Top Banner
Ўзбекистон Миллий университети ректорининг _____”______ 2020 йилдаги ___ сонли буйруғига 2-ИЛОВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ МАСОФАВИЙ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАЛАР ТОШКЕНТ 2020
33

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

Jun 01, 2020

Download

Documents

dariahiddleston
Welcome message from author
This document is posted to help you gain knowledge. Please leave a comment to let me know what you think about it! Share it to your friends and learn new things together.
Transcript
Page 1: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

Ўзбекистон Миллий университети ректорининг

“_____”______ 2020 йилдаги ___ сонли буйруғига

2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ МАСОФАВИЙ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ЙЎРИҚНОМАЛАР

ТОШКЕНТ – 2020

Page 2: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

2

Тузувчилар:

ЎзМУ ўқув ишлари бўйича

проректори

Д.Х.Джумабаев

ЎзМУ ўқув-услубий бошқарма

бошлиғи

Ж.А.Каримов

ЎзМУ магистратура бўлими

бошлиғи

Н.М.Мажидов

ЎзМУ сиртқи бўлим бошлиғи А.Инсопов

ЎзМУ ҳисоблаш математикаси ва

ахборот тизимлари кафедраси

мудири

М.Ў.Худойберганов

ЎзМУ Ахборот хавфсизлиги

кафедраси катта ўқитувчиси

Р.Ҳ.Алаев

Page 3: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

3

МУНДАРИЖА

КИРИШ ................................................................................................................... 4

ЙЎРИҚНОМАЛАР ............................................................................................... 5

1. Электрон таълим тизимида деканат ........................................................... 5

2. Электрон таълим тизимида кафедра мудири ........................................... 16

3. Электрон таълим тизимида профессор-ўқитувчилар .............................. 23

Page 4: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

4

КИРИШ

Масофавий таълим тизими Интернет орқали профессор-ўқитувчилар

учун талабаларга таълим беришга имконият беради. Ўқув жараёнида ахборот

технологиялардан фойдаланиши масофавий ўқитиш тизимининг асосий

компонеталаридан бири саналади. Мазмун ва шакл жиҳатидан юқори

даражали ўқув материаллар мустақил таълим жараёнини рағбатлантириш

ҳисобига ўқув жараёни самарадорлигини оширади. Ўқитишнинг масофавий

шакли, биринчи навбатда, ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро алоқага

таянади.

Ушбу йўриқнома университет профессор-ўқитувчилари учун

мўлжалланган бўлиб, унда масофавий таълим тизими билан таништирилади.

Шу билан бирга, айнан масофадан ўқитиш учун мазкур тизимнинг барча

имкониятлари ва курс элементларидан тўғри фойдаланиш мумкинлиги ҳақида

батафсил баён этилади.

Page 5: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

5

ЙЎРИҚНОМАЛАР

1. ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ДЕКАНАТ

Тизимда деканатнинг асосий вазифаси таълим йўналиши ва

мутахассисликлар ўқув режаларини киритиш ва уларга талабалар гуруҳини

тикишдан иборат. Бунинг учун ўқув режаларни тўлиқ билган ҳолда, ундаги

фанларни ҳар бир семестрда қанча миқдорда ўтилиши, ўтадиган кафедра,

кафедра мудири фамилияси, исми, шарифини билиши лозим.

Тизимда иш ўқув режани яратишдан бошланади. Бунинг учун

http://isuup.nuu.uz/ сайтга кирилади.

Ўқув режалар бандини танлайди. Фойдаланувчининг ўқув режалар

билан ишлаш ишчи столи қуйидаги

кўринишга эга бўлиб, бу ерда ўқув режа(ЎР)лари ҳақидаги маълумотлар

киритилади, зарурат бўлса, ўзгартирилади ёки ўчирилади. Мазкур ойнадаги

бирор бир маълумотни излаб топиш учун, шу ойнанинг

қисмини тўлдирамиз. Фараз қилайлик биз "Бакалавриат" категориясидаги

рўйхатни изламоқдамиз. Натижа сифатида қуйидаги ойна акслантирилади:

Page 6: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

6

ЎР ни қўшиш учун тугмасига босилади ва натижада

қуйидаги ойнага ўтилади:

«Номи» бўлимида янги ўқув режанинг номи ёзилиб, бунда таълим йўналиши

шифри, бу ўқув режа билан ўқийдиган талабаларнинг ўқишга кирган йил ва

таълим йўналиши англатувчи сўз ёзилади. Жавобгар шахс «Жавобгар шахс»

бандида автоматик тарзда ушбу фойдаланувчининг фамилияси тизим

томонидан қўйилади. «Категория» бўлимидаги

йўналишлардан бирини танлаб, Ўқув бўлимининг қайси соҳага тегишли

эканлигини кўрсатиш мумкин. «Факультет» бандида шу ўқув бўлими қайси

факультетда ўтилишини кўрсатиш мумкин. Таълим шаклларидан

Page 7: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

7

бири сифатида танланади. Статуси бандида ўқув бўлимининг

лиги кўрсатиб ўтилади. «Цикл бошланиш санаси» бандида шу ўқув йилининг

бошланган санаси кўрсатилади. «Нашр этиш» бандининг олдига қўйилган

белги шу бўлимнинг нашр этилиши мумкинлиги тўғрисида дарак беради. Янги

ўқув бўлимини рўйхатга қўшиш учун тугмаси босилади. Масалан

қуйидагича киритиш мумкин:

Бирор бир ЎР тўғрисидаги маълумотни кўриш учун

Page 8: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

8

ойнасидаги ҳаволасига босилиб,

ойнага ўтилади.

Page 9: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

9

ойнадаги айрим ҳаволаларни шарҳлаб ўтайлик.

- ушбу кўриниш фойдаланувчига қайси ЎР

тасдиқланмаганини билиб олишига ёрдам беради. ЎР рўйхатида қайси ЎР

қизил фонли бўлиб турса, демак шу ЎР тасдиқланмаган.

-ушбу кўриниш

фойдаланувчига қайси ЎРни ўқув жараёнига қўллаш мумкин эмаслигини

билиб олишига ёрдам беради. ЎР рўйхатида қайси ЎР яшил фонли бўлиб

турса, демак ўша ЎР ўқув жараёнига қўллаш учун тайёр эмас. Қолган

бўлимларни тизим автоматик тўлдирганлиги сабабли тўғри фанлар бўлимига

ўтамиз «Фанлар» бандида ўқув режада кўзда тутилган барча фанлар

киритилади. Мавжуд фанлар эса ўзгартирилиши ёки ўчирилиши мумкин.

«Фанлар» банди босилганда қуйидаги ойна ишга тушади.

Бу банд нечта фандан таркиб топганлигини деган

маълумотга қараб билишимиз мумкин. Мавжуд фанлар орасидан кераклисини

қуйидаги фильтр ёрдамида дарҳол излаб топиш мумкин.

Фильтр пастида мавжуд фанлар рўйхати чиқиб туради. Қуйидаги мисолда

"математик анализ" номли барча фанларни рўйхатдан тезда излаб топиш

кўрсатилган:

Page 10: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

10

Янги фан қўшиш керак бўлса, тугмаси босилади ва

натижада пастда қуйидаги ойна ҳосил бўлади.

Агарда мавжуд фанлардан бирортасининг маълумотларини ўзгартириш

зарурияти туғилиб қолса, у ҳолда ушбу фаннинг ўнг томонида жойлашган

тугмаси босилади ва ҳосил бўлган қуйидаги

Page 11: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

11

ойнада фанга тегишли параметрлар ўзгартирилиши ёки умуман фаннинг ўзини

фанлар рўйхатидан ўчириш мумкин. ушбу

саҳифалар орқали эса навбатдаги фанлар рўйхатига ўтиш мумкин. Масъул

шахс бу ушбу фанни ўтадиган кафедранинг мудири танланади.

Фан блоклари бандида Фанлар блокидаги мавжуд фанларнинг ҳар

бири қайси блокга тегишли эканлиги қайд этилади, бу ерда янги фан блокини

қўшиш мумкин ва ҳар бир блокдаги фанларнинг машғулотлари ва уларга

умумий ажратилган баллар тақсимланади. Фан блоклари бандини босганда

қуйидаги ойна ҳосил бўлади.

Page 12: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

12

Бу ойнада янги фан блокини тугмаси орқали қўшиш мумкин.

Бу тугма босилганда қуйидаги ойна ҳосил бўлади.

Бу ерда «Бошланиши» ҳамда «Тугаши» бандлари

Page 13: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

13

дан бирортасини танлаш йўли билан тўлдирилади. Машғулот ва балларни фан

блоклари бўйича тақсимлаш бўлимида фаннинг семестрлар бўйича ҳафталик

соати тақсимланади.

Ишонч билдириш бандидан шу ЎР билан ишлаш учун бирор бир

ходимларга ёки ўқитувчиларга рухсат бериладиган махсус жойга ўтилади. Чап

томондаги ойнада ходимлар ва ўқитувчилар рўйхати бўлиб, у ердан ишонч

билдириш мумкин бўлган ходим ёки ўқитувчи танланади ва тугма орқали

ишонч билдирилган ходим ўқитувчилар рўйхатига ўтказилади, яъни унга

ишонч билдирилади.

Шундан сўнг, гуруҳлар унга бириктирилиши керак. Бунинг учун

деканатнинг масъул ходими (маслан, декан ёки ўқув ишлар бўйича декан

муовини) логин парол билан http://ettt.nuu.uz манзилдаги тизимга кириб,

талабалар бўлимига кириши керак.

Бу ойнадан академик гуруҳлар бўлимига кирилади. Ҳозир гуруҳлар ТАЛАБАS

тизимидан олинган. Бу ерда тизимда соддир бўлган камчиликларни бартараф

этишдан иборат (камчилик сабаби оддий: ўқув режани тўлиқ киритмасдан

талабалардан иборат гуруҳларни киритиб уларни ўқув режага боғлаб

қўйилган. Натижада гуруҳ бор лекин унга тўғри келадиган ишчи ўқув режа

йўқ. Натижада гуруҳлар бирор ўқув режага тикиб қўйилди ва хатолик пайдо

бўлди). Ушбу чалкашликни тузатиш учун бизга керак: айна шу гуруҳ

ўқийдиган ишчи ўқув режа. Агар гуруҳ айна унга мос ўқув режага

бириктирилган бўлса, у ҳолда навбатдаги ишларга ўтасиз. Бўлмаса дастлаб

ўқув режани киритиб, унга гуруҳни бириктирасиз ва сизда бу хатолик

Page 14: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

14

бўлмайди. Киритмаган бўлсангиз уни дастлаб киритиб кейин навбатдаги ишга

ўтасиз.

Юқоридаги хатоликга (биринчи қатор тепадан) эътибор беришингизни

сўраймиз. Демак гуруҳ талабалари нотўғри ўқув режага бириктирилган. Ушбу

камчиликни бартараф этиш учун қуйидаги манзил орқали тизимга кирамиз:

http://ettt.nuu.uz/uz/2019-20/Department/StudGroup (университет ички

тармоғидан http://172.22.0.150/uz/2019-20/Department/StudGroup) (ёки ўз логин

паролингиз билан кириб талабалар бўлимидан академик гурухларга ўтиш

керак бўлади). Навбатдаги вазифамиз гуруҳга ушбу таълим йўналишини мос

ўқув режани танлашдан иборат.

Гуруҳ номини ушбу ойнадаги мос бўлимга киритамиз ва излаш тугмасини

босамиз. Кўриб турганингиздек хатоси бор қатор экранда пайдо бўлди. Энди

шу қатор охиридаги таҳрирлаш тугмасини босиб(қаламча қўйилган тугма)ни

Page 15: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

15

босиб гуруҳ маълумотларини таҳрирлаш ойнасига ўтамиз. Ойнадан ўқув

режанинг ушбу гуруҳга мосини танлаб сақлаш тугмасини босамиз.

Натижада тизимда ўқув режаларга уларга мос талабалар гуруҳи

бириктирилди.

Page 16: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

16

2. ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КАФЕДРА МУДИРИ

Тизимда кафедра мудирининг вазифалари:

1. Кафедра юкламасидаги барча фанларнинг мавжудлигини текшириш;

2. Фанларга ва гуруҳларга мос модулларни яратилганлигини текшириш;

3. Модуллар ичидаги материалларнинг фан ишчи дастурига мослигини

текшириш;

4. Фан ўқитувчилари ёрдамида модул машғулотларини материаллар билан

тўлдирилишини назорат қилиш;

5. Ўқитувчи томонидан талабаларнинг юборган топшириқларини

текшириб баҳолашини назорат қилиш;

6. Фанларга мос модулларни ишчи ўқув режа фанларига бириктириш;

7. Кафедра тақсимотини амалга ошириш;

8. Назоратларни модуллардан импорт қилиш;

9. Модул мазмунини доимий назорат қилиб туриш.

Модулни ишчи ўқув режадаги фанга бириктириш

Тизимда ишчи ўқув режада фанлар мавжуд бўлиб, уларга масъул

шахслар бу кафедра мудирлари ҳисобланади. Ўқув ишлари бўйича декан

муовини ўқув режани тизимда яратганда у албатта бу фанни кайси кафедра

ўтишлигини шунингдек ушбу кафедра мудири кимлиги билган ҳолда фаннинг

ҳар бир семестрда неча соат ўтилишини билади. У фанларни ва ундаги

машғулотлар соатини ва мустақил таълим соатини аниқ қўйиб беради.

Шундан сўнг ўқув режадаги жорий семестрдаги фан кафедра юкламасида

пайдо бўлади. Кафедра мудири кафедрада тайёрланган ва тизимга киритилган

модулларни ўқув режадаги фанга бириктириши лозим. Демак кафедрада

уларга мос, ўқув режадаги фанларга мос модуллар ўқитувчилар томонидан

яратилган бўлиши шарт. Кафедра мудири томонидан кафедрадаги модулларни

фанга бириктириш учун кафедра юкламасига ўтади. Кафедра юкламаси

ойнасидаги фанлар номи тўғисидаги қатордан + белгили тугма босилади.

Расмдаги модулни бириктириш тугмаси ёрдамида ишчи ўқув режадаги фанга

модулни бириктирамиз. Фанни номидан кейинги М : маъруза соати, А: амалий

машғулот соати, L: лабортория машғулот соати, S: семинар машғулоти соати,

К: курс иши борлигини билдиради(бўш бўлса бу фандан курс иши йўқ).

Фаннинг силлабуси ёки ишчи дастурини шу ерда тикиб қўйиш мумкин. Энди

юкламани тақсимлаш мақсадида дастлаб фанга модулни бириктирамиз.

Page 17: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

17

Эслатма: Модулни ўчириш учун дастлаб, шу ерга кириб фан ичидан

модулни ўчириш керак, ундан кейин модулни ўчиришга рухсат этилади.

Экранда жорий фан мавжуд бўлган ўқув режалар кўк рангда ёзиб қўйилган.

Тизимдаги модуллар бўлимидаги модул номи ёки модул эгасининг

фамилияси ёки исми ёки отасининг исми ёрдамида керакли модулларни

танлаймиз, модул ўтиладиган семестрни танлаймиз.

Page 18: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

18

Эслатма. Фаннинг аудитория соатлари маъруза, амалий машғулот ва

ҳ.к га эътибор беринг.

Ушбу ойнадан семестрни танлаймиз, чап томондаги ойнадан масъул

шахсни бўлимига кафедра мудири (ишчи ўқув режадаги масъул шахс)ни

фамилиясини, модул номини бирортасини киритиб излаймиз ва айнан жорий

фанга мосини танлаб, стрелка ёрдамида ўнг томондаги ойнага ўтказамиз. Агар

ушбу фан рус гуруҳида ҳам бўлса кейинги навбатда рус тилидаги модулни ҳам

юқоридаги сингари ўнг томонга ўтказилади. Сақлаш тугмаси босилади.

Демак рус гуруҳ бўлса ушбу ўқув режада жорий ойнанинг ўнг томонида

иккита модул туради(биттаси ўзбек, иккинчиси рус гуруҳи учун

мўлжалланган). Агар кафедрада бир неча фанлар бўлса, ҳар бир фан шу тарзда

модуллар билан тўлдирилади. Энди модуллардаги дарс машғулотларини

маъруза, амалий, семинар, лаборатория машғулотларини кафедра

ўқитувчиларига аниқроқ қилиб айтсак яна ўзингизга тақсимлайсиз. Чунки

ҳозир ўқитувчиларга тақсимласак уни назорат қилиш мураккаблашади.

Page 19: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

19

Кафедра юкламасини тақсимлашга ўтамиз. Бунинг учун ойнадан

Кафедра юкламаси бўлимига ўтамиз.

Навбатдаги ойнадан фан жойлашган қаторнинг охиридаги + тугмасини босиб,

фан бўйича машғулотларни кафедра мудирига тақсимлаймиз (албатта

ўқитувчилар бўлмаганлиги сабабли. Юклама фақат кафедра мудирига

тақсимланганлиги сабабли рейтинг балларини тақсимлашга ҳам эҳтиёж

туғилмайди).

Машғулот (соати) кўрсатилган устундан навбатдаги гуруҳлар рўйхатидан

керакли гуруҳни танлаб, кейин очилувчи рўйхатдан кафедра мудирини топиб,

уни белгиланг. Битта машғулотни тақсимладик. Энди бу қаторда бошқа гуруҳ

бўлмаса (маърузада бошқа поток) навбатдаги машғулотга ўтамиз. Бунда

гуруҳлар сони кўрсатилади ва уларга мос ўқитувчиларга тақсимланади.

Page 20: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

20

Агар кафедра мудири столидаги юкламада кафедрадаги фан мавжуд

бўлмаса, ўқув режага гуруҳ бириктирилмаган, ўқув режадаги фанга кафедра

мудири нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин. Бунинг учун ўқув ишлари

бўйича декан муовинидан ўқув режадаги гуруҳни аниқлаштириш лозим

бўлади.

Эслатма. Модулни(асосан кўп ҳолларда рус ёки ўзбек гуруҳига) унинг

қайси гуруҳга мўлжалланганлигига эътибор беринг.

Дастлабки машғулот тақсимлангандан сўнг навбатдаги машғулотга

ўтилади. Бунинг учун гуруҳлар сонини чап томондаги ойнага киритиш керак.

Ҳозир ҳамма машғулотларни фақат кафедра мудирига тақсимлаганлигимиз

учун 1 рақамини ёзиб, навбатдаги босқичга ўтамиз.

Кафедра юкламаси тўлиқ тақсимлаб бўлингандан сўнг рейтинг

назоратлари тақсимоти бўлимига ўтиш керак. Бу юқоридаги кафедра

юкламаси бўлимининг пастдаги қисмида.

Эслатма. Агар фанда маъруза, семинар, амалий машғулот ва

лаборатория машғулотлари бўлса, ундаги топшириқларни баҳолаш учун мос

равишда оралиқ назорат ҳамда 3 та жорий(семинардаги топшириқни баҳолаш

учун 1 таси, амалий машғулотдаги топшириқни бахолаш учун 1 таси ва

лаборатория машғулотдаги топшириқни баҳолаш учун яна 1 таси) қўшиб

қўйиш керак. Маърузага қўйилган топшириқларнинг натижаси оралиқ

Page 21: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

21

назоратга қўшилади. Агар ўқитувчи қўймаган бўлса уни модуллар бўлимига

ўтиб, жорий фан учун буни қуйидагича амалга ошириш лозим.

Юқоридаги ойнадан янги қўшиш тугмасини босиб, жорий назоартларни

кетма-кет модулда яратиб қўямиз.

Энди модулдаг рейтинг назоратларини тақсимлаш ойнасига ўтамиз.

Page 22: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

22

Ушбу ойнадан рейтинги тақсимланиши керак бўлган фанни топамиз.

Кўриниб турибтики, оралиқ ва якуний назорат маъруза ўқитувчисига,

жорий назоратлар эса амалий, семинар ва лаборатория машулоти

ўқитувчиларига тақсимланган. Чапга ва ўнг йўналтирилган тугмалар орқали,

ушбу назоартларни бир машғулотдан иккинчисига ўтказиш мумкин. Бунда

жорий назоратларнинг бир хил тақсимланишига эътибор бериш лозим. Қайси

машғулотда жорий назорат бўлмаса, айнан шу машғулотдаги топшириқ

жавобларини тектириш имконияти бўлмайди. Бу ишлар амалга ошириб

бўлингандан сўнг саҳифанинг тепа қисмидаги назоратларни модуллардан

импорт қилиш тугмасини босиш керак. Шундан сўнг ўқитувчи талабанинг

юборган топшириқларига баҳо қўйиши мумкин бўлади. Топшириқларга балл

қўйишнинг иложи бўлмаса, топшириққа қўйиладиган баҳони, қайта

топширишлар сонини текшириб чиқинг.

Page 23: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

23

3. ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР

Тизимда ўқитувчининг асосий ишлари қуйидагилар:

1. Кафедрада ўтиладиган фанлар бўйича модуллар яратиш;

2. Модулдаги машғулот материаллари ва топшириқларини жойлаштириш.

3. Машғулот бўйича талабаларнинг юборган жавобларини текшириб,

баҳолаб бориш.

Янги модул яратиш

Модул бу фаннинг бир семестри учун мўлжалланган қисмидан иборат

бўлим, унда бир семестр учун ажратилган маъруза, амалий, семинар,

лаборатория машғулотлари учун материаллар (файллар-word да тайёрланган

маъруза матни, презентация, pdf каби форматда тайёрланган файллар, видео

файллар), машғулот учун тайёрланган топшириқлар жойлаштирилади.

Янги модул яратиш учун Модуллар бўлимига кириб +янги қўшиш

тугмаси танланади. Агар Сиз учун модул яратилган бўлса шарт эмас уни яна

яратиш ва Сиз блоклар бўлимига кириб материалларни жойлаштиришни

бошланг (модулнинг умумий структураси 1 расмда кўрсатилган). Тизимда

модулнинг умумий кўриниши расмда кўрсатилган шаклда бўлиб, битта

блокдан иборат. Блоклар сонини бир нечта қилиш ҳам мумкин.

1-расм. Модулнинг умумий структураси

Page 24: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

24

Модуллар бўлимига ўтганда жорий фойдаланувчи, ўқитувчининг ўзига

тегишли модуллар рўйхати тақдим этилади. Модулнинг тартиб рақами

(чапдан ўнгга), модулнинг номи, ундаги маъруза, амалий, лаборатория,

семинар машғулотлари сони ҳамда курс ишининг мавжудлиги, модул ҳақида

маълумотни таҳрирлар, модулни ўчириш, нусхалаш, модулни эгасини

ўзгартириш, модулнинг бириктирилган фанлар сони ва модулдаги блоклар

сони тўғрисидаги маълумотлар бу ерда келтирилган. Янги модул яратиш учун

янги қўшиш тугмаси босилади.

Эслатма. Модулни номлашда иложи борича аниқ қилиб ном бериш

лозим. У фанни номидан сал фарқ қилиши мумкин. Бунда сиз унинг қайси

йўналишга, семестрга, рус ёки ўзбек гуруҳига мўлжалланганига эътибор

беришингиз лозим. Масалан Ўзбекистон тарихи(иқтисод ва математика ҳар

хил соатда икки семестр ўқитилса Ўзбекистон тарихи1(ўзб_иқтисод),

Ўзбекистон тарихи2(ўзб_иқтисод), Ўзбекистон тарихи1(рус_иқтисод),

Ўзбекистон тарихи2(рус_иқтисод) ва Ўзбекистон

тарихи1(ўзб_математика), Ўзбекистон тарихи2(ўзб_ математика),

Ўзбекистон тарихи1(рус_ математика), Ўзбекистон тарихи2(рус_

математика) агар соат икки йўналишда бир хил бўлса Ўзбекистон

тарихи2(ўзб_иқтисод_матем) деб номласангиз кафедра мудирига осон

бўлади, фанга модулни бириктиришда. Чунки тизимда модуллар умумий

жойда сақланади. Уларнинг ичидан аниқлаб, фанга бириктириш қийин кечади.

Ҳозир фақат 2 семестр учун модуллар яратиш керак. 1 семестр учун керак

эмас.

Page 25: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

25

Агар иккита йўналишга ўтиладиган модуллар бир-биридан фарқ

қилмаса, ёки соати билан фарқ қилса, у ҳолда битта модулни яратиб, уни

нусхалаш ва ҳосил бўлган модулни таҳрирлаш мақсадга мувофиқ.

Қуйидаги ойнага модул учун ажратилган соатларни аниқ киритиш керак

ва охиридан автоматик модул шаблони асосида тўлдириш бўлимини

танлаш эсдан чиқмасин. Бу бўлим танланса белгиланган дарс машғулотларига

мос бўш жойлар яратилади. Кейин шу жойларга материал жойлаштирилади.

Акс ҳолда ҳар бир машғулот учун алоҳида жой қўшиш керак бўлади.

Тизим ҳар бир машғулот учун 0 баллдан 5 баллгача баҳолаш имконини

яратиб беради.

Агар модул 1-2 курс учун бўлса экранда қуйидаги ойна (яъни 5 баллик )

бўлади.

Page 26: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

26

Модул бир неча блокдан ташкил топиши мумкин. Лекин Сиз битта блок

билан ишни давом эттиринг. Ойнага эътибор берсангиз, машғулотлар сони 39

та деб ёзув турибти. Бу модулдаги блокда 39 та машғулот борлигини

англатади. Энди уни тўлдириш лозим. Қалам кўрсатилган тугма блок ҳақидаги

маълумотни таҳрирлаш учун фойдаланилади. Демак биз машғулотлар

тугмасини босиб ишни давом эттирамиз.

Page 27: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

27

Кўриб турганингиздек экранда машғулотлар рўйхати, тури, машғулот

учун минимал балл, максимал балл, машғулот тўрисидаги маълумотни

таҳрирлаш, машғулотни ўчириш, ўқув материалларини қўшиш, топшириқ

қўшиш имкониятини берувчи маълумотлар ва тугмалар мавжуд (дастурнинг

такомиллаштирилиб борилаётганлиги учун функционал имкониятлар

кўпайиши мумкин, тизимда ишлашни осонлаштириш мақсадида).

Машғулотга (масалан маъруза учун) материалларни жойлаштириш

мумкин(улар word, pdf, ppt, pptx, avi, mp3 ва ҳ.к.).

Эслатма. Бутун бир китобни қўшиб қўйманг. Мақсадимиз талабани

ўқитиш, зериктириш эмас. 10-20 минутлик видео файл бўлса ҳам бўлади. Яна

талаба уларни юклаб олиши учун ҳам ресурс керак бўлади(интернет учун

телефонига пул тўлайдику.)

Машғулот учун материалларни жойлаштириш

Машғулот учун материалларни жойлаштиришни бошлаймиз. Қуйидаги

ойнадан янги қўшиш тугмасини босамиз ва навбатдаги ойнага маълумотларни

киритамиз

Page 28: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

28

Янги ўқув материалининг номи ёзиб, унинг мазмунини файлни танлаш

тугмасини босиб, олдин тайёрлаб қўйилган материалларни кетма-кет юклаб

қўямиз. Бунда битта машғулот учун бир неча материалларни юклаш мумкин.

Ҳар ҳолда берилган материалларни талаба ўзлаштиргани ҳақида маълумотга

эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас. Бунинг учун жорий машғулот бўйича

топшириқ бериб, уни натижасини кўриш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу

топшириқ тест, оғзаки савол-жавоб ёки ёзма ёзиб юбориши мумкин бўлган

саволлар ёзилган файл бўлиши мумкин. Шунингдек топшириқни баҳолаш

имконияти мавжуд, агар баҳолаш зарур деб қарор қилган бўлсангиз. Энди

машғулот учун топшириқни юклашни бошлаймиз. Демак бунинг учун бизга

керак топшириқлар ёзилган файллар. Агар топшириқлар беришни

ҳоҳламасангиз қўшиш шарт эмас ва уни Сиз бўш қолдиришингиз мумкин.

Янги қўшиш тугмасини босиб, топшириқ ҳақидаги маълумотларни

киритамиз.

Page 29: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

29

Бунинг учун топшириқнинг номи, қайта топширишлар сони, топшириқ учун

максимал ва минимал балл, топшириқ ҳақида изоҳ(нима ҳақида эди ўзи

топшириқ ёки шунга ўхшаш гаплар) тўлдириш ҳамда асосий нарса топшириқ

ёзилган файлни танлаш лозим.

ойнанинг давоми( агар 3-4 курслар учун бу балларни ўзгартириш мумкин 0-

100 гача)

Файлни танланг тугмасини босиб, ушбу машғулот учун олдиндан тайёрлаб

қўйилган файлни юклаймиз.

Page 30: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

30

Топшириқ файли танлангандан сўнг топшириқларнинг тартиб рақами, номи,

қайта топширишлар сони, топшириқ учун максимал, минимал балллар,

топшириқ ҳақидаги маълумотни таҳрирлаш, топшириқни ўчириш ва юклаш

тугмалари билан қуйидаги ойна пайдо бўлади.

Шундай қилиб, биз янги модул яратиб, унинг ичига битта машғулот учун

материалларни жойлаштирдик. Бошқа машғулотлар ҳам худди шу сингари

амалга оширилади.

Page 31: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

31

Эслатма. Агар фанда маъруза, семинар, амалий машғулот ва

лаборатория машғулотлари бўлса, ундаги топшириқларни баҳолаш учун мос

равишда оралиқ назорат ҳамда 3 та жорий(семинардаги топшириқни баҳолаш

учун 1 таси, амалий машғулотдаги топшириқни бахолаш учун 1 таси ва

лаборатория машғулотдаги топшириқни баҳолаш учун яна 1 таси) қўшиб

қўйиш керак. Маърузага қўйилган топшириқларнинг натижаси оралиқ

назоратга қўшилади. Жорий назоратларни қўшиш қуйидагича амалга ошириш

лозим.

Бу ойнадан янги қўшиш тугмасини босиб, жорий назоратларни кетма-

кет модулда яратиб қўямиз. (агар юқорида таъкидланган 3 та машғулот

туридан бирортаси бўлмаса шунча сонга кам жорий назорат яратиш лозим,

топшириқларни баҳолаш учун).

Page 32: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

32

Энди бу назоратларни ўқитувчилар ўртасида кафедра мудири тақсимлаб

қўяди.

Талабалар томонидан топшириқларни бажариб юборган жавобларини

баҳолаш учун фан ва назоратлар бўлимига ўтилади. Бу ойнада барча

фанлардан назоратлар рўйхати келтирилган. Назорат натижалари тугмасини

босиб,талабалар томонидан юборилган жавобларни кўриб баҳолаш мумкин.

Талаба жавоби катакчага сичқонча кўрсаткичини боссак, талаба томонидан

юборилган жавобга + белгиси пайдо бўлади. Шу белгини босиш орқали талаба

жавобини юклаб олинади. Жавоблар текширилиб топшириққа баҳо қўйилади.

Эътибор беринг бу баҳо талабага кўринади, лекин бу ойнадан чиқиб, барча

топшириқларга баҳо қўйилган ойнадаги баҳо талабага кўринмайди. Агар

талабага ўқитувчи унинг жавобини текширмасдан баҳо қўйса, талаба қўйилган

баҳони кўрмайди ва ўқитувчи юборилган жавобни ўқитувчи томонидан

кўрилмаган деган хулосага келиши мумкин. Тизим томондан автоматик тарзда

имкониятлардан энг юқори баллиги тизимда сақланади. Ўқитувчи бу баҳони

ўзгартириш имконга эга бўлганлиги сабабли, натижавий баҳони қўйиб

тизимда сақлайди. Назорат натижалари ойнасида қўйилган сана, бу назоратни

топширишнинг бошланиш ва охирги санаси.

Page 33: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МИРЗОettt.nuu.uz/Files/yuriqnoma.pdf · 2020-04-07 · Эслатма. Агар фанда маъруза,

33

Шундай қилиб, ўқитувчи семестр давомида юқорида кўрсатиб ўтилган 3

та вазифани бажариши лозим.