё маданиятининг шаклланиши ва ривожланишига Эрон, Эллин, Ҳинд маданиятларининг таъсири ва уларни ўзаро бир-бири билан бойиб, ривожланиб бориш жараёни ҳам муҳим қрин тутди. Буюк ипак йўлининг кучли таъсири ўлароқ минтақавий, қитъалараро маданий алоқалар кучайиб борди. Шаҳар маданиятининг (архитектура, ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат) гуллаб-яшнашида Эллинизм маданиятининг таъсири кучли бўлди. Масалан, тўғри чизиқли, тўртбурчакли уйлар, Арк (устунли), ҳаммомлар қурилиши бизга Юнонистондан кириб келган. Нумизматика соҳасида Юнон-Бақтрия давлатида чиқарилган ноёб металл тангалар бизгача етиб келган. Ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъатда Ўрта Осиё, Юнон ва Ҳинд услублари қушилиб, бунинг самарасида Кушонлар ва Эфталийлар давлатларида ноёб асарлар яратилган. Буларга «Мусиқачи аёллар», Варахша, Холчаёнтепа каби жойлардан топилган тасвирий санъат намуналари мисол бўла олади. Кўп худоликдан якка худоликка ўтиш даврининг биринчи дунёвий дини- Зароастризм (Оташпарастлик) ва унинг илоҳий китоби (21 бобдан иборат) «Авесто» ватани Қадимий Хоразм ҳисобланади. Китобда тилга олинган ҳудудлар орасида энг эъзозлангани – «Айрйанам Ваэжу» ўтроқ кабилалар, чорвадорлар яшаган кенг сайҳонлар, дарё ва кўллар, тоғлар ён бағрида жойлашган Хоразм ўлкасидир. Хоразмликларнинг «Лазги», «Норим-норим», «Оразибон» каби жозибали рақслари ҳам зардўштийларнинг минг йиллар давомида такрорланиб келаётган маросим (ритуал) рақсларини эслатади. Хоразм ҳофизларининг «Дугоҳ», «Сегоҳ», «Чоргоҳ», «Панчгоҳ» каби қўшиқлари ҳам маълум маънодақадимги аждодларимизнинг «Гоҳ» ва мадҳияларига ўхшаб кетади. Зардўштийлик динининг пайғамбари Зардўшт ибн Софит Тумон1 628 йилда Мидиянинг Раги шаҳрида яшаган коҳин Пурушасп (Софид ибн Тумон) ва унинг хотини Дугдовадан дунёга келган. Онаси хоразмлик сарбон Фарохимнинг қизи бўлган. Зеҳни ўткир кўплаб дунёвий ва диний билимларни эгаллаган Зардўшт янги дунёвий илмга асос солади. Бу таълимотнинг бош худоси – Ахура-Маздага сиғинишни тарғиб қила бошлайди. Ахура-Мазда оламни яратувчи, ёруғлик, фаровонлик, сиҳат-саломатлик, тинчлик каби яхши эзгу-ниятлар худоси. Унинг акси ўлароқ Аҳриман эса зулмат, уруш, ўлим каби қабиҳликлар худосидир. Зардўштийлик динида олов ниҳоятда муқаддас саналган. Қуёш ёруғлик манбаи бўлиб, олов унинг бир қисми ҳисобланган. Қуёш нури барча бирликлар манбаидир (ҳақиқатдан ҳам шундай). Зардўштийликда Ахурамаздадан ташқари Митра, Фарна, Ноҳид (Анахита), Миррих, Хутби каби худолар ҳам тилга олинган. Митра-Қуёш ва ёруғлик худоси. У жанговар йигит сиймосида тасвирланади. Фарна маҳаллий аҳоли тилида Хумо баъзан Анқо номи билан юритилган. У бахт ва толе маъбудаси. Нана ёки Ноҳид ҳосилдорлик ва фаровонлик маъбудаси. У бир қўлида анор ёки олма тутган гўзал аёл қиёфасида тасвирланади. Миррих-уруш

33

1 Зардўшт номини осетин олими профессор В.И.Абаев «кекса туялар эгаси», инглиз олими Ричард Фрай «Туякаш», рус эроншунос олими И.М.Дъяканов «Тилла ранг туя соҳиби» деб таржима қилганлар.

Page 34: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ва ғалаба худоси, ҳарбийлар мададкори бўлиб, қуролланган жангчи қиёфасида акс этади. Хубби-сув худоси, қайиқчилар ва мироблар ҳомийси, забардаст йигит сиймосида гавдаланган. Бу динда, олов, тўпроқ, сув ва ҳаво каби тўрт унсурни ифлос қилиш ёки таҳқирлаш энг катта гуноҳ ҳисобланган. «Авесто»да халқ табобати одоби, эстетикаси соғлом турмуш тарзи ўз ифодасини топган. Унда ҳар бир инсон эзгу фикр, одил сўз ва ҳалол меҳнат билан яшаши зарурлиги кўрсатилган. Зардўштийлик динидаги қуйидаги тамойиллар бошқа дунёвий динларда ҳам ўз аксини топган. Булар:

1. 5 вақт худога сиғиниш; 2. Нариги дунё тўғрисида; 3. Одамларнинг руҳларини жаннат ва дузоҳга ажратувчи қил кўприк

ҳақида; 4. Охират ҳақида; 5. Соғлом турмуш ҳақида; 6. Табиатни эъзозлаш ва унга тўғри муносабатда бўлиш ҳақида…

Зардўштийлик дини ўз моҳиятига кўра ижтимоий ҳаёт ва адолатни ҳимоя қилувчи дин сифатида шаклланган. Шу сабабли у Турон, Эрон ва Хуросанда кенг тарқалган. Жумладан, Эрон Аҳмонийлари ҳукмдори Доро I ибн Вистасп (мил.авв. 622-486 йй) даврида зардўштийлик давлат дини сифатида тан олинган. Эронда сосонийлар сулоласи даврида «Авесто» 21 та китоб шаклида тўла ҳолда ёзилган ва подшонинг кутубхонасида сақланган. Китоблар санкрит тилида, 48 ҳарфдан иборат пеҳлавий ёзувида битилган. Унинг тўла нашри Александр Македонский босқини даврида унинг қўлига тушган ва кўп қисми йўқ қилинган. Чунки бундай дини, маънавияти юқори бўлган халқларни тобе қилиб осон бўлмаслигини бу жаҳонгир фотиқ тушуниб етган эди.

«Авесто»нинг бизгача етиб келган «Ясна», «Видавдат», «Виспарат», «Яшт» дуою-тадбирлар, қўшиқлар, мадҳиялардан иборат қисмлари милоднинг III-VII асрларида қайта ёзилган. Жумладан «Яшт»нинг қуёш худоси «Митрага мадҳия»сига бағишланган ғисмида шундай жумлалар бор:

Ким менга қилар сажда, Кимдир писанд қилмас, Кимдан эъзоз топдим, кимдан алдовни, Кимгадур бераман бахт ва тани соғлиқ, Кимгадур машҳур аждодлар этадурман ҳадя, Кимдандур барчасин тортиб оларман. Кимга дард бераман ва ўлим, Кимгадур бебахт муҳтожлик, Кимгадур машҳур нарсалар, Бир зумда барчасин бунёд этарман. (Авеста. Избранные гимни, 80-81-бетлар).

Қадимги даврда Ўрта Осиёда кўпдинлик мавжуд бўлган. Чунончи бу ҳудудда буддизм, монийлик, шамонлик, насронийлик динлари ҳукм сурган. Бу динларга сиғинувчилар ўртасида бир-бирларини ҳурмат қилиш, диний

34

Page 35: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бағрикенглик тенглик амалда бўлган. Бу эса кишилар онгида байналминаллик ҳисларини шакллантиришда муҳим омиллар бўлиб хизмат қилган.

Марказий Осиёнинг туб халқлари табиатида бошқа миллатларнинг вакилларига нисбатан кенгфеъллик азалда мавжуд бўлиб келган. Бу соф инсоний туйғу, масалан, ўзбекларда шу қадар ривожланганки, миллий-маънавий кенгфеъллик, тоқатлилик уларнинг умумий маданияти ва руҳиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган.

Шундай қилиб, Бобол, Миср, Ҳиндистон, Хитой каби Ўрта Осиё ҳам жаҳон илк цивилизациясининг бешикларидан бири ҳисобланади. Чунки, бу ерда ҳам жуда қадимдан бошлаб жаҳон маданияти ва маънавиятининг бебаҳо дурдоналари яратиллиб келинган. Бу эса биз ворисларда биринчидан, буюк ўтмишдошларимизга нисбатан чуқур миннатдорчилик ҳисларини туғдирса, иккинчидан, улар билан чуқур фахрланиш туйғусини ҳосил қилади.

35

Page 36: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Савол ва топшириқлар 1. Қадимги Мисрнинг диний ва маънавияти тамойилларида илгари

сурилган ғояларни гапириб беринг. 2. Миср эҳромлари дунёнинг етти мўжизасидан бири сифатида тан

олинганлиги сабаблари нимада? 3. Қадимги Олд Осиё маданиятининг юксалишини таъминлаган

омилларни асосланг? 4. Қадимги Бобилда илм-фаннинг қайси соҳаларига асос солинган? 5. Оссурия маданияти равнақида меъморчилик ва тасвирий

санъатнинг ўрни қандай бўлган? 6. Будда дини Брахманизм динидан қайси жиҳатлари билан фарқ

қилади? 7. Ажанта мажмуасида санъатнинг қайси турлари синтезини кўрса

бўлади? 8. Конфуцийликда қандай ғоялар илгари сурилган? 9. Буюк Хитой девори ҳақида фикр-мулоҳазаларингиз? 10. Қадимги Ўрта Осиё халқлари ҳаётида муҳим ўрин тутган тарихий-

этник жараёнлар ҳақида тушунча беринг. 11. Зардўштийлик дини тамойилларини изоҳлаб беринг? 12. Қадимги Шарқ даври маданиятига доир чизмалар чизинг. 13. «Семирамиданинг осма боғлари» ва «Миср эҳромлари»ни акс

эттирувчи альбом тайёрланг. 14. Қадимги Шарқ даври маданиятига оид маълумотлар мажмуини

тўпланг. 15. Интернет тармоғидан олинган маълумотлар асосида Қадимги Шарқ

даври, илм-фани ҳақида слайд ва тезислар тузинг.

36

Page 37: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

3-МАВЗУ: АНТИК ЕВРОПА МАДАНИЯТИ

Режа

1. Антик Юнонистон маданияти. 2. Антик Рим маданияти. Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади: Антик Византия маданияти.

Таянч сўз ва иборалар Қадимги Юнон цивилизациясининг ўзига хослиги. Қадимги Юнон

цивилизациясининг даврлари, Крит – Микен маданияти, Архаик маданият, Классик давр маданияти, Рим цивилизациясининг бошланиши, Қадимги Рим маданияти, Христиан динининг пайдо бўлиши.

Асосий адабиётлар:

Каримов И.А. «Истиқлол ва маънавият» Т.: Ўзбекистон, 1994. Ахмедова Э., Габидулин Р., Культурология. Мировая культура. Академия Художеств Узбекистана. Т., 2001. Боннар А. Греческая цивилизация. В 3-х тт. М., 1992. Гурьевич П.С. Культурология. «Глардарики». М., 2000. Радугина А. «Культурология». Учебное пособие. М., 2000. Любимов И. «Искусство Древнего Рима». М., Просвещение . 1971. Силичев Д. А. «Культурология». Учебное пособие для ВУЗов. М., 1998. Светоний Т. Г. Жизнь двенадцати цезарей. М., 1990.

Қўшимча адабиётлар:

Винничук Л. «Люди, нравы и обычаи древней Греции и Рима». М., 1999. Всемирная история. Т. 3. М., 1956. Кропоткин П. А. Этика. М., 1991. Древний мир. Книга для чтения. М., 1981. История зарубежного искусства. Изобразительное искусство. М., 1983. Удальцова Н. В. Византийская культура. М., 1988.

37

Page 38: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. Антик Юнонистон маданияти

Антик давр маданияти – жаҳон цивилизациясининг бешиги бўлиб, у

даврда философия, маданият фан сифатида шаклланди. Ўша давр юнонларининг турмуш тарзи, фикрлаши, маънавияти ҳозиргача ҳам инсонларни ҳаяжонга солиб келмоқда.

Антик Европа маданиятининг шаклланишига Месопотамия ва Миср маданиятининг, айниқса, арифметика, астрономия, мифология ва теология соҳаларида эришилган дастлабки муҳим ютуқларнинг аҳамияти катта бўлди.

Қадимги Юнон маданияти эр.авв. XXVIII асрдан эр.авв. II асргача давом этди. Юнонлар ўзларининг ватанини Эллада деб атаганлар. Қадимги Юнон маданиятининг энг юқори даражага кўтарилган даври эр.авв. V-IV асрларга тўғри келади. Қадимги Юнон маданияти жаҳон маданияти тарихида фавқулодда ҳодиса сифатида ўзини намоён этди.

Эллада ҳозирги замон давлатларининг бошқарув шакли – республика ва демократиянинг ватанига айланди. Унинг намунавий шакли Перикл (443- 429 йй) ҳисобланади. Юнонистонда жисмоний ва ақлий меҳнат иккига ажралади. Жисмоний меҳнат бу қулларга, ақлий меҳнат қилиш эса озод кишиларга тааллуқли эди. Юнонлар давлат ва шахсий мулк, жамоа ва шахсий манфаатларни ўзаро жуда моҳирона боғлай олганлар. Аристократия одоби – мусобақа тамойиллари асосида биринчилардан бўлишга интилиш қадрияти кенг қулоч ёйди. Бундай ўйинлар саҳнаси: Олимпия ўйинлари 1, мунозара, жанг майдони, театр саҳналари эди.

Юнонлар учун эркинлик энг юқори қадрият ҳисобланиб, унинг учун ҳатто ўлимга ҳам тик борганлар. Леонид жасорати ёки Прометей ҳақида афсона бунга мисолдир.

Юнонларнинг турмуш тарзи ҳақиқат, гўзаллик, меҳрибонлик каби категориялар уйғунлиги билан белгиланган. Улар учун меъёр тушунчаси муҳим аҳамиятга эга эди. Шунинг учун юнонларда мулк эркин киши учун ажралмас атрибут бўлса, иккинчи томондан очкўзлик, молпарастликни қоралаганлар.

Инсонни тарбиялаш учун икки йўналиш бўйича таълим тизими вужудга келтирилган: а) «гимнастика»; ва б) ақлий йўналишдаги барча маданият турлари, чунончи, табиий фанлар, фалсафа, нотиқликни ўрганиш. Озод юнонларнинг болалари 7 ёшдан бошлаб бошланғич мактабга борганлар. Бадавлат кишиларнинг болалари эса 18 ёшгача гимназияларда ўқишни давом эттирганлар. Болалар мактабларда чиройли ёзишга, аниқ ва равон сўзлашга ўргатилган. Улар Гомер, Гесиод ва бошқа шоирларнинг шеърларини ва достонларини ёд олганлар. Юнонлар ашула айтиш, рақсга тушиш, лира созини чалишни билмайдиганларни ўқимишли деб ҳисобламаганлар. Болалар улғая борган сари югуриш, курашга тушиш, сакраш, диск, найза отиш ва қилич

2 Олимпия ўйинлари Пилопонеснинг ғарбидаги қадимги Олимпия шаҳрида эр.авв. 776 йилдан бошланиб, ҳар 4 йилда бир марта ўтказилган бўлиб, унда: чопиш, сакраш, кураш тушиш, диск отиш, найза отиш, муштлашиш ва тўрт от қўшилган икки гилдиракли аравалар мусобақаси ўтказилган.

38

Page 39: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

чопиш билан шуғулланганлар. Шу тариқа, улар ватан ҳимоячилари сифатида тайёрланган.

Айниқса, бу соҳада Спарта мактаби ажралиб турган. Ҳар қандай эркин юнон полис (шаҳар) давлатини энг олий эҳсон деб қабул

қилган ва унинг ватанпарвари бўлган. Биринчи юнон файласуфи Фалес бўлиб, у сувни оламдаги барча моддий

борлиқнинг асоси деб ҳисоблаган. Юнон фалсафасининг энг юксак намояндалари сифатида Суқрот, Платон ва Аристотель ҳисобланганлар. Юнонистонда оламни фалсафий мушоҳада қилиш–мантиқ ва тасдиқлашга таянган илмий ва рационал фикрлаш методи орқали билиш мумкинлигига асос солинган.

Пифагор, Евклид ва Архимедлар математика ва математик фанлар – геометрия, оптика, гидростатика фанларининг асосчилари ҳисобланади. Астрономия соҳасида Аристарх биринчи бўлиб геоцентризм ғоясини илгари сурди. Гиппократ – медицина фанига асос солди. Геродот тарих фанининг отаси ҳисобланади. Аристотель асарлари маданият назарияси бўйича биринчи фундаментал илмий ишлар қаторидан ўрин олган эди.

Деярли ҳозирги замон маданиятининг жанрлари қадимги Юнонистонда пайдо бўлди. Баъзилари ўша даврнинг ўзида жуда юқори даражага кўтарилди. Фидий бошчилигида бадиий тасвирий санъат асарлари, Зевснинг катта ҳайкали бунга мисол бўла олади.

Юнонлар биргина яратувчилик билан шуғулланиб қолмай, шу билан бирга гўзаллик қонунлари билан яшашни ҳам хоҳлар эдилар.

Шунингдек, юнонларда ибтидоий дин шакллари – тотемизм, анимизм ва фетишизм тасаввурлари кучли бўлган. Ибтидоий жамоа тузумидан синфий жамиятга ўтиш давомида юнонларнинг диний тасаввурлари ҳам ўзгариб борган. Уларда ҳар бир йирик ҳодиса, касби-корнинг ўз худолари – хомийлари бўлган.

Зевс – юнонларнинг энг муқаддас бош худоси ҳисобланган. У осмон, момақалдироқ, чақмоқ ва ёмғир худоси бўлган. Уни одамлар жингалак сочли, бақувват, серсоқол, қудратли, қўлида чақмоқ ушлаган, басавлат киши сифатида тасаввур қилганлар. Зевснинг укаси Пасейдонни «ерни тебратувчи» даҳшатли денгиз худоларидан бири деб билганлар. Гелиос қуёш худоси бўлиб, оппоқ отлар қўшилган олтин аравасида осмонга чиққанда кундуз бошланади деб фикр юритганлар. Апполон эса ёруғлик ва санъат худоси саналган. Деметрий ҳам илоҳий тимсол сифатида ўсимликларнинг униб чиқиши, ўсиши, сарғайиши гўёки унга боғлиқ бўлган. Ер ости ҳукмдори – ҳомийси Аид бўлган. Дионис виночилик, Афродита аввал ҳосилдорлик, кейинчалик севги ва гўзаллик ҳамда денгиз сайёҳлари ҳомийси бўлган. Зевснинг қизи Афина, юнон афсоналарига кўра уруш, ғалаба, санъат, билим ва донолик маъбудаси бўлган. У Афина шаҳрининг ҳомийси бўлиб, ҳайкалтарош Фидий томонидан шаҳардаги Парфенон ибодатхонаси олдида унинг ажойиб ҳайкали ишланган. Юнон худоларидан бири, Зевс ва Геранинг ўғли Гефест темирчилик ҳомийси ҳисобланган, Вулқон лаваларининг отилиши ҳам унинг ер остидаги темирчилик

39

Page 40: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

устахонасининг маҳсули деб ҳисоблашган. Гермес савдо-сотиқ худоси сифатида эътироф этилган.

Юнонларнинг фикрича, уларнинг Зевс бошлиқ худолари баланд Олимп тоғларида яшаганлар ва бадавлат кишилардай ҳаёт кечирганлар. Улар ҳам одамлар каби шуҳратпараст, ҳокимиятпараст, шафқатсиз ва қасоскор бўлганлар. Юнон худоларининг одамлардан фарқлари шундаки, биринчидан улар умрбоқий, иккинчидан, улар Гефестдан ташқари1 гўзал ва қадди қомати келишган бўлишган. Юнон худолари ҳам севишган, хурсанд ёки ғамгин, ғазабли ҳолатларда намоён бўлганлар. Ердаги аёллар билан худолар қовушувидан қаҳрамонлар дунёга келганлар.

Юнонлар ўз худоларига ишонишган, сиғинишган, уларга атаб ибодатхоналар қуришган ва қурбонликлар қилишган. Лекин юнонларда худоларга кўр-кўрона сажда қилиш, мутаассиблик даражасида бўлмаган.

Масалан, Прометей худолар иродасига қарши одамларга осмондан оловни ўғирлаб олиб тушиб берган (Прометей афсонасидан).

Юнонлар мифологиясида биргина худоларни эмас, ердаги инсонларни ҳам улуғлаганлар. Бунга Софоклнинг «Дунёда буюклар кўп. Лекин, инсондан бошқа табиатда кучлиси йўқ», ёки Архимеднинг «Менга таянч нуқтасини топиб беринглар, мен дунёни остин-устун қилиб ташлайман» деган ибораларини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Қадимги Юнон маданияти бешта даврга бўлинади: Эгей маданияти ( эр.авв. 2800-1100 йиллар). Гомер даври (эр.авв. XI-IX асрлар); Архаик маданият даври (эр.авв. VIII-VI асрлар); Классик (юқори даражадаги)даври (эр.авв. V-IV асрлар); Эллинизм даври (эр.авв. 323-146 йиллар). Эгей маданиятини кўпинча Крит-Микен маданияти деб ҳам аташади.

Бунинг сабаби Крит ороли ва Микен Юнон маданиятининг асосий марказлари саналган. Шунингдек бу даврни афсонавий подшо Миноснинг номи билан Миной маданияти деб ҳам аташади.

Эрамиздан аввалги уч мингинчи йилларнинг охири, икки мингинчи йилларнинг бошларида Крит оролида Кносс, Феста, Мали ва Като-Закро шаҳар давлатлари вужудга келди. Шаҳарларнинг тутган ўрнини ҳисобга олиниб, баъзида уларни «Сарой маданияти» деб ҳам аташади. Бу даврда асосий машғулот қишлоқ хўжалиги бўлиб, бунда дон, узум, зайтун етиштирилган. Хўжаликда чорвачилик, хунармандчилик ва савдо ҳам муҳим ўрин тутган.

Крит маданиятига тааллуқли Кнос саройи «Лабиринт» номи билан тарихга кирган бўлиб, унинг биринчи қаватигина сақланиб қолган. У кўп қаватли иншоот бўлиб, 300 хонадан иборат, бир гектардан кўпроқ ерни эгаллаган. Саройда сув ўтказувчи мослама (водопровод), канализация ва ванналар, ҳунармандчилик устахоналари бўлган. Саройнинг маҳфий хонасидан аёл худонинг қўлида илонни ушлаб турган ҳайкалчаси топилган. Саройнинг

1 Гефест чўлоқ ҳолатида бўлган.

40

Page 41: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

деворларида ҳозиргача «Гуллар терувчи», «Қушни тутишга шайланаётган мушук», «Хўкиз билан ўйин» каби расм манзаралари сақланиб қолган.

Крит ўзининг чизиқли ҳарфларидан иборат ўз ёзувига эга бўлган. Лекин бу ёзувни ҳанузгача ҳеч бир олим ўқиб чиқишга эга бўлмаган.

XI-IX асрларнинг Гомер асри деб аталиши сабаби шуки, бу даврни ёритиб берувчи асосий манба Гомернинг «Одиссея», «Иллиада» достонлари бўлган. Бу даврда давлатчилик, шаҳар – сарой турмуш маданияти ва ёзув йўқ бўлиб боради, меҳнат қуролларини темирдан ясашга ўтилиши натижасида меҳнат унумдорлиги анча ўсади, деҳқончилик ва чорвачилик ривож топади. Савдо-сотиқда эса айирбошлаш воситаси қорамоллар ҳисобланган.

Архаик даврга хос хусусияти шундаки, Юнонистонда уч аср давомида қишлоқдан шаҳарга, уруғ-қабилачилик, патриархат муносабатларидан классик қулчилик босқичига ўтиш учун замин етилади.

Шаҳар – давлат ижтимоий ҳаётининг асосий шакли бўлиб қолади. Давлат тузумининг шакллари – монархия, олигархия, аристократик ва демократик республика бўлган. Юнонлар финикияликларнинг ёзуви асосида 24 ҳарфдан иборат ўз алифболарини яратганлар. Бу алифбода ҳам ундош, ҳам унли товушларни ифодаловчи 24 харф бўлган. Юнонистонда таълим тизимининг ютуғи туфайли полиснинг эркин кишилари орасида саводсизлар йўқ эди. Жамият қадриятлари ва аҳлоқий нормалар шакллана боради. Бунда ватанпарварлик ва фуқаролик муҳим ўрин тутган. Ўз шаҳрини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи ҳисобланган. Худди шу даврда инсон танаси билан руҳ ўртасида уйғунликни ифодаловчи идеал инсон тўғрисидаги ғоя шаклланади.

Фалсафа ва бошқа фанлар вужудга келади. Фалсафа фанига Фалес, Пифагор эса математикага асос солади.

Аввал ёғочдан, кейинчалик тошдан фойдаланиб ясаладиган монументал ҳайкалтарошликка асос солинади. Шулардан кўпроқ тарқалгани: 1) яланғоч ҳолдаги эркакларнинг ҳайкаллари – «курос»; 2) тикка турган аёллар ҳайкаллари – «кора».

Поэзия соҳасида Гомернинг «Иллиада» ва «Одиссея» достонлари яратилади. Кейинроқ шоир Гесиод томонидан «Теогония» ва «Аёллар каталоги» поэмаларида антик мифология ўзининг классик даражасига кўтарилади. Антик шоирлар орасида Архилох (лирик поэзия асосчиси), ҳамда шоира С.О.Лесбос ижодлари алоҳида ўрин тутади. Гўзаллик, севги, ҳузур-ҳаловатни куйлаган Анакреонта ижоди А.С.Пушкин ижодига ҳам катта таъсир кўрсатган.

«Греция мўъжизаси» номи билан тарихга кирган классик даврда (эр.авв. V-IV асрлар) қадимги юнон цивилизацияси ва маданияти яшнаб энг юқори чўққига чиқди. Бу даврда юнонлар эронликлар устидан ғалабага эришгач, иқтисодиёт, савдо кенг ривожланади. Афина Ўрта Ер денгизида энг катта савдо марказига айланади. Афина, Миср, Карфаген, Крит, Сурия, Финикияликлар билан савдо алоқаларини олиб боради.

Юнон фалсафаси юқори даражага кўтарилади. Шу даврда антик давр ақллилик даҳолари Суқрот, Платон, Аристотель каби буюк файласуфлар яшаб

41

Page 42: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ижод қилганлар. Суқрот биринчи бўлиб инсон ҳаёти, яхшилик, ёмонлик, адолат каби муаммоларни мушоҳада қилишга асосий ўрин берди. Суқротнинг шогирди Платон (эр.авв. 429-347 йй) Афина аристократиясининг вакили эди. У эр.авв. 385 йили Академия номи билан файласуфлар мактабини ташкил қилган. Платон ўзининг идеал давлат тўғрисидаги ғояларини мунозара шаклида ёзган. Унингча идеал шаҳар давлатни оиласи, хусусий мулки бўлмаган файласуфлар бошқариши зарур эди. Идеал шаҳарнинг аҳолиси жангчилар ва оддий халқ (ҳунармандлар ва деҳқонлар)га бўлинар эди. Келиб чиқиши чет эллик бўлган қуллар ҳам бор эди. Платон тизимини Аристотель (эр.авв. 384-322 йй.) танқид остига олган эди. Унинг «Сиёсат» номли машҳур асарида ўша даврда маълум бўлган билимларни алоҳида соҳаларга – ботаника, физика, сиёсат, тарих каби номларга биринчи бор бўлинган эди. У «Метафизика» асарида фалсафа фанининг метафизик йўналишига асос солган. У Македония подшоси Александр Македонскийнинг устози бўлиб, «Биринчи муаллим» номи билан машҳур бўлган.

Худди шу даврларда «Тарих фанининг отаси» Геродот (эр.авв. 490-430 йй), атом назариясининг асосчиси Демокрит (эр.авв. 460- 370 йй), машҳур табиб, 72 та китоб муаллифи Гиппократ (эр.авв. 460-375 йй) каби машҳур олимлар яшаб ижод қилганлар.

Архитектура ва шаҳар қурилиши бўйича Милетлик Гипподам томонидан шаҳарларнинг режалаштириш концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра шаҳар жамоа маркази, яшаш учун уй-жой ҳамда ишлаб чиқариш ва порт зоналаридан иборат бўлиши керак эди. Монументал қурилишнинг асосий тури ибодатхоналар бўлган.

Архитекторлар - Гектин ва Каликратлар томонидан қурилган Афина Акрополи жаҳон архитектурасининг ноёб намуналаридан бири ҳисобланиб, унда 46 та устун ва ҳайкаллар мавжуд бўлган.

Таниқли архитектура иншоотлари ичида дунёнинг етти мўъжизасидан бири Эфесдаги Артемида ибодатхонаси бўлиб, унга ёвузлик тимсоли бўлмиш Герострат томонидан ўт қўйилган эди. Қайта тикланган ибодатхона қурилишида ҳайкалтарошлар Праксител ва Скопаслар томонидан ишланган 127 та устун ажойиб ҳайкаллар ва расмлар акс эттирилган эди.

Классик даврда юнон ҳайкалтарошлик санъати «Эллада» етакчи ўринни эгаллаган эди. Ҳайкалтарошлар ичида энг таниклиси Фидий бўлиб, унинг Олимпияда яратган Зевс ҳайкали (бўйи 14 метр) оламнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган.

Унинг Афина ҳайкали (бўйи 12 метр) Афина Акрополининг марказига қўйилган. Промахос (Афина жангчиси) ҳайкали (бўйи 9 метр) жангчи кийимини кийган, найза ушлаб турган аёл худо қиёфасида тасвирланган бўлиб, у Афинанинг ҳарбий қудратини ифодалаган. Фидий Афина Акрополи қурилишида ҳам иштирок этган.

Пифагор Регийский «Оёғидан тиконни чиқараётган бола», Мирон «Дискабол» ва «Афина ва Марсий», Поликлет «Дорифора» ва «Яраланган Амазонка» каби ҳайкалларни яратганлар. Поликлет инсон танасининг мутаносиблиги ҳақида «Қанон» асарини ёзган.

42

Page 43: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Пракситель, Скопас, Лиссил қуйи классика давр намояндаларидир. Пракситель юнон ҳайкалтарошлигида биринчи бўлиб яланғоч аёл образи - «Афродита Книдская» ҳайкалини яратган. Пракситель ижоди учун дид, нозик гўзаллик хос бўлиб, улар «Мусаллас қуяётган сатир», «Эрот» ҳайкалларида айниқса ёрқин намоён бўлган.

Скопас Пракситель билан биргаликда Эфесдаги ибодатхона ва Галикарнасдаги Артемида мақбарасини бунёд этишда иштирок этганлар. Сарой рассоми Лиссип Александр Македонскийнинг ҳайкалини яратган. У инсоннинг ички дунёси, кечинмаларини ўз асарлари орқали намоён қилган. Бунга «Ором олаётган Гермес», «Шиппагини боғлаётган Гермес», «Эрот» асарлари мисол бўла олади.

Поэзия соҳасида Афина демократиясини қабул қила олмай, аристократия табақасини ўз асарларида улуғлаб куйлаган шоир Пиндар Олимпия ўйинлари ғолибларига атаб қасидалар, қўшиқлар ёзган.

Қадимги Юнон маданиятидаги театр1 соҳасида трагедия, комедия жанрларининг пайдо бўлиши ва равнақи муҳим воқеа ҳисобланади. Юнон театри қишлоқ хўжалиги хомийси бўлган Дионис шарафига ўтказиладиган байрамлар вақтида ижро этиладиган халқ қўшиқлари ва ўйинлари асосида вужудга келган. Дионис байрамлари токлар, дарахтлар барг чиқарган баҳорда ва кузда ўтказилган.3 «Трагедиялар отаси» Эсхил (525- 458 йй) 90 дан ортиқ трагедия4 ёзган. Эсхил ўз трагедияларида афсонавий воқеалардан фойдаланган бўлсада, уларда ўз даврининг муҳим масалалари кенг ўрин тутган. Масалан, ҳалок бўлиб бораётган матриархат билан патриархат ўртасидаги зиддиятлар масаласига бағишланган «Орестея» трилогияси: «Агамемнон», «Хоэфорлар» ва «Авменида» асарларидан иборат. Унинг энг машҳур трагедиялари бўлса «Занжирбанд Прометей» ва «Форслар»дир. «Занжирбанд Прометей» асари инсоннинг куч-қудрати, иродаси буюклиги тимсолидир.

Жумладан, Зевс томонидан юборилган Гермесга Прометей қандай азоб-уқубатлар билан жазо берилишини эшитгач, шундай дейди:

Ва на қатл, ва на макр қилмас асло кор, Айтмасман Зевсга ҳеч қандай сир-асрор, Чақмоқ чақиб, майли ўтда куйдирсин. Осмону фалакни оппоқ қуюндек, ҳаммасини батамом-буткул қуритсин: Аммо иродамни буколмас асло, Жаҳаннам ўтини қилса ҳам пайдо. Ким унинг ҳокимлигини этишин бекор, Хомтама бўлмасин, айтмасман зинҳор.

1 Театр – юнонча сўз бўлиб, томошалар жойи деган маънони билдиради. 3 Кузги Дионис байрами бизнинг Меҳржон байрамимизга тўғри келади.

43

4 Трагедия- юнонча «эчкилар қўшиги» маъносини англатади.

Page 44: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Эсхилнинг «Форслар» трагедиясида Юнонистон – Эрон урушларида3 юнонларнинг қаҳрамонона кураши ва ғалабаси акс этган.

Яна бир буюк трагедия шоирларидан бири Софокл (496-406йй) бўлиб, у 120 дан ортиқ трагедиялар ёзган. Улардан бизгача еттитаси етиб келган, холос. Афина театрида дастлаб қўйилган «Антигона», «Шоҳ Эдип» асарлари унга шон-шуҳрат келтирган.

Трагедия жанри билан биргаликда комедия1 жанри ҳам вужудга келиб, ривожланади. Комедия жанрининг отаси Аристофан (450-388 йй) бўлиб, унинг асарлари содда, тушунарли, халқ тилида ёзилган ва ҳаётнинг муҳим масалалари, жумладан, тинчлик муаммоси акс эттирилган. Жумладан, унинг «Тинчлик», «Аёллар халқ йиғинида», «Суворийлар» асарлари ўз даврида машҳур бўлган.

Қадимги Юнон маданиятининг сунгги даври-бу Эллинизм (323-146йй.) дир. Бу даврда маданиятнинг баъзи соҳаларида, жумладан, филсафада эришилган ютуқлар даражасидан пасайиш ҳолатлари юз беради. Бу даврда юнон маданиятининг бошқа мамлакатларга, жумладан, Ўрта Осиёга таъсири кучаяди. ҳатто бу жараён Юнонистоннинг Римга қарам бўлганидан кейин ҳам давом этади. Рим Юнонистонни сиёсий жиҳатдан тобе этади.

Фан соҳасида бу даврда етакчи ўринни математика эгаллайди. Унинг асосчилари Евклид ва Архимед каби олимларнинг ижоди туфайли математикадан механика, оптика, қурилиш соҳаларида фойдаланиладиган бўлинди. Астрономия, медицина ва география соҳаларида муҳим ютуқлар қўлга киритилди.

Бу даврда архитектура соҳасида кўплаб ҳашаматли саройлар, кутубхоналар, гимназиялар, уй-жойлар қурилди. Жумладан, Александрияда 799 минг ўрамли китоблар турадиган кутубхона қурилган. Архитектор Состратнинг лойиҳаси асосида дунёнинг етти мўъжизасидан бири, 120 метр баландликдаги Александр маёғи барпо этилган.

Ҳайкалтарошлик соҳасида эллинизм даврида баъзида йирик шакллардаги ҳайкаллар ҳам яратилган. Хусусан, Херос томонидан яратилган қуёш худоси Гелиос ҳайкали, ёхуд дунёнинг етти мўъжизасидан бири 36 метр баландликда бўлган Родос оролидаги Колосс Родосский ҳайкали бунга мисолдир (мазкур ҳайкал ер силкинишлари натижасида қулаб тушган). Ўша даврда яратилган Афродита (Венера), Милосская ва Ника Самосская ҳайкаллари ҳозиргача дунё маданиятининг ноёб дурдоналари ҳисобланади.

Қадимги Юнонистон маданияти жаҳон маданиятига катта таъсирини ўтказди ва ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Юнон маданиятисиз ҳозирги Европа маданиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек Шарқ дунёси ҳам эллинизм маданиятисиз бошқачароқ кўринишга эга бўлган бўларди.

3 Муаллифнинг ўзи бу урушларда иштирок этган. 1 Комедия юнонча «хушчақчақ деҳқонлар қўшиғи» деган маънони англатади.

44

Page 45: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

2. Антик Рим маданияти

Антик Рим маданияти эр.авв. VIII асрдан эрамизнинг 476 йилигача давом этган. Қадимги Рим маданиятининг ўрни ва роли тўғрисида маданиятшунос олимлар ичида икки ҳил қараш мавжуд:

1. Таниқли маданиятшунослар О.Шпенглер ва А.Тойнбиларнинг фикрича, қадимги Римликлар мустақил маданият ва цивилизацияни ярата олмаганлар, улар давлат, ҳуқуқ ва техника соҳаларида ютуқларни қўлга киритганлар холос, бошқа соҳаларда римликлар эллинизм даражасига ета олмаганлар.

2. Бошқа олимлар , жумладан, Д.А.Силичев бунга қарама-қарши улароқ бошқача фикрни илгари суриб, Рим маданияти ва цивилизацияси ҳам ўзига хослиги, бетакрорлиги билан ажралиб туришини ва жаҳон маданиятида ўз ўрни бор эканлигини қайд қилади.

Римликлар кўп соҳаларда эллинларга ўхшар эди. Бу шубҳасиз, бироқ, шу билан бирга улар ўзларининг қадриятлари ва идеал тизимини яратганлар. Булар сирасига айниқса ватанпарварлик, фуқаролик бурчига содиқлик, худоларга эътиқод, Римда олий қадрият сифатига кўтарилган эди. Римликлар қонунни алоҳида қадрлар, унга бўйсунишни шараф деб билар эдилар. Улар учун ижтимоий манфаат шахсий манфаатдан устун турарди. Кишининг қуйидаги мурувватлилик сифатлари улуғланган:

1. Содиқлик эр.авв. V асрда ибодатхона қурилган булиб, унда (фуқаролар ўртасидаги муносабат, аскарларнинг ўз бошлиқларига содиқлиги-ёрқин акс эттирилганди);

2. Жасорат – ўз ишини бажаришда ботирлик, ҳар хил алдов ва ваъдаларга берилмаслик, сотилмаслик;

3. Шон-шавкат – жасорат учун тақдирланиш ва улуғланиш; 4. Эркинлик – 238 йили унга атаб ибодатхона қурилган. Буларга мисоллар: 1. Юний Брут ҳайдаб юборилган подшо Тарквиния томонидан

уюштирилган суиқасдда қатнашгани учун ўз ўғилларини ўлимга ҳукм қилиб ўлдиртирган.

2. Муций Сцевола – Этрусск подшоси Парсенанинг ҳарбий лагерига жосуслик мақсадида борганида қўлга тушиб, ўз иродасининг қатъийлигини кўрсатиш учун ўз қўлини оловда куйдирган эди.

Римликлар эркин фуқаро билан қул ўртасидаги зиддиятларни кучайтирдилар. Эркин киши учун сиёсат, уруш, ҳуқуқ қонунларини ишлаб чиқиш, тарихшунослик ва деҳқончилик билан шуғулланиш фахрли ҳисобланган. Ҳунармандчилик, ҳайкалтарошлик, рассомчилик, актёрлик ва драматурглик фахрли касб саналган. Барча қўл меҳнати қулларга тегишли бўлган. Жумладан, ёлғончилик, лаганбардорлик каби иллатлар ҳам қулларга тааллуқли ҳисобланган. Рим классик қулчилик тузумининг энг юқори чўққисига кўтарилган эди.

Қадимги Римда биринчи бўлиб Нибур томонидан қайд қилинган уруғдошлик асосидаги аҳолининг таркибий тузилиши муҳим рол ўйнаган.

45

Page 46: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Римнинг аҳолиси 300 та уруғдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар ўнтаси курияга бирлашар, 10 та курия – трибуни ташкил қиларди. 3 та трибу – бу 3 та қабила лотин, сабин, этруссклардан иборат эди. Шу трибуларнинг аъзолари тенг ҳуқуқли фуқаролар – патрицийлар эди. Италиянинг бошқа жойларидан Римга кўчиб келган одамлар ва уларнинг аждодларини плебейлар деб атаган. Плебейлар орасида ҳам бой – бадавлат кишилар бўлган, лекин уларнинг орасида камбағаллар кўпчиликни ташкил қилган. Рим аҳолиси ичида қуллар ҳуқуқсиз «гапирувчи ҳайвон» эдилар.

Римликлар нисбатан жанговор бўлганлар ва ҳарбий жасорат улар учун олий қадрият ҳисобланган. Жангчиларнинг босқинчилик юришлари туфайли Рим империянинг пойтахтига айланди. Рим ҳуқуқи, ажойиб йўллар, турар жойлар, жамоат уйлари Римнинг улкан ютуқлари ҳисобланган. Давлат қурилиши соҳасида республика ва империя бошқаруви шакллари яратилиб, булар такомиллаштириб борилган.

Маънавий маданият соҳасида римликлар юнон маданиятининг ворислари ҳисобланадилар. Кўплаб юнон худолари номлари ўзгартирилган. Чунончи, Зевс - Юпитерга, Кронос – Сатурнга, Пасейдон – Нептунга, Афродита – Венерага, Артемида – Дианага, Афина – Минервага айланган.

Римликларнинг дам олиши ҳам асосан бир хил бўлган: ҳаммомларга бориш ва у ердаги машқлар майдончаларида бўлиш,

фалсафий соҳада суҳбатлар ўтказиш, кутубхоналарда шуғуланиш ёки бассейнларда ҳордиқ чиқариш улар учун одатий ҳол бўлган.

Милоднинг I асрида гладиаторлик жанглари учун қурилган Колизей амфитеатри ўзининг улканлиги билан ажралиб турган. Амфитеатрга бир вақтнинг ўзида 50 минг томошабин жойлаша олган. Амфитеатр ареналарига 11 минг йиртқич чиқарилган, 10 минг гладиатор бир- бири билан жанг қилган ва йиртқич ҳайвонлар билан олишган. Омма яраланган гладиаторнинг тирик қолиши ёки ўлдирилиши манзарасини томоша қилган.

Римликлар орасида цирк ўйинлари, айниқса 4 та ёки 6 та от қўшилган икки ғилдиракли аравалар пойгаси машҳур бўлган.

Римликларда қуйидаги оммавий йирик байрамлар бўлган: Сатурналия – ҳар йили декабр ойида Сатурн худосига аталиб

ўтказиладиган байрам бўлиб, у карнавал билан бошланган, байрам вақтида табақавий фарқларга риоя қилинган. Камбағалларга садақалар берилган, бир- бирларига ўзаро туҳфалар улашганлар.

Луперкалия- худо Фавкага аталиб (чорва ҳомийси), қадимги ҳосилдорлик сеҳргарлиги билан боғлиқ байрам бўлган.

Бу байрамни ҳар йили феврал ойида ўтказишган. Шу куни ҳаммани қамчи билан уриб чиққанлар (қамчини фебрица дейилган, шундан феврал ойининг номи келиб чиққан).

Мифология соҳасида Рим билан боғлиқ мифлар, чунончи, «Рим дунё маркази», «Рим – доимий шаҳар» сингари дунё устидан Римнинг ҳукмронлик қилиши ғояси алоҳида ўрин тутган.

Философия ва бошқа фан соҳаларида ҳам римликлар юнонлар изидан борганлар.

46

Page 47: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Рим тасвирий санъат намояндалари деярлик юнонларнинг асарлари нусҳаларини ва ички дунёсини тасвирлаганлар. Рим ёзувчилари романчилик жанрига асос солганлар.

Афсонага кўра Римга эр.авв. 753 йили ҳасан-ҳусан Ромул ва Ремлар асос солганлар. Шу вақтдан Римнинг монархия бошқаруви тарихи бошланади. У даврда жамиятнинг муҳим масалаларини халқ мажлиси ҳал қилган. Патрицийларнинг (туб аҳоли) нуфузли оқсоқолларидан «Кексалар кенгаши» тузилиб, уни лотинчада Сенат деб аташган. Дастлаб Сенат ва подшо халқ мажлисига таяниб давлатни идора қилишган.

Эр.авв. 510 йили Сенат билан подшонинг қарама-қаршилиги натижасида подшо Таквиний ағдарилиб, Римда аристократик Республика бошқарув тизими ўрнатилади. Пуни урушларидан кейин (264-146 йй.) Карфаген мағлубиятга учрагач Рим империясининг ҳудуди анча кенгаяди ва Римнинг обрўси кучаяди. Баъзи олимлар Римга кўчиб келиб ижод қиладилар. Масалан, тарихчи Полибий кўп томлик Рим тарихига доир ўзининг «Тарих» асарини Римда ёзади.

Август (эр.авв. 30-14йй) даври тарихчиси Тит Ливий 142 жилддан иборат «Римнинг таъсис қилинганидан кейинги тарихи»ни ёзган. Эр.авв. 1 асрда яшаган Галикарнасс Дионисий «Қадимги Рим ёдгорликлари» деган китоб ёзган. У маданиятшунослик тарихи учун муҳим манба ҳисобланади. Корнелий Тацитнинг «Тарих» китобида 68-69 йиллардаги фуқаролар уруши ва Флавий даври тарихи баён қилинган. Унинг «Йилномалар» номли асарида Август ўлими билан Нерон ўлими орасидаги воқеалар ёзилган.

Юлий Цезар ҳам «Галл урушлари ҳақида ёзмалар» ва «Фуқаролар уруши ҳақидаги ёзмалар» номли китобларини ёздириб қолдирган. Бу асарлар Рим тарихини, жумладан, унинг маданиятини ўрганишда муҳим манбалардир.

Юнон адабиёти таъсирида бир қатор шоирлар ва драматурглар пайдо бўлади. Улар ичида Плавт ва Теренцийларнинг комедиялари ҳозирга қадар етиб келган. Ливий Андроник Гомернинг «Одиссея»сини лотин тилига таржима қилган. Бу давр шоирларидан Луцилий турмуш мавзулари бўйича шеърлар ёзиб, ўта бойлик орқасидан қувувчи ҳасислар устидан кулган.

Эр.авв. 27 йили Рим республика номи билан аталсада амалда авторитар бошқарувидаги империяга айланди. Биринчи император, принципиат (шу сабабли империяни принципиат деб аталган) бўлган Октавианга Сенат Август унвонини – «Муқаддас киши» деган фахрий ном берган. Октавиан давридан бошлаб бутун Апенин ярим ороли Италия деб атала бошлаган. Беш аср давом этган Рим империясида Август даври (эр.авв. 20-14 йй) Рим маданиятининг олтин даври ҳисобланади.

Бу даврда Рим фалсафасида Эпикуризм, Стоицизм ва Неоплотонизм оқимлари кенг ёйилади.

Эпикуризмнинг кўзга кўринган вакиллари Лукреций ва Цицеронлар эдилар. Лукреций Кар «Тутам нарсалар ҳақида» поэмасида юнон файласуфлари изидан бориб, табиатдаги барча жонли ва жонсиз нарсаларнинг атом заррачаларидан ташкил топганлигини таъкидлаган. Эпикуризм ердаги ҳаётдан хурсанд бўлиш, ҳузур-ҳаловатда яшашга ундаган, кишининг вафотидан кейин

47

Page 48: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ҳечқандай ҳаёт йўқлигини таъкидлаган. У кишиликнинг энг қадимги даври ҳақида шундай ёзади:

«Одамлар ўт билан муомалани билмасди ҳали, ваҳший ҳайвонларни қувишарди ўрмонга, ва оғир тўқмоқ билан уриб уларни тошбўрон қилишарди бермасди омон.» Лукреций диний эътиқодларни инсон тафаккурини жиловловчи юганга

ўхшатади. У табиат, жамият ва кишилар ҳаётида содир бўладиган воқеаларнинг сабабларини илмий асосда тушунтириб беришга ҳаракат қилган.

Цицерон Рим маданиятининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. У буюк философ, нотиқлик назариётчиси ва сиёсатчи эди. У ўз асарларида юнон фалсафа мактабларининг барча оқимларини оммалаштиришга интилади. Рим стоицизмининг вакиллари Сенека, Эпиктет ва император Марк Аврелийлар бўлиб, уларнинг учаласи ҳам фалсафани инсоннинг дунёвий лаззатлардан воз кечиб, ахлоқий етукликка етишиши тўғрисидаги таълимот деб тушунар эдилар. Стоицизмлик христианлик таълимотининг шаклланшига кучли таъсир кўрсатган.

Империя даврида фанлар ривожланиши кузатилади. Катта Плиний, Птоломей ва Гален таниқли олимлар эди. Катта Плиний томонидан 37 томлик «Табиий фанлар тарихи» асари яратилди. Бу асар ўша даврда табиий фанлар энциклопедияси ролини ўйнаган.

Птоломей дунёнинг геоцентрик тузилиши тўғрисидаги таълимотга асос солди. Унинг «Алмагест» асари астрономик билимлар бўйича қомус эди. У оптика, математика ва география соҳаларига доир асарлар ҳам ёзган.

Қадимги дунёнинг машҳур табибларидан Асклепиад, Корнелий Цельс, Клавдий Гален бўлиб, уларнинг ичида Клавдий Гален (131-201 йй.) машҳур эди. Дастлаб у гладиаторлик мактабида ишлаб, сўнг Рим императори саройида табиблик қилган. Клавдий Гален 400 дан ортиқ асарлар ёзган. Унинг «Табиблик санъати», «Даво усуллари», «Дориларнинг тартиби ҳақида» асарлари алоҳида аҳамиятга эгадир.

Унинг асарларидан, жумладан, бобокалонимиз Ибн Сино ҳам фойдаланган.

Яратилган ёдгорликлар ичида Колизий ёки Флавий амфитеатри алоҳида ажралиб туради. У гладиаторлик жанги ва бошқа оммавий томошалар учун қурилган бўлиб, 50 мингдан ортиқ кишини сиғдирар эди.

Империя даврида Вергилий Чўпонлар ашулаларининг тўплами «Буколикалар» асарини ва «Георгики» номли поэмасини ёзиб, унда деҳқонларга маслаҳатлар беради ва табиат гўзаллигини куйлайди. Унинг тугалланмаган таниқли поэмаси «Энейда» бўлиб, унда Римнинг афсонавий бош фуқароси Энеянинг саргузаштлари куйланади.

Овидий ўзининг «Ишқ санъати», «Дард-аламлар» ва «Понтдан мактублар» номли асарларида Август давридаги аслзодалар турмушини танқид остига олиб, Август ғазабига учраган. Бошқа асарларида эса ўз қайғу-аламини ва меҳнаткашларнинг оғир турмушини акс эттирган. Шу боис Қора денгиз бўйидаги Тома шаҳрига сургун қилинган.

48

Page 49: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Эрамизнинг I асридан бошлаб Римликлар айниқса уларнинг юқори табақалари, зодагонлари ҳаётида маънавий қашшоқлик жараёни кучайиб борди. Рим императорлари Калигула ва Нерон қаҳри қаттиқлик ва маънавий бузуқлик рамзларига айланадилар. Маънавий бўшлик ва инқироз Рим жамияти ҳалокатининг бош сабабларидан бирига айланди.

Италиядаги қашшоқ ва мазлумлар яхши яшаш ва озодликка эришиш учун ўз худоларига илтижо қилиб келганлар. Лекин бу илтижолар уларнинг аҳволини яхшиламаган. Бора-бора мазлумлар орасида эски маъбуд ва маъбудалар ва худоларга ишончсизлик вужудга келган. Мазлумлар орасида ўзларига озодлик келтирадиган, золимларни эса жазолайдиган қудратли худога ишониш туйғуси вужудга кела бошлаган. Бу худо ва унинг дастлабки пайғамбари Исо Масих эди. Исо пайғамбар номи мусулмонларнинг илоҳий китоби «Қуръон»да ҳам учрайди.

Шарқ йилномаларига кўра Исо пайғамбар милоднинг 25 декабрида Биби Марямдан туғилган бўлиб, улғайгач мўжизалар кўрсатиш қобилиятига эга эканлигини «Евангелие» («Хушхабар»)да ёзилган.

Насронийлик (христианлик) динининг асосида якка худо Ийсус Христосга ишонч, севиш ётади. Христиан динида ҳамма одамлар худо олдида тенг деб эълон қилинади. Улар худо дунёни 6 кунда яратган деган ривоятни қабул қилганлар. Христиан дини дастлаб, мазлумларнинг ҳимоячиси, аслзодалар ва бойларни инсоф ва адолатга чақирувчи, келажакда мазлумларни қуллик ва қашшоқликдан озод қилишга ваъда берувчи дин сифатида эътироф топган.

Дастлабки христиан жамоалари таркибий тузилиши жиҳатидан энг демократик тарзда бўлган. Унга майда ҳунармандлар, қуллар ва барча мазлумлар кирар эди. Улар бир-бирларини ўзаро ака-сингил деб аташар эдилар.

Платон ғоялари Христианлик динига асос қилиб олинган эди. Икки аср мобайнида христиан дини мазлумлар динидан аста секин ҳукмрон синфлар мафкурасига айланади ва унга янги талқинлар киритилади. Масалан:

- бойлар ҳам меҳрибонлик қилишса жаннатга тушишлари мумкин; - ўзларининг хўжайинларига итоатда бўлиш ва сабр қилиш ва ҳоказо; 313 йили император Константин христианларни эркин йиғилишларига

рухсат беради ва черковлар қурилишига маблағлар ажратади. Христианлик давлат динига айлана боради.

49

Page 50: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Христиан жамоаларининг таркибий тузилиши:

АРХИЕПИСКОП (сайланади)

ЕПИСКОПЛАР

Рухонийлар, Монархлар

АББАТЛАР

Диндорлар жамоаси аъзолари

395 йили Рим империяси икки қисмга, Шарқий ва ҳарбий қисмга ажралиб

кетади. 476 йили эса римликларнинг герман қабилаларининг қўшинидан навбатдаги мағлубияти натижасида охирги император Ромул Августинни тахтдан туширилади. Натижада ҳарбий Рим империяси барҳам топади. Лекин Рим маданияти ўзининг Рим ҳуқуқи, архитектура, адабиёт фанлари бўйича эришган ютуқлари жаҳон маданиятида ўз ўрнини эгаллади ва ҳозиргача яшаб келмоқда, инсонларни ҳайратга солмоқда.

50

Page 51: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Савол ва топшириқлар 1. Юнон маданияти ўзининг ноёблигини нималарда намоён қилди? 2. Юнонларнинг турмуш тарзи қандай бўлган? 3. Қачондан бошлаб Олимпия ўйинлари бошланган ва унда спортнинг

қайси турлари бўйича мусобақалар ўтказилган? 4. Юнонларда таълим тизими қандай ташкил қилинган эди? 5. Қадимги Юнонистон фани ва унинг асосчиларидан кимларни биласиз? 6. Қадимги Юнонистон динидаги худолари тўғрисида қандай тасаввурлар

бўлган? 7. Қадимги Юнонистон маданиятининг энг юқори даражага чиққан даври

қайси ва нима учун? 8. Қадимги Юнонистон поэзиясига доир қандай асарларни биласиз? 9. Қадимги Юнонистонда архитектура қурилиши қандай бўлган? 10. Қадимги Юнонистонда театр санъати соҳасида қандай ютуқларга

эришилган? 11. Антик Юнон маданияти қадимги Рим маданиятининг мантиқий давоми

эканлиги нималарда намоён бўлди? 12. Қадимги Рим маданиятининг ўзига хос хусусиятлари нималарда эди? 13. Қадимги Римликларда ватанпарварлик туйғуси қандай бўлган? 14. Қадимги Рим тарихчилари ва уларнинг асарларини биласизми? 15. Қадимги Римдаги фалсафа, табобат, адабиёт фанлари соҳаларидаги

ютуқлар тўғрисида нималарни биласиз? 16. Қадимги Римда архитектура қурилиши қандай бўлган? 17. Христиан динининг пайдо бўлиши тўгрисида нималарни биласиз? 18. Антик Юнон маданиятига доир альбом тайёрланг. 19. Антик Рим маданиятига доир альбом тайёрланг. 20. Интернет тармоғидан фойдаланилган ҳолда Антик Европа (Юнонистон,

Рим, Византия) илм – фани, санъатининг атоқли намоёндалари ҳаёти ва ижодини ёритувчи слайд ва тезислар тузинг.

51

Page 52: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

4-МАВЗУ. ЎРТА АСРЛАР ЕВРОПА МАДАНИЯТИ

Режа:

1. Ўрта асрлардаги дунё қиёфаси. Европа Ўрта асрлар маданияти манбаи 2. Христианлик-Европа маданиятининг ўзаги 3. Ўрта асрларда таълим тизими, меъморчилик ва санъат Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади: Европада университет таълимининг вужудга келиши ва ахамияти.

Таянч сўз ва иборалар Ўрта асрлар. Иконография. Скрипторийлар. Роман услуби. Готика услуби.

Византия услуби. Жанговор шеърият. Буюк Карл. Бартольд Регенбургский. Фома Аквинский. Иоганн Гуттенберг. Томизм. Неотомизм. Кутубхоналар. Таълим тизими. Епископлик мактаби. Ўрта аср Европа олий таълим муассасалари: Сарбонна, Оксфорд, Кембридж, Париж университетлари. Илмий даражалар. Китоб чоп этиш. Илм-фан. Ҳайкалтарошлик. Тасвирий санъат. Ҳокимият органлари.

Асосий адабиётлар:

Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Асарлар, 7-том. –Т: Ўзбекистон, 1999. 132-155 бетлар. Ахмедова Э., Габидулин Р. Культурология. Мировая культура. -Т.: Академия художеств Узбекистана, 2001. Гуревич А. Проблемы средневековой народной культуры. –М.: Исскуство, 1990. Ле Гофф Ж. Цивилизация среднекового Запада. –М., 1992. Любимов М. Исскуство Западной Европы. Средние века и Возрождение в Италии. –М., 1982. Гулметов Э. ва бошқалар. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. –Т., 2000. Силичев Д. А. Культурология. –М.: Приор, 1998.

Қўшимча адабиётлар:

Монтгомери У. Влияние Ислама на средневековую Европу. –М.: Наука, 1972. Петрухинцев Н. Н. XX лекций по истории культуры. –М.: Вларис, 2001. Рияжлов В. Н. Исскуство средних веков. –М., 1988.

52

Page 53: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. Ўрта асрлардаги дунё қиёфаси. Европа ўрта асрлар маданияти манбаи

Ўрта асрлар тушунчаси Европада V-асрдан бошлаб то XVII асрнинг

биринчи ярмига қадар бўлган даврни қамраб олади. Бу давр антик маданиятнинг инқирозини белгилаб берган Рим давлатининг қулаши билан бошланди ва Европа Уйғониши (Ренессанс) даврига келиб якунланди. Ана шу антик ва Уйғониш даврлари ўртаси зулмат даври (икки юксалиш даври оралиғи) деб ном олган. У фанда ўрта асрлар даври деб атала бошлади.

Европада ўрта асрларни қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: 1. Илк ўрта аср – V-XI асрлар. Бу давр феодал муносабатларга ўтиш, феодаллар табақасининг

шаклланиши, католик черков таъсирининг кучайиши, олий таълим муассасалари-университетларнинг пайдо бўлиш давридир.

2. Мумтоз (классик) ўрта аср – XI асрдан-XV аср ўрталаригача бўлган давр.

Ушбу даврга хос хусусиятлар шундаки, қишлоқдаги ишлаб чиқариш ривожланибгина қолмасдан, шаҳарларда ҳам ҳунармандчилик цехлари пайдо бўлди, шаҳар инфратузилмаси яратилди, марказлашган йирик давлатлар ташкил топди. Қирол ҳокимияти кучайиб, унинг жамият равнақига таъсири ортиб борди. Китоб нашр этиш йўлга қўйилди, фаннинг қатор тармоқларига асос солинди.

3. Сўнгги ўрта аср – XVI аср-XVII асрнинг биринчи ярми. Бу даврда илм-фан ва техника ривожланди. Инсон турмуш тарзида буюк ўзгаришлар юз берди, янги қитъалар кашф этилди. Капиталистик муносабатларга асос солинди. Демократик тамойиллар шаклланди.

V-VI-асрларда Рим империяси ерларида асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи германларнинг дастлабки давлатлари ташкил топди. Маданият равнақи бўйича ўзидан юқори бўлган халқлар устидан ҳукмронлик қилиш (ҳуннлар ҳужумлари натижасида 476 йилда Рим империяси қулаган эди.) германларни бошқарув тизимини янги тартибга мослаштиришга мажбур этди.

Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар жиҳатидан бу давр феодализм босқичига тўғри келади. Аммо ўрта асрлар тушунчасининг асосий мазмуни муайян даврнинг вақт чегараларини аниқлаштириш билангина кифояланиб қолмасдан, балки бу даврни маданият инқирози палласи сифатида қабул қилишидадир. Шу маънода ўрта асрлар антик даврга нисбатан сўзсиз йўқотишлар даври деб қаралар эди. Ўрта асрлар маданиятига паст назар билан қараш кўпинча антик давр маданиятига ҳайрихохлик билан қаровчи тадқиқотчилар орасида тарқалган эди. Албатта, бу - субъектив ва бир ёқлама ёндашувдан бошқа нарса эмас. Ўрта асрларнинг “зулмат дунёси” тимсолига айланишида ушбу давр намояндалари бўлган ёзувчилар, шоирлар, тарихчилар, диний уламолар ва давлат арбобларининг ҳам “ҳиссаси” бор, албатта. Чунки улар ўз ижодида асосан замонавий ҳаётнинг мураккаб жиҳатларини акс эттирганлар. Бундай

53

Page 54: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

асарларда келажакка ишончсизлик, ҳаётдан норозилик туйғуси сезилиб туради. Шу боисдан ҳам бу муаммолардан халос бўлиш имкони сифатида ажал, ўлим мавзуси марказий ўрин тутган. Улар назарида ўрта асрлар бекорга сарфланган давр, беҳуда кетган юзлаб йиллар сифатида гавдаланган. Ўрта асрларни фақат бузғунчиликдан иборат, антик давр маданияти ютуқларини чиппакка чиқарган давр, дегувчилар ҳам кўплаб топилар эди.

ҳарбий, “христианлар дунёси” “Рим дунёси”нинг таназзули оқибатида эмас, балки Рим ва варварлар дунёларининг ўзаро мувофиқлашуви, бирикиши натижасида юзага келди. Аммо у ҳақиқатан ҳам емирилиш, зўравонлик ва шафқатсизлик, антик дунё маданияти ва цивилизациясининг кўплаб ютуқларидан бебаҳра қолиш каби жиддий тўсиқларни бошдан кечирди. Кўплаб антик давр шаҳарлари катта талофат кўрди: айримлари бузиб ташланди, бошқалари (савдо йўллари ўз йўналишини ўзгартириши муносабати билан) таназзулга юз тутди. Шунга қарамасдан, илк ўрта асрлардаёқ айрим соҳаларда ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади. Қулликнинг бекор қилиниши ижтимоий тараққиётда туб ўзгаришлар ясади. Антик даврда асосий энергия манбаи, бу қулларнинг жисмоний кучи бўлиб, ушбу манба йўқолгач, бошқа имкониятлар қидирила бошланди. Агар антик даврда назарий билимлар муваффақиятли ривожланган бўлса, ўрта асрлар даври машина ва техника воситаларидан кенг фойдаланиш учун кенг, равон йўллар очди. Бу қулликнинг бекор қилинишининг бевосита натижасидир. Антик давр руҳан ва жисмонан ўзаро мувозанатда бўлган инсон тимсолни кўрсатишга интилди. Аммо, айниқса Рим маданиятида бу ғояни амалга оширишда кўпроқ жисмоний камолотни таъминлаш борасида муваффақият қозонилди. Шунингдек Демокрит, Платон, Аристотель каби антик давр мутафаккирларини ижтимоий-сиёсий ва табиий-фалсафий қарашларининг Жордано Бруно, Галилео Галилей, Томас Мор, Томмазо Кампанелла каби ўрта аср назариётчи-олимлари томонидан илғор таълимотлар яратилишига кўрсатган бевосита таъсирини рад этиб бўлмайди. Масалан, Платон, Аристотеллар томонидан илгари сурилган идеал давлат тўғрисидаги ғоялар Томас Мор, Томмазо Кампанеллаларининг утопик қарашларида айниқса яққол намоён бўлади. Айнан шу қарашлар асосида кейинчалик гуманизм, демократия тўғрисидаги янгидан-янги таълимотлар ривожланиб, бугунги кунда ҳам адолатли, фаровон жамият қуришда жаҳон халқларига дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Биргина шу мисолдан кўриниб турибдики, халқлар, авлодлар ва даврлар ўртасидаги ворисийлик нафақат айрим ҳудудлар, балки жаҳон цивилизацияси юксалишида асосий омил бўлиб хизмат қилган. Демак, ўрта асрлар маданияти бевосита антик давр маданияти, илм-фан ва санъати таъсирида юксалган ҳамда ўша даврда намоён бўла бошланган ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳодисаларни янада бойитган, кейинги Уйғониш даври учун мустаҳкам замин ҳозирлаган.

54

Page 55: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

2. Христианлик - Европа маданиятининг ўзаги

Ўрта аср Европа маданияти черков-диний ғоя билан яқиндан боғланган эди. Черков таъсири ўрта аср маданиятининг турли соҳаларида, чунончи, фанда, мактабда, адабиётда, санъатда акс этди. Илм-фан у қадар ривожланмаган илк ўрта асрлар даврида, тахминан XI асрнинг иккинчи ярмигача ўрта аср жамиятига ғоявий раҳбарлик асосан черков тасарруфида бўлди: Кишиларнинг олам тўғрисидаги билимлари маҳаллий черков таълимоти доираси билан чекланарди. Бошқа мамлакатлар тўғрисида маълумотлар жуда оз бўлганлигидан, европаликлар анча вақтларгача олис юртлар ҳақида ҳар қандай уйдирмаларни тўқишарди. Фан ва техника тараққиёти даражаси жуда паст бўлганлигидан, одамлар қурғоқчилик, тошқин ва касалликлар олдида ожиз эдилар. Жисмоний эҳтиёжлар ва лаззатлар мутлақлаштирилган Рим жамиятининг аччиқ сабоқларига таяниб, христианлик инсондаги руҳиятга, унинг ички дунёсига асосий эътиборни қаратди. У инсонни ҳамма нарсадан ўзини тийишга, кўнгилли равишдаги жувонмардликка, ҳиссий, жисмоний туйғуларни сўндиришга чақиради. Руҳиятнинг жисмоний камолотдан устунлигини эълон қилиб, христианлик кишининг чуқур маънавиятини шакллантиришга, уни ахлоқан юксалтиришга катта ҳисса қўшди.

Бу даврда олий диний ҳокимиятни олий сиёсий ҳокимият билан ягона қўлда бирлаштиришга уриниш ғояси кузатилади. Бунга Рим папаларининг (Шарқда - Араб халифалиги) Европада ҳокимият жиловларини ўз қўлларига олишга интилишлари мисол бўла олади. Черковнинг қудратли таъсири ўлароқ, Рим папалари худонинг ердаги ноиблари ҳисобланганлар. ХII асрга келиб эса, миллий, сиёсий ва давлат манфаатларни ҳимоя қилиш диний фаолият билан сиғиша олмайдиган ўзига хос соҳа эканлиги аён бўла борди.

Маълумки, табиат унсурлари, атроф-муҳитдаги жисмлар ўрта асрларда тирик мавжудотлар сифатида идрок этилган. Шу боисдан турли ёвуз кучлар қуршовида бўлган инсон уларга қарши курашиш, ўзини ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлмоғи лозим эди. Натижада турли-туман туморлар, диний маросимларнинг хилма-хил шакллари ривожланиб боради. Масалан, Муқаддас Сувни истеъмол қилиш кишининг гуноҳларини ювиб, соғлигини яхшилабгина қолмасдан, уни ёвуз кучлар ва жодулардан ҳам ҳимоя қилади, деб ҳисоблаганлар. Диннинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларига бўлган таъсири бутун ўрта асрлар давомида салмоқли ўрин тутди. Бу таъсир айниқса бадиий маданият ва фан соҳасида жуда кучли намоён бўлди. Шу боисдан фаннинг воқеликка доимо шубҳа билан қараши, моҳиятан далиллар қидиришдан иборат бўлганлиги, ҳеч нарсани ҳақиқат сифатида қабул қила олмаслиги уни оғир аҳволга солиб қўйди. Фан соҳасидаги турғунлик ўрта асрлардаги руҳий асоснинг табиий, моддий асосдан устунлигининг ўрнатилиши ҳисобидан қопланди. Айнан шу даврда ижтимоий мавқеи ва миллатидан қатъий назар, ҳар бир инсон ҳаёти қадр-қимматга эга, деган ақида тарқалди. Гладиаторлар жанглари ва одамларни

55

Page 56: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қурбонлик қилишнинг тақиқланишини ҳам турли динларда инсонпарварлик ғояларининг устуворликка эриша бошлаганига мисол бўла олади. Ўрта аср Европаси - бу цивилизация гуллаб яшнаган, натурал хўжалик ҳукмронлик қилган тарихий давр эди. Бундай турмуш тарзи инсон тафаккурининг тор манфаатлар доирасида қолиб кетишига ҳам олиб келди. Кейинроқ христиан черкови жамиятнинг барча томонларини сиёсий ташкилот шаклига келтиришнинг намунавий асосини яратди. Тобелик муносабатларига асосланган христиан феодал табақачилиги негизида черков иерархияси ётади (руҳонийлар-епископлар-кардиналлар-Рим папаси). Қирол – худонинг вассали, сарой аёнлари - қиролнинг вассали, деҳқон – сарой аёнининг, аёл – эркакнинг, уй ҳайвони – аёлнинг, тош ва ўсимликлар – уй ҳайвонининг вассали ва б. Тошдан худогача кенг тарқалган умумий вассаллик ҳақидаги ушбу ғоя ҳам черков манфаатига тўғри келар эди.

Христиан черкови феодал жамият талабига жавоб берадиган кучли ташкилот сифатида шаклланди. Унинг энг қуйи поғонасида қишлоқ черкови руҳонийси турарди. Туман ва вилоятларда епископ ва кардиналлар черковни бошқарар эдилар. Энг юқори поғонада католик черкови раҳномаси - Рим папаси турарди. Дин ҳаётни муқаддас шаклда тасвирловчи ғояларни яратди: фалсафада-теология, адабиётда илоҳий, дидактик шакллар, мусиқада черков гимнлари – литургия ва месса, тасвирий санъатда христианлик сюжетлари асосий ўрин тутади. Асосий фанлар илоҳиёт ва схоластика (бу атама фикр сўқиш, догматизм, мазмунсиз, юзаки билимни англатган) эди. Илоҳиёт олам ва инсон ҳақидаги ўз “илмий” манзарасини яратди. Коинот хусусидаги илмда Ер-Оламнинг, Иерусалим - дунёнинг маркази, деган қараш ҳукмронлик қилди. Инсон мажозий тарзда микрокосмос, тана-ер, қон-сув, нафас -ҳаво, ҳарорат-олов, яъни у бошланғич ибтидодан иборат, деб қаралди.

Христиан черкови ўз мақсади ва мазмуни билан ҳукмрон табақа манфаатига хизмат қилса-да, унинг маориф, маданият ва, маълум даражада, фанни ривожланишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этиш лозим. Дастлабки кутубхоналар монастирларда бўлган. Монах-хаттотлар, кўпинча диний мавзуда бўлса-да, китобларнинг янги нусхаларини яратганлар. Европада XI асрга қадар мактаблар ҳам черковлар қошида ташкил этилган бўлиб, уларда ўрта асрларнинг барча буюк алломалари таълим олганлар. Христиан динининг халоскорлик кучига ишонган халқ кўпинча ўз хохиши билан, баъзида мажбуран ҳосилининг катта қисмини черков ва монастирлар ҳисобига ҳадя қилар эди. Бу борада черковнинг нақадар катта имкониятларга эга бўлганлигини Париж яқинидаги Сен-Жермен монастирига тегишли деҳқонлар сони 80 мингдан ортиқ бўлганлигидан ҳам билса бўлади. Ўрта аср Европасида бой-бадавлат, саводли-саводсиз, умуман жамиятнинг барча қатламлари иштирок этадиган оммавий тадбирлардан бири диний мавзудаги маърузалар эди. Воизлар инсоннинг ҳаётида, унинг турмуш тарзида, касбий фаолиятида амал қилиниши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида нутқ сўзлаб, уларни эзгуликка, ўзаро ҳурматга чақирганлар. Масалан, XIII асрда Германияда машҳур воиз Бертольд Регенсбургский (1210-1272 й.й.)

56

Page 57: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

шундай атоқли арбоблардан эди. Маълумотларга кўра, унинг насиҳатларини тинглаш учун 50 минглаб халқ йиғилган. 1250-1272 йиллар мобайнида ушбу воиз томонидан тайёрланган 60 тага қадар нутқ маълумдир. Б. Регенбургский инсон худо олдида қуйидагилар учун жавоб беришини уқтиради:

• ўзимиз (шахсларимиз) учун (барчамиз эзгуликка интилиб яшашимиз лозим);

• истеъдодимиз (лавозим, хизмат тури) учун (қандай бўлишидан қатъий назар, лавозимидан ҳеч ким нолимаслиги керак);

Агар ҳамма рицар, амалдор бўлса, ким озиқ-овқат, кийим-кечак тайёрлайди, бинолар барпо этади? Ўғрилик, қаллоблик, судхўрлик худо томонидан яратилган касблар эмас. Демак улар билан шуғулланиш - яратганга шак келтиришдир.

Ўрта асрлар даври диний таълимотлар тараққиётида алоҳида ўрин тутган сиймо машҳур илоҳиётчи, файласуф олим, мулойимлиги туфайли “Фаришта доктор” лақабини олган, вафотидан сўнг (1321 йил), авлиё деб эълон қилинган Фома Аквинский (1225-1274 йиллар) эди. У худо борлигини тасдиқлаб, қуйидаги бешта исботни келтиради:

• биринчиси - табиатда ҳаракат мавжудлиги. Биринчи ҳаракатга солувчи куч - худодир.

• иккинчиси - ўзаро таъсир қилувчи сабаблар мавжудлиги, яъни бирон нарса таъсир қилувчи сабабсиз юз бермайди. Бу сабаб – худодир.

• учинчиси - тасодиф ва заруриятнинг ўзаро муносабати. Тасодифий нарса зарурий нарсага боғлиқ. Бу зарурият – худодир.

• тўртинчиси - камолот даражаларининг мавжудлиги. Энг олий камолот даражаси – худодир.

• бешинчиси - ҳамма нарсаларнинг мақсадга мувофиқ яратилганлигидир. Шундай бир онгли моҳият борки, табиий нарсаларни мақсадга йўналтиради. Бу – худодир.5

Фома Аквинский таълимоти – томизм аста-секин черковнинг расмий доктринасига айланди («Thomas»–лот. Фома). Феодализмнинг инқирози билан заифлашиб қолган томизм XIX асрда неотомизм шаклида намоён бўла бошлади ва ҳукмрон синф вакиллари томонидан тобора кучайиб бораётган ишчилар ҳаракатини сусайтириш воситаси сифатида фойдаланилди.

57

5 Йўлдошев С. ва б. Қадимги ва ўрта аср §арбий Европа фалсафаси. –Т.: Шарқ, 2003. 159-бет.

Page 58: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

3. Ўрта асарларда таълим тизими, меъморчилик ва санъат

Ўрта асрлар Европа маданиятининг энг йирик ютуғи ўрта ва олий таълим тизимининг яратилиши ҳамда университетларнинг пайдо бўлишидир. Бу даврда феодал жамиятнинг деҳқончилик меҳнатидан озод бўлган қисми бошқа фаолият турлари – санъат, адабиёт, ҳарбий хизмат, таълим билан шуғуллана бошлади. Таълимнинг у ёки бу тури қадимги цивилизацияда ҳам мавжуд бўлган. Бу тизим айрим ҳудудларда ҳатто бугунги олий таълим муассасаларининг илк кўринишлари ҳолида бўлган. Масалан, қадимги Юнонистонда Пифагор, Аристотель мактаблари узоқ вақт, Платон академияси эса улардан ҳам кўпроқ фаолият кўрсатган. Аммо, ўрта аср Европасида аҳолининг мутлақ кўпчилиги саводсиз эди. Саводли кишилар нафақат деҳқонлар, балки феодаллар орасида ҳам оз сонли эди. Рицарларнинг кўпчилиги имзо чекиш ўрнига белги қўйганлар. ҳарбий Европада узоқ вақтларгача руҳонийларгина саводхон бўлиб келди: улар диний китобларни ўқишлари, ибодат дуоларини билишлари, худонинг қудратини диндорларга чиройли қилиб тасвирлаб, кишиларни ишонтиришлари лозим эди.

Черков ва монастирлар ҳузурида ташкил этилган қуйи мактаблар ўз олдига саводхон диндорларни тайёрлашни мақсад қилиб қўйган. Бу мактабларда асосан лотин тилини, ибодат ва дуолар ўқиш тартибларини ўргатишга эътибор берилар эди. IX асрда черков - епископлик мактаблари ривожланиб, кейинчалик улар заминида ўрта аср университетлари вужудга келади.

Диний мактабларда саккиз ёшли болалар ҳам, ўсмир йигитлар ҳам ёшига қараб, синфларга бўлинмасдан, баробар ўқитилган.

Черков қошида ички ва ташқи мактаблар фаолият кўрсатган. Ички мактабларда туғилганиданоқ монахликка маҳкум қилинган болалар яшаб, таълим олганлар. Шунингдек, бу даврдаги мактабларда илоҳиёт билан шуғулланадиган ёки оддий ҳаётга қайтадиган бадавлат кишиларнинг фарзандлари ҳам ўқиганлар. Иккала мактаб ҳам деярли битта мақсадга – лотин тилини ўргатишга йўналтирилган эди. Шунга қарамасдан, VIII-IX асрлардаги саводхонлик ҳолати тўғрисида Буюк Карл қаламига мансуб бўлган қуйидаги мисралар асосида хулоса қилиш мумкин: “Император (Генрих IV) шу даражада ўқимишли эдики, ўзига юборилган барча хатларни бемалол ўқиш ва тушуниш имкониятига эга эди6”.

ҳарбий Европа мамлакатларининг ҳаммасидаги таълим муассасаларида ўша вақтда бирон халқ гапирмайдиган лотин тилида ўқитилган. Кўпинча бутун бошли мактабда бир дона китоб бўлиб, муаллим уни навбат билан болаларга бериб, уларнинг саводини чиқарган. Болаларда ўқишга ҳавас туғдиришга ҳаракат қилинмас, аммо итоатсиз талабалар қаттиқ калтакланар эди.

Бугунги олий таълим тизимининг тарихий илдизлари ўрта асрлар маданиятида буюк бурилиш ясаган муҳим ҳодиса – университетлар ташкил этилишига бориб тақалади. Дастлаб “университет” сўзи айнан таълим муассаси

6 Хрестоматия по истории педагогики, - М.: Учпедгиз, 1938. 66-67 бетлар.

58

Page 59: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

билан боғлиқ эмас эди. Университет деб маълум касб эгалари бўлган кишилар бирикмасига, яъни ҳамкасблар, масалан, ҳунармандлар уюшмалари, иттифоқларига таълим берувчи ўқитувчи ва талабаларни бириктирган бирлашмаларга айтилган. ҳарбий Европадаги дастлабки университетлар XI асрда пайдо бўлган. Университет – лотинча “мажмуа” маъносини ҳам англатади. Атама умумийлик маъносини бериб, унда турли соҳалар бирлаштирилганлигиакс этади. Бу вақтга келиб билимлар ҳажми шу даражада эдики, энди уларни ўзлаштириш, кўпайтириш ва сақлаш учун бу билимлар мажмуасининг айрим қисмларини йиллар давомида ўрганиш зарур эди. Жамиятда маълум соҳалар учун мутахассислар, масалан, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, ўқитувчилар тайёрлаш учун махсус таълим тизими ташкил қилиш зарурияти туғилди. Илмий даражалар (бакалавр, магистр, доктор) тизими, умумий ва махсус фанларни узвийликда ўқитиш тартиблари ҳам ўша даврларда яратилиб, то бугунги кунгача такомиллашиб борган. Даражаларнинг тақсимланиши ўз навбатида университет босқичларининг пайдо бўлишига олиб келди. Кўпчилик университетларда илоҳиёт, ҳуқуқшунослик ва тиббиёт факультетлари очилиб, уларда таълим 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ давом этарди. Шунингдек, ҳарбий Европа университетлари ўзига хос маданият макони бўлиб ҳам хизмат қилди. Бунда барча университетларда таълим умумий (ҳарбий Европа учун) - лотин тилида олиб борилиши етакчи омил бўлди. Университет дипломларини халқаро миқёсда тан олиш анъанаси ҳам ўрта асрларда пайдо бўлган. Бакалавр, магистр, доктор каби даражалар табақаланиши университет таълимининг кўп босқичлилигига мос келар эди. Таълимнинг биринчи босқичи 7 та фанни ўз ичга олган икки даврадан иборат эди:

I давра – тривиум (грамматика, нотиқлик, мантиқ); II давра - квадриум (арифметика, астрономия, мусиқа, геометрия). Олий мактаблар XIII асрда Болония, Монпелье, Палермо, Париж, Оксфорд, Салерно ва бошқа шаҳарларда ташкил топди. Умуман, айрим маълумотларга кўра, XV асрга қадар Европа давлатларида 60 га яқин университет очилган. Университетлар эркин бошқарув ва молиявий мустақиллик ҳуқуқларига эга бўлиб, бу ҳақдаги ёрлиқ қирол ёки Рим Папасидан олинарди. Университетлар мустақиллиги унинг ички тартиб-қоидаларига, интизомга қаттиқ риоя қилиш билан мужассамлаштирилган. Ўрта асрлардаги энг йирик университет Парижда бўлган. Унга 1257 йили француз қироли хонадони руҳонийси Робер де Сарбон асос солган. Ҳозирги кунда дунёга машҳур Сарбонна университети шу тариқа ташкил топган. Университетлар пайдо бўлишида талабаларнинг билим ва адолат излаб, кўчиб юришлари ҳам катта аҳамият касб этган. Масалан, XII аср ўрталарида Англия ва Франция ўртасидаги сиёсий муносабатларда айрим зиддиятлар юзага келганда, англиялик талабалар Париж университетида ўз ҳуқуқлари поймол қилинаётганлигини рўкач қилиб, 1168 йилда Англиянинг Оксфорд шаҳрига кўчиб кетганлар. Шу тариқа Оксфорд Университети вужудга келган. 1209 йилда ушбу университет талабаларининг ғалаёнлари эса уларнинг кўп

59

Page 60: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қисмининг Кембридж шаҳрига кетишларига ва Кембридж Университетига асос солинишига сабаб бўлган. Университетда алоҳида фан ўқитувчилари йиғилиб, ўз бирлашмалари- факультетларини тузиб, унга декан сайлаганлар. Университет раҳбари-ректор ўқитувчи ва талабаларнинг умумий йиғилишида сайланган. Германияда ҳам университетларнинг ўзига хос тизими шаклланди. Бу университетлар, биринчидан: таълим бериш, изланишлар олиб бориш ва бакалавр, магистр, доктор даражаларини бериш ҳуқуқига эдилар. Бу ҳуқуқ асосан диний ҳокимият томонидан берилган. Иккинчидан, улар мустақилликка эга бўлиб, ўз Низоми ва ички тартиб-қоидалари асосида фаолият юритганлар. Учинчидан, улар ўз аъзоларини ўзлари суд қилганлар, яъни ҳудудий ва шаҳар ҳокимияти томонидан берилган имтиёзларга мувофиқ уларни турли солиқ ва тўловлардан озод қилиш ҳуқуқига ҳам эга эдилар. Ўқув ишларини тартибга солиш, маъруза ва имтиҳонларни талаб даражасида ташкил этиш мақсадида университетларда диний, юридик, тиббий ва умумтаълим факультетлари ташкил қилинган. Ҳар бир факультетга сайлов асосида тайинланган декан раҳбарлик қилган. Факультетнинг асосий мақсади маърузаларни ташкил қилиш ва тақсимлаш, баҳс-мунозаралар, тажрибалар ўтказиш ҳамда илмий даражалар беришдан иборат бўлган. Университетлар ўз ходимларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам катта имтиёзларга эга бўлганлар. Масалан, 1231 йилда Папа Григорий IХ томонидан имзоланган “Париж университетининг иш ташлаш ҳуқуқи тўғрисида”ги Фармонида шундай дейилган: “Агар сизлар қандайдир ҳуқуқдан, масалан, яшаш жойингиздан фойдаланиш ҳуқуқидан, маҳрум қилинсангиз, кимдир ўлим ёки жаҳоратланиш кўринишида ҳақорат қилинса, талаб қилинган мурожаатингизга 15 кун ичида жавоб олмасангиз, шунга эришгунингизча маърузалар ўқишни тўхтатишингиз мумкин. Агар сизлардан кимдир ноқонуний равишда қамоққа олинсангиз ва бу ноҳақликка сизнинг мурожаатингиздан кейин ҳам барҳам берилмаса, лозим топсангиз, маърузалар ўқишни тўхтатишингиз мумкин7”. XII асрда Европа университетларидаги таълим-тарбия дастлаб диний йўналишда, черков раҳбарлигида амалга оширилган бўлса, кейинчалик, кам бўлса ҳам, табииёт, математика ҳам ўрганила бошланди. Шундай қилиб, ўрта асрларда университетлар тизимининг ташкил топиши ва уларнинг фаолияти кейинги даврлардаги илмий, маданий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт учун катта аҳамият касб этди. Мактаб ва университетларнинг кўпайиб бориши китобга бўлган эҳтиёжни кучайтирди. Илк ўрта асрларда китоб қимматбаҳо буюм бўлиб, у пергаментга – бузоқ терисидан тайёрланган махсус варақларга хаттотлар томонидан ёзилган. XII асрдан бошлаб алоҳида китоб чоп этиш устахоналарининг очилиши уларнинг бирмунча арзонлашувига олиб келди. XIV асрдан қоғознинг кенг қўлланиши эса, уни янада кўпроқ чиқариш имкониятини туғдирди. Қоғоз Хитойдан Шарқ давлатлари, жумладан, Самарқанд орқали Европага кириб

7 Хрестоматия по истории педагогики, - М., Учпедгиз, 1938. 86-бет.

60

Page 61: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

келди. Испанияда дастлабки қоғоз устахоналари XII асрдан ишга тушган. Кейинчалик, XIV асрдан эса бу соҳа Италияда ҳам ривожлана борди. Европадаги дастлабки устахоналарда қоғоз эски латталардан тайёрланган. Германияда 1445 йил Иоганн Гуттенбергнинг китоб босиш дастгоҳини кашф этиши натижасида китобнинг оммавий тарқалиши Европа маданий ҳаётининг янада юксалишига олиб келди. Ўрта аср санъати эволюцияси ҳам чуқур ўзгаришлар билан тавсифланади. Илк ўрта асрларда (V–IX асрларда) франклар санъати етакчи ўрин эгаллаган. Чунки бу даврда франклар давлати деярли бутун Европа ҳудудини эгаллаган. Ҳокимият меровинглар сулоласи қўлида бўлгани боис, V-VIII асрлар санъати кўп ҳолларда меровинглар санъати деб ҳам аталади.

Моҳият - мазмунига кўра бу санъат христианликкача бўлган даврга хос эди. Бу даврда кийим - кечак, қурол – яроғ, нақшлар билан безалган от - улов анжомларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда ҳунармандчилик юксалди.

Миниатюра-китобларни расмлар билан безаш кенг тарқалди. Монастирларда диний китобларни ёзиш ва безашга мослаштирилган махсус устахоналар-“скрипторийлар” фаолият кўрсатган. Бироқ дунёвий китоблар ҳали жуда кам бўлган.

Бу даврга оид франк меъморчилиги намуналари жуда кам сақланиб қолган бўлиб, улар ҳозирги Франция ҳудудидаги бир нечта кичкина черковлардангина иборат холос. Варварлар меъморчилиги (христианликкача бўлган давр) намунасига Равенндаги остгот қироли Теодарих (520-530 йиллар) қасри мисол бўла олади.

Меровинглар сулоласи меросхўрлари Каролинглар даврида, (VIII-IX асрлар) айниқса “Роланд ҳақида қўшиқ” поэмасининг афсонавий қаҳрамони Буюк Карл ҳукмронлиги вақтида Ўрта аслар санъати юксак тараққиётга эришди. Буюк Карл - франклар қироллигини бошқарган (768-814 йиллар давомида) йирик ҳукмдорлардан бири эди. “Буюк” лақаби Карлга 53 та йирик ҳарбий юришларга бошчилик қилганлиги, қонунчилик соҳасида амалга оширган салмоқли ишлари, илм-маърифат соҳасидаги хизматлари учун берилган баҳо эди.

Бу даврда санъат, аста-секин варварлик таъсиридан холос бўлиб, антик давр меросига фаол мурожаат қила бошлайди. Шунинг учун бу даврни маълум маънода “каролинглар Уйғониши” деб ҳам айтишади. Бунда, юқорида таъкидлаганимиздек, Карл Буюк ҳиссаси алоҳидадир. У ўз саройи қошида маданий-маърифий марказ ташкил қилиб, уни Академия деб атайди. Карл Буюк академияда буюк олимлар, файласуфлар, шоир ва рассомлар ижоди учун қулай шароит яратишга катта ҳомийлик кўрсатди. Натижада бу даврда фанлар ва санъат сирларини чуқур ўрганиш, тадқиқ қилиш, уларни янада ривожлантиришга бўлган интилиш кучаяди. Айниқса антик давр маданияти билан мустаҳкам алоқа ўрнатилиши учун кўп саъй-ҳаракатлар амалга оширилади.

Каролинглар даврига оид бир қанча меъморий ёдгорликлар сақланиб қолган бўлиб, улардан бири-саккиз қиррали гумбаз билан қопланган, саккиз

61

Page 62: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бурчакли иншоотдан иборат Аахендаги (800 йил) Карл Буюкнинг ажойиб черковидир.

Бу даврда ҳам миниатюра санъати ривожланишда давом этади. Мазмуни асосан диний мавзуларда бўлишига қарамасдан, илк ўрта аср охирига келиб, уларда ов, ер ҳайдаш каби инсон фаолиятига доир бошқа мавзулар пайдо бўла бошлайди.

Каролинглар империяси қулаб, мустақил Англия, Франция, Германия ва Италия давлатлари пайдо бўлгач, ўрта аср саньати янги босқичга қадам қўяди.

Илк ўрта асрларда христиан Европасида ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъат тақиқланмаган бўлишига қарамасдан, уларда ҳам анча вақт давомида асосан диний мавзулар устунлик қилган. Асосан бу Исо пайғамбар, Момо Худо, апостоллар (пайғамбарлар) тимсоллари эди. Дастлаб Исо тасвирлари юнон ва рим афсоналари тимсолларини эслатган. Христианларнинг айрим тамойилларига қарама-қарши бўлишига қарамасдан, антик дунёнинг маданий-тарихий анъаналари христиан дини томонидан бутунлай улоқтириб ташланиши мумкин эмас эди. Христиан динини қабул қилган кўплаб одамларда ҳали эски маданият анъаналари билан боғлиқ бўлган турли эстетик эҳтиёжлар сақланиб қолади.

Энг дастлабки христианларда Худо тасвирини яратиш муаммоси бўлмаган, чунки дастлабки христианлар яҳудийлар бўлиб, уларнинг динида тасвирий санъат умуман тақиқланган эди. Христиан динининг ҳарбга тарқалиб бориши билан янги христианлар Худо тимсолини кўришни хоҳлайдилар. Диний марказ бўлмаганлиги боис бундай муаммоларни ҳал қилиш имкони йўқ эди. Исони Орфей кўринишида, чиройли ёки хунук қилиб тасвирлашга уринишлар бўлди. Иконаларни яратишнинг йўлга қўйилиши маълум маънода мазкур муаммоларнинг ечимини топиш имконини берди. Иконография – бу Исо пайғамбар тимсолини яратишда рассом асосланиши, қатъий амал қилиши лозим бўлган қонун-қоидалар мажмуасидир. Икона саводсиз омма учун худо билан руҳий - ҳиссий боғланиш, алоқа шакли саналган. Тасвирда худони бандаларнинг гуноҳ кечмишларини мағфират этишга қаратилган мотамсаро кўриниши ифодаланган. Иконалар яратишнинг турли миллий, ҳудудий мактаблари пайдо бўла бошлади (масалан, Византия, рус мактаблари). Икона чизишда рассомлар йирик тасвирларга турли қисмлар, кийим ва умумий рангнинг ҳақиқатга яқин бўлишига интилмаганлар. Тасвир кенг қамровли бўлиб, реал ҳаётийликдан четлаш орқали томошабин эътиборини тўла бадиий асарнинг руҳий мазмунига қаратиш имконини берган.

Етук ўрта аср бошлари - Х аср венгерлар, сарацин(мусулмон)лар, айниқса норманнлар юришлари натижасида энг мураккаб, оғир давр бўлди. Янги тикланаётган давлатлар чуқур инқироз ва таназзулни бошдан кечирар, санъат ҳам шундай ҳолатда эди. Аммо Х аср охирига келиб аҳвол анча яхшиланади: феодал муносабатлар ўрнатилиб, ҳаётнинг барча жабҳаларидаги каби, санъатда ҳам жонланиш ва юксалиш кузатилади.

Ўрта асрлардаги тасвирий санъат асарларида инсонларнинг бўшлиқ мавжудлигини онгли равишда тан олмасликка интилиши акс этиб туради. Шу боисдан бу даврда яратилган кўпчилик тасвирий санъат асарларида осмон

62

Page 63: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

тасвирланмаган. Осмон рамзи бўлган ҳаво ранг айни чоғда инсон эрки, озодлиги рамзи бўлган. Шунинг учун рассомлар ўз асарларини турли тасвирлар, масалан, сербарг ўсимликлар, мураккаб геометрик шакллар, тўғри ва кесишган чизиқлар, тилло ранг муҳит билан безатганлар. Расмлардаги одамлар гуруҳи яхлит битта танадан кўп бошли, кўп қўл- оёқлидек гавдаланади. Чунки гавдалар орасида бўш жой бўлмасдан, улар бир-бирига жипслашиб тургандек идрок этилади. Ўрта аср расмларида мазмунан ва географик жиҳатдан, вақт нуқтаи назаридан ўзаро боғлиқ бўлмаган воқеа-ҳодисаларни ҳам бирлаштиришга интилишни ҳис этамиз. Масалан, XV асрда яратилган ва ҳозирги кунда Флоренция музейида сақланаётган нақшинкор идишдаги “Парис устидан суд” асарида машҳур афсонанинг бирданига бир нечта кўринишлари тасвирланган: Париснинг чўпонлик даври, Момо – Худолар йиғини, олтин олманинг тақдим этилиши ва ҳоказо. Ўрта аср расмларидаги умумий вақт тасодиф эмас, балки қонуниятдир.

Ўрта асрлар мусиқасида ҳам асосий мавзу худони куйлаш, инжил асотирларилари, авлиёлар ҳаёти, руҳий-ахлоқий покланиш, гуноҳдан мағфират бўлиш ақидалари эди.

Мусиқавий маданият негизини черков қўшиқ - куйи (литургия), шеърият ва драматургияни ўзида уйғунлаштирган черков тантаналари ташкил этди.

Меъморчилик ҳам илоҳиётнинг унсиз тарғиботи тарзида намоён бўлди. Меъморлар V-VI асрдаёқ шаҳарларни режалаштиришнинг янги

услубларини яратишди. Янги кўринишдаги шаҳар марказида бош майдон ва ибодатхона жойлашиб, ундан шаҳарнинг турли томонларига кўчалар тарқалган. Худди шу пайтдан кўп қаватли, пештоқли уйлар, бойларнинг мустаҳкам кошоналари, саройлари пайдо бўлди. Византияда черков ва ибодатхоналар қурилиши ҳам юксак санъат даражасига кўтарилди. 532-537 йилларда император Юстинианнинг буйруғи билан бунёд этилган Муқаддас София ибодатхонаси бунга мисол бўла олади. Бино гумбази диаметрининг ўзи 30 метрдан ортиқ бўлиб, ибодатхона ичидаги устунлар, унинг деворлари турли рангдаги мармарлар ва мозаикалар билан қопланган.

Европада қурилиш-меъморчилик соҳаси айниқса XI асрдан бошлаб тез ривожланди. Дастлабки пайтда бинолар ва, ҳатто, феодал задоганлари қалъалари ҳам ёғочдан қурилган. Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги шаҳарлар қурилишида тошни ашё сифатида ишлатиш учун бир неча аср керак бўлди.

Тошнинг юмшоқ турлари бўлмаган мамлакатларда, жумладан, Англия ва Польшада бинолар пишиқ ғиштдан қурилган. Ибодатхоналар ва монастирлар тошдан қурилган.

Ўрта асрда бадиий услуб ҳодисаси пайдо бўлади. Ўрта аср ҳарбий Европа меъморчилигида X – XIII асрларда роман услуби кенг тарқалади. Роман тушунчаси Рим, яъни Қадимги Рим маданиятига боғлиқ деган маънони англатади. Бу санъат асарларида қадимги Рим санъатининг сўнгги даврига хос услубларга мурожаат қилинганига муҳим ишора эди. Ушбу услубнинг меъморчиликдаги ўзига хос жиҳати, бу йирик биноларнинг қатъий геометрик шакли, тузилишининг оддийлигидадир. Роман меъморчилик биноси кўриниши сокинлик ва мағрурлик ҳиссини уйғотар эди. Фақат монастирлар,

63

Page 64: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ибодатхоналаргина эмас, ҳукмдорларнинг қасрлари ҳам роман услубида қурилган. Умуман, санъатнинг янги юксалиш даври шартли равишда роман даври номини олган. Бу кўпроқ XI- XII асрларга тўғри келади.

Роман услуби моҳияти-катта текисликлар мавжуд бўлган ҳолда вертикал ва горизонтал тўғри чизиқлар, энг оддий геометрик шакллар устунлигидир. Қурилишда арк, равоқлардан кенг фойдаланилган ҳолда, эшик ва деразалар тор қилинади. Бинонинг ташқи кўриниши аниқлик ва оддийлик, совуқлик, айрим ҳолларда қоронғулик билан йўғрилган, буюклик ва вазминлик билан ажралиб туради.

Роман услуби Францияда айниқса кенг тарқалди. Бунга Клюнидаги (XI аср) черков, Клермон-Ферандаги Нотр Дам дю Пор черкови (XII аср) мисол бўла олади.

Бу услубдаги дунёвий бинолар шакли оддий бўлиб, уларда нақшинкор безаклар деярли йўқ. Бинонинг асосий тури феодал-рицар учун бир вақтнинг ўзида ҳам уй, ҳам мудофаа иншооти бўлиб хизмат қиладиган .қалъа-қасрдир. Кўп ҳолларда бу-марказида минора мавжуд бўлган ҳовлидир. Бунга бизнинг давримизгача етиб келган Сенадаги Шато Чайар қасри харобалари мисол бўла олади.

Германиядаги роман меъморчилик услубида қурилган иншоотларга Ўрта Рейндаги Ворис, Майнц ва Шпейере шаҳарларида жойлашган черковлар (ХIII аср) мисол бўлади.

Ўрта асрлар санъати ва меъморчилигидаги кейинги давр – готика услубини яратилиши билан машҳурдир. Шаҳарларда XII аср охиридан эътиборан савдо расталари ратушалар, шифохоналар ва меҳмонхоналар қурилиши кенг авж олди. Ўрта аср шаҳри марказидаги энг чиройли ва ҳашаматли бино, бу ибодатхона эди. Уйғониш даврида пайдо бўлган “готика” атамаси шартли бўлиб у герман қабилаларидан ҳисобланган готлар номидан олинган (Готларнинг асл ватани Скандинавия бўлиб, кейинчалик Болтиқбўйида, Қора денгизи қирғоқларида истиқомат қилганлар. Уларнинг ҳозирги Молдова ва Руминиянинг шарқий ҳудудларида яшайдиган қисмлари вестготлар, Шимолий Қора денгиз бўйи, Днестрнинг шарқий томонларида яшовчи – остготларга бўлинган. IV асрнинг 70-йилларида хуннлар готларнинг ерларига ҳужум қилиб, 375 йилда веcтгот, остгот ҳамда уларга қарашли дашт қабилалари иттифоқини тор-мор этишади).

Юксакликка интилган готик тасвирлар, христианлик диний иншоотларининг баланд гумбазлари юксакликка, маънавиятга интилиши рамзи эди.

Мазкур услубдаги биноларнинг мумкин қадар баландроқ қилиб қуришга интилишнинг яна бир сабаби бор. Гап шундаки, аҳоли сони ошиб борган, баланд ва мустаҳкам қалъа деворлари билан ўралган шаҳар майдонини кенгайтириш осон бўлмаган. Бу эса, энига ўсишга имкон топа олмаган биноларнинг бўйига ўсишига олиб келди. Ярим доирали қуббали пештоқ ўрнига эндиликда учи найзасимон пештоқ қилинадиган бўлди. Бу учли пештоқ ва гумбазларни Европага дастлаб дастлаб мусулмон усталари олиб кирдилар. Гумбазлар синч устига ўрнатилиб, ибодатхонанинг баланд ва кўркам ишланган

64

Page 65: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

устунларига таяниб турарди. Шу тариқа, ҳозирги замон қурилишида ишлатиладиган темир-бетон ва пўлат каркаслар (синчли) каби қурилмалар пайдо бўлди.

Ибодатхоналар шаҳар кенгаши буюртмаси билан қурилган. Улар фақат черковнинг қудратини намойиш қилибгина қолмасдан, шу билан бирга шаҳарлар эркинлиги тимсолини ҳам ўзида мужассамлаштирган эди. Тик қоя томлар, энг тепасига ингичка найза ўрнатилган баланд миноралар – буларнинг барчаси бинони тобора юқорига кўтарилаётгандай кўрсатарди. Готика услубида қурилган энг йирик ибодатхоналар минорасининг учи 150 метрга етади. Франциядаги Шартр шаҳридаги бутхонанинг баландлиги-115, Страсбургдагиси – 142 метр, яъни 48 қаватли бинонинг бўйига тенгдир. Ушбу йирик иншоотлар баъзан юзлаб йиллар давомида қурилган.

XIII асрда Италия ва Германияда, XII асрда Францияда готика услуби тўла ҳукмронлик қилди. Бу даврда меъморчилик санъатнинг бутунлай етакчи турига айланиб, бунда диний иншоотлар-черков ва ибодатхоналар қурилиши устувор йўналишни ташкил қилади. Готик меъморчилик икки қисм - тузилиш (конструкция) ва декор (безаклар)нинг органик бирлигидир.

Готик тузилишнинг моҳияти бино мустаҳкамлиги ва чидамлигини таъминловчи ўзига хос асос-мускул яратишдандир. Агар роман меъморчилигида иншоот мустаҳкамлигига деворлар катталиги билан эришилса, готик услубда эса у оғирлик кучини тенг тақсимлаш билан таъминланаган. Готик тузилиш уч асосий қисмдан таркиб топади:

1) аркдаги учли қубба; 2) аркбутан (ярим арка) тизими; 3) қудратли контрфорслар (эшик тирговучлар). Демак, готик иншоотларнинг ташқи кўринишдаги ўзига хослик бу ўткир

учли миноралардан кенг фойдаланишдир. Готикада деворлар асосий ролни ўйнамаганлиги учун бино ичига ёруғликнинг эркин киришини таъминловчи кенг эшик ва деразалардан фойдаланилган. Бу христианлик учун катта аҳамият касб этган. Негаки у ёруғликка илоҳий, сирли ҳодиса сифатида ёндошади.

Готика бешиги Франция эди. Париж Момо - Худо черкови (XII - XIII асрлар) илк готиканинг ҳақиқий мўъжизасидир. Унинг узунлиги 130 м., кенглиги 50 м, баландлиги 35 м. Бино бир вақтнинг ўзида 9000 кишини сиғдира олади. XIII-XVI асрлар давомида қурилган Кельндаги (Германия) баландлиги 757 метрлик черков ҳам готик услубга мисол бўла олади. Қадимги Русдаги катта гумбазли ибодатхоналардан энг машҳурлари Киевдаги София (XI аср), Владимирдаги Успенский (XII аср), Нерлдаги Покров черковлари(XII аср)дир. Унинг ютуқлари Амьен ва Реймс собори (XIII аср), шунингдек француз қироллари учун черков ролини ўтаган ажойиб Сан Шапель Юқори Черкови (XIII аср) томонидан янада ривожлантирилди. Германияга готика Франция таъсирида тарқалди. Бу ердаги машҳур иншоотлардан бири Кельндаги черковдир (XIII-XV, XIX асрлар). Англия готикаси ҳам кўп жиҳатдан француз моделини давом эттиради. Англия қироллари ва буюк инсонлар мақбараси бўлган Вестминстер аббатлиги (XIII - XVI асрлар) ҳам ушбу услубга мисолдир.

65

Page 66: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Хулоса қилиб шуни қайд этиш лозимки, ўрта асрларда қурилиш-меъморчилик соҳасида ҳам ҳам катта бурилиш юз берди. Бинолар янада гўзаллашиб, кишилар учун қулайликлар ортиб борди. Бу даврдаги Европа меъморчилигида роман ва готика услубларидан ташқари Италиядаги Византия услубидан (Винециядаги Авлиё Марк черкови, қисман Дожлар саройи ва бошқалар) ҳамда Испаниядаги араб услубидан (энг машҳур ёдгорликлар: арабларнинг Гранадаги Ал-Хамро номли собиқ сарой-масжиди, ҳозирги Севилия собори ваСевилиядаги Ал-Қасар - қасри) ҳам фойдаланилган.

Ўрта асрларда ҳайкалтарошлик санъати меъморчилик билан узвий боғлиқ равишда ривожланди. Ибодатхона ва черковлар худо, пайғамбар, авлиёлар, епископ ва қиролларнинг юзлаб ҳайкаллари билан безатилган. Ҳайкалларга асосий буюртмачи черков бўлганлиги боис, улар диний мавзуда яратилган. Ҳайкалторошларни айниқса онанинг фарзандга бўлган меҳр-муҳаббатини улуғлаш қизиқтирган. Бу ҳол Биби Мариямнинг кўплаб ҳайкалларида ўз аксини топган (Европада уни “хоним”, “бекам”, деб улуғлаган ёҳуд “мадонна” деб аташ расм бўлган).

Инсон танасининг гўзаллигини улуғлаган антик давр санъаткорларидан фарқли ўлароқ, ўрта аср усталари одамларнинг фикри, ҳис-туйғуси ва кайфиятларини, яъни кўпроқ ички дунёсини ифодалашга ҳаракат қилишган. Роман услубидаги ҳайкалларда одамлар айтарлик даражада жозибали тасвирланмаган. Усталар одамларнинг қайғу-аламларини ёки хурсандчиликларини, ички ҳис-туйғу ва кечинмаларини бўрттириб акс эттириш ниятида ҳайкалларнинг ҳолати ҳаракатларини кўп ҳолларда ғайритабиий кўринишда (нимжон, озғин, хунук) акс эттирганлар.

Готика услубидаги ҳайкалларда одамлар қиёфаси бирмунча тўғри тасвирланган. Уларнинг қадди-қоматлари, кийимлари бурмаларидан ҳам билиниб туради. Ҳайкалларда кўпроқ ҳаракат ҳолати ифодаланган.

Истеъдодли усталар ҳаётда кўрган нарсаларини кўп ҳолларда ишонарли қилиб тасвирлашга интилганлар. Ҳайкалтарошларда аста-секин инсон ташқи қиёфасининг гўзаллигини тасвирлашга қизиқиш орта бор.

Роман услубида қурилган ибодатхоналарнинг ички деворларига, шифтига кўп сурат солинарди. Бу суратларда азиз авлиёлар, худо сиймолари тасвирланарди. Сўнгги даврларда қурила бошлаган готика услубидаги ибодатхоналар деворларида суратлар нисбатан кам бўлган. Уларнинг ўрнига катта деразалар, қўрғошин гардиш билан бир-бирига уланган, рангли ойна парчаларидан ишланган витражлар, сурат ва манзаралар ибодатхона ичидаги устунларда, гумбаз ва полда жилваланиб, унга бениҳоя чиройли ҳамда тантанали тус берган.

VIII-IX асрлар Европа адабиётида жанговар шеьрият шаклланди. Жанговар достонлар асосан икки йўналишда, яъни тарихий воқеаларга ва ҳаёлий тасаввурларга, халқ эртаклари ва афсоналарига мос равишда яратилган.

Тарихий жангомаларга француз халқ оғзаки ижодининг “Роланд ҳақида қўшиқ” ёки испан адабиётига оид “Сид ҳақида қўшиқ” асарларини мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин. Германияда яратилган “Небелунглар ҳақида

66

Page 67: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қўшиқ” достони эса тарихий ҳақиқат ва афсоналарни ўзида мужассамлаштирган асардир.

Ўрта асрлар маданиятининг энг ёрқин саҳифалари кейинчалик романтик тус олган рицарлар адабиёти билан бевосита боғлиқдир.

Удумларга биноан рицар кўплаб фазилатларга эга бўлиши керак эди. Дастлаб рицарлар жасурлик, сахийлик ва олижаноблик каби хусусиятлар ҳақида унчалик кўп ўйлашмаган. Уларнинг ҳаётидаги кўп анъаналари юзаки бўлиб, булар кўз-кўз қилиш мақсадида бажарилган. Рицарлар ғолиб бўлиш ва шон-шуҳратга эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаганлар. Уларнинг қаҳрамонликлари ва ишқий саргузаштлари ҳам гўёки одатий ҳоллардек тасвирланган. Рицарлар ҳаёти акс эттирилган муҳаббат фожиаси “Тристан ва Изольда” қиссасида ўз ифодасини топгандир.

ХI-XII асрларда асосий маданият марказларига айланган монастирлар аҳамияти янада ошади. Айнан монастирлар қошида мактаблар, кутубхона ва китоб устахоналари очилади. Монастирлар санъат асарларнинг асосий буюртмачиларига айланади. Шу боисдан ҳам бу асрлар маданияти ва санъатини монастир даври номи билан ҳам аташади.

Ўрта асрлардаги Византия Европада энг илғор ўзига хос маданиятга эга бўлган давлат эди. Қитъани герман қабилалари босиб олган бир пайтда, юнон-рим маданияти давомчиси бўлган Византияда маориф, илм-фан ва санъат юксак даражада ривожланди. Византияликлар таълимнинг ҳар қандай турига, илм-фанга катта эътибор билан қараганлар. Мамлакатда давлат тили юнон тили бўлиб, қадимги Рим маорифи тартиби тўла сақлаб қолинган. Болалар 6-7 ёшдан мактабга берилиб, уларга 2-3 йил давомида ўқиш, ёзиш ва ҳисоб ўргатиларди. Диний мактаблар билан бирга давлат мактаблари ва хусусий мактаблар ҳам фаолият кўрсатган. Умуман, аҳолининг барча тоифалари учун бошланғич таълим олиш имконияти мавжуд эди.

Константинополда IX асрда Магнавр олий мактаби очилди. Пойтахтда 1045 йил ташкил қилинган университетда ҳуқуқшунослик ва фалсафа факультетлари, олий тиббиёт мактаби мавжуд эди.

Византияда математика, айниқса, алгебра муваффақиятли ривожланди. Математика ва астрономиянинг тараққиёти кундалик амалий ҳаётга-ҳунармандчилик, денгизчилик, савдо, ҳарбий иш, қишлоқ хўжалиги ривожланишига бўйсундирилган эди. Муваффақият қозонган муҳим соҳалардан яна бири тиббиёт бўлган. Тиббиёт ва ҳунармандчилик эҳтиёжлари кимёнинг ривожланишини рағбатлантирди. Византияликлар шиша, эмаль бўёқ тайёрлашнинг антик даврдан сақланиб қолган сирларидан хабардор бўлишган. Империяда VII асрда кашф қилинган “юнон олови” (нефть ва смола қоришмасидан тайёрланган ёнувчи модда) денгиз флоти ва қуруқликдаги жангларда византияликларга кўплаб ғалабалар келтирган.

Византияда тарих ва география фанлари ҳам тараққий қилган. Географлар яратган хариталар, шаҳарлар лойиҳаси чизмалари ўз даврида ушбу соҳанинг юксак мувафаққияти белгиси эди. Тарихчилар томонидан яратилган асарлар ҳам ўзининг ҳаққонийлиги, аниқлиги ва холислиги билан ажралиб турарди.

67

Page 68: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Ўрта аср Европа маданияти мазмун жиҳатидан хилма-хиллигига қарамасдан, жаҳон маданияти тарихида ўзига хос ўринни эгаллайди. Юқорида таъкидлангандек, Уйғониш даври Ўрта асрларга ўта танқидий ва қатъий баҳо берган. Аммо сўнгги даврлар бунга зарур тузатишлар киритиб, тараққиётнинг бу босқичига муносиб баҳо берди. XVIII - XIX асрлардаги романтизм ўрта аср рицарлигида ҳақиқий инсоний тимсоллар ва қадриятларни ҳис қилиб, ундан илҳом олган эди. Кейинги даврлар аёллари бўлса, ҳақиқий эркаклар - рицарларни ҳаётда кўришга интиқ бўладилар.

Ўрта асрлар хилма-хил, ҳатто қарама-қарши ғоя ва ақидаларнинг ажойиб узвийлиги даври эдики, айнан шу узвийлик замонавий цивилизация пайдо бўлишига замин ҳозирлади.

Савол ва топшириқлар

1. Сизнингча, ўрта асрлар даври маданиятининг антик давр маданиятининг мантиқий давоми эканлиги нималарда намоён бўлади?

2. Ўрта асрларда илм-фан ва маърифатдан дин ҳамда черковнинг устунлиги сабабларини Сиз қандай изоҳлаб бера оласиз?

3. Ўрта асрлардаги санъат тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари нималарда намоён бўлган эди?

4. Университетлар пайдо бўлишининг асосий омилларини тавсифлаб беринг.

5. Техника соҳасидаги тараққиёт ва янгиликлар инсон турмуш тарзида қандай акс этди?

6. Ўрта асрлар Европа маданияти тараққиётига доир чизмалар тайёрланг. 7. Ўрта асрлар Европа санъати ютуқларини акс эттирувчи альбом тузинг. 8. Интернет тармоғидан фойдаланиб, Европа университетларига доир

маълумотлар мажмуини тайёрланг. 9. Интернет тармоғидан олинган маълумотлар асосида Ўрта аср илм-фани,

техника тараққиётининг атоқли намояндалари ҳаёти ва ижодини ёритувчи слайд ва тезислар тузинг.

68

Page 69: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

5-МАВЗУ. ШАРҚ УЙҲОНИШ ДАВРИ МАДАНИЯТИ

Режа

1. IX-XII асрлардаги Шарқ Уйғониш даври ва унинг асосий омиллари. 2. Ислом маданияти. 3. Шарқ Уйғониш даври алломалари ижодининг жаҳон фани равнақидаги

ўрни. 4. Меъморчилик ва тасвирий санъат юксалиши. 5. Амир Темур ва темурийлар даври маданиятининг жаҳон

цивилизациясида тутган ўрни. Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади Шарқ академиялари (Бағдод Маъмун академияси. Хоразм Маъмун

академияси. Улуғбек академияси). Таянч сўз ва иборалар. Уйғониш. Қомусийлик. Меъморчилик. Тасвирий санъат. Ислом маданияти.

Ҳадисшунослик. Темурийлар сулоласи. Маданият равнақи. Бағдод, Хоразм Маъмун академиялари. Улуғбек академияси. Алишер Навоий. Илмий, маданий, маънавий-маърифий мерос.

Асосий адабиётлар:

Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Асарлар,5 жилд. Т.: Ўзбекистон,1997 Абдунабиев А. Вклад в мировую цивилизацию - Т.: Ўзбекистон 1998. Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар, I-жилд Т.:1968. Ахмедова Э, Габидуллин Р. Культурология –Т., 2001. Силичев Д. Культурология. Учебное пособие для ВУЗов, - М,1998. Хайруллаев М. Ўрта Осиёда илк Уйғониш даври маданияти - Т.: Фан, 1995

Қўшимча адабиётлар:

Абдураҳмонов А. Улуғбек академияси – Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1993. Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. - Т.: Мовароуннаҳр, 2002. Жуманиёзов М. Маъмун академияси. Урганч: Хоразм, 1994. Пугаченкова Г.А., Ремпель П. Очерки искусства Средней Азии –М,1982. Сулаймонов Ф. Шарқ ва ҳарб - Т.: Ўзбекистон,1997 Ҳамидов Ҳ. Қирқ беш аллома ҳикояти - Т.: Фан, 1995. Маънавият юлдузлари. –Т.: Мерос, 2001.

69

Page 70: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. IX-XII асрлардаги Шарқ Уйғониш даври ва унинг асосий омиллари

IX-XII асрларда жаҳон цивилизацияси тарихий тараққиёти давомида

биринчи бўлиб Шарқ мўъжизаси рўй берди. Худди шу даврда қадимги Шарқ минтақасига мансуб Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ҳудудлари инсоният цивилизациясининг илк сарчашмалари сифатида шаклланди.

Бу жараёнда кўп минг йиллик тарихга эга бўлган, Шарқу ҳарбни туташтирган, ўзаро маданият, дину эътиқод, урф-одат, удуму анъаналар алмашинувини таъминлаган Буюк ипак йўлининг ўрни катта бўлди. Кўҳна Хитой юртидан бошланган бу йўл аввало Шарқ халқларини бир-бири билан боғлаган, уларнинг иқтисодий, савдо-сотиқ, маданий-маънавий алоқаларини ривожланиши, турмуш тарзини бойишида сезиларли туртки бўлди. Шарқ халқлари, элатларининг тили, урф-одатлари, мусиқаси, тўйу маъракалари, диний расм-русумларидаги ўхшашлик жиҳатларининг мавжудлиги ҳам буни яққол исбот этади.

Шунингдек, VII асрдан бошлаб араб дунёсида ислом байроғи остида вужудга келган халифалик давлати қисқа тарихий давр ичида кўпгина ҳудудларни эгаллаб уларда нисбатан ягона иқтисодий ва маданий-маънавий макон яратишга муваффақ бўлди. Бундай ҳоллар Шарқ Уйғониш жараёнига ва айниқса араб дунёси билан туташган Марказий Осиё ҳудудларига ҳам жиддий таъсир кўрсатди.

IX-XII асрлар давомида халифалик тасарруфидаги мамлакатларда исломий ҳамда дунёвий маданиятнинг ёнма-ён ривожланишига кенг йўл очилдики, бу ҳол охир-оқибатда Шарқ дунёсини улкан ўзгаришларга олиб келди.

Бу жараёнларнинг кучайишига шу юртлар ҳукмдорларининг ўз даврининг донишманд, билимдон, илмпарвар сиймолари сифатида адолат, қонун устуворлигига амал қилиб фаолият юритганлиги ҳам маълум маънода туртки берган. Буни халифалик ҳукмдорлари саналган Хорун ар-Рашид, Маъмун ёхуд она юртимиз маърифатпарвар ҳукмдорлари: Наср, Исмоил Сомонийлар, Маҳмуд ҳазнавий, Маликшоҳ, Низомулмулк, Жалолиддин Отсиз, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Бобур Мирзо ва бошқалар тимсолида аниқ-равшан кўришимиз мумкин.

Шарқ Уйғониш даври ўз мазмун-моҳиятига кўра қуйидаги муҳим омиллар ва хусусиятлари билан яққол ажралиб туради:

1) маданиятда дунёвий билимлар, ислом аҳкомлари, ақидаларнинг ривожланиши, уларнинг жамият ва одамлар манфаатлари нуқтаи назаридан талқин этилиши;

2) турли давлатлар, халқларнинг (араб, эрон, юнон, ҳинд, туркий ва бош.) маданий мерослари, қадриятлари, ютуқлари, маънавий бойликларидан фойдаланиш зарурлиги;

3) астрономия, математика, минерология, жуғрофия, кимё ва бошқа табиий фанлар ривожи;

70

Page 71: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

4) услуб (методология)да рационализм (оқилоналик), мантиқнинг устуворлиги;

5) инсоний дўстлик, юксак ахлоқийлик ғояларининг тарғиб этилиши, комил инсон шахсини шакллантириб вояга етказиш;

6) фалсафа ва тарих фанларининг ўсиши; 7) адабиёт, мусиқа, бадиий маданият, нотиқликнинг кенг ривож

топиши; 8) билимдонлик, донишмандликнинг қомусий тарзда кенг эътироф

топиши ва ҳ.к. Уйғониш даврининг бу асосий омиллари ва хусусиятлари дунёвий илм-

фаннинг ривожланиши - булар, шубҳасиз, башарият маънавияти юксалишининг муҳим ўлчов мезонлари бўлиб хизмат қилди.

Шарқ маданий Уйғонишининг ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири шундаки, бу юксалиш жараёни бир вақтнинг ўзида ҳам халифалик марказида ва ҳамда унинг Мағрибу Машриқ томонларида (Испания Андалузияси ва Марказий Осиёда) бирдек намоён бўлди. Масалан: IX аср бошларида халифалик пойтахти Бағдод бир вақтнинг ўзида ҳам исломий маданият ва дунёвий маданият, илму урфоннинг йирик марказларидан бирига айланганди. Халифа Хорун ар-Рашид (766-809) даврида Бағдодда ташкил этилган “Байт ул-Ҳикмат” (Донишмандлар уйи) – олимларни бирлаштирган илмий муассаса халифа Маъмун (819-833) даврида янада ривожланди. Унда кўп сонли қомусий билим соҳиблари илму фаннинг турли-туман соҳалари бўйича йирик тадқиқотлар олиб борганлар. Бу алломаларнинг талай қисми Ўрта Осиё намояндалари бўлганликлари эса биз учун алоҳида ғурур ва эътиборга арзирлидир.

Бу давр дунёвий илм-фанининг яна бир муҳим ютуғи шундаки, араб ва ажам олимларининг катта саъй-ҳаракатлари, изланишлари туфайли юнон, лотин, миср, ҳинд тилларида битилган сон-саноқсиз ноёб илмий асарлар, қўлёзмалар топилиб, улар араб тилига таржима этилди ва ҳаётга ижодий татбиқ этила борди.

Араб мағриби - Испания Андалузиясида ҳам Шарқ Уйғонишига хос мусулмон маданиятининг юксак ривожланганлиги кўзга ташланди. Бу давр моддий маданиятининг гултожиси - бу Гренада (Андалузия пойтахти) тепалигида бунёд топган Алхамбра меъморий обидалар мажмуидир. Бу ерда қад ростлаган арку қасрлар, масжидлар, мақбаралар, иншоотлар, уларнинг ички ва ташқи безалиши, уларнинг пештоқига юксак маҳорат билан битилган қуръон сурасига оид ҳуснихат ёзувлари бу маданиятнинг такрорланмас намуналаридир. Американинг таниқли адиби Вашингтон Ирвинг ҳам бу мажмуидан олган ҳайратини ўз асари «Альгамбра»да батафсил баён этгани тасодифий эмасдир. Бу замин ҳудудларининг қулай жуғрофий минтақа, Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаларида жойлашганлиги, унинг ҳарб билан Шарқни боғлашдаги алоҳида ўрни, қолаверса, улуғ аждодларимизнинг бунёдкорлик, яратувчилик салоҳияти - булар унинг бағрида аста-секин ҳайратланарли моддий ва маънавий ўзгаришларни юзага чиқара борди. Бу нарса даставвал, шаҳарлар ҳаётининг

71

Page 72: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ўсишида, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ривожида, мусулмон маданиятига оид маҳобатли иншоотлар, миноралар, мақбаралар, саройлар қурилишида, ипак йўли чорраҳалари бўйлаб кўплаб карвонсаройлар, работу сардобалар (уларнинг қолдиқлари Малик, Мирзачўл ва бошқа жойларда ҳам учрайди) бунёд этилишида яққол кўринди. Масалан: биргина Хоразм воҳасида X асрда 10 та шаҳар мавжуд бўлган бўлса, Х I асрга келиб уларнинг сони 40 тага етади. Бухоронинг «Қуббатул ислом» - ислом динининг гумбази деган номга, Самарқанднинг эса ер юзининг сайқали номига сазовор бўлганлиги фикримиз далилидир.

Тарихчи Абу Мансур Ас-Саолибий (961-1038) ҳам Бухоро ҳақида мана бу сўзларни бежиз айтмаган бўлса керак: «Бухоро Сомонийлар давридан бошлаб, шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ҳамда ўз даврининг фозиллари йиғилган жой эди».8

X аср иккинчи ярмидан бошлаб фаолият юрита бошлаган Хоразм Маъмун академияси ҳам бу юртнинг илму урфони равнақида алоҳида ўрин тутди.

Юрт ободончилиги, мамлакат равнақи, қудратининг юксалиши давомида унда табиий равишда маънавий маданият, илм-фан ривожи ҳам жадал суръатлар билан кўзга ташланиб бордики, бунинг натижасида бу заминдан ўз элини шон-шарафга буркаган, дунёга довруғ таратган машҳур алломалар, илм-фан юлдузлари етишиб чиқдилар.

2. Ислом маданияти

Араб халифалиги VII-VIII асрлар давомида Мағрибу Машриқнинг кенг

ҳудудларини, шу жумладан Марказий Осиё ерларини ҳам ўз тасарруфига киритган эди. Халифаликка кирган ҳудудларга аста-секин араб маданияти, унинг кўплаб унсурлари кириб кела бошлади. Энг асосийси, исломнинг муқаддас китоби «Қуръони Карим» ғоялари турли халқлар орасида кенг ёйила бошлади. Бунинг учун бу ерларда араб тили, араб ёзуви жорий этилди. Мусулмон маданиятининг кўрки ҳисобланган нақшинкор безаклар билан зийнатланган салобатли масжиду мадрасалар, хонақою мақбаралар, диний ва илмий китоблар, қўлёзмаларга бой кутубхоналар ва бошқа иншоотлар қад ростлай бошлади. Улар шу халқларнинг аввалги моддий маданияти харобалари ўрнида барпо этилди.

«Қуръони Карим” («қироат» сўзидан олинган) ғоялари, қадриятлари (одамларни тўғрилик, ростгўйлик, поклик, ҳалоллик, эзгулик, яхшилик, саховат, дўстлик, биродарлик, ўзаро тотувлик, ҳамжиҳатлик, тинчлигу осойишталикка ундаш ва ҳ.к.), исломий аҳкомлар, жамияту одамлар ҳаётига сингдириб борилиб, шу асосда улар аввалги кўпхудолик, ғайридиний сарқитлардан, хурофот тушунчаларидан халос бўлиб бордилар. Халифа Усмон пайғамбаримиз ўлимидан кейин оғизма-оғиз кўчиб юрган “Қуръони Карим” матнларини бир жойга тўплаб, ягона мукаммал матнни яратиб, ислом маданияти тарихида ном

8 Абдуллаев И. Абу Мансур Ас-Саолибий. Т. Ўзбекистон, 1992, 50 бет

72

Page 73: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қолдирган. У котиб Муҳаммад Зайд ибн Собит кўмагида ва пайғамбаримизнинг тирик саҳобалари гувоҳлигида “Қуръони Карим”нинг ягона нусхасини тузиб чиқади. Сўнг ягона нусхадан беш нусха кўчириб Макка, Мадина, Дамашқ, Куфа ва Басра шаҳарларида сақлашга буюради.

Халифа Усмон Қуръонини Амир Темур Шом (Сурия) юришидан ўлжа сифатида ўз пойтахтига олиб келган. Темурийлар тарихи Давлат музейида сақланаётган мавжуд “Қуръони Карим” дастлабки тайёрланган исломий манбаъдир. Айни чоғда ислом маданиятининг гултожиси ҳисобланган ҳадисшунослик илми ривож топиб бордики, бунда хам пешқадамликни Ўрта Осиёлик буюк муҳаддис олимлар эгалладилар. Ислом оламида Қуръони Каримдан кейин мўътабар манба, бу ҳадиси шарифдир. Шариф деган сўз арабча бўлиб, шарафли, азиз, қадрли деган маъноларни англатади. Шариф унвонига сазовор бўлган шаҳарлар,булар: Шом, Бағдод, Қуддус, Мозори Шариф ва Бухоройи Шарифдир. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган гаплари, қилган ишлари, шуларнинг ҳаммаси суннат ҳисобланади. Булар ҳақидаги далолат эса ҳадисдир.

Бутун мусулмон дунёсида бирдан-бир тўғри, ишончли деб тан олинган 6 нафар ҳадисчилар: Имом Бухорий, Имом Муслим ал Ҳажжож, Исо ат-Термизий, Имом Абу Довуд Сижистоний, Имом Ан-Насафий, Имом Абдулла ибн Язиб ибн Можжалар ҳаммаси аслан Марказий Осиёлик бўлиб, уларнинг «Қутуби ситта» («Олти китоб») асари бутун дунёга машҳурдир. Улар орасида Имом Бухорий (810-870) ва ул зотга мансуб «Ал жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишонарли тўплам») асари ягонадир. Бу асарни исломшунослар «Қуръони Карим»дан кейинги улуғ ўринга қўядилар. 4 жилддан иборат бу муборак китобга 7275 та энг саҳиҳ (ишонарли) ҳадислар киритилган бўлиб, улар ниҳоятда қимматли тарбиявий-маърифий аҳамиятга эгадир. Алломанинг «Ал адаб ал-муфрад» («Адаб дурдоналари») асари ҳам машҳурдир. Булар мустақиллик йилларида ўзбек тилида биринчи бор чоп этилди. Унинг булардан ташқари яна 20 дан зиёд асарлари мавжуд. Аллома таваллудининг 1225 йиллиги ўлкамизда 1998 йилнинг октябрида кенг нишонланди ҳамда унинг ҳоки-пойи дафн этилган Самарқанд яқинидаги Ҳартанг қишлоғида эса унга бағишлаб ёдгорлик мажмуи барпо этилди.

Имом Бухорий шогирди ва издоши Имом ат-Термизий (824-892) ҳам буюк ҳадисшунос алломалардан биридир. Унинг машҳур асари «Ал-жомеъ» деб аталади. «Аш-шамоил ан-набавийя» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари», 408 та ҳадису шарифни ўз ичига олган мазкур асар 1991 йилда ўзбек тилида биринчи бор чоп этилган), «Китоб аз-зуҳд» («Тақво ҳақида») ва бошқа китоблар ҳам бу зоти шариф қаламига мансубдир. Ислом таълимотида шариат ва унинг рукнлари ҳам муҳим ўрин тутади. Шариат (арабчада тўғри йўл, қонунчилик маъносида) - ислом диний ҳуқуқи, яъни барча мусулмонлар учун бажарилиши мажбурий бўлган қонунлар, ҳуқуқий-аҳлоқий кўрсатмалар мажмуидир.

Исломий илм тараққиётида аллома Бурҳониддин Марғиноний (1123-1197) нинг хизмати ҳам буюкдир. У 1178 йили “Ҳидоя” (“Тўғри йўл”) ноёб асарини яратади. Бу китобда ўша замонларда, жумлаи мусулмонлар дуч келадиган долзарб масалалар, жумладан, оилавий ва ижтимоий муносабатлар,

73

Page 74: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноий жазо ва инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммоларни исломий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳал этиб беради. Мазкур китоб нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом Шарқида ҳам ислом-ҳуқуқшунослиги бўйича нуфузли ҳуқуқий манба – асосий қўлланма сифатида фойдаланилган. Аллома «Бидоят ал-мубтадий» («Бошловчилар учун дастлабки таълим»), «Кифоят ал-мунтахий» («Якунловчилар учун тугал таълим»), «Нашр ул-мазҳаб» («Мазҳабнинг ёйилиши»), «Китоб ул-мазид» («Илмни зиёда қилувчи китоб»), «Китоб ал-фароиз» («Фарзлар китоби»), «Маносик ул-хаж» («Ҳаж маросимлари»), Китоб ул-машойих («Шайхлар ҳақида китоб») ва бошқа кўплаб асарлар муаллифидир. Бу асарларда адолат туйғуси, ўз даврининг ҳуқуқий мезонлари асосида яшаш, ўзганинг мол-мулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, инсоф ва диёнат, меҳр-оқибат каби эзгу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган. Алломанинг илмий мероси жаҳоннинг кўплаб олий ўқув юртларида мусулмон ҳуқуқшунослиги йўналишида ўрганилади.

Яқин Шарқ, Марказий Осиёлик олиму фузалолар Ислом илми ривожига буюк ҳиссаларини қўшар эканлар, Аллоҳнинг яккаю ягоналиги, Аллоҳнинг бир эканлиги тўғрисидаги тавҳид билан ҳам машҳур бўлдилар. Фаннинг бу жабҳасида, сирлар сирида иш кўрган замон уламолари ва фузалолари орасида буюк қобилият эгаси Абу Мансур Мотуридий номи алоҳида ажралиб туради .Унинг машҳур асарлари жумласига «Тавҳид» асарини нисбат бериш мумкин. Ушбу асар ўша замон ва давр эҳтиёжи сифатида дунёга келган. Сабаби Мотуридий яшаган давр ислом оламининг «Олтин даври» ҳисобланган. Ана шу даврда ислом илм маркази Бағдоддан Ўрта Осиёга кўчган, Самарқанд «Олтин давр» марказига айланган.

Мотуридий ислом илмидаги юксак илмий мувоффақиятлари эвазига «Абу Мансур», яъни «ҳолиб ота» мартабасига мушарраф бўлди.

Ислом шариати беш диний-ҳуқуқий мазҳабдан иборат. Суннийликда: ҳанафия, моликия, шофиъия, ҳанбалия мазҳаблари, Шиаликда эса жаъфария мазҳаби бор. Ер юзида жами 1,3 млрд. мусулмонларнинг 47 фоизи ҳанафий, 27 фоизи шофийи, 17 фоизи моликий, 7,5 фоизи жаъфарий (шиалар), 1,5 фоизи ҳанбалий мазҳабидадирлар. Умумий қилиб олганда суннийлар 92,5 фоизни, шиалар эса 7,5 фоизни ташкил этади.

Тасаввуф - бу одамларни ҳалоллик, поклик, тенглик, инсон қадр-қимматини улуғлаш, ўз меҳнати билан кун кўриш, бошқалар кучидан фойдаланмаслик ва ижтимоий адолат қоидаларига даъват этувчи эзгу таълимотдир.

Хуросон ва Мовароуннаҳр аҳолиси ўртасида тасаввуф-фалсафий илми тараққиётида Юсуф Ҳамадоний катта обрў-эътибор ва ҳурмат қозонган. У асосан Бухоро шаҳрида яшаб ёшларга тасаввуфдан сабоқлар берган ҳамда жуда кўплаб шогирдлар тарбиялаган. Юсуф Ҳамадонийни пир тутган муридларидан 213 таси машҳур шайхлар бўлиб етишганлар. Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Абдуллоҳ Баррақий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдухолиқ ҳиждувонийлар унинг тўрт забардаст халифаси ҳисобланади.

74

Page 75: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Юртимизда илдиз отган Яссавия (Аҳмад Яссавий), Кубровия (Нажмиддин Кубро), Нақшбандия (Хожа Баҳовуддин Нақшбанд) таълимотлари моҳиятан шундай олижаноб ғоялар руҳи билан суғорилган. Жумладан, «Яссавия» тариқатининг бир қатор асосий қоидалари (одоблари)га назар ташлар эканмиз, бунда инсонларнинг Аллоҳ висолига етишиш йўлида тинимсиз изланишлари ҳаётнинг турли-туман синов-синоатларига дош беришлари, ўз эътиқодларида собит, эзгулик, ҳақ йўлида ҳамиша саъй-ҳаракатларда бўлишлари кераклигига алоҳида урғу берилганлиги аён бўлади. Шу боис Яссавий «Ҳикмат»ларида поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, Аллоҳ таоло висолига етишиш йўлида инсонни ботинан ва зоҳиран ҳар томонлама такомиллаштириш каби илғор умуминсоний қадриятлар ифода этилган. Худди шундай юксак ғоялар Кубровия, Нақшбандия сингари тариқатларнинг мазмуни, мундарижасини ташкил этади. Мамнуният билан тилга олиш лозимки, Нажмиддин Кубро қаламига мансуб “Фавоъих ал-Жамол ва фатвотих ал-Жалол”, “Ал-Усул ал-ашора”, “Рисолотут-турк” каби 30 га яқин ноёб асарлар мавжуд. Унинг тариқатида динийлик билан дунёвийлик чамбарчас боғланиб кетган. Унинг асарларидаги кишиларнинг ҳалоллик, одамийлик, молу-дунёга ҳирс қўймаслик, ўз ножўя ишларидан тавба қилишдек ахлоқий-ғоявий, тарбиявий талаб-қоидалар бизнинг кунларимизда ҳам ғоятда муҳим аҳамиятга моликдир.

Ўз даврининг комил инсони Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида гапирадиган бўлсак, аввало у асос солган Нақшбандийликнинг асосий моҳияти “Қўл ишда, Аллоҳ дилда”, “Кам егил, кам ухла ва кам гапир!” деган улуғ насиҳатлари ўта ҳаётийдир. Нақшбандия таълимоти ҳалол меҳнат қилишга, деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, илм-маърифат, хаттотлик, бадиий адабиёт, мусиқа билан шуғулланиш каби фойдали касб-ҳунарли ва хайрли ишлар сари даъват этади.

Зотан, мустақиллик шарофати билан юртимиз тарихида, унинг маънавий сарчашмаларида сезиларли из қолдирган, уларни ўз пок руҳоний таълимотлари ила бойитган улуғ салафларимиз - Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ ҳиждувоний, Каффол Шоший, Хожа Аҳрор Валий сингари бобокалонларимиз азиз номлари тикланиб, асарлари чоп этилиб, бебаҳо меросларидан баҳра олаяпмизки, бу биз учун катта бахтдир.

75

Page 76: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

3. Шарқ Уйғониш даври алломалари ижодининг жаҳон фани равнақидаги ўрни

Маълумки, Шарқда, айнан Ўрта Осиё заминида юз берган Уйғониш

жараёни хусусан дунёвий фанлар ривожида алоҳида юксалиш босқичи бўлди. Бу борада илм-фан ва маданият тараққиётида турли тарихий даврларда фаолият кўрсатган «Илм уйлари» - Бағдоддаги (819-833) «Байт ул-ҳикмат» (Бағдод академияси), Хоразм пойтахти Гурганчдаги «Маъмун академияси», шунингдек «Улуғбек академияси» ва бошқа кўплаб юксак илм даргоҳларининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Уйғониш даври ўз юксак ақл-заковати, салоҳияти, изланишлари билан фаннинг кўплаб соҳаларида муҳим кашфиётлар қилган қанчалаб буюк даҳоларни етиштириб берди. Улар жаҳон фанининг тиббиёт, фалакиёт, математика, жуғрофия, тарих, геология, геодезия, минерология, фармакология ва бошқа йўналишларининг тамал тошини яратдилар. Бу муқаддас заминдан етишиб чиққан Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Абу Бакр Муҳаммад Наршахий, Абу Абдулло Хоразмий, Маҳмуд аз-Замаҳшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Низомулмулк, Каффол аш-Шоший, Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, ҳиёсиддин Жамшид Коший, Али Қушчи ва бошқа буюк сиймолар номини ҳақли равишда эҳтиром билан тилга оламиз. Миллий мустақиллигимиз шарофати туфайли уларнинг бой илмий мероси сарчашмаларидан тағинда мўл-кўл бахраманд бўла бошладик. «Истиқлол шарофати билан, - деган эди Ислом Каримов, - маънавият булоқларининг кўзи очилди, биз бу булоқнинг зилол сувларидан баҳраманд бўла бошладик. Шўро даврида унутилган қадриятларимиз, номи қораланган бобокалонларимизнинг дурдона сўзларини биз оби кавсардек кўзимизга суртмоқдамиз. Ўйлайманки, биз нимага эришган бўлсак, ана шу савобли ишларимиз учун Аллоҳнинг бизга инъом этган марҳаматидандир».9 Алломаларимизнинг қомусий билимдонликлари шундаки, уларнинг ҳар бири бир эмас, балки кўплаб илм-фан йўналишларида улкан кашфиётлар қилдилар. Бу жиҳатдан Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (783-850), Аҳмад ал-Фарғоний (797-865), Абу Наср Форобий (873-950)ларнинг фандаги жасоратлари ибратлидир. Агар ал-Хоразмий математикага оид «Ҳисоб алжабр ва ал-Муқобала», «Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб», «Астрономик жадваллар», «Қуёш соатлари ҳақида рисола» асарлари билан математика (алгоритм) ва астрономия фанларининг тамал тошини қўйган бўлса, унинг «Китоб сурат ал-арз» асари араб географияси фанининг том маънода яратилишига негиз бўлиб хизмат қилди. Олимнинг «Китоб ат-тарих»и эса Мовароуннаҳр, Хуросон ва Кичик Осиё халқлари тарихининг VIII-IХ асрлари даврини ўрганиш учун муҳим манба ҳисобланади.

Маълумки араблар Ироқ, Миср ва Сурияни истило қилгунга қадар юнон алифбосига асосланган рақамлардан фойдаланганлар. VII асрдан бошлаб эса араб алифбоси ҳарфлари билан ифодаланувчи рақамлар қўлланилган эди. Ал-Хоразмий

9 Каримов. И. А. Асарлар, 5-жилд. Т. Ўзбекистон, 1997, 147-бет

76

Page 77: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Ҳиндистонда кашф қилинган ўн рақамидан иборат саноқ тизимини ўрганди, соддалаштирди ва биринчи марта араб тилида баён қилди. Ал-Хоразмий «Арифметика» си билан бирга ҳинд рақамлари ҳам араб дунёсига кириб келади. XII асрда Европанинг бошқа мамлакатларига тарқалади. Араб рақами ҳануз жаҳонда шундай деб юритилади. Уни жаҳонга танитган Ал-Хоразмий экани Абу Райхон Берунийнинг «Ҳиндистон» асарида ҳам айтиб ўтилган. У ўз давридаги Бағдод илмий Академияси фаолиятига раҳбарлик қилган, бу эса унинг нуфузининг кўтарилишига катга таъсир кўрсатган. Астрономия, география ва бошқа фан соҳаларида муҳим кашфиётлар қилган Аҳмад ал-Фарғоний номи ҳам мангуликка дахлдордир. Чунончи, олимнинг «Астрономия асослари ҳақида китоб», «Ал-Фарғоний жадваллари», «Етти иқлимни ҳисоблаш ҳақида» сингари асарлари алломага астрономия илмида жаҳоний шуҳрат келтирди. У Ер шарининг илк бор харитасини тузган биринчи буюк географ олим ҳамдир. У нафақат Шарқ дунёсида шуҳрат қозониб қолмай, балки ҳарб олимлари эътирофига ҳам сазовор бўлган. Шу боис у Европада «Алфраганус» номи билан машҳурдир. Бежиз юртбошимиз Ал-Фарғонийни «...кишилик тарихидаги илк Уйғониш даврининг энг забардаст ва ёрқин намояндаларидан бири, ўз замонаси фундаментал фан асосчиларидан эди. Унинг мероси инсониятнинг янги илм чўққиларига кўтарилишига сабабчи бўлди, бутун маърифий дунё олимлари учун дастуруламал бўлиб хизмат қилди»,10 деб таъриф этган эди.

Табиий ва ижтимоий фанлар ривожига бирдек катта ҳисса қўшган, геология, минерология, геодезия, география, фармакология фанларининг тамал тошини қўйишга муваффақ бўлган Абу Райҳон Беруний (973-1048) ҳам илм-урфон осмонининг порлоқ юлдузлари сирасига киради. Унинг қаламига мансуб «Маъсуд қонуни», «Сайдона», «Минерология», «Астрономия калити», «Қуёш китоби» сингари асарлари неча асрлар давомида турли йўналишларда фаолият юритувчи дунё олимлари учун битмас-туганмас илмий хазина ролини ўтаб келади. Олимнинг чуқур илмий йирик фундаментал асари - «Ҳиндистон» тўғрисида сўз юритган акад. В.Р.Розен «Шарқ ва ҳарбнинг қадимги ва Ўрта асрдаги бутун илмий адабиёти орасида бунга тенг келадиган асар йўқ»,11 деб баҳо беради.

Беруний замондоши, қўхна Бухоро заминидан етишиб чиққан Абу Али ибн Сино (980-1037) номи тиббиёт илми билан ҳамоҳанг, тиббиётни ҳақиқий фан сифатида шаклланиб ўз мақомига эга бўлишига асос солган буюк олимдир. Зотан, унинг 5 жилдли «Китоб ал-қонун фит- тиб» («Тиб қонунлари») асари айнан тиббиётга оид беназир дастуруламал кашфиётдир. Бу асарлар мажмуини кўздан кечирар эканмиз, алломанинг юксак табиблик салоҳиятига, касалликларни аниқлаш, уларни даволаш борасидаги юксак маҳоратига тан берамиз. Жумладан, «Ал-қонун» нинг иккинчи китобида 800га якин дори-дармонларнинг хусусиятлари, уларни тайёрлаш ва истеъмол қилиш усуллари бунинг исботи бўла олади. Олимнинг фалсафа ва табиий

10.Каримов. И. А. Асарлар, 7-жилд. Т. Ўзбекистон, 1999, 189-бет

77

11 Маънавият юлдузлари. Т. «Мерос», 2001, 105-бет

Page 78: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

фанларга доир 4 қисмдан «Китоб аш-шифо», “Донишнома” асарлари ҳам мавжуддир. Ибн Синонинг тиббиётдан ташқари кўплаб табиий ва ижтимоий фанлар билан фаол шуғулланганлиги, муҳим ютуқларга эришганлиги ҳам ибрат бўларлидир.

Ўрта Осиё замини жуда қадим замонлардан ижтимоий-гуманитар фанлар ривож топган макон ҳисобланади. Айниқса тарих, фалсафа, мантиқ, фиқҳ (ҳуқуқшунослик) фанлари бунда муҳим ўрин тутади. Бу хусусда гап борганда фалсафа фанида ном қозонган, Шарқда «Муаллими Соний» («Иккинчи муаллим», Арастудан кейин) номи билан машҳур бўлган Абу Наср Форобий (873-950), фиқх-ҳуқуқшунослик соҳасида беназир алломалар: Низомулмулк (1017-1092), Маҳмуд аз-Замаҳшарий (1075-1144), тарихнавис Муҳаммад Наршахий (899-959) хизматларини таъкидламоқ лозим бўлади. Бунда Форобийнинг фалсафада ўз илмий мактабини яратиб, юнон фалсафаси моҳиятини очиб, тушунтириб, шу билан бирга ўзининг шарқона фалсафий таълимотини кўплаб асарларида, айтайлик, «Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи», «Фозил одамлар шаҳри» ва бошқаларда асослаб берган бўлса, Низомулмулк «Сиёсатнома»сида ҳукмдорларнинг давлатни бошқариш, уни идора қилишга оид кўплаб қимматбаҳо йўл-йўриқлар, дастуруламал кўрсатмалар катта маҳорат билан қайд этилган. Ҳатто Амир Темурдек буюк давлат арбоби ҳам бу китобга неча бор мурожаат этганлиги маълумдир.

Умуман IX-XII асрларда юз берган Уйғониш даврида Шарқда, хусусан Ўрта Осиёдан ўз юртлари шону шарафини юксакларга кўтариб, бетакрор илмий кашфиётлар, чинакам мўъжизалар яратган машҳур истеъдод соҳиблари етишиб чиқдики, улар жаҳон маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшдилар ҳамда кейинги авлодларга битмас-туганмас ноёб бой мерос қолдирдилар.

4.Меъморчилик ва тасвирий санъат юксалиши

Биз кўздан кечираётган асрларда Шарқда илм-фан ва маданиятнинг юксак

даражада равнақ топганлиги айни чоғда бошқа соҳаларда, хусусан меъморчилик ҳамда тасвирий санъатда ҳам ўз ифодасини топди. Бунда кўп жиҳатдан бу даврда ўлка ҳудудларида ҳукм сурган тинчлик, осойишталикнинг шарофати ҳам катта бўлди. Шу даврда маҳаллий ҳукмдорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли шаҳарларда ноёб тарихий обидалар, ҳашаматли бинолар, илмий-маданий масканлар, кутубхоналар, масжиду-мадрасалар қад кўтарди. Айниқса халқ ичидан чиққан маҳаллий усталар, наққошлар, кулоллар, заргарлар томонидан юрт довруғини оламга танитган, ажойиб меъморчилик обидалари, тасвирий санъат намуналари яратилди. Бу давр шаҳарсозлигида хом ғиштлар ва пахсалардан кенг фойдаланилган. Уларни шинамлиги ва кўринишини янада кўркамлаштиришда оҳакли қоришмалар ишлатилиб, гажжакдор қилиб ишлов берилган. Қурилган айрим масжидларнинг меҳроблари эса силлиқланган ғиштлар, ўйма ганжлар ва ҳатто тилло сувлари билан ҳам безатилган. Ҳар

78

Page 79: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бир шаҳар марказларида китоб дўконлари, маданий моллар бўлишига алоҳида эътибор берилган.

Ўрта Осиё Уйғониш даврининг йирик меъморий обидалари сирасига Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси (Х аср), Самарқанд яқинидаги Тим қишлоғидаги Араб ота мақбараси (977-978), Узун (Сурхондарё) туманидаги Хўжа Нахшрон мақбараси (IХ-Х аср), Намозгоҳ, Марвдаги Султон Санжар (ХI аср), Ўзгандаги қорахонийлар мақбараси, ҳазна яқинидаги мармар қотишмалардан тикланган ғазнавийлар ёзги саройи, Бухородаги Минораи Калон (1127), Вобкент минораси (1192), Жарқўрғон миноралари ва бошқа кўркам меъморчилик иншоатларини нисбат бериш мумкин. Бу даврда меъморий бинолардан ташқари йўнилган ғишт ва сувга чидамли қурилиш қоришмаларидан турли-хил ўлчамли, ғоят пухта ишланган иншоотлар, сув омборлари - бандлар, новлар, кўприклар, сардобалар ва коризлар қурилган.

Х асрдан бошлаб бинокорликда синчли иморатлар қурилиши кенг тарқалган. Яккасинч ва қўшсинчли бинолар асосан ёғочларни пайвандлаш услубида қурилиб, синчларнинг ораси хом ғишт ёки гувалалар билан уриб чиқилиб, сомон лойлар ёки қумли лойлар билан сувалган. Бундай қурилма иморатлар ХII асрда ҳам шаҳар меъморчилигида асосий ўринни эгаллаган ҳамда зилзила силкинишларига ўта чидамли бўлган. Аждодларимизнинг Уйғониш даври меъморчилиги соҳасидаги бунёдкорликлари бугунга қадар ҳам сақланиб қолинган. Ушбу тарихий маълумотларни олимларимиз Афросёб, Варахша, Бухоро, Пойканд ва бошқа шаҳарлар харобалари мисолида ҳам тадқиқ этадилар.

Шарқий ўлкаларда ІХ-ХІІ асрларда меъморчилик билан бирга тасвирий санъат, наққошлик, сопол ишлаш ва ганч санъати ҳам анча ривож топиб борган. Иморатларни ўймакор устун ва тўсинлар билан, деворларни эса бўёқли ёки ганчкорлик нақшлари билан безаш кенг тарқалган. Бунга мисол қилиб, Зарафшоннинг юқори оқимидаги Обурдом деган манзилда Х асрда барпо этилган нақшинкор бино намунасини кўрсатиш мумкин. Иншоотда ўзига хос янгилик, гўзаллик, яъни маҳаллий анъана, бадиий шакл кўзга яққол ташланади. Шунингдек, ХІ-ХІІ асрларга тегишли Самарқанд билан Бухоро оралиғида бунёд этилган Работи Малик карвонсаройи пештоқига ишланган ганч ўймакорлиги ҳам таҳсинга лойиқдир. Наққошлик санъатининг тараққиёти ўз навбатида кулолчилик, мискарлик ва заргарликнинг ривожланишига ҳам туртки бўлди. Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва бошқа шаҳарлар ушбу соҳаларда ривож топган марказга айланди. Бу даврда ишланган сопол буюмлар ниҳоятда чидамли бўлиб, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаётига кириб борган, шунингдек, бу маҳсулотлар чет мамлакатларига ҳам чиқарилган. Кулолчилик маҳсулотларини тайёрлаш жараёни эса бутун бошли ишлаб чиқариш жараёнларини ўзига қамраб олган. Шу билан бирга бу даврда кумуш, мис, бронзадан нақшинкор бадиий санъат буюмлари, чиройли ва бежирим идиш-товоқлар, қадаҳлар ясаш ҳам расм бўлган ва уларнинг кўринишлари санъаткарона тарзда устамонлик билан безатилган. Бу соҳада Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Хоразм, Нахшоб, Кеш шаҳарларининг ўзига хос махсус мактаблари фаолият кўрсатган. Бундай

79

Page 80: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

жараёнларнинг ривожланиши хаттотлик санъатининг ҳам кенг ёйилишига боис бўлди. Ҳали китоб босиш кашф этилмаганлиги, қўлёзма китоблардан нусхалар ҳаттотлар томонидан қўлда кўчирилиши сабаб хаттотлик санъати анча ривож топди. Уста хаттотлар ва ҳуснихат эгалари ўз санъатларини китоблар безаш, масжид, мадраса хонақоларнинг пештоқлари, гумбазлари, эшиклари ва девор устунларига ҳар хил оятлар ёзиш, саройларда хонлар, амирлар, султонлар ва ҳокимлар шаънига мадҳиялар битиш каби ишларда намоён этганлар, уларнинг меҳнатлари эса жуда қадрланган.

Шу нарса диққатга сазоворки, Уйғониш даврига хос меъморчилик ва унда ишланган меъморий нақш услублари ўз навбатида аждодларимизнинг ҳаётда ижодкор ва бунёдкор бўлганлигини тўла тасдиқ этади. Уларнинг яратган ноёб ишлари санъат асарининг дурдоналари сифатида ҳозирга қадар ҳам аждоду авлодлар эъзозу ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда. Биз авлодлар ўтмишда Ватанимиз ҳудудида шундай қўли гул, юксак яратувчилик салоҳиятига эга бўлган, халқимиз ва маданиятимизни дунёга танитган бундай улуғ аждодларимиз билан хақли равишда фахрлана оламиз.

5. Амир Темур ва темурийлар маданиятининг жаҳон цивилизациясида

тутган ўрни Маълумки, Амир Темур ва темурийлар даври (ХIV аср иккинчи ярми ва ХV аср) Мовароуннаҳр ва Хуросон ўлкаларида маданий ривожланишнинг юксак даражага эришуви, маънавий ҳаётнинг такомиллашуви билан изоҳланади. Соҳибқирон ўз давлатини адолат ва қонун тамойилларига асосланиб бошқариш билан бирга уни ҳар томонлама обод қилиш, илм-фан ва маданият равнақи йўлида доимий саъй-ҳаракатда бўлди. Амир Темур илм-фан, маданият ва санъат аҳлига ҳар тарафлама рағбат кўрсатиб қулай шарт-шароитлар яратиб, уларнинг ижодкорлик ишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашди. Амир Темур ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида жамиятнинг истеъдод соҳибларини қадрлаб уларни кенг кўламли бунёдкорлик ишларига фаол жалб этиб борган. У ўзининг хорижий юришлари вақтида бунга изчил амал қилган. Жумладан, Амир Темурнинг амр-фармони билан Дамашқнинг энг моҳир тўқувчилари, Халабнинг машҳур пахта йигирувчи, Анқаранинг мовут тўқувчи корхоналари, Туркия ва Гуржистоннинг заргарлари Самарқандга олиб келинди. Шу билан бирга амир ҳузурида тўпланган Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсуддин Мунший, Мавлоно Абдулло Лисон, Мавлоно Бахруддин Аҳмад, Мавлоно Низмониддин Хоразмий, Хўжа Афзал, Мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Ҳокий сингари кўплаб алломалар илм-фанни равнақ топтириш билан биргаликда маданий ва маънавий масалаларни ҳал этишда Соҳибқиронга яқиндан кўмак берганлар.

Дархақиқат, Амир Темур ўз салтанатини бошқариш, юрт тинчлиги, фаровонлиги ва равнақини таъминлашда илм-фан, маърифат аҳлига суянган, уларнинг доно маслаҳатлари, йўл-йўриқларига қулоқ солган ва керак бўлганда уларни амалиётда қўллаган ҳам. Жумладан, Ш.Яздий “Зафарнома”сида айтилишича, у 806 йилда (милодий 1404 йил) олим-

80

Page 81: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

фузололар анжуманини чақириб, унда шундай деган экан: “Фан ва диннинг машхур кишилари ўз маслаҳатлари билан подшоҳларга ёрдам бериб келганлар... Менинг мақсадим мамлакатда адолат ўрнатиш, тартиб ва тинчликни мустаҳкамлаш, фуқаронинг турмушини яхшилаш юртимизда қурилишни кучайтириш, давлатимизни ривожлантиришда сизлар бу ишларни амалга оширишда менга ўз маслаҳатларингиз билан кўмаклашингиз керак. Мамлакатнинг аҳволи, девоннинг суистеъмол қилинганлиги ва қилинаётганлиги, оддий одамларнинг жойлардаги ҳокимлар томонидан қисиб қўйилиши каби ҳоллар ҳаммадан кўра сизларга аёндир. Шулар ҳақида маълумот берсангизлар, бу каби адолатсиз ишларни бартараф этувчи ҳамда шариат ва қонунларга мувофиқ чора-тадбирларни айтсангизлар яхши бўларди... Мамлакатда хотиржамлик ўрнатишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бош вазифамиздир. Бу олижаноб ишда менга ёрдам беришингизни илтимос қиламан”. 11

Амир Темур ва унинг ворислари, хусусан Шоҳруҳ Мирзо, Улуғбек Мирзо, Бойсунқур Мирзо, Ҳусайн Бойқаро, Бобур Мирзолар табиатан илмпарвар, маърифатпарвар ҳукумдорлар бўлганлигидан, уларнинг даврида илму урфон ва маърифатнинг жуда кўплаб соҳаларида довруғи оламга машҳур аллома олимлар, мутафаккирлар, шоиру адиблар етишиб чиқиб юртимиз шуҳратини юксакка кўтардилар. Улар ўз даврининг ҳаётий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, жуда кўплаб масала ва муаммоларни ҳал этиш билангина чекланиб қолмасдан балки шу билан бирга умуминсоний манфаатлар, қизиқишларга ҳам хизмат қиладиган илмий муаммоларни ечиш, моддий ва маънавий маданият дурдоналарини ижод қилиш билан шуғулландилар. Шу боисдан ҳам инсоният ақл-заковатининг юксак намуналари сифатида ўша даврда ижод қилинган кўплаб ноёб асори атиқалар, меъморий обидаларнинг мана етти асрдирки, ўз охорини йўқотмай бугунги миннатдор авлод кишиларини ҳамон ҳайратлантириб келиши бежиз бўлмаса керак. Ўз замонасида тенги йўқ иншоотлар ҳисобланган Самарқанддаги машҳур Бибихоним масжиди ва мақбараси, Гўри Амир, Кўксарой, Бўстонсарой мажмуалари, Шаҳрисабздаги Оқсарой кошонаси, Бухоро, ҳиждувон, Туркистон ва бошқа шаҳарлардаги мадрасалар ҳамда шу каби маҳобатли иншоотлар темурийлар сулоласи куч-қудрати ва салобатини ўзида гавдалантириб турганлиги шак-шубҳасиздир. Юртбошимиз хақли равишда таъкидлаганидек «Бугун биз Амир Темур бобомиз буюк бунёдкорлик режаларини ноёб обидаларда бекаму-кўст мужассам этиб, Самарқандни ер юзининг мўъжизасига айлантирган Бадриддин ибн Шамсиддин, уста Али Насафий, Олим Насафий, Мавлоно Убайдуллоҳ, Пирмуҳаммад Боғишамолий, Мавлоно Жунайс сингари юзлаб-минглаб меъмору муҳандис аждодларимизни, ҳунарманд усталаримизни ҳам эслаб, уларнинг санъатига тасаннолар айтамиз»12. Темурийлар даври илм-фани ва маданиятининг ўзига хос муҳим жиҳати шундаки, бу даврга келиб Ўрта Осиё

11 .Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Т. Фан, 1993, 22-23-бетлар.

81

12 Каримов. И. А. Асарлар, 5-жилд. Т Ўзбекистон, 1997, 172-бет

Page 82: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

заминида юзага чиқиб, изчил ривожланиш томон юз тутган, маданий-маънавий Уйғониш ўзининг юксак босқичига кўтарилди ва унинг самаралари янада салмоқли бўлиб борди.

Илму фаннинг турли-туман соҳаларида фаолият юритган, ўз замонасининг буюк алломалари ҳисобланган Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, ҳиёсиддин Жамшид Коший, Аловиддин Муҳаммад Али Қушчи, Муҳаммад Ҳавофий, тарих илмининг нуқтадонлари Шарофиддин Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир сингари алломайи қиромалар ва уларнинг сермаҳсул ижоди бунинг яққол исботидир.

Амир Темур вориси сифатида Мовароуннаҳр юртини қарийб 40 йил бошқарган ҳамда бу давлат тараққиётида муҳим ўрин тутган Мирзо Улуғбек айни чоғда илм-фан ривожига, маданият юксалишига ҳам бебаҳо ҳисса қўшган буюк сиймодир. У ташкил этган бой кутубхонада турли фан соҳаларига оид 160 мингдан зиёд китоблар мавжуд бўлган. Унинг раҳбарлигида 1424-1428 йиллар давомида Самарқанднинг Чўпонота тепалигидаги Обираҳмат анҳори бўйида қурилган расадхона ўша давр илмий-техника ривожининг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган эди. Улуғбекнинг Бухорода қурдирган муҳташам мадрасаларидан бирининг пештоқига “Илм олмоқ ҳар бир муслим ва муслима учун ҳам фарз ва ҳам қарздир” деган ёзувни ўқиймизки, бу ҳам олим ва ҳукмдорнинг маърифатга нечоғлиқ эътибор берганлигига мисол бўла олади. Унинг раҳнамолигида шаклланиб юксак довруқ қозонган илмий мактаб ўз мазмуни, кўлами билан ўша даврнинг том маънодаги илмий Академияси мақомида бўлган.

Улуғбек қаламига мансуб «Зижи Кўрагоний» асари машҳурдир. Унда 1018 та собита (қўзғалмас) юлдузларнинг ўрни ва ҳолатини аниқлаб берилган. Ўрта Осиё Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатлари бўйлаб жойлашган 683 георгафик пунктларнинг Самарқанд кенглигига нисбатан координаталарини белгилаб чиқилган. Улуғбек расадхонаси тадқиқотлари натижалари асосида яратилган математика ва астрономияга оид қатор нодир асарлар ҳозирги даврда ҳам олимлар эътиборини қозониб келмоқда. 1994 йил октябрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги юртимизда ва унинг ташқарисида кенг нишонланганлиги факти ҳам улуғ аллома таълимоти боқийлигига яққол ишорадир.

Улуғбек даври фан пешволари Қозизода Румий «Ҳисобга доир рисола», «Астрономия асосларига шарҳ», ҳиёсиддин Коший «Айлана ҳақида рисола», «Ҳисоб калити» (аллома биринчилардан бўлиб ўнли касрлар арифметикасини яратган), Али Қушчи «Арифметика илми ҳақида рисола», «Али Муҳаммадий рисоласи», «Улуғбекнинг янги астрономик жадвалларига шарҳлар», «Геометрик масалаларни ечиш рисоласи» каби ноёб асарлари билан илм-фан ва маданият ривожига самарали ҳисса қўшдилар. Шу даврнинг ижтимоий фанлари равнақига сезиларли таъсир кўрсатган Амир Темур «Тузуклар»и, Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи», Бобурнинг «Бобурнома», Шарофиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»си, Ибн Арабшоҳнинг «Амир Темур тарихи», Мирхонднинг «Поклик боғи», Хондамирнинг «Яхши фазилатлар» ва бошқа асарларни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

82

Page 83: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Темурийлар даврида бадиий адабиёт, хаттотлик, тасвирий санъат, мусиқа, миниатюра маданияти ҳам ривож топди. Мавлоно Лутфий (1366-1465), Ҳайдар Хоразмий (ХIV аср охири ХV аср бошлари), Дурбек, Гадоий, Атоий, Саккокийлар мумтоз адабиётимиз равнақига жиддий ҳисса қўшдилар.

Ўзбек адабиётининг янада юксак даражага кўтарилиши кўп жиҳатдан шеъриятимиз султони Алишер Навоий (1441-1501) ижоди билан боғлиқдир. Аллома ижодида юксак инсонпарварлик, ватанпарварлик, эрксеварлик ғоялари мужассам акс этди. У бутун умрини илм-фан, мамлакат ободончилиги ва маданияти ривожига бағишлади. Унинг машҳур «Хамса» сига кирган «Ҳайратул-аброр», «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин», «Саббаи сайёр», «Садди Искандарий» достонлари бунинг исботидир. Унинг монументал шеърий асари «Ҳазойин ул маоний» (Маънолар хазинаси) шоир ижодининг ҳақиқий чўққисидир.

У бадиий жанрнинг ҳамма соҳаларида баракали ижод қилди. Навоий сиймосида комил инсон тимсоли ҳаққоний маънода акс этиб туради.

Шоирнинг: Одами эрсанг демагин одами, Онингким йўқ халқ ғамидан ғами шоҳ байтларида бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилиш мумкин. Унинг илму

маърифат равнақига, истеъдодли ёшлар тарбияси ва камолотига кўрсатган раҳнамолиги ҳам ҳар қанча мақтовга лойиқдир. Аллома кўмагида машҳур тарихчи Хондамир, мусаввир Камолиддин Бехзод, машҳур хаттот Султонали Машҳадий ва бошқа ўнлаб истеъдодлар тарбия топиб вояга етганлар. Айни замонда бу давр форс-тожик адабиёти равнақида ҳам муҳим босқич бўлди. Ҳофиз Шерозий , Камол Хўжандий, Камолиддин Биноий, Зайниддин Восифий сингари адиблар ижоди бунга ёрқин мисол бўла олади. Шеърият султони, бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги юртимизда 2001 йили иззату-икром билан нишонланиб, бу анъана ҳар йили юксак даражада давом эттирилмоқда .

ХV аср маданиятининг таркибий қисмлари бўлган хаттотлик, тасвирий санъат, наққошлик, миниатюра санъати, мусиқа маданияти бобларида ҳам ажойиб ижодий ютуқларга эришилди. Хусусан Бойсунқур Мирзонинг Нигористони-Бадиий академияси ўша давр санъати ва адабиётининг юксалганлигини ўзида ифода этади. Бунга Шарқнинг беназир мойқалам соҳиби Камолиддин Беҳзоднинг рассомчилик ва миниатюра мактабини мисол қилиш мумкин. У муссавирликда «Ҳирот мактаби» услубининг асосчиси бўлиб устоз санъаткор сифатида Ўрта Осиё, Эрон, Озарбойжон ва бошқа ўлкалар тасвирий санъатининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган.

Шу билан бирга бу давр илм-фани, маданияти соҳиблари ўзларининг илмий, бадиий ижоди, кўплаб асарлари билан юрт довруғи, шуҳратини юксакка кўтардилар.

Шундай қилиб, IX-XII асрлар Шарқ оламида, шу жумладан, Марказий Осиё халқлари ҳаётида ижтимоий -маданий ҳаётнинг турли жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларни амалга ошириб, том маънодаги Уйғониш жараёнини юзага чиқарган бўлса, XIV асрнинг иккинчи ярми – XV асрлар давомида эса

83

Page 84: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

илм-фан ва маданият равнақи янада юксак босқичга кўтарилди. Бу даврларда яшаган кўплаб қомусий билим соҳибларининг илму урфоннинг турли йўналишларидаги буюк кашфиётлари, ноёб ютуқлари, адабиёт ва санъат даҳоларининг юксак ижодий мероси жаҳон фани ва цивилизацияси хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўз замонасида жаҳонни ҳайратга солган бу ноёб маданият ва унинг бетакрор намуналари умуминсоний ва умумбашарий мазмун, моҳият касб этганлигидан, улар бугун ҳам миннатдор авлодлар томонидан эътироф топиб, тараққийпарвар инсоният манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларига ҳамон хизмат қилиб қолмоқда.

Савол ва топшириқлар

1. Шарқ Уйғониши жараёни қандай омиллар таъсирида юз берди? 2. Шарқ Уйғонишининг ўзига хос хусусиятлари нимада? 3. «Қуръони Карим» китобининг қиммати ва беназирлиги нимада? 4. Ҳадисшунослик деганда нимани тушунасиз? 5. Имом Бухорий шахси ҳақида нималарни биласиз? 6. Тасаввуф ва тариқат илмлари тўғрисида тушунча беринг. 7. Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий фанда қандай кашфиётлар қилган? 8. Аҳмад ал-Фарғоний қаламига мансуб асарларни санаб беринг. 9. Абу Райҳон Беруний илм-фаннинг қайси йўналишида машҳур бўлди? 10. Амир Темур даврида илм-фан ва маданият равнақини таъминлаган

асосий омилларни сўзлаб беринг. 11. Улуғбек илмий академияси эришган ютуқларнинг жаҳоншумул

ютуқлари нимада? 12. Бойсунқор Мирзо бадиий академияси ҳақида нималар дея оласиз? 13. XV аср ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан кимларнинг ижодини

алоҳида кўрсатиб бера оласиз? 14. Алишер Навоий ижоди қайси маънода ўзбек мумтоз адабиёти

ривожининг юксак чўққиси ҳисобланади?

84

Page 85: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

6-МАВЗУ. ЕВРОПА УЙҲОНИШ ДАВРИ МАДАНИЯТИ

Режа

1. Европада Уйғониш даври маданияти ва унинг асосий хусусиятлари. 2. Гуманизм, реформация, янги инсон идеалининг шаклланиши. Буюк

географик кашфиётлар ва уларнинг оқибатлари. 3. Европа Уйғониш даврининг даҳолари: Леонардо да Винчи, Рафаэль,

Микеланжело ва бошқалар. 4. Табиий билимлар ва техник тараққиёт. Н.Коперник, Д.Бруно,

Г.Галилей.

Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади Реформаторлик харакати.

Таянч сўз ва иборалар:

Уйғониш даври, протестантизм, гуманистлар, реформаторлар, буюк географик кашфиётлар, Петрарка, Бокаччо, Рабле, Т.Мор, Леонардо да Винчи, Микеланжело, Рафаэл, Н.Коперник, Ж.Бруно, Галилей.

Асосий адабиётлар.

Ахмедова Э., Габидуллин Р. Культурология –Т.: Академия художеств Узбекистана, 2001. Гуковский М. Леонардо да Винчи. Творческая биография. –М.-Л., 1967. Искусства стран народов мира. Энциклопедия. –М., 1956-1978. Культура эпохи Возрождения. -М., 1986. Рафаэль и его время. Отв.ред. Л.С. Чикочини –М.: 1986. Силичев Д. Културология. Учебное пособие для ВУЗов. –М.; Приор, 1998. Рашкова Р.Т. Ватикан и современная культура. –М.: Политиздат., 1998. Сулайманова Ф. Шарқ ва ҳарб. –Т.: Ўзбекистон, 1997.

Қўшимча адабиётлар.

Восток и Запад. Исследования. Переводы. Публикации. –М.: Наука,1982. Книга и социальный прогресс. –М.: 1986. Очерки истории искусства.-М.: 1987

85

Page 86: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. Европада Уйғониш даври маданияти ва унинг асосий хусусиятлари

«Ренессанс» сўзининг маъноси Ўрта аср маданиятидан воз кечиш, антик

(юнон-рим) маданияти ва санъати анъаналарига қайтиш, унинг Уйғониши давридир. Шу билан бирга Ренеcсанс бадиий услуб ҳамдир. Икки ярим аср давомида Италияда ва сўнгра бошқа Европа мамлакатларида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Биринчи навбатда инсон тафаккури ўзгарди: одамлар осмонга, ерга, табиатга ўзига бошқача нуқтаи назар билан қарай бошлади. Олдинги мақсадлардан фарқли ўлароқ бошқача мақсадлар пайдо бўлиб, улар санъатда ҳам ўзига хос оҳангда тасвирлана бошлади. Чунки, ҳақиқатдан ҳам бу даврга келиб дунё анча ўзгарган эди. Аммо буни тушуниш осон кечмади. Бунда айниқса Ўрта аср тафаккури кишанларидан халос бўлиш лозим эди. Шу боисдан ҳам инсон эндиликда антик маданиятнинг бой меросига мурожаат эта бошлади. «Уйғониш» атамаси XIX асрда ишлатила бошланган бўлса ҳам бу жараёнлар анча илгари юз берди. Уни қуйидаги кичик даврларга бўлиш мумкин:

1. Уйғониш арафаси даври: XIII асрнинг иккинчи ярми – XVаср; 2. Илк Уйғониш: XV аср; 3. Юқори Уйғониш: XV аср охири – XVI асрнинг биринчи чораги; 4. Қуйи Уйғониш: XVI асрнинг сўнгги даври. Уйғониш Италияда асосан XIV-XVI, бошқа Европа мамлакатларида XV-XVI

асрларни қамраб олади. Уйғониш маданиятининг шаклланиши, биринчи навбатда, ўрта аср

маданиятининг чуқур инқирозига жавобан юз берди. Шу боисдан, Уйғонишнинг асосий хусусияти бу антифеодал йўналиш касб этганлик ҳамда дунёвийлик ва рационализмнинг динийликдан устуворлигидир. Диннинг инқирози айни чоғда Ўрта аср маданиятининг ғоявий-сиёсий асосининг ҳам инқирозини белгилаб берди.

Шимолий ва Ўрта Италиянинг тоғли ҳудудларида катта ер эгалиги пайдо бўлишига шароит бўлмагани боис, Х-ХI асрлардаёқ бу ерларда шаҳарлар пайдо бўлиб, ривожлана бошлади. Бу эса жамиятда савдогарлар, ҳунармандлар қатламлари, яъни буржуазия вакиллари мавқеининг ошишига олиб келди. Улар XIII асрдаёқ феодалларга қарши курашда Флоренция, Болоня, Сиена ҳудудларида сиёсий ҳокимиятни қўлга олишга улгурган эдилар. Бу эса ўз навбатида, капитализмнинг дастлабки белгилари пайдо бўлишига олиб келди. Буржуа ишлаб чиқариш муносабатларининг шаклланиши - бу Уйғониш даври иқтисодий ҳаётига хос хусусиятдир.

Шунингдек, айнан Италияда антик Рим маданияти анъаналари, айниқса, лотин тили, антик давр шаҳарлари, пуллари ва ҳ.к. энг кўп сақланиб қолган эди. Ўтмиш улуғворлигини тасдиқловчи тарихий хотиранинг ҳам сақланиб қолганлиги янги маданиятнинг шаклланишида катта аҳамият касб этди.

Жамият ҳаётида шаҳарлар ролининг кучайиши, яъни шаҳарнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги аҳамиятининг ошиб бориши, савдо алоқаларининг авж

86

Page 87: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

олиши, ҳунармандчиликнинг тараққий этиши билан ҳисобчи, ҳуқуқшунос, муҳандислар, техниклар, ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа ўқимишли одамларга нисбатан талаб кучая борди. Шундай қилиб, шаҳарларда ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларнинг алоҳида тоифаси – интеллигенция пайдо бўлади.

2. Гуманизм, реформация, янги инсон идеалининг шаклланиши. Буюк

географик кашфиётлар ва уларнинг оқибатлари

Католицизм инқирози шу даражада жиддий тус олиб, чуқурлашиб бордики, христиан динида пайдо бўлган янги оқим – протестантизм ва қудратли Реформация ҳаракатининг вужудга келишига сабаб бўлди.

Ремормация ибораси лотинча ўзгариш, қайта қуриш маъносини англатиб, у ҳарбий ва Марказий Европада XVI асрда вужудга келди. У асосан антифеодал характер, мазмун касб этиб, феодал тузумнинг асаосий мафкуравий негизи ҳисобланган католик черкови ҳукмронлигига қарши йўналган эди. Бу ҳаракат дафтаввал Мартин Лютер бошчилигида Германияда бошланди. Лютер (1483-1546) ўз даврининг илғор, ўқимишли кишиси бўлган. У инжилни немис тилига таржима қилган, умумнемис адабий тили нормаларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган. Унинг сафдоши Жан Кальвин (1509-1564) реформация йўлбошчиларидан саналиб, кальвинизм ғоявий оқимининг асосчиси бўлди. У машҳур «Христиан эътиқодига йўл-йўриқлар» китобининг муаллифи, христиан динини буржуазия манфаатларига хизмат қилдиришда жонбозлик кўрсатган сиймолардандир.

Реформация мафкурачилари шундай ғояларни илгари сурдиларки, бунга кўра католик черкови ва унинг бутун иерхияси (бошқаруви тизими) ва умуман руҳонийлик амалда инкор этилди. Улар ҳақиқий диннинг ягона манбаи деб Муқаддас ёзувни эълон қилдилар ҳамда католикнинг расмий талқинини рад этдилар, черковни соддалаштиришни, унинг ер, мулк ва бошқа нарсаларга бўлган ҳуқуқларини бекор қилишни талаб қилдилар.

Реформация асосан бюргер-буржуа (Лютер, Кальвин), халқ ҳаракатлари йўналиши касб этиб, у феодал эксплуатацияни тугатиш, тенглик ўрнатиш учун католик черковини бекор қилишга йўналган кураш (Томас Мюнцер, антибаптистлар) ғояси руҳи билан суғорилган эди.

Шу билан бирликда Реформация ҳаракатининг яна бир кўриниши – бу ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш, черковнинг бой мулкларига эгалик қилишга интилган монахлар ва дунёвий феодаллар манфаатларини кўзланган қирол-князлик қарашлари эди.

Реформация байроғи остида 1524-1526 йилларда Германияда деҳқонлар уруши, сўнгроқ Нидерландия ва Англияда буржуа инқилоблари юз берди.

Реформация протестантликка асос солди. Бу реформация руҳида диний ўзгаришлар ўтказилишининг бевосита натижаси бўлди. 1555 йилда Рим Папаси билан битим тузилди. Шундан бошлаб Реформациянинг барча тарафдорлари протестантлар, янги черков эса протестант черкови номи билан атала бошланди. XVI аср ўрталарига келиб Швейцария, Англия, Швеция, Дания,

87

Page 88: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Норвегия католицизмдан чиқди. Сўнгра протестантлик Бельгия, Голландия, Франция, Чехия, Венгрияга ҳам кириб борди.

Томас Мюнцер (1490-1525) Германия деҳқонлар уруши (1524-1526) йўлбошчиси, бош мафкурачисидир. Феодал тузумни ағдариб ташлаш, ҳокимиятни халқ ихтиёрига бериш, эксплуатацияни, хусусий мулкни барҳам топтириш ғояларини диний формада тарғиб қилган.

Аммо Уйғониш маданиятининг асосий ва муҳим хусусияти гуманизм эди. Бу давр маданиятида гуманистик (инсонпарвар), инсонни диққат марказига қўювчи ғоялар биринчи ўринга чиқади. Ҳаётда фақат инсоннинг ижодий қобилиятларини, ақл-идрокини тан олиш ердаги бахтга интилиш билан алмашинади. Бу мақсадни руёбга чиқариш ўтмиш маданияти ютуқларини ўзлаштиришни тақозо этади.

Гуманистик ғоялар ўрта асрнинг сўнгги, янги даврнинг биринчи шоири, буюк сиймо Данте Алигьери (1265-1321)нинг «Комедия», «Зиёфат», «Монархия» асарларида баён этилган. Данте христиан ақидаларини ўзгармас ҳақиқат сифатида тан олган ҳолда, илоҳий ва инсоний муносабатларни янгича талқин қилади, уларни бир-бирига зид қўймасдан, ҳар иккаласининг ўзаро бирликда, деб билади. У бу дунёда инсонни роҳат-фароғатга қуйидаги иккита йўл олиб боради, деб ҳисоблайди: фалсафий таълим, яъни инсон тафаккури, унинг қобилиятлари ҳамда муқаддас руҳдан келиб чиқувчи «маънавий таълим». Шоир гуманизми таркидунёчилик(аскетизм)га қарши қаратилган ва инсон кучига тўлиқ ишонч руҳи билан суғорилган. Данте фикрича, инсон ўз фаровонлиги учун ўзи курашиши лозим. Бойлик ёки меросга қолган нуфуз ва обрў киши тақдирида ҳал қилувчи омил бўлолмайди, аксинча инсон ўзининг шахсий фазилатлари ва сифатларига таяниб бахт-саодатга эришмоғи лозим бўлади.

«Монархия» асарида шоир ўзининг черковга нисбатан сиёсий нуқтаи назарини баён қилади. Унинг фикрича, черков одамлар турмушига аралашмасдан, фақат «нариги дунё» масалалари билан шуғулланиши даркор. Сиёсат эса, инсон тафаккурига, унинг манфаатларига буйсуниши керак.

Атоқли олим Н.Комилов Дантенинг «илоҳий комедия» асарида Ибн Сино ва Ибн Рушдларнинг номлари тилга олинишини қуйидагича таърифлайди: «Шоир улуғ ҳакимлар Ибн Сино ва Ибн Рушдни ўзининг биринчи даражадаги устозлари қаторига қўйиб, улардан таълим олган, буюк Ақл эгалари иштирокидаги тафаккур базми тўридан улар учун жой ажратган»13 Шунингдек, Данте «Монархия» («Салтанат») асарида Ибн Рушд изидан бориб руҳонийлар ҳукмронлигини инкор этади, адолатли ҳукмдор бошчилигидаги ягона давлат ғоясини илгари суради. Мутафаккирнинг бу тарздаги илғор дунёқараши черковни ғазаблантиради. Рамини, Гвидо, Вернани сингари Папа тарафдорлари Дантени «Гуноҳга ботган, даҳрий Ибн Рушд» ғояларини тарғиб этишда айблайдилар. Данте қачонлардир бутун инсоният бошини қовуштирадиган адолатли давлат қарор топишига ишонади. Бу эзгу орзусини баён этишда шоир Ибн Рушднинг қуйидаги фикрларига асосланади: Инсон ўз имконий ақли

13 Н.Комилов Тафаккур карвонлари. –Т., 1996. 73-бет.

88

Page 89: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

орқали атроф-муҳитни билиб олади. Бироқ бир одам ҳар қанча донишманд бўлмасин, мутлақ билимлар жамулжамини эгаллашга қодир эмас, балки ақлий борлиқнинг муайян бир қисминигина эгаллаши мумкин, холос. Бинобарин, одамлар сони кўпайган сари билиш доиралари ҳам кенгаяди, аммо бир давр одамлари, улар нечоғли улкан гуруҳни ташкил этмасинлар, ҳақиқатни тўла англаб етолмайдилар. Бутун инсоният билими эса мутлақ ҳақиқат томон узлуксиз туташиб боради. Бу-кишилик насли каби, ўлмас ва туганмас имкондир.

Демакки, бирлашган салтанатга инсониятнинг ақл-заковати ҳам жамланиб, тажассум топади; ҳикмат-ҳақиқат дунёни идора этади. Қирғинбарот урушлар барҳам топади, кишилик ҳадик-қўрқув, муҳтожлик чангалидан чиқиб, бахтиёр яшайди, дейди Данте.14

Гуманизм ва умуман Ренессанс маданияти асосчиларидан яна бири италиялик шоир Франческо Петрарка (1304-1374) эди. У биринчи бўлиб антик давр маданиятига, Гомер ва Вергилийлар ижодига қайтиш тўғрисида фикр юритади. Петрарка христианликни рад этмайди, аммо унинг таълимотида дин ўзгача, инсонпарвар йўналиш касб этган. Шоир схоластикага (қуруқ сафсатабозлик), унинг инсон муаммосига нисбатан бефарқлигига қарши чиқади. Петрарка шеърият, нотиқлик, адабиёт, этика, эстетиканинг инсон ахлоқий ва руҳий камолотида тутган ўрни, аҳамиятини таъкидлаб, ушбу соҳалар ривожи маданият юксалишини таъминлайди, деб ҳисоблайди. Шоир антик давр маданияти ва маърифати ўтиб кетган олтин аср, йўқотилган жамият деб ҳисоблаб, ушбу меросни замондошларига аниқ ва тушунарли ҳолда етказишга ҳаракат қилади. У аввало, инсоннинг ички, ахлоқий муаммоларига эътиборни қаратади. Бу нарса уйғониш даври индивидуализмининг ўзига хос муҳим белгиси эди. «Менинг сирим» номли асарида Петрарка инсоннинг энг чуқур ички зиддиятлари ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиб беради.

Француз Уйғонишининг ёрқин намояндаси бу гуманист-ёзувчи, монах, ботаник ва шифокор Француа Рабле (1494-1553) дир. Унинг асосий мероси «Горгантюа ва Пантрагрюэль» номли саргузашт, фантастик романдир. Маълум даражада утоник ғояларни ўзида мужассамлаштирган бу роман тарбия, уруш ва монастир ҳаёти мавзуларига бағишланган бўлиб, унда Рабленинг жамият, уни ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари, жамиятдаги аёлларнинг ўрни, кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга доир қарашлари акс эттирилган.

Гуманизмнинг яна бир ёрқин намояндаси француз файласуфи Мишель Монтень (1533-1592) эди. У ўзининг «Тажрибалар» асарида схоластикани танқид қилиб, инсонни энг буюк қадрият деб эълон қилади. Монтень инсон шахсининг мустақиллиги ва эркинлиги ғоясини илгари суради. Унинг таълимоти индивидуализм, риёкорлик руҳидаги қарашларга қарши йўналтирилган. У инсоннинг мустақил, эркин тафаккурини бўғувчи лоқайдлик, риёкорлик, тақлид қилиш ҳолларини қатъиян қоралайди. Худога нисбатан у скептик яъни шубҳали муносабатда бўлади. Шунинг учун мутафаккир фикрича, худонинг инсон фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ, худо бу қандайдир

14 Н. Комилов Тафаккур карвонлари. –Т., 1996 74-75 бет

89

Page 90: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

шахссиз моҳиятдир. Монтеннининг дин эркинлиги ҳақидаги фикри тараққийпарвар аҳамиятга эга. Унингча, биронта дин бошқа динлар устидан устунликка эга эмасдир.

Монтен гуманизми ҳам натуралистик руҳи билан ажралиб туради: инсон табиатнинг бир қисми, шунинг учун ўз ҳаётида она-табиат нимани ўргатса, шунга амал қилиш керак бўлади. Фалсафа мураббийлик вазифасини бажаради. У одамларни тўғри, табиий равишда ҳаётга йўналтириши керакдир.

Монтен ғоялари фалсафанинг келгуси ривожига, хусусан Бекон, Декарт, Гассенди таълимотига, француз маърифатпарварлари - Волтер, Ланетрилар таълимоти шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатди.15

Инглиз ёзувчиси ва сиёсатчиси Томас Мор (1519-1577), италиялик файласуф ва шоир Томазо Кампонеллаларнинг «Утопия», «Қуёш шаҳри» асарларида ҳам гуманистик утопик социализм ғоя-концепциялари акс эттирилган эди.

Гуманизмдан фарқли равишда (инсон иккинчи Худо) реформация, инсоннинг азалий гуноҳкорлиги ҳақидаги ғояни сақлаб қолди. Италияда рефарматорлик ҳаракати етакчиси Джон Совнарола (1452-1498) эди. У черков томонидан таъқиб қилиниб, гулханда ёқиб ўлдирилган.

Реформаторликнинг асосий намояндалари - немис руҳонийси Мартин Лютер (1483-1546), француз руҳонийси Джон Кальвин (1509-1564) ва Томас Мюнцер (1490-1525) эдилар.

Томас Мюнцер реформациянинг халқчил қанотига бошчилик қилди. Унинг ҳатти-ҳаракатлари деҳқон урушига айланди.

Реформациянинг аниқ бошланган санаси Лютер томонидан Виттенбургдаги черков эшигига индульгенцияларни сотишга қарши қаратилган 95 та тезис илиб қўйилган кун – 1517 йил 31 октябрь ҳисобланади. Мартин Лютер ҳукмдорларга мурожаат қилиб, уларни замбараклар тайёрлаш, йўллар қуриш, кўприклар бунёд этиш ва бошқа ишларга сарфланаётган ҳаражатларнинг маълум қисмини ёшлар таълим-тарбиясига ҳам сарфлашга чақирди.

Уйғониш давридаги маданият, илм-фан, савдо-сотиқнинг янада юксалишини таъминлаган омиллардан бири, бу шу даврда амалга оширилган буюк географик кашфиётлар бўлди. Савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ривожланиб бораётган Европа шаҳарлари бозорларига Шарқ моллари бетиним етказилиб, турилган ва бу муносабатлар савдо аҳлига катта даромадлар келтирган. Аммо турклар Византияни забт этгач, Шарқ мамлакатлари билан савдо-сотиқ алоқалари қийинлашди, нарх-наво кўтарилди. Натижада Ҳиндистон, араб мамлакатлари, Хитой каби мамлакатларга олиб борадиган денгиз йўлларини қидириш авж олди.

Олимларнинг Ер шар шаклида бўлиши ҳақидаги тахминлари XV асрда сайёҳларнинг қизиқишини янада оширди. Италиялик олим, астроном Поло Тосканелли бу ғоядан келиб чиқиб дунё харитасини тузди. Картада Осиё қитъаси Атлантика океанининг ғарбий қирғоқларида тасвирланган бўлиб, олимнинг фикрича, Европа қирғоқларидан доимо ғарбга сузиб, Ҳиндистонга

15 Қадимги ва ўрта асрлар §арбий Европа фалсафаси. 185-бет

90

Page 91: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бориш мумкин бўларди. Олим Ер экватори узунлигини хато тасаввур қилиб, 12 минг километрга янглишган. Кейинчалик бу хато-буюк кашфиётларга олиб келди XV аср охирида Испанияда ҳам янги савдо йўлларини қидириш кучаяди. Испания қироли Фердинанд Ҳиндистонга томон ҳарбий денгиз йўлини очишни Христофор Колумбга (1451-1506) топширади. Палос портидан 1492-йили ёзда Колумб ўзининг 90 кишилик командаси билан учта кемада денгизга чиқади. Шундан сўнг ҳам Колумб ғарбга яна 3 марта саёҳат қилади ва Куба, Гаитидан ташқари Кариб денгизидаги кўплаб оролларни кашф этади. Лекин омад унга кулиб боқмади. У ўзи излаган Ҳиндистоннинг олтин-бойликларини топа олмади.

Янги қитъа кашф қилинганини Колумб умрининг охирига қадар билмаган. Ўзи кашф қилган жойларни Ҳиндистон, у ерларнинг аҳолисини эса «ҳиндулар» деб атайди. Шу сабабдан Американинг кўплаб тилларда сўзлавшувчи турли ҳалқлари ва қабилаларини адабиётларда «индеецлар» деб аташ расм бўлиб кетган. Колумбдан кейин 1498 йили ғарбий томонларда саёҳатда бўлган Америго Виспуччи Колумб кашф қилган ерларнинг «янги қитъа» эканлиги ҳақидаги фикрларини ўз дўсти, немис космографи Волдемюллерга ёзиб юборган. Худди шу немис олимининг таклифи билан янги қитъа Америка деб атала бошланди. Христофор Колумбнинг номи Колумбия давлатига, Америка Қўшма штатлари округларидан бирига, кўплаб шаҳарлар, университетларга, шунингдек, тоғ, дарё ва ҳатто фазони тадқиқ этиш лойиҳаларига ҳам қўйилган.

Испанияликлар томонидан Американинг кашф қилиниши ва уни ғарбий Ҳиндистон деб аталиши овозаси португалияликларни ҳам ҳаракатга солиб қўяди. Португалия қироли Ҳиндистонга бориладиган денгиз йўлини топиш учун Васко да Гама бошчилигида (1497-1499 йиллар) экспедиция жўнатади. Экспедиция жуда пухта тайёргарлик кўради. Васко да Гама энг яхши кемалар, асбоблар ва хариталар билан таъминланади, экпедиция таркибидаги денгизчилар ҳам тажрибали бўлганлар.

Сафар бошлангандан тўрт ярим ой ўтгач, саёҳатчилар Ÿхши умид бурнини айланиб ўтиб, Африканинг шарқий соҳилига чиқадилар. Шундан кейин Ҳинд океани бўйлаб шимолга сузган экспедиция Мозамбикнинг Молинда портига келади. Араб лоцмани Аҳмад ибн Мажид ёрдамида португалияликлар 1498 йилнинг май ойида 10 ойлик саёҳатдан сўнг Калкутта шаҳрига етиб келдилар. Васко да Гамани ҳинд рожаси қабул қилади. Португаллар кемаларга зираворларни юклаб орқага қайтадилар. Икки йилга чўзилган сафар пайтида денгизчиларнининг 2/3 қисми ҳалок бўлади. Келтирилган зираворлардан экспедицияни уюштиришга сарфланган маблағга нисбатан ҳам 60 марта ортиқ фойда олинади.

Америго Веспуччининг Колумб кашф қилган ерларини янги қитъа эканлиги ҳақидаги таҳмини Фердинанд Магелланинг 1519-1522 йиллардаги дунё бўйлаб биринчи саёҳатида ҳам тўла тасдиқланди. Янги очилган ерлардан мўлжалдаги бойликларга эриша олмаган испан ҳукмдорлари Фердинанд

91

Page 92: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Магелланинг Ҳиндистонга томон денгиз йўлини очиш лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

Саёҳатнинг бошидаёқ жуда оғир синовларни енгиб, 60 кунлик тинимсиз ёмғирлардан сўнг кемалар 1519 йил 13 декабрда Рио де Женейро кўрфазига киради. Яна бир ойлик саёҳатдан кейин ҳозирги Уругвайнинг пойтахти Монтевидео жойлашган ерда тўхташади. Бу жойнинг икки океанни боғловчи қўлтиқ эканлиги ҳақидаги фараз тасдиқланмади.

Кўрфаздан бир ойга яқин сузган кемаларнинг чап томонидан доим ҳиндулар гулханларининг тутуни кўриниб турган. Натижада денгизчилар бу ерларни «Оловли ер» деб атаганлар. Океанга чиққан кемалар шимолга қараб сузишди. Тўрт ой давомида ҳеч қандай довулларсиз олға юрилди. Океаннинг уларга қилган муруввати эвазига саёҳатчилар уни «Тинч океан» деб атадилар. Ниҳоят, 1521-йилнинг 6 мартида экпедиция аъзолари Мариан архипелаги оролларидан бирига тушадилар. Ўн кундан сўнг кемалар яқинлашган архипелаг Испания шаҳзодаси, бўлажак қирол Филипп шарафига Филиппин деб аталди. Худди шу оролларда рўй берган бир воқеа сайёҳларнинг қилган ишлари қанчалик буюк эканлигини кўрсатди. Магелланинг қачонлардир Малай оролларидан олиб чиқиб кетилган хизматкори Энрике махаллий аҳоли билан гаплашиб, бир-бирини тушунганлар. Демак, Энрике ўз уйидан шарқ томонга чиқиб унга ғарбдан қайтиб келди. 1521 йил 27 апрелда Магеллан ҳалок бўлди.

Магеллан экспедициясидан Сан-лухорга қайтиб келган «Виктория» кемасида 18 киши қолган эди. Дунё бўйлаб биринчи саёҳат Ер шар шаклида эканини узул-кесил исбот қилиб берди. Буюк географик кашфиётлар натижасида ерли аҳоли ҳақида маълумотлар кўпая борди, улар жаҳон савдо йўлларини бутунлай ўзгартириб юборди. Ер юзи халқлари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатишга имконият яратилди.

Янги қитъаларнинг кашф этилиши, денгиз йўлларининг очилишининг иккинчи томони ҳам борки, ушбу ҳақиқатдан ҳам кўз юмиб бўлмайди: кашф этилган қитъалардаги маҳсулотларни арзон нархларда харид қилиш билан чекланмаган европаликлар аста-секин уларни тортиб олишга, сўнгра маҳаллий халқлар ҳуқуқларини чеклашга, ҳатто (маълум вақт ўтгач) улардан қул сифатида фойдаланишга бориб етдилар. Шу тариқа, жаҳонда ирқий камситиш, миллатчилик муаммолари янгидан пайдо бўлди.

Бугунги кунда ҳам дунёдаги демократия, тенглик, тинчлик ва ҳамкорлик тарафдори бўлган кўп сонли илғор кучлар бирлашишга ҳамда шармандали мустамлакачилик системаси туғдирган барча долзарб муаммоларни ҳамжиҳатликда ечиш ва бартараф этишга бел боғлаганлар.

92

Page 93: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

2. Европа Уйғониш даврининг даҳолари: Леонардо да Винчи, Рафаэль, Микеланжело ва бошқалар

Реформация христиан динидаги янги оқим – протестантизмнинг пайдо

бўлишига олиб келди. Протестантизмнинг энг асосий тамойилларидан бири, бу христиан динининг дастлабки софлигига эришиш эди. Ўрта асрлардан буён амал қилина бошланган қатор анъаналар, урф-одатлар протестантлар томонидан ортиқча ва нотўғри деб топилди. Улар христиан динидан четланишга олиб келади, деган ғоя илгари сурилди. Жумладан, реформация даврида айнан диний мавзулардаги қатор пьесалар таъқиқланди. Протестантизм иконаларга сиғинишни ҳам қоралади. Иконаларга сиғиниш деярли бутларга сиғиниш билан тенглаштирилди. Аммо протестантлар тасвирий санъатни унчалик қораламадилар. Ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат дунёвий характерга эга бўла борди. Уларда диний мавзулар яккаҳокимлигига чек қўйила бошланди. Шу боисдан айнан Уйғониш даврида санъат соҳасида буюк даҳолар етишиб чиқа бошлади.

Леонардо да Винчи. Флоренциялик Леонардо да Винчи (1452-1519) Италиядаги уйғониш даври маданиятининг энг буюк арбоби эди. У ёшлигидан яхши билим олди. У буюк олим, истеъдодли меъмор, муҳандис ва етук рассом бўлиб етишди.

Санъаткорнинг энг унумли ижон йиллари (1482-1490) Миланда кечди. Унинг лойиҳаси асосида Милан шаҳрини ичимлик суви билан таъминлайдиган катта канал қурилди.

Леонардо да Винчи 1499 йилда Миландан Венецияга ва 1503 йилда эса Флоренцияга келади. Бу ерда у каналлар, учар аппаратлар лойиҳаларини чизади. Олим, шунингдек, анотомия, геология, гидрофлика ва механика соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб боради. «Монна Лиза» («Джаконда») сурати Леонардо да Винчини бутун дунёга танитди. «Монна Лиза» - ёш аёл портрети, ҳозирги кунга қадар санъатнинг шу соҳасидаги энг машҳур асаридир. Рассом бу суратда ёш аёлнинг ташқи қиёфасинигина эмас, балки унинг ички дунёси, кечинмалари ва кайфиятини ҳам ажойиб, сирли тарзда акс эттирган.

Асарда маънавий ва жисмоний гўзаллик, индивидуаллик ва умуминсонийлик мутаносиблик, ўзаро мувофиқлашувлик катта маҳорат билан тасвирланган. Бу ноёб асар бундан 500 йил муқаддам яратилганига қарамасдан, ҳанузга қадар ҳам тасвирдаги тимсол юзасидан баҳслар давом этиб келади. Айрим мутахассислар рассом асарда ўзини тасвирлаганини қайд этадилар. Тасвирий санъатда маълум сониядаги, аниқ бир ҳолат тасвирланади. Аммо Леонардо да Винчи асарининг ўзига хослиги, ҳайратланарли жиҳати шундаки, унда беихтиёр томошабинда аёл юзидаги табассум, унинг нигоҳи ҳар дақиқада ўзгариб турибди, деган фикр пайдо бўлади.

Леонардо да Винчи ижоди шуниси билан қимматлики, у ижодда ўзини синовчи, тажрибачи сифатида намоён қилади. Ижод санъаткор учун чексиз изланишлар янгидан-янги муаммолар ечимини қидиришдан иборат эди. Тасвирдаги соялар, ранглар ҳамоҳанглиги, ҳатто буёқлар таркиби ҳам бетиним кузатишлар, тажрибалар, синовлар натижасида юзага келарди. Одамлар

93

Page 94: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ҳолатларининг, юз кўринишларининг турли шаклдаги чизмалари фикримиз тасдиғидир. Мусаввир ҳар бир асарида қандайдир муаммонинг ечимини қидирар эди. Айнан шу хусусият Леонардо да Винчининг олим ва мутафаккирлиги исботи бўла олади. Аллома ўзига хос тафаккур тизимини ишлаб чиқдики, натижада унинг қатор илғор ғоялари (самолёт, вертолёт ва танк) кейинги даврларда, хусусан XIX-XX асрларда рўёбга чиқди.

Уйғониш даврининг буюк арбобларидан яна бири, бу ҳайкалтарош, рассом, меъмор, ҳарбий муҳандис ва шоир Микеленжело Буанаротти (1475-1564 йиллар) эди.

Машҳур рассомнинг Ватикандаги Сикстин капелласидаги суратлари сони 700га яқин бўлиб, у узунлиги 40, эни 13 ва баландлиги 20 метрли хонада чизилган.

Микеланжело 4 йил давомида машаққатли меҳнат қилиб, 1512 йил капелла, деворий суратларини тантанали очишга тайёрлайди. Унинг ҳайкалтарош сифатида яратган энг буюк ишларидан бири - Давид ҳайкали эди. Мармартошдан қилинган ҳайкалнинг баландлиги 5,5 метр бўлиб, замондошлари уни «гигант» деб аташган. Микеланжело бу ҳайкал сиймосида даҳшатли махлуқни тош билан уриб ўлдирган афсонавий чўпон йигитни тасвирлаган. Флоренциянинг марказий майдонига ўрнатилган Давид ҳайкали ўша вақтлардан буён шаҳарнинг ҳомийси ҳисобланиб келади.

Умрининг охирида Микеланжело меъморчилик билан шуғулланади. Дастлабки лойиҳага ўзгаришлар киритган ҳолда у авлиё Петр черкови қурилишини ниҳоясига етказади.

Италиянинг буюк рассомларидан яна бири Рафаэл Санти (1483-1520 йиллар) дир. У ўзининг қисқа, лекин мазмунли умри давомида инсонни, унинг гўзал қалбини, ақл-заковатини, олийжаноблигини тасвирлашга интилди.

Рафаэл Санти кичкина Урбино герцоглигида сарой рассоми оиласида туғилди. У 1504 йили Флоренцияга келади. Шу ерда у ўзининг қатор машҳур суратлари-«Мадонна»ларини чизади. Орадан 4 йил ўтиб Рафаэл Санти Римга боради.

Рассом Рим папаси Юлий II нинг буюртмасига биноан унинг саройидаги дам оладиган хоналарни безашга киришди. Ватиканда ишлаш билан бирга у қатор тасвирий асарлар, портретлар чизади. «Мадонна Алба», «Курсидаги Мадонна», «Мадонна дифоли», ва ниҳоят 1513-1514 йиллари «Сикстин мадоннаси»ини яратади. Рафаэл чизган расмларнинг энг машҳури бўлган «Сикстин мадоннаси» Италиянинг кичикроқ шахарларидан биридаги Авлиё Сикстин монастири учун чизилганди. Бу буюк асар инсонга ғоят кучли муҳаббат руҳи билан суғорилган. Рассом унда одамларнинг бахт саодати учун ўзининг энг азиз ва севимли фарзандини қурбон қила оладиган мард инсонни-онани улуғлайди. «Инжил»дан олинган бу саҳна тасвири ҳозирги кунда Германиянинг Дрезден шаҳридаги расмлар галереясида сақланмоқда.

Римдаги авлиё Петр черковини лойиҳалаштириш ва унинг қурилишида иштирок этиши, Санта Мария Папаси черковини безашда фаоллик кўрсатганига қарамасдан Рафаэль кўпроқ тасвирий санъатда шуҳрат қозонди.

94

Page 95: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Леонардодан фарқли равишда, Рафаэл ўз даврининг ижодкори эди. Унинг асарларида жумбоқли, ғайритабиий хусусиятлар йўқ. Ҳамма нарса аниқ, ёрқин, гўзал ва баркамол. У гўзал қаҳрамоннинг ажойиб тимсолини яратади. Рассомда шундай ҳаётийлик тамойили кучли. Шу боисдан ҳам унинг «Мадонна Конестибиле» асарида илоҳийлаштирилмаган, оддий аёл гўдак томонидан варақланаётган китобга нигоҳ ташлаган ҳолда тасвирланган.

4. Табиий билимлар ва техник тараққиёт. Н.Коперник, Д.Бруно,

Г.Галилей

XVI-XVII асрларда табиатшунослик фанларининг тез юксалиши палласи бошланди. Ишлаб чиқариш, жумладан, техниканинг ўсиши илмий тараққиётга кенг йўл очди. Табиатдаги воқеа-ҳодисаларнинг амалий томонларини тадқиқ қилиш томон йўл тутилди.

Физика фанининг механика соҳаси тез суръатлар билан ривожланди. Бунинг сабаби, аввало санъатнинг баъзи соҳаларида оддий механизмлардан фойдаланила бошлаганлиги, қурилиш техникасининг такомиллашуви, чуқур шахталарнинг пайдо бўлиши, артиллериянинг йилдан-йилга кенгроқ қўлланилишидир. XVI-XVII асрларда ҳунармандчилик техникасининг ривожланиши натижасида кўплаб асбоб-ускуналар ихтиро қилинди. Жумладан, микроскоп ва телескоп, термометр, симобли барометр, гидрометрлар кашф қилинди.

Фандаги бурилиш энг аввало, астрономия соҳасида рўй берди. XVI асрга қадар ҳарбий Европада, шунингдек, Шарқ мамлакатларида ҳам антик даврда яратилган геоцентристик ғоя ҳукмрон эди (Беруний каби алломалар қарашлари бундан мустасно). Унга кўра коинот марказида доира шаклида ҳаракатсиз Ер туради. Ернинг атрофида маълум масофада Ой, Қуёш ва бошқа сайёралар, юлдузли осмон айланиб туради. Бу ғоянинг асоси Аристотель, Гиппарх ва Птолемей даврларида ишлаб чиқилган эди.

Алломалар орасида коинот тузилиши ҳақидаги янги гелиоцентристик таълимотни яратган улуғ поляк олими Николай Коперник фахрли, муҳим ўрин тутади. Коперник энг оддий асбоблар ёрдамида осмон жисмларини 30 йилдан кўпроқ кузатди. Мураккаб ҳисоблар ёрдамида олим Ернинг Қуёш атрофида ҳамда ўз ўқи атрофида айланиб туришини аниқлади. Янги таълимот туфайли черков томонидан таъқиб қилинишини олдиндан сезган Коперник ўз кашфиётини узоқ вақт сир тутди. Шу сабабли олимнинг «Кул устида зиёфат», «Коинот ва дунёнинг чексизлиги ҳақида», «Пегас сири», «Осмон жисмларининг айланиши ҳақида» ва бошқа асарлари унинг ўлимидан сал аввалроқ нашр қилинди.

Коперник кашфиёти фанда катта ўзгариш ясади. Бу кашфиёт христиан черковининг обрў ва таъсирига катта путур етказди.

Коперник ғоясининг давомчилари католик черкови томонидан қувғун қилина бошланди. Христиан черкови тазйиқининг биринчи қурбони Жордано Бруно (1548-1600) бўлди. У Коперник таълимотини ривожлантириб: «Коинотнинг чегараси йўқ. Олам беқиёс катта ва чексиздир», деган эди. Унинг

95

Page 96: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

фикрича, Ер ҳам коинотнинг маркази эмас. «Олам сон-саноқсиз юлдузлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири биздан узоқда турган қуёшдир. Мана шу қуёшнинг ҳар қайсиси атрофида ўзининг айланиб турган йўлдошлари бор». Жордано Брунонинг фикрлари ҳозирда фанда тўлиқ тасдиқланди.

Черковнинг доимий тазйиқи олимнинг 16 йил давомида Франция, Германия, Чехия сингаи мамлакатларда сафарда юришга мажбур қилди. Ўз ватанини соғиниб, Италияга қайтган олимни черков намояндалари ушлаб, ўз ғояларидан қайтишга ундади. Бироқ у ўз ғоя, эътиқодида собит турди. Саккиз йил қамоқдан сўнг охир-оқибатда Жордано Бруно гулханда ёндирилди.

Католик черкови машҳур астроном ва физик Г.Галилейни (1564-1642 йил) ҳам бутун ҳаёти давомида таъқиб қилди. Олим ўзи кашф қилган оддий, 30 марта катталаштириб кўрсатадиган телескоп ёрдамида кўплаб юлдузларни, ой устидаги тоққа ўхшаш жисмларни, Юпитернинг 4 та йўлдошини, Венеранинг фазаларини, Қуёш доғларини кашф қилди.

Галилео Галилей ўз асарларида Н.Коперник ва Ж.Бруно кашфиётларини тўлиқ тасдиқлади. Рим папаси 70 ёшли олимни инквизация судига берди. Суд Галилейни ўз ғояларидан воз кечишга мажбур қилди. У умрининг охирига қадар черков назоратида ишлади.

Рим папаси Иоанн Павел II томонидан 1979-1980 йиллари Галилейни суд қилган инквизация суди ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва олим гуноҳсиз деб топилди. Католик черкови ўзининг кўп сонли «хатолари»дан бирини тан олиши учун уч асрдан кўпроқ вақт керак бўлди.

Шундай қилиб, XVI-XVII асрларда илмий билимларнинг ривожланиши Европада саноат ва савдони юксалишига имкон берди.

Савол ва топшириқлар 1. Европа уйғонишини юзага келтирган омиллар тўғрисида

тушунчаларингиз? 2. Италия уйғонишининг илк намояндалари – Данте ва Петрарка ижоди

ҳақида нималарни биласиз? 3. Уйғониш даври маданиятининг муҳим хусусиятларига сиз нималарни

нисбат берасиз? 4. Гуманист ёзувчилар илгари сурган асосий ғоялар ўзида нимани акс

эттирган эди? 5. Европада юз берган Ремормация ҳаракати ва унинг оқибатлари қандай

ўзгаришларни юзага келтирди? 6. Протестантизм оқими юзасидан фикрларингиз? 7. XIV-XV асрлар географик кашфиётлари европаликлар учун қандай буюк

ўзгаришларни юзага чиқарди? 8. Леонардо да Винчи ижодига оид нималарни биласиз? 9. Микеланжело даҳоси хусусида нималар деяоласиз? 10. XV-XVI асрлар табиатшунос олимлари ижодидаги муҳим ютуқларни

шарҳлаб беринг.

96

Page 97: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

7-МАВЗУ. XVIII-XIX АСРЛАРДА ЖАҲОН МАДАНИЯТИ

Режа 1. XVIII асрдаги маърифатпарварлик ғоялари. Демократик жамият илк

устқурмаларининг шаклланиши. 2. Саноат тўнтарилиши ва илмий-техникавий ютуқлар. 3. Меъморчилик ва санъатда классицизм, барокко ва сентиментализм

услублари. 4. Адабиёт ва тасвирий санъатда романтизм, реализм, импрессионизм ва

постипрессионизм. 5. Оммавий маданият.

Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади

XVIII-XIX асрларда бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа.

Таянч сўз ва иборалар Маърифатпарварлик ғоялари, демократия, “туғён ва шиддат” оқими,

саноат тўнтарилиши, транспорт соҳасидаги ютуқлар, реализм, романтизм, барокко, классицизм, сентементализм, импрессионизм, постимпрессионизм, оммавий маданият.

Асосий адабиётлар

Абдунабиев А. Вклад в мировую цивилизацию. -Т.: Ўзбекистон, 1998. Абдуҳолиқов С. Маданият тарихи ва унинг асосий масаласи. -Т.: Фан, 1992. Ахмедова Э., Габидуллин Р. Культурология. - Т.: 2001. Искусство стран народов мира. Энциклопедия. - М.: 1956-1978. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. Гулметов ва бошқалар - Т.: ДИТАФ, 2000.

Қўшимча адабиётлар

Античное наследие в культуре. Возрождения. - М.: 1994. Сулаймонова Ф. Шарқ ва ҳарб. - Т.: Фан, 1991.

97

Page 98: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. XVIII асрдаги маърифатпарварлик ғоялари. Демократик

жамиятнинг илк устқурмаларининг шаклланиши

Уйғониш даври маданияти яратган асосий қадриятлар кейинги асрлар Европа маданияти асосини белгилади. XVIII асрдаги ”маърифатпарварлик” ғояларининг тарқалиши ва саноат инқилобининг бошланиши пировардида маданиятнинг юксак техникавий ютуқларига олиб келди.

Хўш “маърифат” ўзи нима? Маърифатнинг луғавий маъноси бу - билиш, таниш, яъни билим

демакдир. Бу сўзнинг кўплик маъноси маорифдир. Атама сифатида у табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимлар, маълумотлар мажмуини билдиради. Маърифат билим ва маданиятнинг уйғунлашган мазмунидир.

Шу ўринда “маърифатпарварлик” жумласига ҳам таъриф бериб ўтсак. Инсониятнинг бир жамиятдан иккинчи жамиятга, бир тарихий даврдан иккинчисига ўтиши аввало маърифатпарварликдан бошланади. Замонавий етук, онгли, юртим деб яшовчи, узоқни кўзловчи маънавиятли фидойи сиймолар табиатан маърифатпарвар бўладилар. Жамиятнинг бугунги ва келажаги учун муҳим ғояларни кўтариб чиқадилар ва уларни амалга ошириш учун изчил кураш олиб борадилар.

XVIII асрда католик черкови абсолютизмни ва барча феодал тартибларни ҳимоя қилар, халқ орасида бу тартиблар худо томонидан ўрнатилган, деган кўр-кўрона ишончни мустаҳкамлашга интилар эди. Бироқ илғор ёзувчилар, олимлар илм-фан ва маорифни динга қарама-қарши қўяр, ўсиб келаётган буржуазия билан халқ манфаатларини ҳимоя қилардилар. Ижтимоий фикрнинг бу йўналиши “Маърифат” деб аталди, унинг вакиллари эса тарихга XVIII аср маърифатпарварлари номи билан кирдилар. Барча бахтсизлик ва ноҳақликдан инсониятнинг азият чекиши билимсизликдан эканлигига, фақат маърифатгина халқ ва унинг идеали “Озодлик, Тенглик, Қардошлик”ни ўрнатишга қодир эканлигига маърифатпарварлар чуқур ишонганлар. XVIII аср маърифатпарварлари илғор ғояларни илгари суриб, умрини яшаб бўлган тартибларни бекор қилиш ва янги замонавий тартибларни жорий қилиш сари курашга отланганлар. Бу борада XVIII аср маърифатпарварларидан Вольтер, Руссо, Мелье, Дидролар фаолиятлари беназирдир. XVII аср охири ва XVIII аср бошларида фаолият юритган Симон Поютский, Федор Ртикев, Сильвестр Медведев, Салтиков каби бир қатор маърифатпарварлар, ўз қарашларида деҳқонлар, хунармандлар манфаатлари ва кайфиятларини акс эттирдилар. Хусусан уларнинг ғоялари XVIII аср маърифатпарварларининг жамият ҳаётига оид демократик тамойилларни ишлаб чиқишларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди.

98

Page 99: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Маърифатпарварлар жамиятдаги тартибларни ижобий томонга ўзгартиришни, жумладан: • абсолют монархиянинг бедодлигини чеклаш; • католик черкови, яъни диннинг жамият сиёсий ва маданий ҳаётига

таъсирини заифлаштириш ва керак бўлса бутунлай йўқотиш; • ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг ривожланишига тўсиқ бўлиб

келаётган феодал тартибларни бекор қилиш; • инсонларнинг барча табақаларининг тенг ҳуқуқли бўлишини (яъни сайлаш,

сайланиш ва шу кабиларда); • демократик тамойилларга кўра халқнинг мамлакатни идора этилишида

иштирок этиши ва шу каби мақсадларни амалга оширишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйгандилар. Шунингдек, XVIII аср маърифатпарварлари халқ оммасининг ялпи сайлов

ҳуқуқи парламент бошқаруви ва республика тузуми учун, демократик ҳуқуқлар ва эркинликлар учун фаол ҳаракатда бўлдилар.

1751 йилдан бошлаб ёзувчи ва файласуф Дени Дидро (1713-1784) ташаббуси билан кўплаб марифатпарварлар кўп томли “Фан, санъат ва ҳунармандчилик энциклопедияси”ни тайёрлаш ва нашр этиш билан шуғуллана бошлади. Энциклопедия муаллифлари орасида Вольтер, Руссо сингари таниқли сиймолар бор эди. Улар ўз замонининг илмий билимлари ва илғор ғояларини баён этиш ва уларга тартиб бериш борасида тинимсиз изланишларда бўлдилар.

Энциклопедиядан математика, астрономия, физика, химия, география ва турли ишлаб чиқариш соҳалари ва технологияларига оид қизиқарли мақолалар ўрин олган эди. Унда саноат буюмлари ясаш, қишлоқ хўжалигини юритишнинг илғор усуллари батафсил тасвирланган эди. Бу эса мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантириш томон кенг имкониятлар очиб беррди.

Энциклопедия муаллифлари бутун инсоният фаолиятига дин эмас, балки ақл-идрок, маърифат ва илм-фан асос бўлиши кераклигини чуқур асослаб бердилар. Шу билан бирга энциклопедистлар хусусий мулкчилик, соҳибкорликни ҳимоя қилдилар, қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо-сотиқ йўлига зид ҳамма тўғаноқларнинг олиб ташланишини талаб қилдилар. Улар миллат, яъни бутун француз жамияти табақаларга бўлинган ”фуқаролар”идан эмас, балки қонун олдида тенг ҳуқуқлар ва тенг мажбуриятларга эга фуқаролардан иборат бўлиши керак, деб таъкидладилар. Хуллас мазкур энциклопедия француз маърифатпарварларининг илғор илмий ва ижтимоий-сиёсий тафаккурининг энг ёрқин ёдгорлиги бўлиб қолди.

99

Page 100: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

2. Саноат тўнтарилиши ва илмий техникавий ютуқлар

XVIII-XIX асрлар саноат, фан-техника соҳасида муҳим янгиликлар даври бўлди. Жумладан, бу даврда илмий билимлар жамият тафаккурининг бутунлай янги сифат даражасига кўтарилди.

Европа ва Шимолий Американинг кўплаб мамлакатларида XIX аср ўрталарида индустрлаштириш ёки саноат бурилиши ниҳоясига етди. Манфаатдорликнинг маданиятдаги белгиловчи ўрни фан ва техника тараққиётига янги туртки берди. Буғ ва электрлаштириш, телефон ва телеграф даври, астрономия, геология, биология, кимё соҳаларида ажойиб кашфиётларга бой бўлган бу давр, шубҳасиз инсоният маданиятини янги босқичга кўтарди. П.Сорокин ибораси билан айтганда, фақат биргина XIX асрдаги кашфиёт ва янгиликларнинг ўзи олдинги асрлардаги кашфиётларнинг ҳаммасини жамлагандан ҳам кўпроқ бўлди. Хусусан, бу асрдаги 248527тадан зиёд кашфиёт макон, замон ва материя устидан техника ҳукмронлигининг чексиз ўсганлигидан далолатдир.

Табиат, инсон, маданият каби тушунчалар талқини сезиларли ўзгарди. Табиат материал ва энергиянинг битмас-туганмас манбаи, универсал омборхонасига айланиб қолди. XIX аср инсонга коинот сардори, барча нарсаларнинг тождори ёрлиқини берди.

XVIII асрнинг охирларига келиб Англияда ип-йигирув машиналаридан, механик тўқув дастгоҳларидан кенг фойдаланила бошланди. Шунингдек, буғ машиналари ўрнатилган фабрикалар қурила бошланди. Бу жараён фан-техника инқилобининг юз бера бошланганлигига муҳим ишора эди.

Тўқув дастгоҳининг такомиллашуви саноат тўнтарилишига асос бўлган муҳим ихтиролардан бири бўлди. 1733 йилда Жон Кейннинг учар моки ихтиро қилганлиги, меҳнат унумдорлигини икки баробар оширди, 1765 йилларда Жеймс Харгривснинг “Жэнни” деб аталган чархни кашф қилиши йигирув меҳнати унумдорлигининг 18-20 баробар ошишига сабаб бўлди. 1784 йилда Эднунт Картрайт томонидан механик тўқув дастгоҳининг ихтиро қилиниши меҳнат унумдорлигини 40 баробарга ошириш имконини берди. Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати яхшиланди ва таннархи арзонлашди.

Иш механизми, яъни машинанинг инсон қўл меҳнатига ўрин қолдирмай хом ашёни бевосита ўзи ишлашга ўтиши саноат тўнтаришининг бошланиши бўлди. Ип-газлама ишлаб чиқаришнинг тез кенгайиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. XVIII асрнинг охирларида пахта тозалаш машинаси ихтиро қилинди.

XIX асрнинг бошларида Француз инженери Жаккард яратган тўқув дастгоҳида рангли ипларни турлича жойлаштириш йўли билан турли гулдор газламалар тайёрлаш мумкин бўлиб қолди. Сўнгра читга гул босиш жараёни механизациялаштирилди. Бунда читни цилиндирик валлар орасидан ўтказиш йўли билан бўяш усули топилди ва бундай дастгоҳлар ўрнатилган фабрикалар кўплаб пайдо бўлди. Натижада мануфактурадан фабрика ишлаб чиқаришига ўтилганлиги саноат тўнтаришининг асосий мазмуни бўлди.

Металл ишлаб чиқариш ва унга ишлов бериш такомиллашиб борди. XVIII асрда Англияда тошкўмир ёрдамида чўян, кейинроқ темирни кўплаб ишлаб

100

Page 101: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

чиқариш муаммоси ҳал этилди. 1795 йилда Корт чўян таркибидаги углеродни куйдириш учун, эриб турган чўянга кокс аралаштириш йўли билан соф темир ишлаб чиқариш усулини жорий қилди.

XIX асрнинг 60-йилларида Француз инженери Мартин чўянни темир аралашмасида ёки пўлат парчалари ва шлак аралашмасида қайта қуйиш йўли билан пўлат олинадиган печь қурди. Ундан сал олдинроқ, яъни XIX асрнинг 50-йилларида Бессенер чўянни пўлатга ёки темирга айлантириш учун ичида оловбардош ғишт терилган жуда катта айланма конвейр тузилмасини яратди.

Саноат тўнтариши жараёнида турли асбоблар ва машиналар яратиш, рельсли йўллар, пароходлар ва шу сингариларни қуриш учун асосий материаллар сифатида темир ва пўлатдан фойдаланиш муҳим ўрин тутди.

Жеймс Уатт буғ машинасини яратди. Буғ машинасининг ихтиро қилиниши фабрика ва заводларгагина эмас, балки транспорт учун ҳам янги двигатель яратилишига олиб келди. Буғ машинаси асосий двигатель бўлиб қолди. XIX аср тарихга темир ва буғ асри бўлиб кирди. Ўша вақтларда буғ машинасидан қатнов учун фойдаланиш тўғрисида фикрлар пайдо бўлди. Шундай қилиб, дастлаб тош йўллардан юрадиган паровозлар қурилди, аммо улар яроқсиз бўлиб чиқди. Паровозлар XIX асрда амалий равишда қўлланила бошланди. Энди улар темир излардан юра бошлади. 1814 йилда Жорж Стефансон соатига 10 км тезликда 8 та вагонни тортиб юрадиган биринчи паровозни яратди. XIX асрнинг 20-йилларидан эътиборан темир йўллар қурила бошланди. 1830 йилда жаҳонда 332 км темир йўл бўлиб уларнинг катта қисми Англияга тўғри келар эди. 1870 йилга келиб 200 минг км темир йўл қурилган эди.

Буғ машинасини кемага ўрнатиб ва эшкакли чархлар билан таъминлаб, ундан сувда қатнаш учун фойдаланиш мумкин эди. 1807 йилда механик Роберт Фултон Америкада эшкакли чархлари бўлган биринчи пароходни қуриб, синаб кўрди. XIX асрнинг 20-йилларига келиб буғ машиналари билан ҳаракатга келтирадиган ғилдиракли дарё пароходларидан кенг фойдаланила бошланди. XIX асрнинг 30-йиллари охирларидан ғилдиракли парходлар океан орқали Ҳиндистон ва Америкага қатнай бошлаган. Кейинчалик ғилдираклар ўрнини эшкак винтлар эгаллади. XIX асрнинг 50-60 йилларида ҳарб мамлакатларида елканли денгиз флоти ўз ўрнини пароходларга бўшатиб берди. Паровозлар ва пороходларнинг пайдо бўлиши шубҳасиз савдо-сотиқнинг тараққий этишига сабаб бўлди.

XIX асрнинг 80-йилларидаёқ француз ўқувчилари ака-ука Монгольфье иссиқ ҳаво билан тўлдирилган ҳаво шарида парвоз қилдилар. Кейинчалик Парижда водород билан тўлдирилган аэростатлар синовдан ўтказилди. Шу билан бирга аэростатдан сакраш учун парашют ҳам ихтиро қилинди. Бу ҳаво шарлари ва аэростатлар ҳозирги кундаги замонавий самолётларнинг дастлабки авлоди эди.

Алоқа воситалари ҳам такомиллашиб борди. қадим замонлардан маълум бўлган оптик топограф ўрнига эндиликда электр симли телеграф тарқалди. Морзе алифбоси ихтиро қилинди ва босувчи қурилма яратилди. XIX асрнинг ўрталарига келиб қуруқликдаги телеграф линияларидан ташқари сув ости кабеллари ҳам ётқизила бошланди. Англиядан Америкага Атлантика океани

101

Page 102: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

туби орқали дастлабки телеграф кабели XIX асрнинг 60-йиллари охирида ўтказилган эди.

Янги техникаларнинг кашф этилиши ёқилғига бўлган талабнинг ошиб боришига сабаб бўлди. Натижада XIX асрнинг ўрталарида нефтдан керосин ишлаб чиқаришда фойдаланила бошланди. XIX асрнинг 60-йиллар охирларида дастлабки ички ёнув двигателлари ихтиро қилинди, аммо улардан амалда фойдаланиш XIX асрнинг 70-йилларига тўғри келди.

Мануфактуралар ва фабрикаларнинг ривожланиши билан меҳнат қуролларини доимо такомиллаштириш эҳтиёжи ортиб борди. Тез ҳаракатланадиган машиналарнинг қурилиши кўприклар, темир йўлларнинг барпо этилиши мураккаб ва аниқ ҳисоб-китобларни талаб қиларди. Буни эса янги математик тенгламаларни ҳал этмасдан амалга ошириб бўлмасди. Турли материалларнинг пухталиги ва бошқа хоссаларини ўрганиш, вақтни, предметларнинг хажмини, масофани аниқроқ ўлчаш талаб этиларди. Техникани ривожлантириш учун илм-фан аҳамиятига талаб ошиб борди.

XVI ва XVIII асрларда тегирмон ва соат сингари механизмларни такомиллаштириш вақтида математика ва механиканинг кўпгина вазифалари ҳал этилди.

Машҳур инглиз олими И.Ньютон ва немис олими Г.Лейбниц XVII-XVIII асрларда ҳозирги замон олий математикасига асос солдилар. Ньютон кашф қилган ва таърифлаб берган механика ва оптика қонунлари фан ва техниканинг кўпгина вазифаларини ҳал этиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Ньютоннинг энг асосий хизматларидан бири, бу бутун дунё тортилиш қонунини кашф қилганлигидир.

XIX асрда математиканинг кўпгина амалий ва назарий масалалари янгидан ҳал этилиб, ишлаб чиқилди. Атоқли рус олими Н.И.Лобачевский геометриянинг “ноевклид” системасини тузиш имкони борлигини исботлади ва биринчи бор унинг пухта вариантларидан бирини яратди.

XVIII асрда рус олими М.В.Ломоносов тажрибалар йўли билан ёниш ва бошқа кимёвий ходисалар пайтида модданинг умумий вазни ўзгармаслиги, йўқ нарсадан модда вужудга келмаслигини исботлади. У ўз амалий тажрибалари асосида материянинг сақланиш қонунини кашф этди.

Д.Жоуль, Р.Мойер, А.Левенгун, Е.Кеннер, Ч.Дарвин каби олимлар ҳам астрономия, физика, медицина, биология каби фанларнинг ривожига ўз тажрибалари ва кашфиётлари билан ўзларининг бебаҳо ҳиссаларини қўшдилар.

XIX асрнинг 50-60-йилларида машиналарнинг ўзини машина ёрдамида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, фабрикаларнинг ишлаб чиқариши учун мустаҳкам техник база яратди. Ушбу янгиликлар саноат тўнтаришининг тугалланиши бўлди. Умуман техника муваффақиятлари XVIII асрнинг иккинчи ярмида ва XIX асрда меҳнат унумдорлигини ғоятда ошириш имконини берди.

102

Page 103: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

3. Меъморчилик ва санъатда классицизм, барокко, сентиментализм услублари

Маълумки, меъморчилик жамият ҳаётида, айниқса давлат миқёсига молик

ҳашаматли бинолар қурилишида катта аҳамиятга эгадир. Капитализм даврида фан ва техникада қўлга киритган ютуқлар катта биноларни, баҳайбат кўприкларни ва бошқа иншоотларни тезроқ қуриш имконини берди. Меъморчиликда айниқса классицизм, барокко, сентиментализм услублари кенг қўлланилди.

XVII–XVIII асрнинг биринчи ярми меъморчилигида дворянларнинг классик ва барокко услуби хукмронлик қилган эди. Классицизм эркинлик, ихчамлик, ақллиликни талаб этган. Бу услубда симметрия, чизиқлар баробарлиги асосий ўринни эгаллайди. Масалан Париж жануби-ғарбида, ундан 23 км узоқликда жойлашган Версал қасри ва унинг саройларини Ҳиндистоннинг Тожмаҳали қиёсан солиштириш мумкин. Гарчанд ҳар иккала ҳашаматли бинолар Шарқ ва ҳарбнинг ўзига хос цивилизациясига мансуб бўлсада, улар бобурийлар ва бурбонлар сулолалари даврининг ноёб санъат ва меъморчилик асарларидир. Версал саройларининг мутаносиб устунлари, пешайвонлари ўз тўғри чизиқлари билан қадимги Рим классик услубидаги биноларни эслатади. Бу бинолар меъморчиликда дворянлар классицизмига мисол бўла олади. Бу услуб Францияда анча вақтгача сақланиб қолди. Ундан Англияда ҳам кенг фойдаланилди (масалан, Лондондаги авлиё Павел собори).

XVII-XVIII асрнинг биринчи ярмида Европанинг бир қатор мамлакатларида, айниқса Голландия, Германия ва Польшада бошқача услуб таркиб топди. У ерларда жуда кўп гумбазлари ва карнизлари, ортиқча ҳашамлари, токча ва буюмлари, ҳайкал безаклари билан ажралиб турувчи дабдабали меморчилик намуналари-саройлар ва черковлар қурилди. Бу архитектура услуби барокко номи билан машҳурдир.

Барокко услубм XVI асрнинг охирида Италияда вужудга келди. У “ғалати, ғаройиб, ажойиб” маъносини англатади. Бу услуб замирида сабрлилик, динамизм, юқори эмоционаллик ва улуғворлик кўринишлари акс этади.

Немис князларининг кўпгина саройлари ва қасрлари, соборлар ва монастирлар барокко услубида қурилган. Польша, Украина ва Россияда ҳам барокко меъморчилиги ўзига хос белгилари билан алоҳида нафосат ва гўзаллик кашф этади. Масалан, Венадаги катта дарвоза, Шенбурун саройи ва бошқалар шулар жумласидандир.

Саноат тўнтариши санъатнинг барча турларига, шу жумладан, меъморчиликка ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб фабрика ишлаб чиқариши ва катта шаҳарларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда уларнинг қурилиши янги материаллардан, айниқса темир ва пўлатдан фойдаланила бошланди. Янги типдаги иншоотлар-вокзаллар, темир кўприклар, биржа ва банклар, йирик магазинлар, кўргазма бинолари, уй-жой бинолари, янги театрлар, музейлар, кутубхоналар пайдо бўлди.

103

Page 104: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

XIX аср ўрталарида Францияда иккинчи империя услуби, Англияда Виктория услуби номини олган меъморчилик вужудга келди. Бу услуб классицизмдан чекиниш ва ундан илгариги даврларнинг турли услубларининг қўшилиб кетиши натижаси эди. Унда ганчкорлик ҳашамдорлик кенг ўрин эгаллаган ҳамда ҳайкаллар тасвирида эгри-бугри тархлар пайдо бўлган. Англия ва бошқа мамлакатларда ўрта асрлар готикаси услубига тақлид қилиш кучайиб кетди. Бу услуб асосида Париждаги Грант опера театри ва Лондоннинг меъморий қиёфасини белгилаб турувчи Парламент янги биноси қурилган.

XVIII асрнинг бошларида ўз услубий шаклига эга бўлмаган янги сентиментализм вужудга келди. Сентиментализм оқими инсоннинг ички хис-туйғулари дунёсига қаратилган эди.

XIX аср биринчи ярмида ҳайкалтарошликда классицизм услуби ривожланди. Бу даврнинг машҳур ҳайкалтарошларидан–италиялик Антонио Канованинг (1757-1822) “Папа Климент ХIII нинг қабр тоши”, “Амур ва Психея”ва ва даниялик Бертель Торвальдсеннинг (1770-1844) “Ясон” ва шу каби асарлари мазкур услубнинг гўзал намуналари бўла олади.Бу ҳайкалларда антик давр унсурларидан ижодий фойдаланилган ҳолда инсон тасвирини идеаллаштиришга ҳаракат қилинганлиги яққол кўзга ташланади.

4. Адабиёт ва тасвирий санъатда романтизм, реализм, импрессионизм

ва постимперессионизм

Маълумки, бадиий адабиёт одамларнинг қарашларига ва юриш-туришларига, бинобарин жамиятнинг бутун ҳаётига ҳам жуда катта таъсир кўрсатади. Бинобарин бу даврда яратилган бадиий образлар, хатто фантастик, ҳаёлий образларда ҳам воқеликнинг бирор хусусиятини бевосита ва билвосита акс этиши табиий ҳол эди.

Феодализм ва абсолют монархия шароитида бадиий адабиётда дворянлар ва сарой зодагонлари диди ва қарашлари ҳукмр сурар эди.

Шу боис кўпгина илғор ёзувчилар ўз асарларида абсолют монархия зўравонлигини дадиллик билан фош қилдилар, жамиятни крепостнойлик ва расмий дин занжиридан қутқариш йўлида курашдилар. Улар буржуа маърифатпарварлари изидан бориб халқни хусусий мулкка ва одамлар ҳақ-ҳуқуқлари тенглигига, савдо ва саноат эркинлигига асосланувчи жамиятни яратишга даъват этдилар. Улардан бири, XVII асрнинг охири ва XVIII аср биринчи ярмида яшаган машҳур инглиз ёзувчиси Даниель Дефо бўлиб, у илғор кишиларнинг таъқиб қилинишини қоралар, инглиз аристократларининг такаббурлиги устидан кулар эди. Шу боис у маъмурлар таъқибига учради. Улар Дефони уч марта шармандаларча устунга боғлаб қўйишди. Лекин бундан унинг шуҳрати ортди, холос.

Дефони бутун дунёга танитган асарлардан бири бу-“Робинзон Крузо” романидир.

Асарнинг асосий мазмуни қуйидагича: романда бир матрос кема ҳалокатидан кейин Жанубий Америка соҳилидаги одам оёғи етмаган оролда бир неча йил яшайди. Романнинг энг муҳим жиҳати шундаки, унда янги

104

Page 105: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ерларни қидириш ва кашф этиш, инсон меҳнати, табиатни ўзлаштиришдаги унинг жасорати ва қатъияти, хавф-хатарларга қарши довюраклик билан курашиши ғоялари шарафланади. Робинзон саргузаштлари тажриба ва билимнинг, тадбиркорликнинг аҳамиятини тўла куч билан намоён этади.

Ўша давр муаммолари билан ҳамнафас бўлиб яшаган ва ўзининг бебаҳо асарлари орқали жаҳон адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган, XVIII асрнинг биринчи ярмида яшаган яна бир буюк инглиз адиби Жонатан Свифтдир. Унинг асарларида Ирландиянинг эзилишини қораланади ва халқни озодлик кураши олиб боришга даъват этилади. Адиб Англияда католикларнинг жабрланиш ҳолларига ҳам кескин қарши чиқади.

ғзувчининг 1726 йилда ёзилган “Гулливернинг саёҳатлари” романи унга катта шуҳрат келтирди. Бу асарда у ўз қаҳрамонининг лилипутлар ҳузурига, девсифатлар давлатига, учар оролга ва ғаройиб ҳайвонлар мамлакатига афсонавий саёҳатларини тасвирлаш йўли билан ўз замонидаги жамият иллатларини фош қилади. Жамиятда ҳукм сурган кибру зўравонлик очкўзлик ва шубҳаланиш, адолатсизлик ва можаролар тасвири орқали инглиз подшоҳлиги саройининг жирканч хусусиятлари акс эттирилади. Романда сулолавий урушлар кулги остига олинади. Лапута учувчи оролидаги фанлар академияси ҳақидаги ҳикояда ҳаётдан ажралиб қолган фанлар устидан кулинади. Романнинг охирги қисмидаги очкўз ва жирканч, аммо одамларга ўхшайдиган афсонавий махлуқлар ҳаётда учрайдиган одамларнинг айнан нусхаларини эслатади.

Свифт романда ёлғончилик, иккиюзламачилик, зулм ва полиция таъқибларининг муросасиз душмани сифатида майдонга чиқади. Бироқ у ўз даврининг тор, биқиқ чегараларидан тўла чиқа олмай, асарларида жамиятни ривожлантиришнинг ижобий дастурини тўла кўрсатиб бера олмади. Умуман Свифт асарлари чуқур мазмуни ва жиддий муаммолари билан ажралиб туради.

ХIХ аср бошларида Европада романтизм номини олган бадиий йўналиш пайдо бўлди. Бу даврда жамиятнинг турли табақалари орасида ишончсизлик ва қониқмаслик ҳисси сезила бошланди. Ваъда қилинган “ақл ҳукумронлиги”, тенглик ва адолат ўрнига, қаллоблик, капиталистлар томонидан ишчиларни аёвсиз эксплуатация қилиш, қашшоқлик кучайиб бормоқда эди. Бундай шароитда романтика ўз санъатининг асосий мазмуни қилиб инсоннинг маънавий қиёфасини танлади. Шу боис бу давр ижодкорлари шахс эркинлиги йўлидаги курашни мадҳ этишди. Улар эътиборини инсонларнинг кучли, бўйсунмаслик характери ўзига кўпроқ жалб этган эди. Романтикларнинг типик қаҳрамонлари–бу жамият турмуш тарзига қарши бораётган ва кучли иродали бўйсунмас инсонлардир. Жорж Байрон асаридаги Каин ва Чайльд Гарольд, Адам Мицикевич асаридаги Конрад Валленорд шундай қахрамонлар сарасига киради. Бу даврнинг яна бир характерли жиҳати шундаки, ёзувчи ва рассомлар кўпроқ тарихга (аввало ўрта асрларга), эртаклар, афсоналарга мурожат қилишиб асарлар яратдилар. Шунингдек романтизм вакиллари тарихий драма ва тарихий романларни яратдилар (Виктор Гюго, Вальтер Скотт, Александр Дюма ва б.)

105

Page 106: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1766-1822 йилларда яшаган Эрнест Теодор Амадей Гофман ёзувчи – романтиклар орасида асосий ўрин тутади. Гофман ўзи яшаётган замонасининг ички тузилмаси барқарор эмаслигини ҳис қилди шу боис фақатгина фантастика ҳақиқий ҳаётни очиб бериши мумкин деб ҳисоблайди. Гофман эртакларининг бадиий олами фаришталар, сеҳргарлар аждоҳолар билан бойитилган. Улар мавжуд одамлар–амалдорлар, савдогарлар, бозор аёллари, талабалар билан биргаликда акс эттирилган. Горман асарларидаги воқеалар бирданига бир неча режадаги (йўналишда)–ҳаётий, ҳақиқий ва уйдирма, фантастик тарзда рўй бериши мумкин. Асарда фантастиканинг қўлланиши ҳақиқий ҳаётнинг зерикарли ва тубанлигидан чекиниш эмас, балки, унинг ички қирраларини акс эттиришдир. Масалан мушук Муррнинг ҳаётий қарашлари шу руҳда тасвирланган. Унинг издошлари Эдгар По, Франц Кафке, Гоголь ва Достоевский ижодлари ҳам бу қарашдан характерлидир.

ХVIII асрнинг 70-йилларидаёқ Германияда “Туғён ва шиддат” номини олган адабий оқим вужудга келади. Ушбу ҳаракатнинг атоқли вакилларидан бири-шоир ва драматург Фридрих Шиллердир. Унинг кўплаб асарлари маълум. Шулардан Шиллернинг “Вильгельм Телль” драмасида швецар халқ қаҳрамонини, унинг мамлакатни Австрия зулмидан озод қилиш ва мустақиллиги йўлидаги кураши тараннум этилади. Унинг “Орлеан қизи” драмаси француз халқининг жасур қизи, озодлик кураши қаҳрамони Жанна Д’аркка бағишланган. Шиллер инсоннинг шон–шавкати учун мутассил курашди. “Меҳр ва муҳаббат” драмасида бузуқи, зодагон бекорчиларнинг фитналари, тажовузкорликлари ёш қиз ва унинг севган йигитини фалокатга олиб келиши ҳоллари тасвирланади. Унинг асарлари бугунда ҳам жаҳоннинг кўплаб давлатлари театрлари саҳналарида намойиш этилиб келинмоқда.

Жамият ҳаётини чуқур ўрганиш, ундаги иллатларни фош этиш, ҳаётни ҳаққоний тарзда тасвирлашга интилиш ҳарбда XIX асрнинг 30–йилларига келиб адабиёт ва санъат соҳаларида “Танқидий реализм” оқимини юзага келтирди.

XIX аср биринчи ярмида Франциядаги танқидий реализмнинг йирик вакили Оноре де Бальзак (1799-1850) бўлди. Бальзак минглаб образлар яратди. Унинг беҳисоб роман, повестлари умумий “Инсон комедияси” номи билан машҳурдир.

Бальзак буржуазиянинг очкўзлигига нафрат билан қараб, аристократия вакиларининг пасткашлиги, худбинлиги, такаббурлигини аёвсиз фош этди. У бойлик кетидан қувиш инсоннинг барча туйғуларини поймол қилишини яққол кўрсата билди (Горио ота романи ва ҳ.к). Бальзак капитализм шароитида пулнинг инсон устидан ҳоким эканлигини ҳам ғоятда устамонлик билан тасвирлаб берди. Францияда ХVII асрнинг иккинчи ярмида буюк француз драматурги, ажойиб комедия театрининг асосочиси Жан Батист Мольер пьесалари адабиётда илғор буржуазия ғоялари халқчиллигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Халққа яқинлик Мольерга қувноқ халқ комедияси анъаналарини сингдириб, уни ривожлантириш имконини берди. Унинг пьесаларида муаллифга замондош ва оддий тилда гаплашувчи турли гуруҳларга мансуб

106

Page 107: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

кишилар тимсоли ифодаланади. У дворянларнинг бемаъни ҳаётини зўр маҳорат билан фош қилди. “Дворянликдаги мешчан” пьесасида қуйи табақа вакили, ҳар қандай йўл билан бўлсада, дворянга ўхшашга интилувчи киши устидан кулинади.

У “Дон Жуан” комедиясида бирор нарсани муқаддас деб билмайдиган ашаддий худбин ва бузуқи образини саҳнада кўрсатади. Бу пьеса ҳузур-ҳаловат орқасидан қувиб, ҳеч кимнинг тақдирини ўйламайдиган бекорчи дворянлар ҳақида ёзилган ўткир сатира бўлди. “Хасис” комедиясида мол-дунё йиғиш йўлида бутун инсоний туйғулардан маҳрум бўлган ниҳоятда қизғанчиқ Гарпагонинг бетакрор образи тасвирланган.

Мольернинг “Тартюф” номли машҳур комедияси черков аҳлининг риёкорлиги ва иккиюзламачилигига қарши қаратилгандир. Комедия жуда катта фош қилиш кучига эга бўлиб, бунда Тартюф иккиюзламачи кишилар тимсолига айланиб қолади.

Европанинг шоир ва ёзувчилари сингари Россиянинг барча муаммолари А.С.Пушкин М.Ю.Лермонтов лирикаси ва насрий асарларида, Некрасовнинг шеър ва поэмаларида, Н.В.Гоголнинг саҳна учун мўлжалланган ҳажвий асарларида, И.Криловнинг масалларида, И.С.Тургеневнинг ихчам прозаси, Ф.М.Достоевский ва Л.Толстойнинг чуқур фалсафий, фожиали повест ва романларида ўз аксини топди.

Осиё, Африка мамлакатларининг адабиёти янги тарихнинг биринчи даврида ўрта аср истибдодига асосланган жамиятнинг камчиликларини акс эттирди. XIX аср бошларида Хитойда Ли Фуш Жен ёзган “Кўзгудаги гуллар” романида феодал жамиятдаги хитой аёлларининг аҳволи тасвирланган. Тайпин ғалаёни даврида кўплаб ғалаён иштирокчиларининг шеърлари нашр қилинди. Ҳиндистонда Миттро ёзган “Индиго кўзгуси” асарида инглиз мустамлакачиларининг зулмлари, ҳинд деҳқонларининг оғир кулфатлари очиб ташланган.

Умуман XVIII–XIX асрда ижод қилган ёзувчилар ўз асарлари билан жаҳон адабиёти хазинасини янада бойитдилар.

XVII–XVIII асрлардаги жамият тараққиёти тасвирий санъатда ҳам ўз аксини топди. Унда диний йўналишлар озроқ бўлиб, дабдабали, расмий ва жозибали сарой санъатига кенг ўрин берилган. Қадимги Рим тарихи ва мифологиясидан олинган мавзулар, қироллар ва саркардаларнинг портретлари, жанг манзаралари бунда асосой ўрин тутади. Францияда буржуазиянинг дворянларга қарши жиддий сиёсий кураши тасвирий санъатда ҳам ўз аксини топди. Шубҳасиз бу даврда Франция тасвирий санъати етакчи ўрин эгаллаган бўлиб, қадимги Греция ва Рим даврининг республика учун олиб борган кураш қаҳрамонликлари бу давр рассомлари асарларида янгича тус олди. Маърифатпарварлик даври, буюк француз инқилоби воқеалари, маърифатпарварлар портретлари, тарихий воқеалар рассомлар танлаган бош мавзуларни ташкил қилар эди. Уларнинг асарларида дворянлар, христиан дини пешволари билан бир қаторда халқ ичидан чиққан ўрта табақага мансуб кишиларнинг ҳаёти, фаолияти ва образлари кўпроқ ўрин эгаллай бошлади. Расмлар ўсиб, ривожланиб келаётган ўрта табақа вакиллари қарашларига мос

107

Page 108: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

келадиган сюжетлар асосида чизилиб, бу илғор табақанинг эскилик ва абсолютизмга қарши курашини аниқ бўёқлар асосида тасвирлаган эди. Бундан ташқари рассомлар учинчи тоифадаги реал одамларнинг образлари акс эттирилган расмларни ҳам ярата бошладилар. Тасвирий санъатда бу йўналишнинг атоқли вакили Жак Луи Давид бўлди. У “Горацийлар қасами” расмини яратди. Расм ўз фарзандларига республика душманларига қарши жангга бориш олдидан оқ фотиҳа бераётган ота қиёфасини акс эттиради. Шу жумладан, унинг ”Маратнинг ўлими” асари ҳам машҳурдир. ”Кўкат сотувчи” расмида халқ орасидан чиққан аёл тасвирланади. Бу расмлар санъатда реализм сари ташланган муҳим қадам бўлди.

Француз рассоми Эжен Делакруа тасвирий санъатда романтизмнинг таниқли вакили бўлди. У 1830 йилги “Июль инқилоби” номли машҳур расмида баррикадада халқни жангга руҳлантираётган гўзал ва довюрак аёл тимсолида инқилоб образини яратди.

Реализм томон бурилиш, миллий озодлик кураши қаҳрамонлигини тасвирлаш, черков хурофотини фош қилиш, XVIII аср охири ва XIX аср биринчи ярмида яшаган буюк испан рассоми Франциско Гойя ижоди учун характерлидир.

Гойянинг ижодий услуби ниҳоятда ўзига хос эди. Масалан, у қирол буюртмасига биноан унинг оиласининг гуруҳий портретини чизади. Уларнинг кийимлари, безаклари сарой санъатига хос тарзда тасвирланган бўлсада, Гойя қирол қиёфасини ундаги хунук белгилари билан, қироличанинг ёқимсиз, такаббур ва жоҳил башарисини дадил ва реалистик тарзда акс эттирди.

Айни вақтда Гойя Испаниянинг оддий кишиларига бағишланган ўз расмларида халқнинг жисмоний ва маънавий гўзаллигини зўр муҳаббат билан чизган. У испан аёлларини худди шу тарзда мағрур, хушчақчақ, назокатли қилиб яратди. “қўзғолончиларни отиш”, “Зўр жасорат!” ва бошқа расмлар халқпарварлик, ватанпарварлик ғоялари руҳи билан суғорилган.

“Хиос оролидаги қирғин” расмда орол аҳолисининг греклар қўзғолони вақтида турк қўшинлари томонидан қирғин қилиниши манзараси тасвирланган. Унинг асарларидаги эркин бўёқлар, янгиликка интилиш, ҳурфикрлик ҳар бир расмга ўзига хос жозиба бахш этади. Делакруанинг яна ”Данте ва Вергилий”, ”Баррикадалардаги озодлик”, ”Алжазоирлик аёллар” каби асарлари ҳам машҳурдир.

Раконо. Бу услуб ўзининг енгиллиги, нотекислиги, тўғри чизиқларнинг симметрияси йўқлиги билан характерланади.

Бу усул рассомга безаш масалаларини ҳал қилишда қўл келган. Архитектурада интерьерни режалаштиришда ва безашда, тасвирий санъатда ҳам раконо услуби муваффаққиятли қўлланилган.

Тасвирда раконога яқин услубда француз рассомлари Ватто ва Шарденлар ижод килишган.

Импрессионизм рассомчиликнинг минг йиллик ананаларига нуқта қўйди. Улар биринчилардан бўлиб абстракционизмга қадам қўйди. Рассомлар реал шакл ва ранглардан воз кечиб, ўз таассуротларини чизиш билан чекландилар. Импрессионистлар кўпроқ ўз диққатини тасвирлаш имкониятларига

108

Page 109: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қаратдилар. Бу улар йўналишининг дастурий талаби эмас балки, фақатгина уларнинг шахсий тушунчалари ҳам эди. Улар одамни ёки табиат кўринишини тасвирлашда расмни асл нусхага аниқ ўхшаши эмас, балки унинг шакли ва рангини сақлаган ҳолда кўпроқ чизиқларини тасвирлашга ҳаракат қилганлар.

Янги йўналишнинг илк вакили Эдуард Мане (1832-1883) (“ўтлоқ устидаги нонушта”, “Олимпия”) лекин, импрессионизм ўзининг юксак ютуқлари учун Мане билан бир вақтда ижод қилган Моне, Ренуар, Дега, ва Писсарро каби ўз касбининг усталаридан минатдор бўлиши керак. Биринчи импрессионалистик расмнинг биринчи намунаси, бу Клод Моне (1840-1926)нинг 1874 йилда яратган “Таасурот”, “Қуёш чиқиши” полотноси ҳисобланади. Бу полотно номини (“Impression“–таассурот), Камиль Писсарро (1831-1903), Альфред Сислей (1839-1899), кейинроқ Огюст Ренуар (1841-1919) каби рассомлар гуруҳига нисбатан қўллай бошлашди. Моне чизган расмда соф оптик образ нозик нур сочиб сувдан кўкга кўтарилаётган қуёш тасвирланган. Шубҳасиз, Моне кўриш бобида ихтирочи, гений бўлган. У нур ва ранг нисбатини, бошқалар унгача илғамаган уйғунлигини кўра олган. Импрессионолистлар табиатнинг тез ўзгараётган ҳолатини тасвирлай олишган. Моненинг “Париждаги Капуциналар бульвари” ва Писсарронинг “Монмартр бульвари” полотнолари ўтган асрдаги энг яхши шаҳар манзаралари ҳисобланади. Огюст Ренуар тасвирлаган гўзал ва мафтункор аёллар моделлари, кам учрайдиган ранглар софлиги билан одамлар кўзини қувонтиради. Эдгар Дега (1834-1917) одатда театр саҳнаси, пойгаларни тасвирлаган. У ҳаётдаги таъсирчан, динамик лаҳзаларни илғай олган. Унинг раққосалари, жокей ва отлари ҳаракатда бир лаҳзага тўхтагандай кўринади “Юлдуз”, “Мовий раққосалар” ва ш.к.).

XIX аср 80 йилларга келиб импрессионализм йўналиш сифатида ўзининг барча тасвирлаш имкониятларини намоён қилиб бўлди ва эндиликда унинг ўрнига импрессионистларнинг тасодифий ва лаҳзалик тасвирларига жавобан эксимпрессионализм пайдо бўлди. Постимпрессионистлар рассом тассуротлари ва кечирмаларига қарши ўлароқ тасвир жараёнига фалсафий ёндошдилар. Винсент Ван Гог (1852-1890) ва Пол Гоген (1848-1903) каби ёрқин рассомлар пайдо бўлди. В.Ван Гогнинг “Деҳқон қиз”, “Едоки картофеля” расмларида оддий одамлар ҳиссиётлари чуқур акс эттирилган.

Ўз замонасининг буржуа қатламларига бўлган нафрати натижасида Гоген Океания ороллларида яшаб, ўша жойдаги цивилизациядан йироқ, ананавий ҳаёт тарзини оргинал тасвирловчи расмлар яратган. Булар жумласига “Мева ушлаган аёл” “Қирол рафиқаси” каби машҳур асарларни нисбат бериш мумкин.

Худди шу даврда Донье, Милле, Брулов. А.И.Иванов ва бошқа рассомлар ҳам баракали ижод қилдилар.

109

Page 110: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

5. Оммавий маданият

XIX аср ўрталарида фан ва техника тараққиёти натижасида оммавий маданиятнинг аҳамияти ошиб борди. Замонавий маданиятнинг холисона таҳлили шуни кўрсатадики, маънавий маданият кўпроқ оммавийлик мазмунини касб этиб боради. Оммавий маданиятнинг манзараси қуйидагича:

1.У миллати, ёши, яшаш жойи, ижтимоий хусусиятларига боғлиқ бўлмаган оммавий истеъмолчиларга эга бўлади;

2.Бу маданият намуналарини яратиш жараёнининг ўзи оммавий хусусият касб этиб, индустриянинг махсус кўринишини ўзида намоён қилади. Бунда юз минглаб кишилар банд бўлиб уларнинг ”матбуот қироли”, ”Буюк шоу томошачилари”, кино, ТВ, эстрада юлдузлари бўлади. Оммавий маданият умумий истеъмолчилик эҳтиёжи билан боғлиқ. Оммавий коммуникация воситаларининг ривожланиши– матбуот, радио, кино, китоб чоп этиш ва нусха кўчириш-буларнинг барчаси жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш оммавий маъданиятнинг тезлик билан ривожланишига сабаб бўлди. Оммавий маданият шоу, триллер каби ўзига хос жанрлар яратди. Уларнинг умумий моҳияти-индивидуализм, зўравонлик, айрим ҳолларда ғоявий йўналишларда ўзини кўрсатишдан иборат. Оммавий маданиятнинг чегараси ”юлдуз”ларни кашф этиш билан тугайди. Бунда сунъий равишда ёзувчилар, рассомлар, мусиқачилар, актёрлар бир-бирлари билан ўзаро боғланади.

XVIII-XIX асрлар давомида оммавий маданият турлари анча ривожланди. Театрлар, газета ва китоб нашрлари, мусиқа, тасвирий санъат, кино санъатлари янги даврга қадам қўйди.

Театрларда ўша давр муаммо ва ютуқлари, саргузашт ва ишқий муҳаббат асарлари намойиш этилиб, халқ қалбига янада яқинроқ бўлиб борди.

XVIII-XIX асрларда театр омманинг энг севимли кўнгил очар ва маънавий хордиқ оладиган масканларидан бирига айланди. Театр билан бир қаторда XIX асрнинг иккинчи ярмида овозсиз кинофилмлар пайдо бўлди. ҳозирда ҳам машҳур бўлган Чарли Чаплин каби буюк кино актёрлар кашф этилди ва томошабинлар қалбидан ўрин олди.

Ўша даврларда нашр этилган газета-журналлар ва китобларда оммани қизиқтирадиган сиёсий, иқтисодий, маданий жараёнлар ҳақида сўз юритилди. Айниқса газеталар оммани ўша давр дунё янгиликлари билан таништирувчи муҳим восита бўлган.

Шу ўринда мусиқа ҳақида ҳам тўхталиб ўтиши жоиз бўлади. Қадим замонлардан бери мусиқа жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келади. У меҳнат маромида, халқ қўшиқлари ва рақслари давомида вужудга келган. Мусиқа инсоннинг ҳис-туйғулари ва кайфиятини–қувончи ва ижодий завқини, хурсандчилик ва ғамгинлигини ифодалай олади. Санъатнинг бошқа турлари каби у фанлар ўртасида ҳам муносабатлар воситаси бўлиб хизмат қилади.

Қадим замонларда мусиқа авлоддан-авлодга хотира орқали ўтарди. ўрта асрларда эса нота хати вужудга келиб, кўпгина мусиқа асрлари ёзиб олинди. Мусиқа соҳасининг ривожланишига катта ҳисса қўшган буюк санъаткорлар сирасига Австрия бастакори, Вена классик мактаби асосчиси Вольфганг

110

Page 111: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Моцарт (1756-1791), улуғ немис бастакори Людвиг Бетховен (1770-1827), машҳур италиян бастакорилари Жоаккино Россини (1792-1868), Жузеппи Верди (1813-1901), буюк рус бастакорлари: Михаил Ив.Глинка (1804-1857), Александр Бородин (1833-1887), Модест Петр.Мусогорский (1839-1881),. Петр Чайковский (1840-1893) Николай Андр.Римский Корсаков (1844-1908) ва бошқа шу сингари буюклар номларнини тилга олиб ўтиш жоиздир.

Бетховен ижодига мансуб 3 (қаҳрамонлик), 5 ва 9 симфониялар, “Эгмонт”, “Леонора” увертюралари, 10 та сонаталари 119 чи контатаси, Моцартнинг “Дон Жуан”, “Фигаро тўйи”, “Сеҳрли Флейт”, Россининг “Севилья сартароши”, “Вильгелм Телль”, “Италиялик аёл Жазоирда”, “Отелло”, “Семирамида” опералари (унинг ижоди чўққилари), Вердининг “Аида”, “Отелло”, “Риголетта” опералари, “Трубадур”, “Травиати”, “Бал-макарад” асарлари-булар Европа мусиқа санъатининг гўзал шоҳ асарлари сирасига киради. Уларда юксак инсонийлик, севги-муҳаббат ва бошқа олижаноб туйғулар, маърифатпарварлик ғоялари куйланади.

Шу ўринда машҳур венгер бастакори, пианисти, дирижёри Ференц Лист (1811-1886) пианиночиликда янги йўналишга асос солди, фортапянога оркестр оҳангдорлигини бахш этди. Будапештдаги мусиқа академиясининг дастлабки асосчиларидан (1875) ва биринчи президенти бўлди. У 13 та бир қисмли симфоник поэмалар муаллифи, фортапяно ва оркестр учун 2 та концерт соҳиби, “Саёҳатчи альбоми”, “Жаҳонгашталик йиллари” цикллари ва 19 та венгер рапсодиялари ижодкоридир.

Яна бир истеъдодли италиян скрипчиси (ғижжакчи) ва бастакори Николо Пагонини (1782-1840) ижоди ҳам оламшумул аҳамиятга моликдир. У ҳақли равишда мусиқали романтизм асосчиларидан биридир. У ғижжакчилардан бири бўлиб, якка овоз ва соз учун ёзилган 24 та саҳна асарини ёддан саҳнада ижод этган, 32та скрипка ва оркестр учун концерт яратган даҳо санъаткордир. Унинг номи Милан, Вена Париж ва бошқа шаҳарлар томошабинлари тилидан кўп вақталар тушмаган “Напалеон” қаҳрамонлик сонатаси ижрочиси. Уни Француз қироллик Академияси якдиллик билан ўз аъзоси этиб сайланганлиги факти ҳам унинг шон-шуҳратидан далолатдир.

Немис бастакори, органисти Иоган Бах (1685-1750) ҳам мусиқа маданиятининг турли жанрларида етук асарлар яратган. Романтизмга қадар бўлган сўнгги даврларнинг деярли барчаси асосий оқимлари мусиқа услублари ютуқларни умумлаштирган. Унинг “Матфеяга эҳтирослар” ораторийси ва фортапяно учун ёзилагн “Клавирдаги темп (тез суръати)” номли ғамгин руҳдаги шоҳ мусиқа асарлари бор.

Буюк рус бастакорларидан Михаил Глинка рус классик мусиқаси асосочиси ҳисобланади. “Иван Сусанин” (1831) “Руслан ва Людмила” (1842) опералари, “Камаринская”, “Испан увертюралари”, кўплаб симфоник асарлар муаллифи ҳамдир. У рус романсининг биринчи классиги ҳисобланади. Мусогорскийнинг “Борис Годунов” мусиқали драмаси, “Сарочин ярмаркаси” операси, “Қуёшсиз”, “Мангулик” қўшиғи ва рақслари, “Болалик” ва бошқа циклли мусиқа асарлари-булар унинг ижодининг серқирралигидан далолат беради.

111

Page 112: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Шунингдек бастакор ва айни чоғда таниқли кимёгар олим А.Бородиннинг “Князь Игорь” операси ҳам машҳур санъат асарларидан ҳисобланади. П.Чайковский-бастакор, симфонист, драматург сифатида жаҳоншумул шуҳрат қозонган. Унинг “Евгений Онегин” (1878), “Мазапе” (1883) опералари,. “Уйқудаги гўзал”, “Оқ қуш кўли” балет-драматик асарлари мавжуд. Дунёга машҳур олтита симфонияси, “Манфред” симфонияси, “Ромео ва Жулетта” асарлари бастакор номини абадийликка муҳрлаган.

Римский-Корсаковдан 15 та опера, драматик асарлар кейинга авлодларга мерос бўлиб қолган. Булар -“Май кечаси”, “Садко”, “Мангу Кашей”, “Подшо қайлиғи”, “Олтин хўрозча”, “Шаҳризода” асарлари романслари, оркестр учун яратган увертюралари ва бошқалардир. Поляк бастакори Фридерек Шопен (1810-1849) ижоди ҳам ўзининг оргиналлиги, фантазияга бойлиги, мазмундорлиги, оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Унинг халқчил, ватанпарвар, романтик ижоди Польша мусиқасига жаҳоний шуҳрат келтирди. У айниқса фортапяно ўйинининг тасвирий техник имкониятларни кенгайтирди, халқ рақси шаклларини мусиқавий оҳанг билан янада бойитди. Унинг сонаталари, балладалари, этюдлари, ашулалари ўз ҳаётийлиги, жозибадорлиги билан киши ҳаваси, қизиқишини ҳамиша мафтун этиб келади.

Савол ва топшириқлар. 1. Маърифатпарварлик ғояларининг майдонга келишининг асосий

омиллари нимада? 2. Француз маърифатпарварлари илгари сурган улуғвор ғоялар қандай

мақсадларга йўналган эди? 3. Европада саноат тўнтариши қандай юз берди? 4. Техника соҳасида муҳим ихтиро, кашфиётлар қилган улуғ

кашфиётчилар номини санаб ўтинг. 5. XVIII-XIX асрларда илм-фан соҳасида шуҳрат қозонган буюк

олимлар сирасига кимларни нисбат бериш мумкин? 6. Европа меъморчилиги услублари ҳақида тушунча беринг. 7. XVIII аср ингилиз адабиётининг машҳур намояндалари сирасига

кимлар номини киритса бўлади? 8. XVIII-XIX аср француз адиби Оноре Бальзак ижоди хусусида

нималар дея оласиз? 9. XVII-XVIII асрлар Европа тасвирий санъатидаги импрессионизм ва

пост импрессионизм оқимлари ижодини сиз қандай баҳолайсиз? 10. Оммавий маданият тушунчасини таърифлаб беринг. 11. XVIII-XIX асрларда яшаб ўтган Европанинг буюк бастакорлари

ҳақида фикрларингиз.

112

Page 113: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

8-МАВЗУ. XX АСР ЖАҲОН МАДАНИЯТИ

Режа

1. XX аср фан ва техника соҳасидаги кашфиётлар, фан — техника инқилоби.

2. XX аср маданияти: адабиёт, театр, кино, тасвирий санъат, меъморчилик ва бошқа соҳалар ривожи. Фовизм, кубизм, сюрреализм услубларидаги ижод.

3. Совет даврида, жумладан, Ўзбекистонда маданий ҳаёт. Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади Альфред Нобель ҳамда Нобель мукофоти соҳиблари.

Таянч сўз ва иборалар. Илму урфон, фан-техника тараққиёти, адабиёт, санъат: бадиий

адабиёт, театр, кино, рассомчилик, цирк, меъморчилик, ҳайкалтарошлик ва бошқалар.

Асосий адабиётлар:

Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. Т.: Ўзбекистон, 1994, 71-73, 95-104 бетлар. Каримов И.А. Ўзбекистон: Миллий истиклол, сиёсат, мафкура. т.1. Т.:Ўзбекистон, 1996, 76-85 бетлар. Аҳмедова Э., Габидуллин Р. Кулътурология. Т.: Академия Художеств Узбекистана Академия худож. Узб., Т., 2001, 246-254 бетлар. Бобоев Х., Ҳамраев Т. в. б. Маданиятшунослик. Т.: Янги аср авлоди, 2001. Гульметов Э. в. б. Маданиятшунослик. Т.: Дитаф, 2000, 99-106 бетлар. Силичев Д. Н. Культурология. Ўқув қулланма. М., 1998, стр. 234-337. Народў мира., (Энциклопедия). М., 1989, стр. 16-34. Неру Ж. Танланган асарлар. Уч томлик М.: Прогресс, 1988. т-3, стр. 377-384.

Қўшимча адабиётлар:

Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. Т.: Мовароуннаҳр, 2002. Алиев А. Маънавият, қадрият ва бадиият. Т.: Академия, 2000, 29-44, 147-270 бетлар. Бегматов X. Культурология – жаҳон умуминсоний цивилизация фани. Т., 1999. Маънавият юлдузлари. Т.: Мерос, 2001, 396-405 бетлар. Ватан туйғуси. Т.: Ўзбекистон, 1996, 111-116, 356-359. бетлар Усмонов Қ., Содиқов М. Ўзбекистон тарихи. Дарслик. Т.: Шарқ, 2003, 105-121, 151-164 бетлар.

113

Page 114: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. XX асрда фан ва техника соҳсидаги кашфиётлар, фан-техника инқилоби

XX аср маданияти, унинг ривожланиши йўллари хусусида гап борар

экан, бунда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу даврда юз берган кўламли ижобий ўзгаришлар замирида турли минтақалар, мамлакатлар, элатлар ва миллатлар ижодкорлиги, уларнинг яратувчан салоҳиятининг ўзаро уйғунлашуви, мантиқан боғланиб, бир-бирларини бойитиб, тўлдириб бориши яққол кўзга ташланади.

Цивилизацион жараёнларнинг бу тарзда яқинлашуви, глобаллашуви ҳамда жадаллашуви, табиийки, кишилик маънавиятининг барча соҳаларида, хусусан илм-урфон, фан-техника, технологиялар, коммуникациялар тизими соҳаларининг тезкор ривожланишида сезиларли из қолдирди, албатта. XX аср илмий-техника тараққиётида жуда кўплаб объектив омиллар алоҳида ўрин тутади. Биринчидан, бу соҳанинг муаммолари турли мамлакатларда фаолият юритган, илмий мактаблар яратган, муҳим илмий кашфиётлар қилган даҳо алломалар, фан фидойиларининг ижодий ҳамкорлиги, саъй-ҳаракатлари туфайли ўз ечимини топганлиги шубҳасиз. Иккинчидан, ижтимоий тараққиётнинг аввал эришган даражаси, чунончи, XIX аср давомида юз берган саноат инқилоби, илм-фан соҳасидаги муҳим кашфиётлар, уларнинг самаралари алоҳида ўрин тутганлиги аниқдир. Айтайлик, буғ ва ёнилғи билан ҳаракатланадаган машиналар, электр нурлари, радио ва радио алоқаларнинг ихтиро қилиниши ва бошқа кашфиётлар — булар XX аср илму фани, техника ва технологияси олдида янги уфқлар очиб берди. XX аср илм — фани ва техника фикри, унинг салоҳиятли, тиним билмас фидойилари аввалги асрларнинг мана шу тажрибасига таяниб, янги асрнинг юксак талаблари, ҳаётий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бу борада мислсиз янгиликларни яратиб бордилар. Айниқса физика, математика, кимё, биология, тиббиёт, геология, генетика, кибернетика, техника, электроника, информатика, космогония, микробиология ва бошқа соҳаларда яратилган кашфиётлар, қонуниятлар - булар инсон ақл-заковати, билими, иқтидори ва қобилиятининг теранлиги, чегара билмаслигидан далолат беради.

XX аср илм-фани тўғрисида гап борганда, аввало, жаҳон фани юксалиши, илмий-техника инқилобининг юзага келиб, чуқурлашиб боришига жиддий улуш қушган Пьер Кюри, Жолио Кюри (Франция), Мария Кюри Складовская (Польша), А. Эйнштейн (Германия —АҚШ). Нильс Бор (Дания), Резерфорд (Англия), А.Нобель (ШВЕЦИЯ), И.Павлов, П.Вавилов, И.В.Курчатов, С.Королев, Н.В.Келдиш, (Россия) сингари жаҳоншумул олимлар номини тилга олиб ытиш жоиз бўлади. Булар жумласига XX аср фани ривожига бениҳоя катта улуш қышган В.Вернадский (биокимёвий

114

Page 115: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

радионология асосчиси), Н.Басов, В.Прохоров (квант электродинамикаси асосчилари), Н.Семёнов (Кимёвий физика асосчиси). А.Сахаров, Л.Феоктистов (атомчи олимлари), В.Леонтов (иқтисодчи олим) каби Нобел совриндорлари номларини ҳам нисбат бериш мумкин.

Уларнинг жасоратга бой ижодий меҳнатлари , изланишлари натижасида бутун ер шари қиёфасини ўзгартириш, бойитиш, одамлар турмуш тарзини такомиллаштиришга хизмат қиладиган кўплаб дунёвий кашфиётлар юзага келди. Эндиликда уларнинг самараларини кишилик ҳаётининг турли-туман соҳаларида кўриш, юксак қулай хизматидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлиб қолди.

Ҳозирги замон фанининг муҳим йўналишларини ўзида мужассам этган кўплаб илмий мактаблар вужудга келди. Улар орасида Франциялик Кюрилар мактаби алоҳида ажралиб туради . Таниқли физик Пьер Кюри ва Мария Кюри Складовскаялар XX аср бошларида радиоактивлик назариясига асос солдилар. Улар ҳамкорликда полоний, радий моддаларини очдилар, радиоактивлик нурларини тадқиқ этдилар, «радиоактивлик» атамасини фанга киритдилар. Ҳар иккала олим физика фанига қўшган ҳиссалари учун 1903 йилда энг олий мукофот — Нобель1 совриндорлари бўлдилар. Уларнинг издошлари Жолио Кюри ва Ирен Кюрилар ҳамкорликда сунъий радиоактивлик ва позитрон радиоактивликни кашф этдилар.

Машҳур немис олими А.Эйнштейн (1879—1955) фанда инқилобий ўзгариш ясаб, нисбийлик назариясига асос солди. У айни чоғда ёруғликнинг квант назарияси буйича кўплаб, фундаментал асарлар муаллифи ҳамдир. Ҳозирги замон физикасининг йирик намоёндаси Эрнест Резерфорд (1871-1937) радиоактивлик ва атом тузилиши тўғрисидаги таълимот асосчиларидандир. У XX аср бошларида машҳур альфа ва бета нурларини кашф этди ва уларнинг табиатини аниқлаб берди. 1911 йилда атомнинг планетарий модулини яратди. 1919 йилда биринчи сунъий ядро реакциясини амалга оширди. У 1921 йилдаёқ нейтроннинг мавжудлигини илмий башорат эта олди. У жаҳоннинг жуда кўплаб физиклари учун илмий мактаб саналган Квандеш лабораториясига асос солди. Бу лаборатория жаҳон физикларини ўзига жалб қилган йирик илмий марказдир. Ундан кўплаб машҳур физик олимлар етишиб чиққан.

Даниялик машҳур физик Нильс Бор (1885—1962) ҳозирги замон назарий физикаси асосчиларидан. У атом назариясини яратган. Унинг асосий асарлари — металлар назарияси, атом ядроси ва ядро реакцияси масалаларига бағишланган. Инглиз астрономи Артур Стенли (1882-1944) номи ҳам

115

1 Альфред Нобель швециялик саноатчи, ихтирочи, кимёгар былиб XIX асрнинг иккинчи яримида яшаган. Ылими олдидан ыз меросини машщур кашфиётчи олимларга мукофат =илиб беришни васият =илган.

Page 116: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

машҳурдир. Унинг фундаментал асарлари юлдузларнинг ички тузилиши ва эволюцияси назарияси, нисбийлик назарияси масалаларига бағишланган. Англиялик Физик олим Сесил Пауэлл (1903-1969) ядровий фотографик эмулсиялар методикасини яратди. У Европада ядро тадқиқотлари марказини тузиш ташаббусчиларидан бири бўлди.

Швециялик физик олим Вольфганг Паули (1900—1958) квант механикаси ва майдонининг релятив квант назарияси яратувчиларидан бўлди. Унинг асарлари кўпроқ нисбийлик назарияси, ядровий кучларнинг мезон назарияси масалаларига бағишланган. Италия физика мактаби асосчиси Энрико Ферми (1901 — 1958) ядро ва нейтрон физика асосчиларидан бири ҳисобланади. У квант статистикаси, бета парчаланиш назариясини ишлаб чиққан. У биринчи бўлиб ядро реакторини қурди ва унда занжирли ядро реакциясини амалга оширди.

Рус физика мактаби ва унинг буюк хизматлари тўғрисида ҳам алоҳида тыхталиб ытмоқлик жоиздир. Нобел совриндори Петр Капица (1894—1986) қуйи температуралар ва кучли магнит майдонлари физикаси асосчиларидан. У суюқ гелийнинг ўта тез ытказувчанлигини кашф этди. Олим ўзи яратган махсус асбоб ёрдамида ҳавонинг ёниш усулини кашф этди. Яна бир атоқли олим, Нобел совриндори Лев Ландау (1908—1968) назарий физиканинг кўплаб соҳалари: магнитизм, тез оқувчан ва тез ўтказувчан қаттиқ жисмли физика, атом ядроси, плазмаларнинг элементар заррачалари квант электрон динамикаси, астрофизика ва бошқалар бўйича фундаментал асарлар муаллифи ва кўплаб янги ғоялар ижодкоридир. Тенги йўқ олим К.Циолковский (1857—1935)нинг аэро ва ракета динамикаси, самолёт ва дирижабл назарияси соҳаларидаги кашфиётлари жаҳонга машҳурдир. У ҳақли равишда ҳозирги замон космонавтикаси отаси саналади. Унинг мактабига мансуб Сергей Королёв (1906 — 1966)нинг ракета қурилиши ва космонавтика соҳаларидаги кашфиётлари бутун дунёда эътироф топган. Ер фарзанди Юрий Гагариннинг биринчи бўлиб, космосга учиши ва бошқа кўплаб космонавтларнинг коинотга парвози, собиқ совет космонавтикасининг катта ютуқлари шу машҳур олим номи билан узвий боғлиқдир. Академик Игорь Курчатов (1903—1960) собиқ СССР давлати атом фани ва техникасининг илк асосчиларидандир. Унинг бевосита раҳбарлигида Европада биринчи ядро реактори қурилди. 1954 йилда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиладиган атом электр станцияси қурилиб ишга туширилди.

Машҳур физиолог олим Иван Павлов (1844—1936) олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимотга асос солди. У қон айланиши ва овқат ҳазм қилиш физиологияси бўйича классик асар яратди. ҳозирги замон генетика фани асосчиларидан Николай Вавилов (1887 — 1943) нинг маданий

116

Page 117: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ўсимликлар турини ўрганиш , уларнинг муҳим қонуниятларини кашф этишдаги хизматлари беқиёсдир. У ҳозирги давр селекцияси биологик асослари ва маданий ўсимликлар ҳосил бўлиши марказлари тўғрисидаги таълимотлар аосчисидир. Олим дунё кезиб жуда кўплаб экин уруғлари коллекциясини тўплади. Уларни районлаштириб экиш қоидаларини асослаб берди.

XX аср илм-фани, техникасининг яна бир муҳим ютуғи шундаки, сынгги ын йиллар давомида Осиёда хусусан, Хитой, Япония, Ҳиндистон сингари давлатларнинг илмий салоҳияти тез юксалмоқда . Масалан , Япониянинг электроника, радиотехника, информатика, робот техникаси, тиббиёт, сейсмология, кибернетика ва бошқа соҳалардаги ҳайратланарли ютуқлари «Япония мўъжизаси»нинг вужудга келишига сабаб бўлди. Хитойнинг ернинг сунъий йўлдошларини яратиш, космосда илмий тадқиқотлар олиб бориш, мураккаб микрокомпьютерларни ишлаб чиқариш борасидаги йирик муваффақиятлари таҳсинга лойиқдир. Жумладан, унинг «Галлактика» номи билан аталувчи супер компьютерлари секундига юз миллионлаб ҳажмдаги мураккаб операцияларни бажара олади. Хитой биокимё соҳасида синтетик инсулин олишга муваффақ бўлган биринчи мамлакатдир. Ҳиндистоннинг бугунда илм-фан, техника соҳасида, мураккаб компьютерларни яратиш, космонавтика, ракета техникаси соҳаларида эришган жиддий ютуқлари диққатга сазовордир. XX аср фан-техникаси хусусида сўз борганда аср мыъжизаси — самолётсозлик соҳасига ҳам тўхталиб ўтмасдан бўлмайди. Узоқ — олис масофаларни бир-бири билан боғловчи, миллионлаб одамларнинг узоғини яқин қилувчи товушдан тез учар бугунги ТУлар, ИЛлар, Антейлар, ЯКлар, ЯГУАРлар, БОИНГлар — булар, шубҳасиз, инсоният юксак ақл заковати самараларидир.

Бу ўринда яна шу нарса муҳимки, фаннинг ишлаб чиқаришнинг асосий кучи, воситасига айланиб бориши, бир томондан; инсониятнинг илғор тараққиёти учун кенг уфқлар очиб бериши, одамларнинг интеллектуал салоҳиятининг янада ўсишига катта имкониятлар яратиши баробарида, иккинчидан, бу жараён инсоният олдига кўплаб мураккаб муаммоларни ҳам кўндаланг қилиб қўяди. Хусусан, фан ютуқларидан фойдаланиб оммавий қирғин қуроллари турлари, атом, ва водород бомбаларининг яратилиши, коинот сирларини ўрганиш борасидаги турли хил ёндашувлар — булар ер юзи кишиларини ҳамон ташвишлантириб турган долзарб муаммолар булиб қолмоқда.

117

Page 118: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Яқин пайтларгача буюк давлат АҚШ билан собиқ СССР ўртасида ҳарбий қудратни ошириш, дунёга ҳукмрон бўлиш соҳасида узоқ давом этиб келган ўзаро рақобат, илм-фан ютуқларини шу соҳага хизмат қилдиришга уриниш ва унинг хуқуқ оқибатлари бунга ёрқин мисолдир. Бу нарса собиқ СССР ва унинг таркибига кирган миллий Республикалар халқларининг фан-техника инқилобидан етарли даражада фойдаланшига жиддий ғов бўлганлигини афсус билан тилга олишга тўғри келади. Жаҳон фани ва техникаси ҳамон изланишда, олға томон ҳаракатда. Ернинг устки ва остки қатламларини, дарё, кўллар, денгизлар ва океанлар қаърини, Арктика, Антрактида музликларини, осмон жисмлари, коинот сиру асрорларини чуқур ўрганиш, тадқиқ қилиш, улардан амалий хулосалар, чиқариш ҳозирги замон фанининг диққат марказида турибди. Шу билан бир қаторда тилга олганимиз илм-фан соҳасидаги мислсиз кашфиётлар ва ихтиролар давомида XX аср ырталарига келиб жаҳонда чинакам фан-техника инқилоби юз берди. Бунинг орқасида фан-техника ютуқлари инсоният ҳаётининг деярли барча жабҳаларига изчил кириб борди .

Хусусан, дунёнинг илғор мамлакатларида фан ютуқлари ва муваффақиятларини ишлаб чиқаришга фаол қулланиш асосида инсон меҳнати талаб қилинадиган кўплаб жараёнлар «ақлли» машиналар, механизмлар зимммасига ўта бошлади. Ишлаб чиқариш тармоқларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш орқали мураккаб вазифаларни бажариш, уларнинг самарадорлигини кескин оширишга эришиб борилди. Айниқса ҳарб, шунингдек, АҚШ, Япония, Жанубий Корея сингари мамлакатларда илм — фаннинг мыъжизакор ютуқлари сифатида яратилган робот техникаси, хилма —хил монипуляторлар, компьютерларнинг хизмати бу соҳада катта бўлди. Авваллари минглаб, ўн минглаб одамларнинг қўл меҳнати талаб қилинган ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлаштириш йули билан бошқарилиб, юксак сифат белгиларига эга хилма—хил маҳсулотлар, пишиқ материалларнинг тайёрланиши — булар XX асрнинг том маънода техника асри эканлигидан яққол далолатдир. Шу билан бирликда фан-техника инқилоби келтириб чиқарган кўплаб нохуш ҳолатлардан ҳам кўз юмиб бўлмаслиги аниқдир.

Чунончи, инсониятни қирғинликка маҳкум этувчи термоядро хавфи, тобора ифлосланиб, зарарланиб бораётган атроф —муҳит, қуролланиш пойгаси - булар кўп жиҳатдан илмий-техника тараққиётининг салбий йўналишларига бориб тақалади. Бу эса турли қитъалар, мамлакатлар олимлари олдига бутун инсониятга дахлдор долзарб масалалар, муаммолар ечимига биргаликда жавоб излаш вазифасини кўндаланг қилиб қыяди. Дарҳақиқат, тобора ифлосланиб бораётган экологик вазиятни соғломлаштириш, термоядро уруши хавфидан инсониятни сақлаб қолиш, атмосферанинг азон

118

Page 119: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

қатлами мувозанатини эҳтиётлаш ва шу каби ҳаётий масалалар билан изчил шуғулланиш вазифалари шулар жумласидандир. Ўз юртлари, халқларининг виждони бўлган илм-фан соҳиблари бу улкан масалаларни умуминсоният фойдасига ҳал этишга даъват этилгандирлар.

2. XX аср маданияти: адабиёт , театр, кино, тасвирий санъат ,

меъморчилик ва бошқа соҳалар ривожи

Адабиёт ҳамма замонларда бўлгани каби янги тарихий шароитларда ҳам мураккаб давр вазифалари, муаммолари билан боғлиқ ҳолда инсонлар ҳаёти, қисматини, уларнинг ички руҳий кечинмалари, орзу-армонлари ва интилишларини ёрқин бадиий буёқларда акс эттириш, типик қиёфалар тимсолини яратишда давом этди. Катта ижтимоий жараёнлар, умуминсоний муамммоларни, қадриятларни қаламга олиш, уларни тўлақонли ёритишга интилиш, илғор, тараққийпарвар сўз санъаткорлари ижодининг асосий бош мазмунига айланиб борди. Буни ыз ёрқин ижоди билан миллионлар меҳрини қозонган, адабий жараёнларнинг олдинги сафида борган асрнинг кўплаб таниқли адиблари мисолида кузатиш мумкин. Жумладан, XX аср ижодкорлари: Р.Роллан, А.Барбюс, Л.Арагон, (Франция) А.Чехов, М.Шолохов, А.Солжницин (Россия), Б.Шоу (Англия), Дж. Лондон, Э.Хемингуей (АҚШ), Г.Манн, Т.Манн (Германия), Н.ҳикмат (Туркия), П.Неруда (Чили), Ж.Амаду (Бразилия), Р.Тагор (Ҳиндистон), А.Моравия (Италия), Лу Синь, Мао Дун, Го Можо (Хитой), Ч.Айтматов (Қирғизистон), Р.Ҳамзатов (Доғистон), ва бошқалар ижоди айни мана шу руҳ билан суғорилгандир.

Анри Барбюснинг «Олов», «Софлик» романлари биринчи жаҳон урушига кескин қарши руҳда ёзилган. Ромен Ролланнинг «Халқ театри» драммаси буюк француз инқилобини улуғлашга бағишланган. Унинг «Жан Кристоф» роман-эпопеяси (10 томлик) ва «Гўзал қалб» кўп жилдли романларида чин инсонпарварлик, севги, садоқат ғоялари кенг тараннум этилган.

Машҳур Америка ёзувчиси Э.Хеменгуэй қаламига мансуб «Аёлсиз эркаклар», «Алвидо, қурол», «Бўрондан сўнг», «Чол ва денгиз» сингари асарлар инсоний қисматлар ва эхтиросларни ҳаққоний акс эттирганлиги билан умрбоқийликка дахлдордир. Яна бир Америка реалист ёзувчиси Теодор Драйзер (1971 — 1945) қаламига мансуб «Молиячи», «Титан», «Америка фожияси» сингари эпик романлар ҳам кенг кыламли ҳаётий жараёнларни чуқур ёритиб берганлиги билан ажралиб туради. Рус ёзувчиси Чеховнинг «Кучук етаклаган хоним»,

119

Page 120: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

«Олтинчи палата», «ҳилоф бандаси» ҳикоялари, «Ваня тоға», «Олчазор», пьесалари ызининг юксак савияси, ҳаққоний мазмуни билан ажралиб туради.

Чилининг оташнафас шоири Пабло Неруданинг «Қалбда Испания», «Умумий қўшиқ» эпопеяси каби асарлари ҳам бадиий сўзнинг юксак қудрати ифодасидир.

Италия адиби А.Моравиянинг «Лоқайдлар», «Римли аёл», «Чегара», «Ички ҳаёт» романлари ҳам йирик режада ёзилган ижтимоий — психологик асарлар туркумига мансубдир. Йирик француз адиби Луи Арагон адабий меросида ҳам ҳаёт оқими илгари сурган катта сиёсий, ижтимоий-маънавий масалалар ўрин тутишини кузатиш мумкин. Масалан, унинг «Реал дунё» машҳур цикл романлари, «Французларнинг мағлубияти ва улуғворлиги» номли китоблари воқеа, ҳодисаларнинг кенг қамровлиги, инсон ҳаёти, кечмиши муаммоларини чуқур фалсафий мушоҳада этиши, теран ифодолаши билан эътиборни жалб этади.

XX аср Хитой адабиёти ҳам ўзининг кўплаб серқирра ижодкорлари билан жаҳон адабий ҳаракатчилигида муносиб ырин тутади. Айниқса бунда, Луи Синь (1881-1936)нинг «Адашганлар», «ғввойи ўтлар», «Иссиқ шамол», Мао Дун (1896-1981)нинг чуқур ижтимоий моҳият касб этган асарлари алоҳида эътиборга лойиқдир. Ҳиндистоннинг машҳур гуманист адиби Робиндранат Тагор асарларида эса чин ватанпарварлик, ҳинд халқининг миллий озодлик кураши ғоялари тыла маънода акс этган. Унинг «ТОҒ», «УЙ ва дунё», «Цивилизация инқирози» романлари худди шу руҳда битилган. Ҳиндистоннинг яна бир адиби ва кино режисёри Хўжа Аҳмад Аббос яратган «Эртанги кун бизники», «Жаноб 420», «Уч денгиз оша саёҳат» киносценарийлари ва улар асосида яратилган фильмлар ўз ҳаққонийлиги, ҳаётийлиги билан бугунги авлод кишиларини ҳам ўзига мафтун этади , қалбини забт этади . Худди мана шу умуминсоний ғоялар, қарашлар руҳи XX асрнинг бошқа кўплаб атоқли намоёндалари ижодига ҳам тўла тааллуқлидир.

Энди XX аср санъати, унинг турли-туман жанрлари, йўналишлари тўғрисида тухталар эканмиз, бунда шу даврга келиб бадиий тафаккур ва санъатнинг ривожи учун беҳад кенг имкониятлар очилиб борганлиги кўзга ташланади. Аввало коммуникация воситаларининг кенгайиб бориши, радио ва телевидениенинг ҳаётга кириб келиши, кинонинг кашф этилиши ҳамда киноиндустриянинг муттасил тараққий этиши, фотографиянинг ихтиро этилиши, овоз созлагич ва овоз кучайтиргич воситаларининг яратилиб, мукаммаллашиб бориши-булар пировард оқибатда санъат ва унинг кўп сонли жанрлари ривожига чинакам янги нафас бағишлади, уларнинг кырсатув, эшиттирув ва узатув воситаларини янада кучайтириб юборди. Мазкур ўзгаришлар силсиласида театр санъати ҳам

120

Page 121: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

ривожлана борди. Бу санъат турида ўзига хос Европа, Россия, Хитой, Америка мактаблари вужудга келди. Бу соҳанинг бетакрор овоз сохиблари, ноёб истеъдодлари етишиб чиқиб жаҳон миқёсида эътироф топдилар. Жумладан, АҚШнинг «Метрополитен — опера», «Бродвей», Хитойнинг Пекин ва Шанхай мактаблари ва бошқаларнинг довруғи янада ортиб борди.

Рус театрининг фахри бўлган А.Станиславский, Немирович Данченко , Любовь Орлова, Нона Гондурева, Людмила Зикина, Галина Уланова, Мая Плесецкая, София Ротару, Миланнинг «Ла —Скала» театри юлдузлари — Мария Колас, Монсеррит Кабалье, София Лорен ва бошқаларнинг ижрочилик маҳорати хақли равишда театр санъатининг буюк ютутқлари бўлиб қолди. АҚШнинг театр ҳаётида XX аср 40-50 йилларида фақат Нью-Йоркнинг Бродвейи бу соҳанинг асосий маркази бўлган бўлса, 60-70 йилларга келиб унинг географияси кенгайиб, Миннеполсда «Гатри-театр», Хюстонда «Эллей-театри», Сан -Францискода «Америка консерватория театри» фаолият кырсата бошлади. Шунингдек, Америка театри жанрининг ўзига хос кыриниши бўлган мюзикюлл ҳаётга фаол кириб борди. 1959 йилдан ыз фаолиятини бошлаган Хитой балет мактаби ҳам қисқа муддат ичида жиддий мувафаққиятларга эришди . Унда жаҳон классикасининг шоҳ асарлари— «Оқ қуш кўли», «Богчасарой фонтани», «Денгиз қароқчиси», «Жизел» балетлари юксак маҳорат билан ўйналиб келинмоқда. Театр ва мусиқа санъати равнақига жиддий ҳисса қўшган машҳур бастакорлар номини тилга олар эканмиз, бунда Сергей Рахманинов (1873 — 1943), Сергей Прокофьев (1890—1953), Дмитрий Шостакевич (1906-1975), Арам Хачатурян(1903-1978), Юрий Свиридов (1915). У.Гаджебиков (1885—1948), Кара Караев ва бошқалар ижоди алоҳида ўрин тутади. С.Рахманиновнинг учинчи симфонияси, «Марҳумлар ороли» мусиқали поэмаси, С.Прокофьевнинг «Уруш ва тинчлик», «Ромео ва Жулетта» мусиқали асарлари, шунингдек, Шостакевич ижодига мансуб «Катерина Измайлова» операси, 15—симфонияси, шунигдек Хачатуряннинг «Спартак», «Гаяне» балетлари, учинчи симфонияси, Ю.Свиридовнинг «Чақмоқлар» мусиқали драмаси, «Сергей Есенин хотираси» вокал симфоник поэмаси, Гаджибеков яратган «Кўр ўгли», «Лайли ва Мажнун», опералари, Кара Караевнинг «Ватан» операси, «Етти гўзал» балетлари — булар мохиятан чуқур инсоний туйғуларни, ҳис-ҳаяжонларни реалистик руҳда тасвирлаб берганлиги билан мангуликка дахлдор асарлардир.

Санъат жанрлари хақида гап борганда цирк санъати ва унинг ызига хос муҳим хусусиятларига алоҳида урғу бериб ўтмасдан бўлмайди. Айниқса бунда Россия ва Хитой мактаблари, уларнинг салмоқли ютутқлари тўғрисида фикр юритиш лозим бўлади. Хусусан, Россия цирк тарихи ва унинг тараққиётида Дуровлар ва Киолар сулоласи хизмати каттадир. Анатолий Дуров (1863—

121

Page 122: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1934) асос солган сулола бутун аср давомида турли—туман жониворларни, шу жумладан, йиртқич хайвонларни қўлга ўргатиб, улар иштирокида муттасил қизиқарли машқларни бажариб келаётганлиги таҳсинга сазовордир. Эмиль Кио (1894—1955) асос солган сулола эса иллюзион цирк кўрсатувлари бобида фавқулодда топқирлиги ва ижодкорлиги билан дунё миқёсида шуҳрат қозонган.

Хитой циркининг муҳим таркибий қисми — акробатик группалар фаолияти айниқса ривож топган. Сўнгги 30 йиллар давомида 100 дан ортиқ мамлакатларда Хитой акробатлари ўз юксак маҳорати билан миллионлаб томошабинлар меҳрини қозонган.

XX асрнинг машҳур саҳна усталари тўғрисида гап борганда ыз санъати сеҳри ва жозибаси билан инсонлар қалби — дилини жо этиб, уларнинг мехрини қозонган Галина Уланова, Мая Плесецкая, Малика Собирова сингари балериналар, Мария Коллас, София Лоррен, Монсарит Кобалье, Людмила Зикина сингари истеъдод соҳиблари номларини алоҳида тилга олиб ўтмоқлик жоиз бўлади. ХХ асрнинг инсоният ҳаёти учун келтирган катта ютуқларидан бири бу кино санъатининг янгидан вужудга келиб, юксак сари парвоз этганлигидир. Умуман ўтган асрнинг XX йилларига келиб одамзоднинг афсонавий кино оламига рўбару келиши, ундан баҳра олиб, ўз маънавий — руҳий ҳаётини бойитиб бориши том маънода катта тарихий воқеа бўлган. Кино ўзининг устувор мавқеини ҳамон сақлаган ҳолда одамларга олам—олам шавқу — завқ бахш этиб келмоқда. Жаҳон киноси юлдузларидан Чарли Чапли ёки Ҳиндистон кино юлдузлари: Раж Капур, Фотима Рашид (Наргиз), Хамма Малини, Дхамендра; рус кино усталари: Л.Орлова, Ю.Никулин, О.Табаков, В.Тихонов; Италиялик Андреоно Чалентано, Франциялик Жан Поль Бельмондо, Пьер Ришар, Америкалик Жойс Николе, Арнольд Шварцниггер, Элизабет Тайлор, Джулио Робертс, туркиялик Туркон Шорай ва шу сингари кино юлдузларини ким ҳам билмайди. Масалан, Ч.Чаплининг гуманизм ва антифашизм йўналишларида яратилган кинокомедияларида ўйнаган бетакрор роллари («Олтин васвасаси», «Янги замонлар», «Катта шаҳар чироқлари», «Буюк диктатор») унинг номини бутун дунёга танитди. Рус кино асосчиларидан С.М.Эйзенштейннинг «Брононосец Потемкин» киноэпопеяси, «Александр Невский», «Иван Грозний» фильмлари ўзининг реаллиги, инсоний қисматларни ҳаққоний акс эттирганлиги билан жаҳон киноси олтин фондидан муносиб ўрин олган. Шунингдек, Ҳинд киноси устаси Раж Капур ижодига мансуб «Дайди», «Жаноб-420», «Менинг исмим масхарабоз», «Бобби» сингари кинофильмлар ҳам аллақачон жаҳон киноси классикасига айланиб кетган. Кино саньати ўзининг жозибадор рангин

122

Page 123: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

тасвири, ҳаётбахш гуманистик ғоялари тараннуми билан бугун ҳам инсониятга, унинг маьнавий оламини бойитишга хизмат қилмоқда.

XX аср тасвирий саньати тўғрисида гап борганда машҳур француз рассоми Пабло Пикассо( 1871 —1973), Испан рассоми Сальвадор Дали (1896—1904) ижоддари ҳар жиҳатдан эьтиборга арзирлидир. Жумладан, Пикассо ижодида одамлар ҳаётининг турли кўринишлари ҳаққоний ифодаланганлиги билан ажралиб туради. Унинг асарлари — полотноларининг кўпчилиги катта ижтимоий маьно, моҳият касб этади. Бунга мисол тариқасида «Генетика» (1937), «Дунё кабутари» (1947) асарларини келтириб ўтиш мумкин. У график, ҳайкалтарош сифатида ҳам машҳурдир. Худди шунингдек, Сальвадор Дали ижодида ҳам XX аср ҳаётининг кўплаб долзарб муаммолари у ёки бу даражада ўз ечимини топгандай кўринади. Хусусан; рассомнинг «Урушнинг қиёфаси», «Ядро қисмати», «Гитлернинг мўлжали» каби машҳур полотнолари бу жиҳатдан характерлидир. Унинг «Зирофа» сурати ҳам реаллиги, ғоятда ажабтовурлиги билан томошабин диққатини жалб қилади. Бу ҳам тасвирий саньатнинг катта жозиба кучидан далолатлир.

Аср меъморчилиги намуналарини кўздан кечирар эканмиз, бу соҳада юз берган ўзига хос муҳим устивор жиҳатларни, янгиликларни илғаш мумкин бўлади. Воқе бўлган илмий техника инқилоби, янгидан топилган ёхуд кимёвий синтез ва реакциялар йули билан ҳосил қилинган табиий ва суньий маъданлар, моддаларнинг саноат ва қурилишда кенг қўлланилиши, шубҳасиз архитектура ва меъморчиликнинг сифат жиҳатдан янги босқичларга кўтариш имконини яратди . Иншоотлар қурилишида темир-бетон конструкциялардан, органик ва рангли яхлит ойналардан кенг фойдаланиш салобатли, осмонўпар биноларнинг кўплаб бунёд этилишига олиб келди. Нью-Йорк шаҳридаги БМТ биноси, Жаҳон савдо маркази, Москвадаги собиқ ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши биноси ва шунингдек, Брюссель, Лондон, Пекин, Шанхай, Токио, Сингапур сингари дунёнинг йирик шаҳарларида салобат тўкиб турган баланд, кўркам ойнабанд бинолар, бунинг ёрқин мисолидир. Янгича дизайнда ишланган ва барпо қилинган қанча-қанчалаб замонавий спорт иншоотлари, маданий-маиший масканлар, саньат кошоналари, яхлит темир бетон кўприклар-булар барчаси ҳозирги замон меьморчилигининг шубҳасиз, ажойиб ютуғидир.

Жаҳон шаҳарсозлигининг юксак намуналарини мустақиллик йилларида қад ростлаган юртимиз қиёфасида, гўзал Тошкентимиз тимсолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.

123

Page 124: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

3. Фовизм, кубизм, сюреализм услубларидаги ижод Янги XX аср бошларидан эътиборан санъат ижодкорлари орасида

турли хил янги йўналишлар пайдо бўлдики, булар ўз ижодида ўзига хос мазмун, қарашлар ва ғояларни ифодалай бошлади. Шу тариқа, аср бошларида «модернизм» яъни «янги санъат», «бадиий авангард» номлари билан аталган бадиий йўналишлар юзага кела борди. Америкалик мутахассис Ортеганинг фикрича, янги санъат ижодкорлари бу санъатнинг ноанъанавийлиги, нооммавийлигини кўпроқ кўрсатишга интилдилар . Бунда ифодалашнинг янги шакллари , услубларини излаш авангард усталари ижодининг онгли мақсади бўлиб қолди. Улар аслида эркин ижод тарафдори эдилар. Дарвоқе, XIX аср охири ва XX аср бошларида янги бадиий услуб - архитектура, дизайн, амалий санъат билан боғлиқ ҳолда модерн (янгилик маъносида) оқими вужудга келди. Авангарднинг дастлабки оқими фовизм1 номини олди. У 1905 йилда Париждаги бадиий кўргазмада илк бор тилга олинди ва намойиш этилди. Фовизмнинг асосий характерли хусусияти, булар реал нарсалар, предметларнинг рангидан, тусидан мутлақо қатъи назар ёрқин ранг бўёқларнинг бирикувидан фойдаланиш ва айни чоғда реал объектлар нисбати ва шаклларининг кескин бузилишидир. Шундай бадиий усуллар воситаси билан расмлар яратиш орқали уларда реал нарсалар, объектларни тасвирлаш эмас, балки ўзининг ўта ғайритабиийлиги, ёрқинлиги, ҳашамдорлиги билан алоҳида ҳис-ҳаяжонли кайфият ҳосил қилишдан иборат. Бу оқим намояндаларидан бири Матисснинг таъкидлашича , «Санъатнинг мақсади — картинада реалликни тўғри ёритишга эътиборни қаратишдан кўра кўпроқ ёрқин буёқларни қўшиш орқали кўпроқ одамларга қувонч бахш этишдир».

ХХ аср бошида вужудга келган бадиий авангарднинг яна бир йуналиши - Экспрессионизмдир. У экспрессия сўзидан олинган бўлиб, таъсирчанлик, ҳаяжонлилик маъносини билдиради. Бу йўналиш санъаткорларни қуршаб олган воқелик хусусида ўз ҳиссиётлари, фикрларини ифодалашдир. Экспрессионизмнинг муҳим ажралиб турувчи хусусияти - бадиий усулларнинг муайян тизимида фаолият юритиш эмас, балки ҳозирги дунёдаги инсон аҳволини мумкин қадар ҳаёжонли, драматик кўринишларда тасвирлашдан иборатдир. Уларнинг фикрича, ҳозирги ижтимоий тизимлар моҳиятан инсонга зиддир. Ижтимоий тизим, давлат, иқтисодиёт, социал институтлар ўз қонунлари билан яшайди. Уларда инсон индивидига ғамхурлик қилишга имконият йўқ. Улар ижодиёти учун офат келтирувчи ижтимоий

1 Французча — ёввойи маъносида. У санъат йўналишида янги оқим бўлиб , предмет , нарсаларни ажабтовур , ёрқин кўринишда акс эттиришни ифодалайди. Унинг учун шаклу мазмуннинг бирлиги, мутаносиблиги қадар муҳим эмас.

124

Page 125: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

фожиалар, фалокат манбаи – жаҳон урушлари, тоталитар режимлар, экологик офатларни ҳис этиш кўпроқ хосдир. Бу оқим даставвал Германияда тарқалди.

XX асрнинг 10-20 йилларида авагард оқимлари Россияда ҳам илдиз ота борди. С.Н.Гончарева, П.Кончаловский, К.Корвин ва бошқалар ижодида абстракционизм, мавҳумийлик, яъни реал воқелик шаклларини тасвирлашдан воз кечиш қарашлари кўпроқ ўрин олди. Шу оқим вакили В.Кандинский фикрича, абстракт санъат - бу руҳий санъатдир. Бинобарин, у аввало инсон руҳий оламини ифодали акс эттиришга йўналган.

Авангард йўналишининг яна бир тури бу сюрреализмлир. У французча термин бўлиб, юксак реализм маъносидадир. У XX асрнинг 20-йилларида Францияда шаклланди. Бу оқим рассомчилик, ҳайкалтарошлик, театр, кино соҳаларида кўпроқ ўрин олди. Айниқса, бу ўринда француз рассоми Сальвадор Дали (1904) ва бошқаларнинг ижоди диққатга сазовордир. Жумладан, Пикассо ижодида одамлар ҳаётининг турли жиҳатлари ҳаққоний ифодаланганлигини кузатиш мумкин. Рассомнинг «Шарқ қизи» ( 1 9 0 5 ) асари бунинг яққол исботидир . Сюрреализм тарафдорлари ижодида асл манзара, борлиқ ҳолатни ўзига кўпроқ мос талқинда акс эттиришга мойиллик устивордир. Сюррализм оқими асосчиларидан А.Бретонникнинг таъкидлашича, санъаткор уз ижодида руҳ эркинлигини амалга ошириш сари доимий интилиши керак бўлади. Негаки, санъаткор эркинлигига ҳар хил андозалар ва бадий шарт - талаблар ҳалақит беради. Бунинг маъноси шуки, сюрреализм тарафдорлари ижодкорнинг чекланмаган эркинлигини ҳар нарсадан устун қуядилар.

Санъатнинг муҳим оқими сифатида XX асрнинг биринчи чорагида вужудга келган яна бир янги оқим - бу кубизмдир. Бу оқим реализмга қарама-қарши улароқ борлиқни кўпроқ геометрик чизиқли шаклларда тасвирлашга интилади. Бу оқим яратилишига катта таъсир кўрсатган Пикассо ижодининг муҳим жиҳатлари бунга яққол мисол бўла олади.

XX аср 70-йилларида яна бир оқим - постмодернизм вужудга келди. У модернизмдан кейинги маънони билдиради. Бунда санъаткорлар одатда оммавий жанрларга, масалан, детектив, комедия, мелодраммаларга мурожаат қилиш , улар воситасида оммани қизиқтирган , уларнинг диққат- эътиборини тортган сюжет-мазмундан фойдаланишга ҳаракат этадилар. Айниқса бу ўринда экран, кино, театр имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш алоҳида ўрин тутади. Постмодерн санатига оид асарларда асосий эътибор бевосита санъатнинг ўзига қаратилади.

125

Page 126: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Хусусан санъатда инсон ўз эркинлиги, ўз ижодий бетакрорлиги, ўз маънавиятини тўла маънода намоён эта оладиган бўлиши керак. Шу маънода санъат нафақат ўз ижодкоринигина эмас, балки шу билан бирга санъатнинг барча мухлисларини ҳам улуғлайди. Постмодернизмда, унинг тарафдорлари фикрича, санъат ўзига қайтади. Шу маънода санъатнинг мафтункор қудрати ва унинг ҳаётбахш тасвири ўзини тўла намоён этиб, одамларга қувонч ва шодлик бахш эта олади.

3. Совет даврида, жумладан, Ўзбекистонда маданий ҳаёт

ХХ аср совет даври маданиятига назар ташлар эканмиз, бунда

советларнинг социализм ва коммунизм қуришга мўлжалланган, узоққа қаратилган кенг қамровли фаолиятида маданий қурилиш масалалари ҳам муҳим ўрин тутганлиги шубҳасиз. Негаки, янги коммунистик жамият яратишдек «улуғвор мақсад»га эришишда бу соҳанинг барча ўткир, долзарб вазифаларини ҳал этиш алоҳида аҳамият касб этарди. Шу боисдан ҳам социализм таълим тизимини яратиш, илм-фанни ўстириш, адабиёт ва санъатни ривожлантириш, кўп сонли зиёли, билимдон кадрларни тарбиялаб, вояга етказиш совет мутасаддилари олдида турган шундай муҳим вазифалар сирасига кирарди. Улар комфирқа таълимоти ва дастуруламал кўрсатмаларидан келиб чиқиб, бу вазифалару масалаларни амалга оширишга киришар эканлар, бунда ижтимоий ҳаётнинг барча жараёнларида коммунистик ғоялар, таъсири ва босимини бутун чоралар билан кучайтиришга асосий эьтиборини қаратдилар. Бу эса охир-оқибатда советлар юритган маданий сиёсатнинг бутун бориши, мазмун, мундарижасига, ижодкор зиёлилар, миллий кадрларнинг ҳаёти ва қисматига ўзининг салбий таъсири, хунук асоратларини ўтказмай қолмади, албатта. Бунинг ёрқин ифодаси ҳукмрон марказ тасарруфига бутунлай тушиб, унга тобе бўлиб қолган Ўзбекистан ва унинг жабрдийда халқи тимсолида тўла намоён бўлди. Юзадан қараганда советлар ва уларнинг кўп сонли мутасаддилари ғоятда устамонлик ва риёкорлик билан сиёсат юритиб , аввал бошда Ўзбекистонда маданий қурилишга алоҳида урғу бериб, халқ таълими, жумладан, олий таълимни ривожлантириш, илму урфонни равнақ топтириш, бу жабҳаларга маҳаллий халқ фарзандларини кўпроқ жалб этиш, кўплаб маданий муасасаларни барпо қилишга рағбат кўрсатгандай бўлдилар. Бу билан улар маҳаллий халқлар ишончини қозониш, уларни социалистик қурилишга фаол сафарбар этишга эришмоқни ният қилган эдилар. Шу мақсадларда 20-30 йиллар давомида республика ҳудудида кўплаб таълим масканлари, олий ўқув юртлари, илм-фан ўчоқлари, маданият, санъат кошоналари бунёд топди. Улар орқали минг-минглаб юрт фуқаролари, аввало, ёш авлод

126

Page 127: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

намояндалари етук илмли, билимли кадрлар бўлиб етишиб бордилар. Зиёли кадрларнинг янги авлоди шаклланди. Бу эса республиканинг илмий, маънавий салоҳятининг ўсишига муҳим туртки бўлиб хизмат қилди. Шу ўринда ХХ аср 30- йилларидаёқ илм —фан соҳасида шухрат қозонган Қори-Ниёзий, А.Авлоний, А.Саъдий, П.Солиев, Я.ҳуломов, Ҳ.Абдуллаев ёхуд адабиётимиз ва саньатимиз ифтихорлари сифатида танилган Ҳамза, С.Айний, А.Қодирий, А.Фитрат, А.Чўлпон, У.Носир, Ойбек, ҳ.ҳулом, М.Уйғур, Э.Бобожонов, А.Ҳидоятов, А.Бакировг Х.Носирова, С.Эшонтўраева, М.Турғунбоева, Тамарахоним номларини алоҳида тилга олиб ўтиш жоиздир. Бу даврда яратилган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён», «Кеча ва кундуз», «Қутлуғ қон», «Сароб», «Қуллар» романлари, истеъдодли шоирларимиз шеърияти дурдоналари, шунингдек, «Фарход ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Гулсара», «Бурон» сингари санъат асарлари ёки «Асал», «Қасам», «Равот қашқирлари», «Азамат» номли илк кинофилмлар - булар ўзбек адабий-маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлган эди. Бироқ бу жараён узоқ давом этолмади. Тез орада советлар мамлакатида авж олиб кетган сталинча қатағонлик мавсуми юртнинг кўплаб истедод соҳиблари ҳаёти ва қисматига ўз асоратли таъсирини ўтказмай қолмади. Бунинг натижасида илмий салоҳияти, ижоди барқ урган не-не ватанпарвар зиёлиларимиз ҳукмрон тузум босимига учраб, асоссиз тўҳмату бўхтонлар билан айбланиб ёмон отлиқ қилиндилар, қатоғонликка дучор этилдилар. Миллатимиз фахри саналган А.Қодирий, А.Фитрат, А.Чўлпон, У.Носир, Элбек, М.Боту, О.Ҳошим, ҳ.Юнус, Мунаввар Қори, П.Солиев сингари кўплаб фавқулодда истеъдод соҳиблари баттол тузум қурбонлари бўлдилар.

Ҳар ўн-ўн беш йил ичида миллий зиёлиларни «ягоналаб» туриш, улар фаолияти, ижодини элак-элак қилиш, қийин-қистовга олиш амалиёти совет мафкурачилари, мутасаддилари учун одатий тусга айланиб борди. Буни ўтган асрнинг 50-йилларида бир гуруҳ сара ижодкор зиёлилар устидан атайин уюштирилган мафкура босими ва унинг оқибатлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Сталинча қатағонликнинг бу янги тулқини ҳам не-не забардаст зиёлиларимиз (Ойбек, Шайхзода, М.Исмоилий, С.Аҳмад, Шукрулло в.б.) шаънини таҳқирлаб, уларни не бало- кулфатларга мубтало этганлиги аниқдир.

Кези келганда шуни айтиш жоизки, илму маърифат, адабиёт ва санъатга ошуфталик бизга улуғ боболаримиз қон томирларидан ўтиб, азалий қадрият бўлиб келганлигидан, урушдан кейинги ўн йилликлар давомида ҳам республикамизнинг маънавий- маданий ҳаёти нисбатан сезиларли маромда кечди. Жумладан, коммунистик мафкура таъсири ва тазйиқига қарамай халқ таълими тизими муайян мураккабликлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб борди. 50-йилларда бу тизимда бир қатор ислоҳий ўзгаришлар қилинди.

127

Page 128: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Умумий ўрта таълимга ўтила бошланди. 1965-1958 йилларда халқ таълимида 5,7 млн нафар ёшлар таълим олди. Шунингдек, олий ўқув юртлари сони ҳам ўсиб борди. 1960 йилларда улар сони 42 тага етди ва халқ хўжалиги тармоқари учун кўплаб юқори малакали кадрлар тайёрлаб берди. Ўрта махсус таълим муассасалари сони 1985 йилда 249 тани ташкил қилди. Улар орқали 1965-1985 йилларда 1 млн. 135 минг нафар кадрлар тайёрланди.

Республика илм-фани ҳам аста секин ривожланиб борди. 1958 йилда Тошкентда биринчи атом реактори қурилиб ишга гуширилди . Ўзбек олимларининг қуёш нурларидан фойдаланиш бобида яратган ноёб кашфиётлари жаҳонда эътироф топди. Геолог олимларимиз топган нефть, газ, вольфрам, симоб, қурғошин каби қимматли маъдан конлари - бу геология-минералогия фанининг улкан ютуқлари бўлди.

Ўзбек олимларининг қишлоқ хўжалиги, кимё, тиббиёт, микробиология, кибернетика, электроника, сейсмология сингари фанлар ривожи борасидаги кашфиётлари жаҳон илмий жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлди. Республикада ўз илмий мактабини яратган Т.Н.Қори-Ниёзий, Ҳ.Абдуллаев, О.Акрамхўжаев, И.Ҳамрабоев, ғ.Тўрақулов, В.Қобулов, Ҳ.Усмонов, Ж.Саидов, М.Ўразбоев, Ҳ.Раҳматулин, С.Мираҳмедов, Я.ҳуломов, И.Мўминов каби машҳур олимлар етишиб чиқди. Ўзбек адабиёти ва санъати ҳам уларнинг турли жанрларида фаолият кўрсатган адиблар, шоирлар, санъаткорлар ижодида анча сезиларли ютуқлар, ижобий ўзгаришлар юз берганлиги шубҳасиз. Бунда таниқли адиблар М.Ойбек, ҳ.ҳулом, А.Қаҳҳор, М.Шайхзода, Уйғун, П.Қодиров, Э.Воҳидов, А.Орипов, О.Матчон, Б.Бойқобилов, Ҳ.Худойбердиева, О.Хожиева ва бошқаларнинг моҳиятан халқчил, реалистик руҳда ёзилган асарлари алоҳида кўзга ташланиб туради. Булар жумласига Ойбекнинг «Олтин водийдан шабодалар», А.Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироқлари», М.Шайхзоданинг «Тошкентнома», С.Аҳмаднинг «Уфқ», Р.Файзийнинг «Ҳазрати инсон», А.Мухторнинг «Давр менинг тақдиримда», О.ғқубовнинг «Диёнат» сингари асарларини нисбат бериш мумкин.

Ўзбек тасвирий санъати намояндалари - У.Тансиқбоев, Ч.Ахмаров, М.Набиев, Р.Усмонов, А.Абдуллаев, Л.Абдуллаев, В.Кайдалов ва бошқалар муй қаламига мансуб асарлар ўзининг ҳаққонийлиги, реалистик тасвири билан ажралиб туради.

Ўзбек цирки довруғини оламга таратишда Тошкенбоевлар, Зариповлар, Хўжаевлар сулоласи вакилларининг катта хизмати ва маҳорати алоҳидадир.

Советларнинг ҳар қандай мафкуравий тазйиқига қарамай ўзбек мусиқа маданияти ўзига йўл топиб, ривожланишда давом этди. Юрт санъаткорлари миллий мумтоз мусиқа санъатини ривожлантиришга, қўшиқчилик, рақс ва бошқа жанрлар фаолиятини яхшилашга бутун чоралар билан ҳаракат этдилар.

128

Page 129: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Ўзбек театри санъатида Ш.Бурҳонов, О.Хўжаев, Р.Ҳамроев, С.Хўжаев, З.Муҳаммаджонов, ғ.Аҳмедов, С.Қобулова, Г.Измайлова, Л.Саримсоқова, Б.Қориева, бастакорлик санъатида Ю.Ражабий, Т.Жалилов, М.Ашрафий, И.Икромов, С.Калонов, Т.Содиқов, М.Бурҳонов, К.Отаниёзов, ҳ.Тошматов миллий қўшиқчилик санъатида Ж.Султонов, М.Узоқов, В.Фаёзов, М.Аҳмедов, Т.Қодиров, К.Раҳимов, Ф.Умаров, О.Хотамов, Б.Давидова, Х.Охунова, Н.Аҳмедова, Н.Юсупова, М.Йўлчиева, М.Дадабоева, М.Раззоқова сингариларнинг бетакрор ижоди айрича аҳамият касб этади. Уларнинг чинакам халқ руҳи, унинг орзу, армонлари, дил эҳтиёжлари билан уйғунлашиб кетган ижоди билан яқиндан танишар эканмиз, халқ даҳосининг қудратига, яна бир бор тан берамиз. Бу даврда яратилган «Сен етим эмассан», «Маҳаллада дув-дув гап», «Мафтунингман», «Ўтган кунлар» сингари кинофильмларда катта ижтимоий-ҳаётий воқеалар кенг режада, чуқур реалистик асосда, ёрқин бадиий тасвирларда ёритиб берилганлиги алоҳида эътиборга моликдир. Бироқ шуни таассуф билан таъкидлаш жоизки, халқимизнинг советлар даври маданияти, унинг турли соҳалари атайин доимий равишда ҳукмрон тузум босимига учраб келди. Табиийки, бу нарса маданий-маънавий ҳаётга ўз асоратини ўтказмасдан қолмади. Хусусан, халқ таълимининг мазмун-мундарижасини кўздан кечирарканмиз, унда коммунистик мафкура таъсири яққол акс этиб туради. Чунончи, бутун СССР мамлакати ўқувчилари учун зарур бўлган ҳамма ўқув дастурлари, дарслигу қўлланмалар ва бошқа ўқув жиҳозларининг фақат Москвада тайёрланиб, у ердан юборилиши фактининг ўзи ҳам бунга ишончли далилдир. Бунда, минг афсуски, миллий ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, миллийлик жиҳатлари, минталитети мутлақо инобатга олинмасди. Бу ҳол олий таълим соҳасига ҳам бирдек хос эди. Шу билан бирликда кадрлар тайёрлашда сон жиҳатдан қувулиб, унинг сифатига етарли эътибор берилмасди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, кўпчилик ҳақиқий билим олиш учун эмас, балки амал-тақал қилиб дипломли бўлиб олиш илинжида олий ўқув юртларига кирарди. Бунинг устига ўқув режалари ва дастурларини бот-бот ўзгартирилиши амалиёти ҳам бу тизимнинг барқарорлашувидан кўра кўпроқ бекарорлашиб боришига сабаб бўлганди. Советлар даврида кечган республика илм-фани, унинг кўп сонли ходимлари фаолиятида ҳам мавжуд тузум босими катта бўлган. Бунинг орқасида олимларнинг кўп йиллик изланишлари самараси бўлган қанчалаб муҳим кашфиётлар, ихтирорлар Москва назарига тушмай, унинг маъқуллашини кутиб бир четда қолиб кета берган. Сўнгра юртимизда ўз илмий мактабини яратган кўплаб таниқли илм соҳиблари собиқ илм маркази – СССР ФАси томонидан эътироф топмай, унинг таркибига олинмай келинганлиги ҳам советлар юритган шовинистик, мумтоз сиёсатнинг реал ифодасидир.

Республика ижод аҳли ҳам доимий равишда ҳукмрон тузум сиёсати ва мафкураси талаби ва йўл–йўриқларини бажаришга мажбур этилиб келинди. Бу эса совет даврида яратилган асарларда қандай ғоялар, қарашлар ўрин олган эди, деган савол жавобини осонлаштиради, албатта. Чунончи, Советлар 129

Page 130: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

даврида катта маблағлар ҳамда не-не истеъдодли ҳайкалтарошлар меҳнати, маҳорати эвазига қад ростлаган сон- саноқсиз маҳобатли ҳайкалларнинг мутлоқ кўпчилиги «инқилоб доҳийлари» — Ленин, Сталин, қолаверса уларнинг яқин сафдошлари сиймосини акс эттиришга бағишланганлиги бутун ҳеч кимга сир эмасдир.

Шунингдек, кўпчилик адибу шоирлар синфийлик, партиявийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб мавжуд совет воқелигини , унинг «беқиёс афзалликлари»ниг инсонларга яратиб берган имкониятларини улуғлаш, мақташга мажбур булганлар. Бироқ, Э.Воҳидов, А.Ориповг П.Қодиров, С.Кароматов сингари анчагина довюрак ижодкорлар ҳам бўлганки, улар фуқаролик позицияларида собит туриб, ўз виждони, диёнатига, хиёнат қилмай ҳақиқат сўзларини барала айта олганлар. Тузум зулмкорлари ўзбек халқининг маънавий ҳаётини қанчалик алғов –далғов қилишга уринмасин, унинг не-не азалий миллий- маънавий қадриятларини завол топтиришга енг шимармасинлар, бироқ улар бу қабиҳ мақсад-муддаоларига эриша олмадилар. Ўз улуғ аждодлари сарчашмаларидан ҳамиша узилмай, улардан баҳра олиб, илиги тўқ ҳолда яшаб келган халқимиз ўзлигини, асл қиёфасини сақаб қола олди. Шу нарса, шу муқаддас туйғу унинг юрт истиқлоли сари қатьий ҳаракатланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

130

Page 131: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Савол ва топшириқлар

1. XX аср илму фанининг тезкор ривожини таъминлаган муҳим омилларга сиз нималарни нисбат берасиз?

2. XX асрнинг энг машҳур олимларидан кимларни биринчи навбатда тилга олса бўлади?

3. XX асрнинг номдор адиблари сирасига кимларнинг номларини киритиш мумкин?

4. XX аср санъатининг муҳим турлари ва жанрларини тасвирлаб беринг.

5. Жаҳоннинг машҳур театр артистларидан кимларни алоҳида тилга олса бўлади?

6. Асрнинг таниқли бастакорлари ҳақида сўзлаб беринг. 7. Жаҳоннинг машҳур кино юлдузлари ҳақида

фикрларингиз ? 8. Фовизм ва кубизм каби оқимлар уртасидаги фарқлар

нималардан иборат? 9. Сюрреализм оқимининг ўзига хос жиҳатлари нимада? 10. Советлар даврида Ўзбекистонда таълим тизимининг

шаклланиш ва ривожланиш жараёни қай тарзда кечди? 11. Ўзбек илм-фани арбобларидан кимларнинг номларини

алоҳида ажратиб кўрсатса бўлади? 12. Ўзбекистонда кечган адабий — маданий жараён

тўғрисидаги фикрларингиз ? 13. Қатағонликка дучор этилган адиблар номини санаб ўтинг. 14. Ўзбек миллий зиёлилари нима учун советларнинг

тазйиқи ва босимига дучор этилиб келинди.? 15. Комфирқа ва Марказ халқимиз маънавий ҳаётини нима

учун доимий суратда таҳқирлаб келди?

131

Page 132: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

9-МАВЗУ. МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ ВА МАДАНИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ

Режа

1. Миллий истиқлол даврида маънавий мерос, миллий ва диний

қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши. 2. Мустақиллик йилларида таълим, адабиёт, меъморчилик, амалий санъат ва

кино равнақи. 3. Театр, цирк, мусиқа ва қўшиқчилик санъати, музей ва спорт тараққиёти.

Мустақил ўрганиш учун тавсия этилади Ўзбекистон санъати (1991-2003 йиллар).

Таянч сўз ва иборалар Маънавий мерос. Миллий қадриятлар. Диний қадриятлар. Таълим.

Бадиий адабиёт. Меъморчилик. Амалий санъат. Кино. Театр. Цирк. Мусиқа. Қўшиқчилик санъати. Музей. Спорт.

Асосий адабиётлар

И.А.Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Асарлар. т.1. –Т.: Ўзбекистон, 1996, 76-85 бетлар. И.А.Каримов. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Асарлар. т.2. –Т.: Ўзбекистон, 1996. Э.Аҳмедова, Р.Габидулин. Культурология. –Т., 2001. Мустақиллик. Илмий-оммабоп луғат. –Т., 1998. Ўзбекистон санъати (1991-2001 йиллар). –Т.: Шарқ, 2001.

Қўшимча адабиётлар

А.Алиев. Маънавият, қадрият ва бадиият. –Т.: Академия, 2000. А.Иброҳимов в. б. Ватан туйғуси. –Т.: Ўзбекистон, 1996. Э.Гулметов в. б. Маданиятшунослик. Маърузалар матни. –Т., 2000, 160-178 бетлар.

132

Page 133: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

1. Миллий истиқлол даврида маънавий мерос, миллий ва диний

қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши Жамият маънавияти мамлакат тараққиётининг муҳим шарти ва

кафолатидир. Шу нарса ҳақиқатки, бирон-бир мамлакат ўз маънавий имкониятларига таянмай, одамлар онги, тафаккурида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай, халқнинг миллий руҳини уйғотмай туриб, юксак тараққиёт даражасига кўтарила олмайди. Маънавият инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, унинг ички оламини бойитадиган, иймон-иродаси, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли кучдир.

Тарихдан маълумки, мамлакатимиз бир неча бор ажнабий босқинчилар ҳужумига дучор бўлган, қарамлик ва зулм остида қолган. Бунинг оқибатида халқимизнинг бой маънавий мероси, урф-одатлари қадрсизланишга маҳкум бўлган. Айниқса, чор мустамлакачилиги ва советлар тузуми даврида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз оёқ ости қилинди. Она тилимиз, бой маънавий меросимиз қадрсизлантирилди, кўплаб масжиду-мадрасалар, миллий мактаблар, тарихий ёдгорликлар бузилди, қаровсиз қолди. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлабоқ мамлакатимизда бой маънавий меросимизни тиклаш ва ривожлантириш, жамият маънавиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Жамият маънавиятини тиклаш ва юксалтиришни таъминловчи маънавий-маърифий ислоҳотларнинг йўналишлари белгилаб олинди.

«Моддий ислоҳотлар, иқтисодий ислоҳотлар ўз йўлига. Уларни ҳал қилиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин. Аммо, маънавий ислоҳотлар - қуллик ва мутелик исканжасидан озод бўлиш, қадни баланд тутиш, ота-боболаримизнинг удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш – бундан оғирроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ бу дунёда».

И.А.Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Асарлар, т.1. 202-бет.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз маънавий меросини тиклаш ишлари бошланиб кетди.

Хўш, маънавий мероснинг ўзи нима, унинг тикланиши нималарда намоён бўлмоқда?

Маънавий мерос қадим замонлардан бери аждодларимиз, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар – сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуидир. Маънавий қадриятлар, бойликлар инқилобий йўл билан ҳосил қилинадиган ҳодиса эмас, у жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келади ва ўша давр ҳаётини акс эттиради, у жамият ўзгариши билан йўқолиб кетмайди, кейинги авлодлар учун мерос бўлиб қолади. Ҳар бир авлод маънавиятни янгидан яратмайди, балки мавжуд маънавий меросга таянади. Бироқ уни қандай бўлса шундайлигича, кўр-кўрона қабул қилавермайди, тараққийпарварлик, инсонпарварлик, адолат нуқтаи назаридан қабул қилади ва ривожлантиради.

133

Page 134: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Истиқлол туфайли миллий маданиятимиз, жаҳон цивилизацияси тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган буюк бобокалонларимизнинг маънавий мероси қайтадан ўрганилди ва тикланди. Халқимиз улардан баҳраманд бўла бошлади.

Мустақиллик йилларида халқимиз маънавияти юлдузлари бўлган буюк алломаларимизнинг таваллуд топган тарихий саналари ЮНЕСКО билан ҳамкорликда мамлакатимизда ва халқаро миқёсда кенг нишонланди:

• 1991 йил – Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги; • 1992 йил – Бобораҳим Машраб таваллудининг 350 йиллиги; • 1993 йил – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги; • 1994 йил – Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги; • 1996 йил – Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги; • 1997 йил – Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100

йиллиги; • 1998 йил – Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги; • 1999 йил – «Алпомиш» достони яратилганининг 1000 йиллиги; • 2000 йил – Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги; • 2000 йил – Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллиги; • 2001 йил – «Авесто» яратилганлигининг 2700 йиллиги. Буюк алломаларимиз юбилейлари муносабати билан уларнинг ўнлаб ноёб

асарлари турли тилларда нашр этилди, уларга атаб ҳайкаллар ўрнатилди, зиёратгоҳлар, боғлар яратилди.

1991 йилда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги кенг нишонланди. Шу йили Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилди, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Юбилей йилида «Лисон ут-тайр», «Сабъаи сайёр», «Фарход ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳайрат-ул Аброр» асарлари нашр қилинди, кинофильмлар ва саҳна асарлари яратилди. 1991 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Алишер Навоий ҳайкали ва Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

1994 йил октябрь ойида Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи ўтказилди. Улуғбек мадрасаси, Улуғбек яшаган даврдаги астрономик асбоблар, Тошкентдаги Улуғбек ҳайкали акс этган почта маркалари муомалага чиқарилди. Ўша йил 24 октябрда Парижда ЮНЕСКО залида «Улуғбек ва Темурийлар даври» мавзусида Халқаро конференция ҳамда «Улуғбек ва анъанавий санъат» кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу тадбирлар Мирзо Улуғбек қолдирган илмий мероснинг умуминсоний қадриятга молик эканлигини яна бир бор исбот этди.

1998 йил 23 октябрда Фарғонада буюк аллома Аҳмад ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейи нишонланди. Унинг ноёб илмий мероси халқимизга қайтарилди. Фарғона шаҳрида ал-Фарғоний боғи яратилди ва буюк алломага ҳайкал ўрнатилди.

Тарихий хотиранинг тикланиши. Жамият маънавиятини юксалтиришда тарихий хотира, аждодлар тарихини билиш, миллий ахлоқий қадрият ҳамда

134

Page 135: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

анъаналар ва муқаддас динимизнинг ўрни ва аҳамияти катта. Бирон-бир халқ ўз тарихини билмай, асрлар оша яратилган маънавий меросга таянмай ва уни янада ривожлантирмай туриб ўз келажагини тасаввур эта олмайди. Шу боис мустабид тузум даврида сохталаштирилган халқимиз тарихини холисона, ҳаққоний ёритиш, барча ўқув масканларида Ватан тарихини ўқитиш борасида муҳим тадбирлар амалга оширилди. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошида «Ўзбекистоннинг янги тарихи маркази» ташкил этилди.

Ўзбек халқи ва ўзбек давлатчилиги тарихини, тарихимизнинг бошқа саҳифаларини холисона илмий асосда ёритиш вазифалари Президент И.А.Каримовнинг бир гуруҳ тарихчилар билан 1998 йил июнь ойида бўлган суҳбатида, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилди.

Мустақиллик йилларида Ватанимиз тарихини ёритиш ва ўрганиш масалалари партиявийлик, синфийлик ёндашувлардан, ҳукмрон коммунистик мафкура таъсиридан халос этилди. Неча 10 йиллар давомида бузиб кўрсатилган ёки сўз юритилмай келган тарихий воқеаларни холислик, тарихийлик, ҳаққонийлик тамойиллари асосида ёритилган қатор илмий асарлар, дарсликлар ва ўқув адабиётлари яратилди.

Амир Темур юбилейи муносабати билан Самарқанд ва Шаҳрисабзда ўнлаб тарихий обидалар таъмирланиб, қайта тикланди, янги иншоотлар қурилди, боғлар барпо этилди. Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари марказида кўркам Амир Темур майдонлари барпо этилди ва улуғвор ҳайкаллар ўрнатилди. Шунингдек, бу шаҳарларга «Амир Темур» ордени топширилди.

1997 йилда Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги, 1999 йилда буюк ватанпарвар сиймо Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги нишонланди. 2002 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.

Ватанимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир ва бошқа халқ зиёлилари номи, ҳурмати ўз жойига қўйилди, асарлари нашр этилди. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи бунёд этилди. Мазкур мажмуа қошида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи қурилиб, 2002 йил 27 август куни фойдаланишга топширилди.

Бу ёдгорлик мажмуалари жамият маънавиятини юксалтиришга, миллий онг ва миллий ғурурни кўтаришга ҳамда халқимиз, айниқса, ёшлар онгида миллий истиқлол ғояларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Миллий қадриятларнинг тикланиши. Ўзбек халқининг ўзига хос миллий қадриятлари бор. Ўзбек халқининг шаклланиши қанчалик узоқ тарихий жараёнда содир бўлган бўлса, унинг миллий қадриятлари ҳам шунчалик узоқ тарихий жараён давомида шаклланган.

Қадриятлар дастлаб маҳаллий мазмунда, яъни Хоразм, Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва ҳоказо ҳудудларда яшовчи элатларга хос урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар тарзида шаклланган. Сўнгра

135

Page 136: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

уларнинг энг яхшилари асрлар давомида сараланиб умуммиллий қадриятлар даражасига кўтарилган. Турли мамлакатларга хос энг яхши қадриятлар сараланиб умуминсоний қадриятларга айланади. Шу боисдан ҳам ҳар бир инсон учун ўз миллий қадриятларини, шунингдек умуминсоний қадриятларни билиш ҳам фарз, ҳам қарздир.

Мустақиллик йилларида халқимизнинг миллий қадриятларини тиклаш, янги маъно-мазмун билан бойитиш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

1994 йил 23 апрелдаги Президент фармони асосида ташкил этилган Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ўзбек халқининг маънавий-маданий меросини тиклаш, миллат келажагини белгилайдиган ғояларни юзага чиқариш, юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ақлий-ижодий салоҳиятини Ватан равнақи сари йўналтиришга қаратилган муҳим тадбирлар, кўргазмалар ташкил этишни йўлга қўйди. Марказ томонидан аҳоли орасида ўтказилган социологик тадқиқотлар, сўровлар ва шу асосда ишлаб чиқилган тавсиялар жамоат бирлашмалари, илмий-ижодий муассаса ва ташкилотлар, оммавий-ахборот воситаларининг маънавий-тарбиявий фаолияти савиясини яхшилашда муҳим аҳамият касб этди.

1996 йил январда Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ҳузурида «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси тузилди. 1996 йил 27 сентябрда Республика Вазирлар Маҳкамасининг ««Олтин мерос» хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига биноан мазкур жамғарма давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб қувватланди.

«Олтин мерос» хайрия жамғармаси «Халқ мероси дурдоналари» илмий анжуманларини, хориждан излаб топилган қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, халқ ҳунармандчилиги амалий санъат намуналари, ёдгорликларини таҳлил қилиш, кўрик танловлар ўтказиш билан шуғулланмоқда. 1996-2002 йилларда «Олтин мерос» жамғармаси саъй-ҳаракатлари натижасида буюк алломаларимизнинг кўплаб маданий-маънавий мерос намуналари мамлакатимиздан ва хорижий давлатлардан излаб топилди, жамланди ҳамда кутубхона ва музейларга жойлаштирилди. Шунингдек, у халқимизнинг расм-русумларини, урф-одатларини, маросимларини ўрганиш, тиклаш, халқимизга қайтариш, уларнинг маъно-моҳиятини, ҳозирги кундаги аҳамиятини кенг оммага тушунтириш ишига катта ҳисса қўшмоқда.

Диний қадриятларнинг тикланиши. Қадим замонлардаёқ юртимизда дин эркинлиги мавжуд бўлган. Зардуштийлар, буддийлар, монийлар, мусулмонлар ва бошқа диний эътиқоддагилар иноқликда яшаган, тенглик, эркинлик ғояларига амал қилинган. Халқимиз маънавий жиҳатдан кўпгина афзалликларга эга бўлган ислом динини қадрлайди. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ислом дини таълимотида Қуръони Каримдан кейинги асосий манба ҳисобланувчи «Ал-Жомиъ Ас-Саҳиҳ» номли асар яратиб ислом динини бойитди. Бобокалонларимиз Имом Абу Мансур ал-Мотуридий, Бурҳониддин ал-Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом ат-Термизий, Хўжа Аҳмад Яссавийлар инсонни маънавий етукликка чорловчи диний, ахлоқий ва ҳуқуқий ҳикматлар ижодкоридирлар.

136

Page 137: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Қарамлик даврида таҳқирланган диний қадриятларимиз мустақиллик нури билан қайта тикланди, исломшунос алломаларимизнинг улуғ номи ўз ўрнига қўйилди.

1993 йил сентябрда Бухорода машҳур шайх Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги нишонланди. Юбилей муносабати билан Бухородаги Нақшбанд номи билан боғлиқ тарихий ёдгорликлар қайтадан тикланди, унинг ижодига бағишланган қатор рисолалар чоп этилди.

1998 йил 23 октябрда Самарқандда буюк мутафаккир Имом ал-Бухорий таваллудининг хижрий-қамарий тавқим бўйича 1225 йиллиги нишонланди. Шу куни Хартанг қишлоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлиги мажмуи очилди. Юбилей муносабати билан Исмоил ал-Бухорийнинг 4 жилдлик «Ал-Жомиъ Ас-Саҳиҳ» китоби ўзбек тилида нашр этилди.

2000 йил 16-17 ноябрь кунлари Марғилонда ислом ҳуқуқининг асосчиларидан бири Бурхониддин ал-Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, Самарқандда Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги нишонланди ва улар хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик мажмуалари очилди. Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг ислом ҳуқуқига бағишланган «Ҳидоя» китоби нашр этилди. Шунингдек, ислом оламининг таниқли алломалари Имом Абу Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Қубронинг 850 йиллиги, Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланди.

Ўзбекистон Президентининг 1992 йил 27 мартдаги фармони билан Рўза-Рамозон ҳайитининг биринчи куни дам олиш куни деб эълон қилинди. Республика мусулмонларининг истак ва хоҳишларига кўра Қурбон ҳайити ҳам тикланди, дам олиш, байрам куни бўлиб қолди. Ўзбекистон халқи тарихида биринчи марта бевосита ҳукумат ҳомийлигида ҳар йили Ҳаж ва Умра амалларини адо этиш имкониятларига эга бўлдилар. Мустақиллик йилларида 40 минг ўзбекистонликлар Макка ва Мадинада Ҳаж сафарида бўлди. Юзлаб масжидлар мусулмонларга қайтарилди, янгилари барпо этилди. Ҳозир «Ислом нури» газетаси чиқмоқда. Қуръони Карим 8 марта 1 млн. нусхада нашр этилди. Бу тадбирлар нафақат диндорлар учун қилинган марҳамат бўлиб қолмай, улар аслида халқимизнинг қадимий расм-русум ва удумлари, қадриятларининг тикланиши, аждодлар руҳининг қайта уйғонишидир.

Президентнинг 1992 йил 7 мартдаги фармони билан Ислом дини ва унинг маънавий имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Респубика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дин ишлари бўйича қўмита ташкил этилди. Унинг тасарруфида ислом институти ва 10 та мадраса фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1000 дан ортиқ талаба-ёшлар таълим олмоқдалар. 1999 йилда ташкил этилган Тошкент Ислом университетида 750 талаба ўқимоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва 1998 йил 30 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда давлатнинг дин ва диндорлар вакилларига муносабати ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб берилди.

137

Page 138: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган

динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 31-моддаМухтасар қилиб айтганда, мустақиллик йилларида дин, энг аввало, ислом

динининг ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадрият сифатидаги мавқеи тикланди, диний уламоларнинг қадр-қиммати ўз жойига қўйилди.

Ўзбек тили мавқеининг мустаҳкамланиши. Мамлакатимизда ўзбек тилининг халқ ва давлат турмушидаги асосий аҳамияти ва ўрни қайта тикланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IV сессияси 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирдаги «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди. Қонунда ўзбек тили ўзбек халқининг маънавий мулки эканлиги, унинг равнақи, қўлланилиши ва муҳофазаси давлат томонидан таъминланиши белгилаб қўйилди. Ўзбекистонда Олий давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг фаолияти, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоби, статистика ва молия ишлари ўзбек тилида юритилмоқда. Республиканинг маъмурий-ҳудудий бирликлари, майдонлари, кўчалари, географик ўринларнинг номларига ягона миллий шакл берилди ва ўзбек тилида ёзиб қўйилди. Натижада ўзбек халқининг миллий қадр-қиммати, мустақил давлатимизнинг мавқеи қайта тикланди ва мустаҳкамланди. Шунингдек, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миллатларнинг тиллари, қадр-қиммати ўз ўрнини топди.

2. Мустақиллик йилларида таълим, бадиий адабиёт, меъморчилик, амалий

санъат, кино ва равнақи

Таълим равнақи. Маориф ва маданият баркамол инсонни шакллантиришнинг энг муҳим воситасидир. Шу боисдан ҳам мустақил Ўзбекистонда маориф ва маданият ишларини энг муҳим ва долзарб соҳа сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.

1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ҳамда 1991-1996 йилларда эълон қилинган 30 дан зиёд Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида таълим соҳасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим тизимида уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ҳамда «болалар боғчаси-мактаб» мажмуи тармоғи ривожланди. Болаларга чет тилларни, хореография, тасвирий ва мусиқа санъати, компьютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 800 дан ортиқ гуруҳ ташкил этилди.

«Соғлом авлод учун», «Иқтисодий таълим», «Қишлоқ мактаби», «Ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиклаш» ва бошқа тармоқ дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда таълим жараёнига тадбиқ этила борди.

Олий таълим соҳасида ҳам кўплаб янги ўқув юртлари очилди. 1992 йил 28 февралдаги Президент фармони билан 8 та вилоят педагогика институтлари университетларга айлантирилди. Энг зарур замонавий мутахассисликлар

138

Page 139: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бўйича янги олий ўқув юртлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, Қуролли кучлар академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Банк-молия академияси, Тошкент Молия институти, Навоий кончилик институти, Самарқанд давлат чет тиллари инстути, Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти, Жиззах политехника институти, Қарши аграр-иқтисодиёт институти, Навоий давлат педагогика институти, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда вилоятларда йирик университетларнинг филиаллари ташкил этилди. 1997 йил бошларида Республика Олий таълим тизимида 58 та олий ўқув юрти, шу жумладан 16 та университет ва 42 та институт фаолият кўрсатди. Уларда 164 минг талаба ўқиди, 18,5 минг профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатди.

Абитуриентлар ва талабаларнинг билим даражасини тест ва рейтинг асосида баҳолашнинг илғор усуллари жорий этилди.

Истеъдодли ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, улшарнинг чет элда ўқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Улуғбек», «Умид», Республика болалар фонди, «Камолот», «Соғлом авлод учун», «Истеъдод» жамғармалари ташкил этилди.

Таълим тизимида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилсада, ҳали бу соҳада жиддий камчиликлар мавжуд эди.

Хусусан, таълим тизими, кадрлар тайёрлаш жамиятда бўлаётган демократик ўзгаришлар, бозор ислоҳотлари талаблари билан боғланмаган эди. Ўқув жараёнининг моддий техника ва ахборот базаси қониқарсиз аҳволда эди. Таълим муассасаларида замонавий ўқув адабиётлари ва дидактик материаллар етишмасди. Юқори малакали педагоглар етишмасди. Мактаб ўқувчиларида мустақил фикр шакллантирилмаётган эди.

Таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорлик, интеграция ўрнатилмаганди. Кадрлар тайёрлашда маркетинг мавжуд эмасди. Амалдаги таълим тизими замонавий, тараққий топган давлатлар даражасидан анча орқада эди. Шу боисдан таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласи кўндаланг бўлиб қолди.

Президент Ислом Каримов ташаббуси билан таълимни ислоҳ қилиш йўллари ишлаб чиқилди. Ислом Каримов 1997 йил 29 августда Олий Мажлиснинг IX сессиясида «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» мавзусида маъруза қилди. Маърузада олдимизга қўйган буюк мақсадларимизни рўёбга чиқариш тақдири, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ эканлиги асослаб берилди

1997 йил 29 август куни Олий Мажлиснинг IX сессиясида Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги янги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади таълим соҳасини тубдан

ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдан иборатдир.

139

Page 140: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Миллий дастурда, ҳаётимизнинг барча соҳаларида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларга монанд равишда, таълим ислоҳотларини уч босқичда амалга ошириш назарда тутилган.

Биринчи босқич (1997-2001 йиллар)да мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш вазифалари рўёбга чиқарилади.

Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар)да Миллий дастур тўлиқ рўёбга чиқади, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритилади.

Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар)да тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади ва ривожлантирилади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш умумхалқ, умуммиллат ишига айланди. 2001 йилда Миллий дастурни рўёбга чиқаришнинг биринчи босқичи якунланди.

Ислоҳотларга мос равишда мактабгача таълим фаолияти тубдан ўзгарди. Хусусий ва хонадон боғчалар тармоғи кенгайди. Республика бўйича 84 фоиз мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш мактабгача таълим муассасаларида, хўжалик ҳисобидаги қисқа муддатли гуруҳларда, мактаблар қошидаги тайёрлов гуруҳлари, саводхонлик ва бошқа турдаги марказларда амалга оширилмоқда. 16 фоизи эса оилаларда мактабга тайёрланмоқда. 2001-2002 йилларда Республикамизда 6742 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатди, уларда 608500 нафар ўғил-қизлар тарбияланди, 65862 нафар педагог, тарбиячи ва бошқа ходимлар фаолият кўрсатди.

Ўзбекистон ҳукумати таълимни ривожлантириш учун катта маблағ ажратмоқда. Биргина 2001 йилда таълим ҳаражатлари давлат бюджети сарф-ҳаражатларининг 36 фоизини ташкил этди. Таълим учун 150 млн. АҚШ долларидан зиёд чет эл инвестицияси сарфланди. Улар янги таълим бинолари барпо этиш, уларни энг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув мебеллари билан жиҳозлаш учун сарфланди. Мустақиллик йилларида 848398 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 2244 та янги умумтаълим мактаб бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Республикамизда 9661 умумтаълим мактабларида 6 миллионга яқин ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг энг муҳим Ўзбекистонга хос хусусияти янги турдаги 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини яратишдан иборат вазифа собитқадамлик билан амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг биринчи босқичи – 1997-2001 йилларда 216 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 44 та академик лицей ва 291 та касб-ҳунар коллежи барпо этилди.

Олий таълим икки босқичдан: бакалавриат ва магистратурадан иборат этиб қайта ташкил этилди. 1999 йилда Тошкент Ислом университети ташкил этилди. 2001-2002 ўқув йилида 62 та олий ўқув юртида 180 мингдан ортиқ бўлажак

140

Page 141: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

бакалаврлар ва 5 мингдан ортиқ магистрантлар таълим-тарбия олдилар. 18486 нафар профессор-ўқитувчилар меҳнат қилдилар, уларнинг 1462 нафари фан доктори, 7201 нафари фан номзодидир.

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати юритилмоқда. Бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим вазифалардан биридир. 1997 йилда ташкил этилган «Умид» жамғармаси йўлланмаси билан 1997-2001 йилларда 785 нафар йигит-қиз ривожланган давлатларнинг олий ўқув юртларига ўқишга юборилди. Улардан 519 нафари битириб келди ва Президент фармойиши билан ташкил этилган Махсус ишчи гуруҳи йўлланмаси асосида вазирликлар, идоралар, ташкилот ва корхоналарда ишламоқда. 2002 йил июлда Тошкентда Халқаро Вестминстер университети ташкил этилди ва 160 та дастлабки талабалар қабул қилинди.

Таълим муассасаларининг Европадаги таълим жамғармаси, Германиядаги Техникавий ҳамкорлик ташкилоти, Япониядаги ЖАЙКО халқаро ташкилоти, Кореянинг КОЙКА агентлиги, ЮНЕСКО, Жаҳон банки, ТАСИС-ТЕМПУС очиқ жамият институти, СОРОС фонди, АҚШ, Англия, Франция, Япония, Дания, Хитой, Голландия Олий таълим вазирликлари билан ҳамкорлиги кенгайиб бормоқда. Таълим равнақи учун 150 млн. АҚШ доллари ҳажмида чет эл инвестициялари жалб этилди. Олий ўқув юртларининг юзлаб профессор-ўқитувчилари «Устоз» жамғармаси йўлланмаси билан хорижий олий ўқув юртларида малака ошириб келдилар.

Ўзбекистон таълим тизими дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Москвадаги Олий таълим Халқаро Фанлар академияси президенти В.Шукшунов Ўзбекистонда ишлаб чиқилган бу Миллий дастурни мазмун-моҳияти жиҳатидан тенги йўқ ҳужжат, деб таърифлади. Ўзбекистонда яратилаётган таълим тизими «Таълимнинг ўзбек модели» деб эътироф этилди.

Бадиий адабиёт. Мустақиллик йилларида бадиий адабиётда миллийлик, минг йиллик тарихий ижодий анъаналар, умуминсоний қадриятлар, эркин фикр юритиш тамойиллари тикланди. Бадиий адабиёт синфийлик, партиявийлик, коммунистик мафкуравийлик каби ақида ҳукмронлиги иллатларидан озод бўлди.

Бадиий адабиётда мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан қуриш, баркамол инсонни тарбиялаш, миллий ўзликни англаш каби масалалар бош мавзу бўлиб қолди. Бадиий адабиёт ривожига Ҳ.Кароматовнинг «Қуръон ва ўзбек адабиёти», О.Шарофиддиновнинг «Чўлпонни излаб», Б.Қосимовнинг «Маслакдошлар» асарлари ижобий таъсир этди.

Абдулла Орипов, Одил ғқубов, Примқул Қодиров, Хуршид Даврон каби ижодкорларнинг тарихий роман, пьеса ва қиссаларида улуғ бобокалонларимиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, З.М.Бобур ва бошқаларнинг сиймолари умуминсоний ва миллий қадриятларга мос тарзда янгича талқинда ёритилди.

Шукруллонинг «Кафансиз кўмилганлар» романида, Назар Эшонқуловнинг «Қора китоб» повестида, Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар», Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» сингари асарларда мустабид совет

141

Page 142: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

даврида халқ бошига солинган беҳад кулфатлар, ғам-аламлар ҳаққоний тасвирланган.

Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» (4 китоб), Ҳожакбар Шайховнинг «Тутқин одамлар» асарларида инсонни иймон ва виждондан оздиришга, разолат ва қабоҳат уммонига ботиришга уринувчи ёмонлик дунёси, мафия олами шайтонлари фош қилинади, уларга нисбатан нафрат туйғулари тараннум этилади.

Омон Мухторнинг «Тўрт томон қибла» номли трилогияси, Барат Бойқобуловнинг «Ўзбекнома» тарихий-фалсафий достони, Абдуқҳҳор Иброҳимовнинг «Биз ким, ўзбеклар» бадиий-тарихий асари, Азим Суюннинг «Оқ ва қора», А.Қутбиддиннинг «Изоҳсиз луғат» шеърий асарлари замонавий ўзбек адабиётининг ёрқин ифодасидир.

Меъморчилик ва амалий санъат. Ўзбек халқи меъморчилиги моҳият эътибори жиҳатидан буюк бунёдкорлик санъатидир. Мустақиллик йилларида меъморчилик санъати янада ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Меъморчиликда икки асосий тамойил кўзга ташланади. Улардан бири шарқона меъмориятнинг анъанавий қонун-қоидаларига риоя этишдир. Бу тамойил Темурийлар тарихи давлат музейи, Туркистон саройи, Олий Мажлис, Тошкент шаҳар ҳокимияти бинолари тимсолида ўз аксини топгандир.

Меъморчиликдаги иккинчи тамойил эса Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш сари интилишини намойиш этувчи жаҳон меъморчилигининг энг яхши ютуқларидан фойдаланишда намоён бўлмоқда. Бундай бинолар жумласига «Меридиан», «Афросиёб» (Самарқанд), «Бухоро» «Интерконтиненталь», «Шератон» меҳмонхоналари, «Ўзэкспомарказ», Миллий банк, Марказий банк, «Тошкентплаза» савдо маркази, Республика биржа маркази, банклараро молиявий хизматлар Маркази, Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва бошқа биноларни киритиш мумкин.

Тошкент шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган «Олой», «Чорсу», «Отчопар», «Юнусобод», «Миробод», «Паркент», «Қўйлиқ» ва бошқа бозор бинолари, шунингдек «Юнусобод» теннис маркази, «Жар» спорт маркази сингари замонавий иншоатлар барпо этилди.

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги тарихий биноларни тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунга Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида қайта тикланган ўнлаб бинолар, обидалар мисол бўлаолади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида юзлаб академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун маҳобатли бинолар бунёд этилди.

Мустақиллик йилларида ҳайкалтарошлик санъати жадал ўсди. Ҳайкалтарош И.Жабборов ва К.Жабборовлар томонидан Тошкентда Амир Темурнинг отлиқ ҳайкали, Самарқанд ва Шаҳрисабзда Амир Темур ҳайкаллари, Фарғона ва Қувада ал-Фарғоний (1998), Хоразмда Жалолиддин Мангуберди ҳайкаллари (1999) яратилди. Ҳайкалтарош Р.Мирбошиев ижодига мансуб «З.М.Бобур» (1993, Андижон), «Абдулла Қодирий» (1994, Тошкент), «Чўлпон» (1997, Андижон), «Она» (1999, Жиззах шаҳри) каби бир қатор ҳайкал ва ёдгорликлар

142

Page 143: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

яратилди. 1999 йилда Термизда «Алпомиш» ҳайкали ва мажмуа-композицияси (А.Раҳматуллаев ва бошқалар) бунёд этилди.

Ўзбекистонда қадимдан амалий санъат ўзига хос тарзда ривожланиб келган. Мустақиллик йилларида бадиий кулолчилик, пичоқчилик, заргарлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, каштачилик, зардўзлик, гиламдўзлик, безакчилик каби амалий санъат турлари тикланди ва янги маъно-мазмун билан ривожланиб бормоқда. Мустақиллик шарофати билан дизайн санъати ҳам жадал ривожланмоқда. Тасвирий санъат, рассомчилик санъатининг ривожида 1997 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Бадиий академияси ва «Тасвирий ойина» республика ижодий уюшмаси муҳим роль ўйнади. Ўзбекистон халқ рассомлари Малик Набиев, Баҳодир Жалолов ва бошқалар халқимиз онгида миллий ғурур, Ватанга садоқат туйғуларини уйғотувчи қатор санъат асарлари яратдилар. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо портретлари шулар жумласидандир. Тасвирий ва миниатура санъати янги маъно-мазмун билан бойиди. Шаҳар кўчаларига бугунги ҳаётимизни тасвирловчи расмлар ўрнатилди, биноларнинг деворлари одамларга ҳузур-ҳаловат, завқ бағишлайдиган нақшлар билан безатилди.

Кино санъати. Мустақиллик йилларида кино санъати ривож топди. 1996 йилда «Ўзбекфильм» тасарруфида 8 та киностудия, 30га яқин мустақил ижодий студиялар фаолият юритди. 1996 йилда ташкил этилган «Ўзбеккино» давлат акционерлик компанияси, унинг давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши кино санъатининг ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1991-2002 йилларда 60 га яқин бадиий фильмлар яратилди. «Темир хотин», «Даллол», «Шариф ва Маъриф», «Тилла бола», «Буюк Амир Темур», «Юлдузингни бер, осмон», «Кенжа сингил» ва бошқа фильмларда миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги яққол намоён бўлди. 1997 йил 22-29 май кунлари XII Халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтди. Унда 32 та давлат ва 8 та халқаро ташкилотдан вакиллар, кино санъати усталари қатнашди. «Буюк Амир Темур» фильми ижодкори Р.Иброҳимовга фестивал бош соврини – «Нексия» автомобили берилди.

Мустақиллик йилларида ўнлаб ҳужжатли фильмлар яратилди. «Ўзбекистон баҳорлари», «Улкан одим», «Улар Германияда ўқиган эдилар», «Ўзбекистон қаҳрамонлари», «Умид қалдирғочи», «Истиқлол фидойилари» ва бошқалар шулар жумласидандир.

143

Page 144: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

2. Театр, цирк, мусиқа, қўшиқчилик санъати, музей ва спорт тараққиёти

Театр. Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий

ислоҳотлар жараёнида театр санъати ҳам ривожланди. 1993 йилда фойдаланишга топширилган «Туркистон» саройи Ватанимиз

ва хорижлик театр арбобларининг, ижодий гуруҳларнинг саҳна асарлари намойиш этиладиган даргоҳга айланди. Андижонда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган ёшлар театри, Аббос Бакиров номли ёшлар ва болалар театрига айлантирилди.

Республика Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида»ги фармонлари асосида театрлар давлат бюджети ҳисобига қўллаб-қувватланди. Фармонга биноан Маданият ишлари вазирлиги тизимида ва театр ижодий ходимлари уюшмаси қошида 1998 йилда «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. Бирлашма театр жамоаларига халқимизнинг бой маънавий оламини, унинг маданий мероси, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотувчи спектакллар яратишда, истеъдодли ёшларни театрга жалб қилишда, театрларнинг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлашда, ижодий ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда кўмаклашди. Алишер Навоий номли Давлат академик катта опера ва балет театри Япония томонидан 1995 йилда бепул ажратилган 47 млн. иен (1500 минг АҚШ доллари) қийматига тенг янги ускуналар билан жиҳозланди. Республикамизда 36 та профессионал театр фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир вилоятда қўғирчоқ театрлари болаларга хизмат қиляпди.

2001 йилда республика театр санъатида муҳим тарихий воқеа содир бўлди. Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театри биноси мухташам кошона шаклида қайта қурилди, замонавий театр ускуналари ва мебеллар билан жиҳозланди. Президент фармони билан унга Миллий театр мақоми берилди.

Республика театрлари Ватан тарихини саҳна асарлари орқали ёритишга алоҳида эътибор бердилар. Миллий академик драма театри ва Қашқадарё мусиқали драма театри жамоалари «Соҳибқирон», Хоразм вилояти мусиқали драма ва комедия театри «Жалолиддин Мангуберди», Аброр Ҳидоятов номли ўзбек давлат театри «Буюк ипак йўли» каби тарихий драмаларни саҳнага қўйди.

1997 йил октябрда Тошкентда бўлиб ўтган «Театр: Шарқ-ҳарб» халқаро фестивалда Япония, Ҳиндистон, Гонконг, Туркия, Россия, Буюк Британия театр санъаткорларининг чиқишлари бўлди. Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон театрларининг 15 та энг яхши тарихий саҳна асарлари намойиш этилди. Ўзбекистон театр усталари Германия, Франция, Словакия, Ҳиндистон, АҚШ, Бельгия, Миср, Россия театр фестивалларида қизиқарли спектакллар билан иштирок этдилар.

144

Page 145: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Мухтасар айтганда республикамиз театр санъати халқимиз, айниқса, ёшларимиз маънавиятини бойитиш, улар онгига Миллий истиқлол ғоясини сингдира бориш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, ахлоқий, эстетик тарбия мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбек цирки. 1992 йилда «Ўзбекдавлатцирк» республика бирлашмасининг ташкил этилиши цирк санъатининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тошкент цирки замонавий талаблар асосида қайта таъмирланди, унга Ўзбекистон халқ артисти Тошкенбой Эгамбердиев номи берилди. Анъанавий цирк санъатининг унитилган турлари тикланди ва ривожланди. Истеъдодли ёшларга амалий ёрдам бериш мақсадида 1996 йилда эстрада-цирк коллежи очилди.

Ўзбекистон циркчиларининг чет элларга гастроль сафарлари уюштирилди. Миср, Иордания, Фаластин, Покистон, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Сурия, Ливан, Эрон, Бирлашган Араб Амирлигида гастроль сафарларида бўлган республикамиз цирк усталари ўзбек миллий цирк санъатини намойиш этдилар.

Олимжон Тошкенбоев раҳбарлигидаги «Ўзбекистон дорбозлари» гуруҳи 1996 йилдан бошлаб Европа мамлакатларида гастроль сафарида бўлиб 2000 дан зиёд томоша кўрсатдилар. 15 ёшли Карима Зарипова 1997 йил январда Париждаги Буглион циркида бўлган ёш цирк артистларининг халқаро фестивалида қатнашиб «Пластик этюд» (бесуяк уйини) жанрида фестивалнинг энг олий мукофоти – олтин медални қўлга киритди. 1998 йилда Тошкент циркида истеъдодли ёшларга кўмаклашувчи болалар студияси очилди.

Ўзбек циркчилари 1999 йилда Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида, 1999 йилда Саратов шаҳрида бўлиб ўтган Бутунроссия цирк фестивалида, 2000 йилда Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтган халқаро цирк фестивалида, 2001 йил январда Бельгиянинг Льеж шаҳрида бўлиб ўтган Европа циркларининг 10-фестивалида муваффақиятли қатнашиб, совринли ўринларни эгалладилар. Циркчиларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбек циркига хос турли номер ва аттракционлар халқаро цирк дастурларидан ўрин эгаллади.

Миллий мусиқа ва қўшиқчилик. Мустақиллик йилларида миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъати ривожланди. Республика маданият ишлари вазирлиги, 1992 йилда ташкил этилган «Халқ ижоди ва маданий-маърифий ишлар республика маркази», унинг вилоятлардаги бўлимлари мусиқа ва қўшиқчилик санъатини, ҳаваскорлик ва фольклор жамоалари фаолиятини ривожлантириш, унутилган халқ оҳангларини тиклаш мақсадида турли хил кўрик танловлар, фестиваллар ташкил этмоқдалар. 1992 йилда Тошкентда «Асрларга тенгдош наволар» ва «Боқий овозлар», Хоразм вилоятида фольклор жамоалари, аския, қизиқчи ва масхарабозларнинг, Қўқонда катта ашула, лапар ва ялла ижрочиларининг кўрик-танловлари ўтказилди. 1994 йил май ойида Парижда бўлиб ўтган «Шарқ мусиқаси» фестивалида Муножот Йўлчиева ва Шавкат Мирзаевлар иштирок этиб, ўзбек миллий қўшиқчилик санъатини жаҳонга намойиш этдилар.

1996 йил апрель ойида Туркистон саройи, «Баҳор» мажмуаси ва бошқа ижодий концерт ташкилотлари негизида ташкил этилган «Ўзбекнаво» гастроль-

145

Page 146: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

концерт бирлашмаси орқали халқ орасидан истеъдодли қўшиқчиларни излаб топиш ва кўрик-танловларга жалб этиш, мусиқа ва қўшиқчилик санъати бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби тадбирлар амалга оширилди. Республика Президентининг 1996 йил 27 августдаги ««Ўзбекистон – Ватаним маним» қўшиқлар байрами тўғрисида»ги фармони қўшиқчилик санъатини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди. 1996 йилда ўтказилган барча вилоят, шаҳар ва туманларида «Ўзбекистон - Ватаним маним» қўшиқ танловида 54 мингдан зиёд қўшиқчилар қатнашди. Бундай кўрик танлов ҳар йили август ойида ўтказиладиган бўлди ва август ойининг учинчи якшанба куни «Ўзбекистон – Ватаним маним» қўшиқ байрами куни деб белгиланди. Бу танлов жараёнида Ватан, мустақилликни эъзозловчи юзлаб янги қўшиқлар яратилди. «Ўзбекистон – Ватаним маним», «Мен сени севаман, Ўзбекистон», «Ватан ягонадир», «Мустақиллик гуллари», «Она юртим», «Ўзбекистон аскарлари» қўшиқлари шулар жумласидандир.

1997 йил 11 мартда қабул қилинган Республика ҳукуматининг ««Шарқ тароналари» Халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарори мусиқа санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, ривожлантиришда дастурамал бўлиб хизмат қилди. 1997 йил 25 август - 2 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган «Шарқ тароналари» биринчи Халқаро фестивалида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан ижрочилар, санъатшунослар, жамоат арбоблари иштирок этди, фестивалда янграган ўзбек оҳанглари, куй-қўшиқлари жаҳон узра таралди. Ҳар икки йилда Самарқандда «Шарқ тароналари» Халқаро фестивалини ўтказиш анъана тусини олди.

Ўзбекистонда мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожига ҳар йили 31 август ва 21 март кунлари ўтказилаётган Мустақиллик ва Наврўз кунларига бағишланган байрам тантаналари жобий таъсир кўрсатмоқда.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда яшаётган 130 га яқин турли миллат ва элат урф-одатлари ва анъаналари бирдек ривожланиб бормоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 120 та миллий маданият марказлари фаолият юритмоқда. Миллий маданий марказлар ўз миллатдошларининг тили, маданияти, урф-одатлари, расм-русумларини тиклаш, тарихий Ватани билан алоқани жонлантириш каби масалалар билан шуғулланиб келмоқдалар. Миллий маданий марказлар қошида миллий мусиқа, рақс, ҳунар ва бошқа йўналишлардаги тўгараклар ташкил этилган.

1992 йилда турли миллий маданий марказларга кўмаклашувчи Республика Байналмилал маркази тузилди. Унинг фаолиятида республикамизда истиқомат қилувчи турли миллат ва эълатларни жипслаштириш асосий ўрин тутмоқда. Ҳар бир миллатга мансуб рассомлар, ёзувчилар, шоирлар, олимлар, маданият ва санъат арбобларига бағишланган йиғилишлар, кўргазмалар ташкил этилмоқда. Миллий маданий марказлар ўз фаолияти билан республикада маданият равнақига муҳим ҳисса қўшмоқдалар.

Музей. Жамият маданий-маърифий ҳаётида, аҳолида тарихий хотирани

тиклаш ва мустаҳкамлашда музейларнинг аҳамияти катта. Шу боисдан ҳам мустақиллик йилларида мавжуд музейларни таъмирлаш, уларни янги

146

Page 147: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

экспонатлар билан бойитиш, янги музейлар барпо этишга алоҳида эътибор берилди.

Наманганда улуғ ўзбек шоири Бобораҳим Машраб музейи, Хоразмда ҳофиз Ҳожихон Болтабоев номли мақомчилар музейи, Урганчда Хоразм амалий санъати ва тарихи музейи, Бухорода темирчилик музейи, Самарқанд вилоятининг Оқтош шаҳрида халқ бахшиси Ислом шоир Назар ўғлининг уй-музейи, Тошкентда ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи ҳуқуқшунос олима Ҳадича Сулаймонова музейи, ўзбек раққосаси Мукаррама Турғунбоева музейи сингари уй музейлари ташкил этилди. Шунингдек олий таълим муассасаларида кўплаб музейлар очилди.

1996 йил 1 сентябрь куни Тошкентда Осиёда ягона бўлган Олимпия шон-шуҳрат музейи фаолият кўрсата бошлади. Бу музей ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятларини намойиш этадиган, мамлакатимизда спорт ҳаракатини ривожлантириш маркази бўлиб қолди.

1996 йил 18 октябрда Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи очилди. Музей темурийлар даври руҳини акс эттирувчи ўша даврга хос тарихий жиҳозлар, қурол-аслаҳалар, лашкарбошилар ва оддий жангчиларнинг кийим-бошлари, олтиндан ясалган уй-буюм ашёлари, мусиқа асбоблари, Амир Темур, Бобур қўлёзмалари, Улуғбекнинг астрономик қурилмалари ва бошқа 2000 дан ортиқроқ тарихий, маданий ёдгорликлар билан жиҳозланган. Темурийлар тарихи давлат музейи Ўзбекистонда амалга оширилаётган маданий, маънавий, маърифий ишлар, илмий тафаккур марказига айланди. 2002 йилда Термизда Археология музейи бунёд этилди.

Ўзбекистон Президентининг 1998 йил 12 январдаги «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва унинг бажарилишини таъминлашга қаратилган Республика ҳукуматининг 1998 йил 5 декабрда қабул қилинган «Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда музей ишини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди. Маданият ишлари вазирлиги, «Олтин мерос» жамғармаси, Бадиий Академия, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги музейлар раҳбарияти билан ҳамкорликда музейларнинг ривожланиши ва молиявий таъминоти бўйича дастур ишлаб чиқилди. Музейлар давлат муҳофазасига олинди, уларни таъмирлаш, музей экспонатларини бойитиш давлат бюджети ҳисобидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 1998 йилда «Ўзбекмузей» Республика жамғармаси тузилди. Аҳолининг музейшунослик маданиятини оширишга кўмаклашувчи «Мозийдан садо» журнали таъсис этилди ва у 1999 йилдан бошлаб ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этила бошланди. Фақат 1999 йилда музейларнинг асосий фонди 7544 та тарихий ва маданий ёдгорликлар билан бойиди.

Ўзбекистонда умумий майдони 137150 кв.м.ни ташкил этадиган 510 та музей фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1,3 миллиондан ортиқ аждодларимиз тарихи, бетакрор маданиятини акс эттирувчи нодир буюмлар-экспонатлар

147

Page 148: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

сақланмоқда ва аҳолига намойиш этилмоқда. Мамлакатимизнинг меъморий ёдгорликларга бой 10 та шаҳри тарихий шаҳарлар рўйхатига киритилган. 2500 та меъморий обида, 2700 та археологик ёдгорлик, 1800 монументал санъат асари давлат муҳофазасига олинган. Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги 3 та музей-қўриқхоналарида бутун дунёда энг нодир тарихий ёдгорликлар, меъморий обидалар, монументал санъат асарлари сақланиб қолган, давлат муҳофазасида янгидан чирой очаётган музейлар сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон музейлари аҳоли орасида ўлкамиз тарихи, халқ амалий санъати асарларидан иборат этнографик кўргазмаларни намойиш этиб, жамиятимиз маънавий камолати йўлида хизмат қилмоқда. Минглаб хорижий сайёҳлар республикамиз музей-қўриқхоналарига ташриф буюриб, аждодларимиздан қолган тарихий ёдгорликлар, обидалар, монументал санъат асарлари олдида таъзим этмоқдалар. Франция, Туркия, Эрон, Покистон, Корея, Хитой ва бошқа мамлакатларда Ўзбекистон музейларининг экспонатлари намойиш этилди.

Спорт. Мустақиллик йилларида спорт Ўзбекистон миллий маданиятининг таркибий қисми сифатида ривожлантирилди.

1992 йил 5 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни спортни оммавий равишда ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратди. 46 мингдан ортиқ спорт иншоотлари – спорт соғломлаштириш клублари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ўринбосарлари билим юртлари, олий спорт маҳорати мактаблари, ўйингоҳлар, спорт заллари, майдонлари, ҳовузлар барпо этилди ва таъмирланди. Уларда 7 млн. киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

1992 йил январда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси тузилди ва 1993 йил сентябрда халқаро олимпия қўмитасининг 101-сессиясида расмий эътироф этилди.

Спортнинг бокс тури жадал ўсди. 17 марта жаҳон чемпиони Артур Григорьян, Сидней Олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев каби боксчиларимиз номи жаҳонга машҳур. 1999 йил август ойида Американинг Хьюстон шаҳрида ўтказилган X жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс командаси 83 мамлакат ўртасида АҚШ ва Куба командаларидан кейин фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Ватанимизда спортнинг теннис тури ривожланди. 168 та теннис корти, энг замонавий Юнусобод теннис мажмуи барпо этилди. Юнусобод теннис саройида 1994-2002 йилларда Ўзбекистон Президенти кубоги учун 9 марта халқаро теннис мусобақалари ўтказилди. 1999 йилнинг июль ойида Лондонда ўтган теннис бўйича ёшлар халқаро турнирида тошкентлик спортчи Ирода Тўлаганова Уимблдон учрашувида ғолиб чиқиб, кумуш кубокнинг кичрайтирилган нусхасини қўлга киритди.

1998 йил май ойида мамлакатимиз алпинистлари Ҳимолай тоғининг энг баланд «Эверест» чўққисига кўтарилиб, Ўзбекистон довруғини дунёга таратдилар.

148

Page 149: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Мустақиллик шарофати билан миллий ўзбек кураши тикланди. 1992 йилда Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида дастлабки миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Миллий курашимизнинг назарий жиҳатлари ва қоидалари ишлаб чиқилди ва халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди, халқаро спорт турлари қаторидан ўрин олди. 1999 йил май ойида Тошкентда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан келган спортчилар иштирокида кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик курашчилар 3 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Акобир полвон, Камол полвон, Тоштемир полвонлар номи бутун жаҳонга таралди. Халқаро кураш ассоциацияси тузилди, унинг фахрий Президенти этиб Ислом Каримов сайланди. 2000-2002 йилларда Лондон шаҳрида 3 марта Ислом Каримов номи билан аталувчи халқаро турнир бўлиб ўтди. 2002 йил октябрда Халқаро кураш ассоциацияси Халқаро спорт федерацияси аъзолигига қабул қилинди. Ўзбек миллий кураши халқаро спорт тури сифатида дунёда эътироф топди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон спортчилари Олимпиадалар, Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва бошқа мусобақаларда қатнашиб, 3000 дан ортиқ олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

Шундай қилиб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда спорт ривожланди, янги маъно-мазмун билан бойиди, жаҳон спортига қўшилди ва халқаро майдонда салмоқли ўринни эгаллади.

149

Page 150: £ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВАel.tfi.uz/images/Madaniyatshunoslik_fanidan_maruza_matnlari_264f5… · фанга киритди. Тейлор ўзининг

Савол ва топшириқлар 1. Сиз Жамият маънавияти деганда нималарни тушунасиз? 2. Маънавий мерос нима? 3. Нима сабабдан мамлакатимизда маънавий меросни тиклаш, жамият

маънавиятини юксалтириш устувор вазифа этиб белгиланди? 4. Халқимиз маънавияти юлдузларидан кимларнинг таваллуд саналари

нишонланди? 5. Тарихий хотирани тиклаш деганда сиз нималарни тушунасиз? 6. Қадимий шаҳарларимиз юбилейлари ҳақида нималарни биласиз? 7. «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуининг барпо этилиши ҳақида

сўзлаб беринг. 8. «Қатағон қурбонлари хотираси» музейида нималар ўз аксини топган? 9. Миллий қадриятлар нима? Уларнинг тикланиши ҳақида сўзлаб беринг. 10. «Олтин мерос» Халқаро хайрия жамғармаси қачон ташкил этилди? Унинг

фаолияти ҳақида сўзлаб беринг. 11. Диний қадриятларни тиклаш йўлида қандай ишлар амалга оширилди? 12. Ўзбек тили мавқеининг мустаҳкамланиши тўғрисида нималар дея оласиз? 13. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари нималардан

иборат? 14. Ўзбекистонда таълим қандай турларда амалга оширилмоқда? 15. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади нима? 16. Биринчи босқичда таълим тизимида қандай ўзгаришлар юз берди? 17. «Умид» жамғармаси қачон ва қандай мақсадда тузилган? 18. Таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги тўғрисида нималарни

биласиз? 19. Театр санъати ривожи ҳақида нималарни биласиз? 20. Ўзбек цирки ҳақида сўзлаб беринг. 21. Миллий мусиқа ва қўшиқчилигимизнинг ўсиши ҳақида қандай

фикрдасиз? 22. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қандай янги музейлар ташкил

этилди? 23. Ўзбекистон спортини ривожлантириш йўлида қандай тадбирлар амалга

оширилди? 24. Ўзбекистон спорт юлдузларидан кимларнинг номларини тилга оласиз?

150