Top Banner
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД ФАКУЛТЕТИ БАНК ИШИ КАНФЕДРАСИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ Мавзу: Валюта рискини бошқаришда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш Бажарди: Усмонова Н. Илмий рахбар:_____________ ТОШКЕНТ 2013
54

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Oct 30, 2020

Download

Documents

dariahiddleston
Welcome message from author
This document is posted to help you gain knowledge. Please leave a comment to let me know what you think about it! Share it to your friends and learn new things together.
Transcript
Page 1: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

КРЕДИТ ИКТИСОД ФАКУЛТЕТИ

БАНК ИШИ КАНФЕДРАСИ

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ

Мавзу: Валюта рискини бошқаришда замонавий ахборот

технологияларидан фойдаланиш

Бажарди: Усмонова Н.

Илмий рахбар:_____________

ТОШКЕНТ 2013

Page 2: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Режа:

Кириш

1 -БОБ. Валюта риски ва уни бошқаришнинг назарий асослари.

1.1. Валюта риски ва уни бошқариш хусусидаги илмий-назарий

карашлар.

1.2. Валюта рискини бошқариш бўйича хориж тажрибаси

2- БОБ. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида валюта рискини

бошқаришнинг замонавий ҳолати

2.1. Тижорат банклари валюта операциялари ва уларнинг риск даражаси

2.2. Муддатли валюта битимлари бозоридаги операцияларнинг амалдаги

ҳолати

З- БОБ. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг валюта рискини

бошқариш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари

3.1. Тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини

такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар

3.2. Тижорат банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини

такомиллаштириш истиқболлари

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Узбекистон Республикаси қонунлари

2

Page 3: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Кириш

Мавзунинг долзарблиги. Узбекистан Республикаси тижорат

банкларининг фаолиятидаги валюта рискини бошқаришни такомиллаштириш

борасида муаммоларнинг мавжудлиги ва уларни ҳал этишга қаратилган

илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишнинг зарурлиги ушбу

битирув малакавий иши мавзусининг долзарблигини белгилайди.

Бу борадаги долзарб муаммолар сифатида куйидагиларни ажратиб

кўрсатиш мумкин:

1. Жорий валюта бозорининг ликвидлилик даражасининг паст эканлиги

туфайли конверсион операциялар орқали банкларнинг очиқ валюта

позицияси ҳажмини қисқартириш имкониятининг чекланганлиги.

2. Республикамизда муддатли валюта битимлари бозори

ривожланмаган.

2012 йилнинг якуни бўйича, мамлакат валюта бозорида амалга

оширилаётган конверсион операцияларнинг 90 фоиздан ортиқ қисми

Республика валюта биржасида амалга оширилмокда. Бу эса, муддатли валюта

битимлари бозорининг ривожланмаганлигидан далолат беради.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Валюта рискини бошкариш

масаласи хорижлик иқтисодчи олимлар - Р.Мандилл, Ф.Махлуп,

П.Самуэльсон, Л.Красавина, Л.Федякова, Ж.Френкль, А.Наговицинларнинг

илмий ишларида тадқиқ қилинган .

Узбекистонлик иқтисодчи олимлардан - А.Вахабов, Т.Бобакулов,

Н.Жумаев, Ж.Кудайбергенов, О.Намозовларнинг илмий ишларида валюта

1 Mundell R.A. The monetary dynamics of international adjustment under fixed and flexible

exchange rates // Quarterly Journal of Economics 74 (2). May 1960. P. 227-257.; Machlup F. International payments, debts, and gold. - London: George Allen & Unwin, 1966. P. 7-50.; Самуэльсон П.А., Нордхаус В.Д. Экономика: Пер с англ. -М.: "БИНОМ", "Лаборатория Базовых Знаний", 1997.- 705 с; Наговицин А.Г. Валютная политика. - М.: "Экзамен", 2000. - 512 с; Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: 2-е изд., перераб. и допол. -М.: Финансы и статистика, 2002. -608 с; Федякина Л.Н. Международные финансы. - СПб.: Питер, 2005. -127 с.

3

Page 4: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

бозорини ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ

этилган2.

Тадқиқотнинг мақсади бўлиб, Узбекистан Республикаси тижорат

банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини

такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар

ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Тадқиқот вазифалари:

- банклар фаолиятидаги валюта рискини бошкаришнинг назарий

асосларини;

- хорижий банкларнинг валюта рискини бошқариш соҳасидаги

тажрибасини ўрганиш ва унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

- тижорат банкларининг валюта рискини бошқаришнинг амалдаги

ҳолатини таҳлил қилиш;

Республикаси тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш

амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий

тавсиялар ишлаб чиқиш

Тадқиқотнинг объекти бўлиб, республикамиз йирик тижорат

банкларининг валюта операциялари ҳисобланади.

Тадқиқотнинг предметини валюта операцияларини амалга

ошириш жараёнида юзага келадиган молиявий муносабатлар ташкил

этади.

Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий

таклиф ва амалий тавсиялар:

1. Тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга ошириш

жараёнида юзага келадиган валюта рисклари даражасини пасайтириш

мақсадида банкларнинг очиқ валюта позицияларини тартибга солишни

такомиллаштириш лозим.

2 Вахабов А.В. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. В 2-х т. - Ташкент:

Университет, 2003. - 538 е.; Бобакулов Т.И. Миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш:

муаммолар ва ечимлар. - Тошкент: Fan va texnologiya, 2007. - 184 б.; Жумаев H.X., Кудайбергенов

Ж.Ш. Международные финансовые отношения. Валютный курс и пути их регулирования. -

Ташкент: Iqtisod-Moliya, 2006. - 132 с.

4

Page 5: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

2. Миллий валюта бозори иштирокчиларининг конверсион операциялар

жараенида юзага келадиган трансакцион чиқимлари миқдорини камайтириш

мақсадида сўмни еврога ва бошқа етакчи валюталарга конвертация қилиш

операцияларининг ҳажмини ошириш лозим.

3. Муддатли валюта битимлари бозорини ривожлантириш мақсадида,

биринчидан, жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш лозим.

Жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш республикамизда

муддатли валюта бозорини тўлақонли шакллантиришнинг дастлабки зарурий

шартларидан бири бўлибгина қолмасдан, уни ривожлантиришнинг асосий

йўналишларидан бири этиб белгиланиши лозим.

5

Page 6: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

1 -боб. Валюта риски ва уни бошқаришнинг назарий асослари.

1.1. Валюта риски ва уни бошқариш хусусидаги илмий-назарий

карашлар.

Иқтисодий адабиётда банкларнинг валюта рискларини бошкариш

хусусида хилма-хил назарий қарашлар мавжуд.

Л.Красавина ўзининг илмий ишларида валюта позициясини

бошқариш валюта рискидан қочишнинг энг оптимал усули деб

ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, валюта позицияларини тижорат

банклари филиалларида ҳам ҳисоблаш зарур. Бунинг сабаби сифатида

айрим филиалларда валюта операциялари ҳажмининг катта эканлиги

туфайли валюта риски даражасининг юқори эканлиги кўрсатилган.

Узбекистонлик иқтисодчи олимлардан А.Вахабов, Т.Бобакулов,

Н.Жумаевларнинг илмий ишларида тижорат банклари валюта

позицияларини бошкаришнинг айрим назарий ва амалий жиҳатлари ўз

ифодасини топган3. Масалан, Н. Жумаев тижорат банкларининг битта

валютадаги очиқ валюта позициясига нисбатан 5% даражасида лимит

белгилашнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини исботлаган. Унинг

амалиётга тадбиқи сифатида республикамиз Марказий банки томонидан

2005 йилнинг 31 августидан бошлаб тижорат банкларининг битта

валютадаги очиқ валюта позицияларига нисбатан амалдаги 5 фоизли

лимитни 10% қилиб белгиланганлигини кўрсатиш мумкин.

Республикамиз тижорат банкларининг битта валютадаги очиқ

валюта позициясига нисбатан 5 % даражасида лимитнинг белгиланиши

натижасида

3 Вахабов А.В. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. В 2-х т. -

Ташкент: Университет, 2003. - 538 с; 3.5. Жумаев Н.Х., Кудайбергенов Ж.Ш. Международные финансовые отношения. Валютный курс и пути их регулирования. -Ташкент: Iqtisod-Moliya, 2006. - 132 с; 3.3. Бобакулов Т.И. Миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш: муаммолар ва ечимлар. - Тошкент: Fan va texnologiya, 2007. - 184 б.

6

Page 7: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

айрим банкларда АКШ 1 доллари бўйича 5 фоизли лимитга риоя

қилинмаслик ҳолатлари юзага келди.

Т.Бобакулов ўзининг "Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш:

муаммолар ва ечимлар" мавзусидаги монографиясида тижорат банкларининг

очиқ валюта позицияларини Марказий банкнинг валюта сиёсати доирасида

тартибга солишни такомиллаштириш масаласини тадқиқ қилган. Унинг

фикрига кура, Марказий банк тижорат банкларининг очиқ валюта

позицияларининг миқдорини кунлик назорат қилиб туриши зарур.

Т.Бобакуловнинг фикрига кўра, тижорат банкларининг очиқ валюта

позицияларига нисбатан белгиланган мазкур чекловларнинг (Узбекистон

Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг очиқ

валюта позицияларига нисбатан 2005 йилнинг 31 августидан бошлаб

куйидаги чекловлар ўрнатилди: 1. Тижорат банкининг битта валютадаги очиқ

валюта позициясининг микдори унинг регулятив капиталининг 10 фоизидан

ошиб кетмаслиги лозим; 2. Тижорат банкининг барча валюталардаги якуний

нетто валюта позициясининг микдори унинг регулятив капиталининг 20

фоизидан ошиб кетмаслиги лозим) меъёрий даражасини турли давлатларда

бир-биридан кескин фарқланмаслигининг сабаби шундаки, тижорат

банкларининг очиқ валюта позицияларини тартибга солиш мақсадида ишлаб

чиқилган методиканинг муаллифлари бўлиб халқаро Базель қўмитасининг

экспертлари ҳисобланади. Республикамиз банк амалиётида қўлланилаётган

чекловларнинг меъёрий даражаси билан Ғарбий Европа мамлакатларида

қўлланилаётган чекловларнинг меъёрий даражаларида яқинлик мавжуд.

И.Носкованинг фикрига кўра, тижорат банкининг хорижий валютада

берилган кредитлари ҳисобга олинадиган баланс счётларининг қолдиқлари

очиқ валюта позициясини аниқлашда ҳисобга олинади. Бунда банк

томонидан хорижий валютада берилган кредитлар конверсия қилинмаган

ҳолатда очиқ валюта позициясининг микдорини ўзгаришига олиб келмайди,

чунки активдаги валюта счётларидаги сумма бир счётдан бошқасига ўтади.

7

Page 8: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Ссудаларнинг таснифий белгилари ва муддати ўтган фоизларнинг

мавжудлиги банкнинг очиқ валюта позициясини аниқлаш нуқтаи-назаридан

ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бунинг сабаби шундаки, кредитларнинг

таснифий белгилари кредит рискининг даражасини кўрсатади, валюта

рискининг эса даражасини кўрсата олмайди .

И. Носкова тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари микдорини

қисқартиришда ҳисобли форварддан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб

ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ҳисобли форвард шартномалари ҳақиқатда

валюта-алмашув операцияларини амалга оширишни кўзда тутмайди. Чунки

шартнома тузилаётган пайтда базавий активни етказиб бериш мажбурияти

битимда иштирок этувчи томонларнинг зиммасига юкланмайди. Ушбу

шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар фақат рублда амалга оширилади.

Шартнома суммаси базавий валютанинг дастлабки бошлангич курси билан

унинг келгуси давр учун аниқланган курси ўртасидаги фарқ суммаси

сифатида аниқланади. Лекин шу билан бирга, И.Носкова огоҳлантирадики,

ҳисобли форвард шартномаларини ўз вақтида хорижий валютани сотиш ва

сотиб олиш суммалари ўртасидаги мувофиқликни таъминламаслик

банкларнинг зиммасига курсларнинг тебраниш рискини юклайди5.

Проф. О.И.Лаврушин таҳрири остида чоп этилган "Банковское дело"

дарслигида тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан

лимитлар белгилаш валюта рискини бошкаришнинг маъмурий усули

сифатида эътироф этилган .

Мазкур дарсликда эътироф этиладики, агар тижорат банкида операцион

кун учун маълум миқдорда зарар белгиланган бўлса ва зарар микдори

белгиланган даражага етиши билан ёпиладиган бўлса, у ҳолда, мазкур давр

оралигида юзага келадиган талаб ва мажбуриятлар суммасини банкнинг

очиқ валюта позициясига киритмаса ҳам бўлади. Спот

4 Носкова И.Я. Валютные и финансовые операции. - М.:ЮНИТИ, 1998. - С.45.

5 Носкова И.Я. Валютные и финансовые операции. - М.:ЮНИТИ, 1998. - С.46 - 47.

6 Банковское дело. Учебник. Под ред. Лаврушина О.И. - М.: Финансы и статистика, 1998. - С. 475.

8

Page 9: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

операцияларини амалга ошириш муддати жуда қисқа бўлсада, улар тижорат

банкининг очиқ валюта позициясига кучли таъсир кўрсатади. Дарсликда

бунинг сабаблари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:

- спот операцияларининг 90 фоиздан ортиқ қисми эркин сузиш

режимига эга бўлган валюталарда амалга оширилади;

- спот операцияларининг ҳажми жуда катта бўлиб, унинг бир кун лик

ҳажми 2 трлн. АҚШ долларидан ошади.

Шунингдек, ушбу дарсликда операцион куннинг охирида барча

валюталардаги қисқа ёки узун валюта позицияси микдорининг банкнинг ўз

маблагларини 30 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлашнинг зарурлиги

таъкидланган.

Айрим давлатларда иқтисодиёт ривожланишининг маълум даврий

оралиқларида тижорат банкларининг очиқ ваюта позицияларига нисбатан

белгиланган чекловларни вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатишга мажбур

бўлинади. Шундай ҳолат XX асрнинг 90-йилларида Японияда юз берган эди.

Ушанда япон иенига нисбатан талабнинг ошиши компаниялар ва аҳоли

томонидан катта микдорда иендаги маблагларни Япония тижорат банкларига

муддатли депозит сифатида жойлаштирилишига сабаб бўлди. Натижада

Япония банкларида катта микдорда иенда узун валюта позицияси юзага

келди. Натижада улар Япония Марказий банки томонидан битта валютадаги

очиқ валюта позициясига нисбатан белгиланган лимитни бажаришда

қийналиб қолишди. Ана шунда Япония Марказий банки тижорат

банкларининг битта валютадаги очиқ валюта позициясига нисбатан

белгиланган лимитни вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатишга мажбур бўлди.

Лекин иқтисодий адабиётларда банкларнинг очиқ валюта позициясига

нисбатан белгиланган лимитни вақтинчалик ҳаракатдан тўхтатиш масаласи

етарлича ўрганилмаган.

Тараққий этган мамлакатларда очиқ валюта позицияларини

қисқартиришнинг мавжуд олти усулидан ҳам фойдаланилади

(хорижий валюталарда депозитлар қабул қилиш, хорижий валюталарда

9

Page 10: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

кредитлар бериш, хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоғозларни сотиб

олиш, хорижий валюталарда ёзилган қимматли қоғозларни сотиш, хорижий

валюталарни сотиш, хорижий валюталарни сотиб олиш усуллари). Шунинг

учун ҳам ғарб иқтисодий адабиётида очиқ валюта позициялари ҳажмини

қисқартиришнинг олтита усулидан фойдаланиш амалиётини

такомиллаштириш масалалари уз ифодасини топган.

П. Самуэльсон фикрича, валюта бозори - бу турли мамлакатларнинг

валюталари савдоси ўтказиладиган бозор, айнан шу ерда валюталарнинг

алмашув курси аникланади7.

Америкалик иқтисодчи Ж.А. Фрэнкелнинг фикрига кура эса, валюта

бозори - бу чет эл валютаси маҳаллий валютага савдо қилинадиган бозордир.

У марказлашган жойга эга бўлмаган, балки замонавий ахборот ва

телекоммуникацион технологиялар орқали юқори даражада

интеграциялашган марказлашмаган тармокдир.

Рус иқтисодчи олими А.Г. Наговицин валюта бозори деганда турли

мамлакатлар валюталари сотиладиган ва харид қилинадиган бозорни 8

тушунади .

Л.Н. Красавина эса, валюта бозорларини хорижий валюталар миллий

валютага талаб ва таклиф асосида шаклланган курс бўйича олди-сотди

қилинадиган расмий марказлар сифатида эътироф этади. Шунингдек, унинг

фикрича, валюта бозори кенг маънода чет эл валюталари олди-сотдиси,

шунингдек, хорижий инвесторлар капиталининг ҳаракати бўйича

операцияларни амалга оширишда юзага келадиган иқтисодий муносабатлар

соҳасидир9.

7 Самуэльсон П.А., Нордхаус В.Д. Экономика: Пер с англ. - М.: "БИНОМ", "Лаборатория

Базовых Знаний",1997.-705 с. 8 Наговицин А.Г. Валютная политика. - М.: "Экзамен", 2000. - 512 с.

9 Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения: 2-е изд.,

перераб. и допол.-М.: Финансы и статистика, 2002. -608 с.

10

Page 11: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Л.Н. Федякина фикрича, валюта бозори - чет эл валюталари бозори бўлиб,

унда ҳукумат муассасалари, марказий банк ва бошқа банклар, фирмалар,

жамғармалар ва алоҳида шахслар чет эл валютасида ифодаланган молиявий

активларни олди-сотди қилиш орқали бир мамлакат валютасини бошқа

мамлакат валютасига айирбошлайдилар1 .

Юқоридаги қарашларда валюта бозори тушунчасига нисбатан

умумийлик, шунингдек, бир ёқламалик кўзга ташланади. Хусусан, рус

иқтисодчи олими Л.Н. Красавинанинг келтирган таърифида валюта

бозорининг расмий марказ сифатида эътироф этилиши, таърифнинг

факатгина ташкилий бозор ҳисобланган биржа валюта бозорини камраб

олишидан далолат беради. Ваҳоланки, валюта бозори таркибан биржа ва

биржадан ташкари валюта бозорини камраб олади.

1.2. Валюта рискини бошқариш бўйича хориж тажрибаси

Валюта риски - бу валюталарнинг курсини тебраниши натижасида юзага

келадиган зарар кўриш хавфидир. Шу сабабли, валюта курсларининг

баркарорлигини таъминлаш валюта риски даражасини пасайтиришнинг

зарурий шарти ҳисобланади.

1971 йилдан бошлаб, ривожланган саноат мамлакатлари валюта

курсининг сузиш режимига ўта бошлади. Бу даврда, 1973 ва 1979 йиллар

истисно қилинадиган бўлса, Японияда жорий операциялар бўйича ижобий

сальдонинг сақланиши таъминланди. Бу ҳолат Япониянинг саноатида узоқ

вақт давомида юқори даражадаги рақобатбардошликнинг сақланганлигини

кўрсатади. Йирик миқдордаги жорий операциялар профицита, ўз навбатида,

иеннинг қадрини муттасил ошишига сабаб бўлди. 1971 йилдан бошлаб 25

йил мобайнида иеннинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 360 иендан

қарийб 100 иенгача ревальвацияланди. Иен қадрининг мунтазам ошиши

кузатилсада, яқин йилларгача жорий операциялар ижобий қолдиғида ўсиш

10 Федякина Л.Н. Международные финансы. - СПб.: Питер, 2005. - 127 с.

11

Page 12: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

кузатилди. Бу эса Япониянинг рақобатбардош экспорт саноатининг янги

авлодини ишлаб чиқаришга юқори даражада мосланувчанлиги билан

изоҳланади. Ҳозирги кунда машина, усқуналар ва компьютерларнинг Япония

умумий экспортидаги салмоғи 60 фоиздан кўпроқни ташкил этади.

XX аср 60-йилларининг иккинчи ярми ва 70-йилларнинг бошларида

Европа ва Америка мамлакатларида валюта-молиявий инқирозларга жавобан

инфратузилмавий бозор институтларидан бири сифатида валюта

биржаларини ташкил этиш давлат томонидан тартибга солиш ва назорат

тизимининг асосий элементларидан бирига айланди. Валюта биржаларида

жорий экспорт-импорт операциялари, шунингдек, капиталлар ҳаракати билан

боғлиқ операциялар бўйича хорижий валютанинг олди-сотдиси амалга

оширилгани боис, инқироз ва мамлакатдаги молиявий бекарорлик шароитида

валюта биржалари фаолиятининг аҳамияти ортади. Бошқача айтганда,

валютавий беқарорлик шароитида биржа валюта бозорининг роли ошади,

аксинча ҳолатда эса, банклараро биржадан ташкари бозорнинг кучайиши юз

беради.

Молиявий инқироз шароитида аҳоли ва хўжалик субъектларининг

миллий валютага нисбатан ишончининг пасайиши оқибатида миллий пул

бирлиги сезиларли даражада кадрсизланади. Бунда марказий банкларнинг

кенг кўламли валюта интервенцияси, айниқса бу валюта биржаси оркали

амалга оширил ганда, юқори сам ара беради. Бошқача айтганда, мамлакатда

валюта биржасининг бўлиши валюта инқирозлари ва унинг салбий

оқибатларига қарши янада самарали курашиш имконини беради.

XX асрнинг 50-60 йилларида биржа валюта институтлари қатор Ғарбий

Европа давлатлари, жумладан, Франция, Германия, Бельгия, Голландия,

Люксембург ва Скандинавия мамлакатларида ташкил этилди. Шу билан бир

вақтда, валюта бозори иштирокчилари фаолиятини тартибга солувчи

қонунчилик ҳужжатларига тегишли узгартиришлар киритилди ва валюта

бозори устидан давлат назорати кучайтирилди.

12

Page 13: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Шуниси эътиборга моликки, Бреттон-Вудс келишувининг имзоланиши ва

Халқаро валюта фондининг ташкил топиши валюта захиралари

категорияларининг пайдо бўлишига, кейинчалик эса, эркин сузиш курсига

эга бўлган валюталар бозорининг вужудга келишига сабаб бўлди.

Шунингдек, Европа валюта иттифоқи ва европа валюта ҳамжамияти

фондининг ташкил топиши жаҳон валюта тизимининг икки қутбли тизимга

айланишига замин яратди.

Валюта битимлари муддати жиҳатидан валюта бозори спот (жорий) ва

муддатли валюта бозорига ажратилади. Спот бозорида томонлар хорижий

валютани зудлик билан етказиб бериш бўйича битим тузадилар. Бунда спот

битами у тузилган кундан кейин икки банк иши куни мобайнида ҳисоб-

китоблар амалга оширилишини назарда тутади. Муддатли валюта бозори

ундаги битимларнинг (валюта деривативлари) муайян баҳо ва микдор,

шунингдек, белгиланган муддатга эга бўлиши билан тавсифланади.

Валюта курсининг сузиш режимига ўтилиши билан етакчи валюталар

алмашув курслари беқарор тус олди. Бу ҳолат келажакдаги муаяйн муддатда

бажариладиган битимлар микдорининг сезиларли даражада ортиши,

шунингдек, валюта ва молиявий активлар муддатли савдосига

ихтисослашган биржаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Масалан,

Лондон халкаро молиявий фьючерелар биржаси (London International

Financial Futures Exchange), Амстердамдаги Европа опцион биржаси

(European Options Exchange), Франкфуртдаги Немис муддатли биржаси

(Deutsche Tenninboerse), Сидней фьючерс биржаси (Sydney Futures Exchange),

Австрия муддатли опцион биржаси (Oesterreichische Termin Option-sboerse)

шулар жумласидандир.

Валюта бозори иштирокчиларининг курс баркарорлигини таъминлаш ва

валюта рискини хеджирлашга бўлган талабининг ортганлигини ҳисобга олиб,

биржалар анъанавий хорижий валюталар савдосини ташкиллаштириш билан

бир қаторда, валюта деривативлари савдоларини ташкиллаштириш

13

Page 14: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

бўйича хизматлар кўламини оширди. Таҳлиллар кўрсатишича, дунёнинг

етакчи биржаларининг бешдан уч қисми (60%) (CBOT-Chicago Board of

Trade, CME-Chicago Mercantile Exchange, EURONEXT) листингида базавий

активи валюта ҳисобланган муддатли битимлар мавжуд.

Шундай қилиб, валюта бозоридаги таркибий ва сифат ўзгаришларига мос

равишда, валютавий биржа инструментлари билан боғлиқ битимларнинг

ҳажмида ўсиш кузатилган.

Бир катор мамлакатларда (Хитой, Филиппин, Коста-Рика) валюта

биржалари тажрибалари шуни кўрсатдики, валюта биржалари, биринчидан,

валюта бозори давлат томонидан етарлича қаттиқ назорат қилинадиган

шароитда ўта зарур; иккинчидан, банклараро валюта бозори билан ҳеч қачон

келишилган ҳолда фаолият юритмайди; учинчидан, миллий иқтисодиёт

ривожланишини рағбатлантириш ва барқарорлаштириш учун муҳим

инструмент ҳисобланади. Хозирда валюта бозорининг янги сегмента -

электрон биржаларнинг фаол шаклланиш жараёни юз бермокда. Бу эса,

глобаллашув биржаларга ҳам хос эканлигидан далолат беради. Бу ўринда,

биржа савдоларининг автоматлашуви, яъни "овоз бериш" тизимидан

электрон биржа савдолари тизимига ўтилишини инфратузилмавий

ўзгаришлар тенденциясини белгилаб берувчи омил сифатида эътироф этиш

мумкин. Ривожланган мамлакатларда энг машҳур ва йирик электрон биржа

валюта бозорлари қаторига Сштепех (Карринэкс), Atriax (Атриакс) ва FX

Alliance - Fxall (Форексолл) кабиларни киритиш мумкин.

Биржадан ташқари валюта бозори тузилмаси электрон тармоқлар орқали

кўп сонли бозорларга кириб бориш имконияти билан устунликка эга. Бу эса,

биржадан ташқари валюта бозорига қарши рақобатга киришиш учун

биржалар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига туртки бўлмокда.

Масалан, Осиё-Тинч океани ҳудудидаги кооперация доирасида Токио фонд

биржаси Австралия, Сингапур, Тайван, Малайзия, Гонконг, Корея, Таиланд

ва Филиппин биржалари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини тузишга

14

Page 15: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

муваффақ бўлган. Ҳосила қимматли қоғозлари савдоси бўйича биржалар

ўзларининг GLOBEX федерациясини тузган бўлиб, унинг таркибига Чикаго

товар биржаси (СМЕ), Сингапур биржаси ва француз биржаси (MATIF)

киради. Шунингдек, молиявий бозорлар интеграциялашувининг замонавий

босқичида, айниқса, Европада биржаларнинг қўшилиш ва бирлашув

жараёнларининг кучайганлигини ҳам қайд этиш ўринлидир. Бунинг ёрқин

мисоли, Euronext биржаси ҳисобланади. У ўзида Франция, Нидерландия,

Белгия ва Португалия бозорларини бирлаштиради. Бундай бирлашувлар, ўз

навбатида, алоҳида қимматли қоғозларга қўйилмалар билан боғлиқ риск

даражасини пасайтириш мақсадида турли ҳосила инструментларини

муомалага киритиш имкониятини беради. Фикримизча, валюта

биржаларининг интеграциялашуви ва пировардида жаҳон валюта биржасини

ташкил этиш орқали хорижий валюталар учун бир хил котировкаларнинг

шаклланишига эришиш валюта бозорининг халкаро савдо, капиталлар ва

кредитларнинг халкаро ҳаракатига янада самарали хизмат қилишига замин

яратади. Чунки ҳозирги пайтда товар ва хизматлар экспорти ва импорта,

шунингдек, хорижий инвестициялар бўйича конверсион операцияларга

нисбатан спекуляция мақсадидаги конверсион операциялар сезиларли

даражада юқоридир. Биргина 2006 йилда товарлар ва хизматлар экспорти

10,5 трлн. АҚШ долларини, хорижий инвестициялар ҳажми - 1800 млрд.

АҚШ доллари ва жаҳон банк тизимидаги хорижий активлар микдори - 9,7

трлн. АҚШ долларини ташкил қилган шароитда, кунлик валюта

операциялари айланмаси 2 трлн. АҚШ долларини ташкил қилган. 2007 йилга

келиб эса, бу кўрсаткич 3,2 трлн. АҚШ долларига етган .

Жаҳон валюта биржасининг шаклланиши учун эса, миллий валюта

бозорларининг иқтисодий ҳуқуқий бирлиги, бозор иштирокчиларининг бир

хиллиги (яъни кайси давлатга тегишли бўлишига қарамай жаҳон валюта

биржаси барча иштирокчиларининг ягона тизими шаклланади) ва жаҳон

валюта биржаси фаолиятини самарали ташкил қилиш учун барча

15

Page 16: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

иштирокчиларга унификациялашган "умумжаҳон" қоидаларини ишлаб

чиқилиши, жаҳон валюта биржаси ягона инфратузилмасининг таркиб

топиши асос бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, валюта бозоридаги спекуляция операциялари ҳажмини

сол иқл ар орқали чеқлаш бўйича ҳам илмий-назарий қарашлар мавжуд.

1972 йилда Ж.Тобин томонидан валюта курсининг кескин тебранишига

барҳам бериш мақсадида валютавий спот битимларига халқаро даражада

унификациялашган солиқ солиш амалиётини жорий қилиш таклиф қилинган.

Бундан кузланган мақсад, маҳаллий ва халқаро валюта бозорларида

конверсион операцияларни тақозо этувчи спот битимларининг таннархини

ошириш билан спекулянтлар фаолиятига нисбатан салбий таъсирни юзага

келтириш ҳисобланади. Чунки спот битимлари ҳажмига нисбатан Тобин

солиғини қўлланилиши, спекулянтларнинг спот битимлари ҳажмини

оширишга бўлган рағбатини пасайтиради ва валюта курсининг

барқарорлашувига олиб келади.

Тобин солиғи валюта сиёсатидаги ўзгаришларга спекулянтларнинг

реакцияси туфайли юзага келадиган тартибсизликларни камайтириш ва

халкаро молиявий ташкилотлар томонидан инструмент сифатида

фойдаланилиши натижасида глобал молиявий барқарорликни оширишга

хизмат қилса-да, у, ўз навбатида, валюта бозори ликвидлилигига нисбатан

кучли салбий таъсирни юзага келишига, шунингдек, халқаро валюта

бозорлари фаолиятини самарадорлигини пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, валюта курсидаги тебранишларни солиқларни қўллаш орқали

тартибга солиш бозор қоидаларига зид бўлиб, халқаро валюта бозорларидаги

ликвидлиликка нисбатан салбий таъсир қўрсатгани боис мақсадга мувофиқ

саналмайди.

1970-йилларга қадар валюта курслари "товарли ёндашув" асосида

аниқланиб қелинди. Яъни бунда миллий валютага бўлган талаб асосан

16

Page 17: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

товарлар бозорида вужудга қелиши эътироф этилди. Товарлар

экспортининг ошиши миллий валютага бўлган талабнинг ошишига, импорт

ҳажмидаги ўсиш эса, миллий валютага бўлган талабнинг пасайишига олиб

қелади. Шунга мувофиқ тарзда, савдо балансининг ижобий қолдиғига

эришган давлатларда миллий валюта кадрининг ортиши, салбий қолдиққа эга

бўлган давлатларда эса, аксинча, валюта қадрининг пасайиши қузатилиши

лозим. Бу ёндашувнинг танқидга учраши сабабларидан бири валюта

операциялари ҳажмининг товар ва хизматлар бозорига нисбатан сезиларли

даражада юқорилиги ҳисобланади.

Эътироф этиш жоизки, Россия рубли алмашув курсининг Россиянинг

энг йирик ташки савдо ҳамкорлари миллий валюталарининг номинал

алмашув курсига нисбатан ошиш тенденцияси сақланиб турибди.

Россия Марказий банкининг амалдаги методологиясига мувофиқ,

хорижий валюталарга нисбатан рублнинг реал самарали курсини

ҳисоблашда Россиянинг асосий ташки савдо ҳамкорлари бўлган

мамлакатларнинг валюталари ҳисобга олинади (бунда мамлакат ташқи

савдо айланмасининг умумий ҳажмида хорижий ҳамкор давлатнинг

улуши 0,5 фоиздан кам бўлмаслиги керак). 2005 йилда бундай

мамлакатларнинг сони 34 тани (уларнинг улуши Россия умумий ташки

савдоси айланмасининг 86 фоизини ташкил қилади) ташкил қилган

бўлса, 2006 йилда уларнинг сони 35 тага (уларнинг улуши Россия

умумий ташқи савдоси айланмасининг 87 фоизни ташкил қилди) етди.

Рублнинг реал самарали курсини ҳисоблашда инобатга олинадиган

кўпгина мамлакатларнинг валюталари Россиянинг ташки савдосида 4

фоиздан камроқ салмоқни эгаллайдиган давлатларнинг валюталаридир.

Рублнинг реал самарали курсини ҳисоблашда инобатга олинадиган ва

салмоғи 4 фоиздан ошган 7 та мамлакатга Германия, Белоруссия,

Украина, Хитой, Италия, Голландия ва АҚШ киради. Россиянинг

17

Page 18: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

умумий ташки савдо айланмасида уларнинг умумий улуши 2005 йилда

50,2 фоизни, 2006 йилда эса, 51,3 фоизни ташкил қилади11

. Россиянинг асосий

еттита савдо ҳамкорларининг валюталарига нисбатан реал курс индексининг

динамикаси рублнинг хорижий валюталарга нисбатан умумий кўрсаткичидан

юқоридир. Таҳлил қилинган мазкур давр мобайнида рублнинг реал самарали

алмашув курси 26,7 фоизга, Россиянинг еттита асосий савдо ҳамкорларининг

валюталарига нисбатан эса - 32,4 фоизга ошган. Демак, реал самарали курсга

кўра, Россияда ишлаб чиқарилган товарлар мазкур мамлакатларникига

нисбатан ўзининг нарх сиёсати нуқтаи-назаридан рақобатбардошлигини

сезиларли даражада йўқотган.

www.cbr.ru11

сайти ва Россия Федерацияси Давлат статистика кўмитаси расмий бюллетенлари

маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

18

Page 19: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

2-боб. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида валюта

рискини бошқаришнинг замонавий ҳолати

2.1. Тижорат банклари валюта операциялари ва уларнинг риск

даражаси

Узбекистон Республикаси тижорат банклари томоидан амалга

оширилаётган валюта операцияларининг 90 фоиздан ортиқ қисми жорий

валюта операцияларига тўғри келади.

Узбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида" ги

қонунига мувофиқ, жорий валюта операцияларига куйидагилар киради:

*ташқи савдо, бошқа жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан

хизматлар кўрсатилиши муносабати билан, шунингдек одатдаги қисқа

муддатли банк ва кредит механизмлари ишлаши муносабати билан тўланиши

зарур барча тўловлар;

*фоизлар ва бошқа даромадлар кўринишида, шу жумладан банк

омонатлари, кредитлар ҳамда лизинг бўйича олинадиган фоизлар ва бошка

даромадлар шаклида, шунингдек бошка инвестициялардан олинадиган соф

даромад шаклида тўланиши зарур тўловлар;

*кредитларни, карзларни узиш учун ёки тўғридан-тўғри инвестициялар

амортизацияси учун мақбул суммаларни тўлаш;

Савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмалари:

*иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, алиментлар тўлаш;

*ходимларни Узбекистон Республикасидан ташкарига хизмат сафарига

юбориш билан боғлиқ харажатларни тўлаш;

*таълим ва даволаниш учун ҳақ тўлаш;

*Узбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатия ва

бошка ваколатхоналари, шунингдек Узбекистон Республикасининг

давлатлараро ёки ҳукуматлараро ташкилотлар хузуридаги доимий

ваколатхоналари таъминоти учун ҳақ тўлаш;

19

Page 20: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

*нотариал ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ тўловлар, шунингдек

бундай ҳаракатларни амалга ошириш ва ишларни судларда кўриш муносабати

билан давлат божи тўлаш;

*суд, арбитражнинг қарорлари асосида пул маблағлари тўлаш;

*халқаро конференцияларда, спорт ва маданий тадбирларда, кўргазмалар

ва ярмаркаларда иштирок этганлик учун тўловлар;

*дафн қилиш билан боғлиқ тўловлар;

*муаллифлик ҳақини тўлаш, патент божларини тўлаш;

*халқаро нотижорат ташкилотларига бадаллар.

2.1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси АТИБ "Ипотекабанк"нинг спот

Операциялари ¹²

Спот

операцияларининг

самарадорлик

кўрсаткичлари

31.12.2010 й. 31.12.2011 й. 31.12.2012 й. 2012 йилда 2010

йилга нисбатан

ўзгариши

Спот

операцияларидан

олинган фойда

суммаси, млн. сўм

16001 13091 19775 123,5 %

Спот

операцияларидан

кўрилган зарар

суммаси, млн. сўм

3148 2080 5499 160,9%

Спот

операцияларидан

кўрилган

зарарларнинг

банкнинг фоизсиз

харажатлари

ҳажмидаги салмоғи,

%

38,5 21,3 36,4 -2,1 ф.п.

2.1-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2010-2012 йилларда Ипотека

банкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари миқдорининг юқори

суръатда ўсганлиги (60,9 %) салбий ҳолат ҳисобланади ва банкнинг

молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.

Ипотека банкнинг спот операцияларидан олган фойдаси микдорини 2012

йилда 2010 йилга нисбатан юқори суръатда ўсганлиги ижобий ҳолат

ҳисобланади.

12 АТИБ "Ипотекабанк"нинг баланс маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

20

Page 21: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Шунингдек, жадвал маълумотларидан кўринадики, 2010 йилда Ипотека

банкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари микдорининг банк фоизсиз

харажатларининг умумий ҳажмидаги салмоғи 15,1 фоизли пунктга ошган. Бу

эса, салбий ҳолат ҳисобланади ва банкнинг очиқ валюта позицияларини ўз

вақтида қисқартира олмаганлиги билан изоҳланади.

Агар спот операцияларидан олинган даромадларнинг мутлоқ сўммаси

кўрсаткичи таҳлил қилинган давр мобайнида ўсиш тенденциясига эга бўлса,

бу ҳолат спот операцияларининг даромадлилиги нуқтаи-назаридан ижобий

ҳолат ҳисобланади.

Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали OAT "Агробанк" нинг спот

операциялари ва у нинг риск даражасига баҳо берамиз.

2.2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ОАТ "Агробанк" спот операциялари ¹³

Спот операцияларининг 31.12.2010 й. 31.12.2011 й. 31.12.2012 й. 2012 йилда 2010

самарадорлик йилга нисбатан

курсаткичлари узгариши

Спот операцияларидан

олинган фойда суммаси,

млн. сўм

4383 3218 3719 84,8 %

Спот операцияларидан

курилган зарар суммаси,

млн. сўм

2054 1348 1553 75,6 %

Спот операцияларидан

курилган зарарларнинг

банкнинг фоизсиз

харажатлари ҳажмидаги

салмоғи, %

46,8 7,0 6,8 - 40,0 ф.п.

2.2-жадвал маълумотларидан куринадики, Агробанкда спот

операцияларидан олинган даромадларнинг микдори 2012 йилда 2010 йилга

нисбатан 15,2 фоизли пунктга камайган (100%-84,8% = 15,2 ф.п.). Бу эса,

юқори даражадаги камайиш суръати бўлиб, Агробанкнинг молиявий

ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.

2.2-жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил қилинган давр

13 ОАТ "Агробанк"нинг баланс маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

21

Page 22: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

мобайнида Агробанкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари микдори

юқори даражада камайган. Бу эса, ижобий ҳолат ҳисобланади ва банкни очиқ

валюта позицияларини яхши бошқараётганлигидан далолат беради.

Шунингдек, 2012 йилда Агробанк фоизсиз харажатларининг умумий

ҳажмида спот операцияларидан кўрилган зарарлар салмоғининг юқори

суръатда пасайганлиги ҳам ижобий ҳолат ҳисобланади.

Тижорат банкларининг оборот кассасидаги нақд хорижий валюталарнинг

қолдиғи ва банкнинг хорижий банклардаги "Ностро" вакиллик ҳисоб

рақамларининг қолдиғининг ўзгариши валюта риски билан боғлиқ бўлган

молиявий йўқотишларга таъсир қилувчи муҳим омиллардан саналади.

Узбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришнинг замонавий

босқичида миллий валюта бозорида олди-сотди объекти вазифасини АҚШ

доллари бажараётганлиги, хўжалик юритувчи субъектлар хорижий

валютадаги захираларининг 80 фоиздан ортиқ қисмини АҚШ долларида

шаклланганлиги, мамлакатимиз тижорат банклари томонидан чет эл

валютасида берилган кредитларнинг 63 фоиздан ортиқ қисмини (2012

йилнинг 1 январ ҳолатига) АҚШ долларида берилганлиги14

Узбекистон

Республикаси Марказий банки хорижий валюталардаги захираларининг

диверсификация даражасини оширишга тўсқинлик қилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютавий своп ва Голд своп

операциялари оркали миллий валюта бозоридаги хорижий валюталар

таклифига реал тарзда таъсир этиши мумкин. Чунки, биринчидан,

Узбекистон олтин қазиб чиқарувчи ва сотувчи 10 етакчи давлатдан бири

ҳисобланади, бу эса Марказий банк активларининг сезиларли қисмини

олтинда шакллантириш имконини беради; иккинчидан, Марказий банк своп

операцияларини амалга ошириш учун техник ва молиявий имкониятларга

эга; учинчидан, ички валюта бозоридаги операцияларнинг 90 фоизидан ортиқ

қисми республика валюта биржасида амалга оширилади, бу эса, Марказий

14 Узбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ҳисобланди.

22

Page 23: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

банкка хорижий валюталарга бўлган талабнинг ўзгаришини доимий

тарзда самарали мониторинг қилиш имконини беради.

Олтинни халқаро олтин бозорларида (асосан Лондон ва Цюрих

бозорларида) қулай бозор баҳоларида сотиш малакали мутахассисларнинг

мавжуд бўлишини тақозо этади, мабодо, республикамиз Марказий банкида

бундай кадрларнинг, яъни олтин савдоси билан шугулланувчи кадрларнинг

етишмаслиги муаммоси мавжуд бўлса, у ҳолда Голд своп операцияларини

халқаро ҳисоб-китоблар банки орқали амалга ошириш мумкин. Ҳалқаро

ҳисоб-китоблар банки марказий банкларга валюталар ва олтиндаги

захираларни своп шарти бўйича жойлаштириш, депозит-ссуда

операцияларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатади.

Узбекистан Республикаси Марказий банки томонидан тижорат

банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан 2005 йилнинг 31

августидан бошлаб қуйидаги чекловлар ўрнатилди:

1. Тижорат банкининг битта валютадаги очиқ валюта позициясининг

микдори унинг регулятив капиталининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги

лозим.

2. Тижорат банкининг барча валюталардаги якуний нетто валюта

позициясининг микдори унинг регулятив капиталининг 20 фоизидан ошиб

кетмаслиги лозим15

.

Тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан белгиланган

мазкур чекловларнинг меъёрий даражасини турли давлатларда бир-биридан

кескин фарқланмаслигининг сабаби шундаки, тижорат банкларининг очиқ

валюта позицияларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган

методиканинг муаллифлари бўлиб халқаро Базель қўмитасининг экспертлари

ҳисобланади. Республикамиз банк амалиётида қўлланилаётган

15 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 610 - сонли

"Очик валюта позицияларини юритиш қоидаларини тасдикдаш тўғрисида"ги қарори. - Тошкент: УзР МБ, 2005.

23

Page 24: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

чекловларнинг меъёрий даражаси билан Ғарбий Европа мамлакатларида

қўлланилаётган чекловларнинг меъёрий даражаларида яқинлик мавжуд.

Миллий валюта курсининг истеъмол товарларининг баҳосига нисбатан

юзага келиши мумкин бўлган салбий таъсирига барҳам бериш марказий

банкларнинг валюта сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди. Бунинг боиси

шундаки, инфляция ва валюта курси ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд.

Одатда, миллий валюта курсининг пасайиши келгусида инфляциянинг

ўсишига олиб келади. Инфляцион тазйиқ фоиз ставкаларининг ўсиши билан

сусайиши мумкин, аммо фоиз ставкаларининг ошиши инвестицион ва

истеъмолчи талабининг пасайишига олиб келиши мумкин. Агар миллий

валютанинг қадрсизланиши хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция

портфелининг ўзгариши натижаси бўлса, у ҳолда, бундай қадрсизланиш

юқори даражадаги инфляцияни юзага келтириши мумкин. Бундай шароитда

фоиз ставкаларининг ўсишини таъминлаш инфляцияни жиловлашнинг

оқилона йўли ҳисобланади. Агар миллий валютанинг қадрсизланиши ташқи

савдо шартларининг ўзгариши оқибати бўлса, у ҳолда фоиз ставкалари

пасайтирилиши л озим. Чунки бундай шароитда соф экспорт ва умумий талаб

қисқаради.

Узбекистан Республикаси Президенти И. А. Каримов

таъкидлаганларидек, "экспорт қилинадиган маҳсулотларимиз таркибини ва

умуман, ташки савдо айланмасини янада диверсификация қилиш долзарб

масала бўлиб қолмокда". Кейинги вақтда, жаҳон бозорида нарҳи кескин

тушиб кетган хом ашё ресурсларини экпорт қилиш амалиётидан имкон қадар

тезроқ қутулиб, тайёр рақобатдош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва

маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар георафиясини яняада

кенгайтиришимиз керак". 16

16 Каримов И.А. Асосий вазифамиз-Ватанимиз таракқиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. -

Тошкент:Узбекистон, 2010. - Б.64.

24

Page 25: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

2003-2007 йилларда сўмнинг япон иенига нисбатан қадрсизланиш

суръатининг паст бўлганлиги куйидаги сабаблар билан изоҳланади:

- сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиш суръатининг мазкур

давр мобайнида пасайиш суръатига эга бўлганлиги (2005 йилда сўмнинг

долларга нисбатан қадрсизланиш суръати 11,5 фоизни ташкил этган бўлса,

2007 йилда ушбу кўрсаткич 4,0 фоизни ташкил қилди);

- 2003-2007 йиллар мобайнида иеннинг АҚШ долларига нисбатан

курсининг барқарор бўлганлиги (2005 йил декабр ойи сўнггида 1 АҚШ

доллари 118,64 иенни ташкил қилган бўлса, 2007 йилнинг 27 декабр ҳолатига

ушбу кўрсаткич 114,64 иенни ташкил қилди).

2005 йилда сўм АҚШ долларига нисбатан 11,5 фоизга кадрсизланди. Бу

эса, хорижий валюталарда олинган халқаро инвестицион кредитларни тўлаш

билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар микдорининг кўпайиш суръатига эга

бўлганлиги билан изоҳланади.

2005 йилнинг якуни бўйича сўм номинал алмашув курсининг бошқа

етакчи валюталарга нисбатан динамикаси қуйидагича бўлди: сўм Буюк

Британия фунт стерлингига нисбатан 1,5 фоизга кадрсизланди, еврога

нисбатан 1,8 фоизга, Япония иенига нисбатан эса 1,3 фоизга кадрсизланди . 17

Сум номинал алмашув курсининг фунт стерлинг, евро ва иенга нисбатан паст

суръатларда қадрсизланиши АҚШ долларининг жаҳон бозорларидаги

мавқеининг 2005 йилда бошка етакчи валюталарга нисбатан

мустаҳкамланганлиги билан изоҳланади. Масалан, 2005 йил январ ойининг

бошида АҚШ долларининг 1 еврога нисбатан номинал алмашув курси 1,3246

долларни ташкил қилган бўлса, декабр ойининг сўнггида бу кўрсаткич 1,1856

долларни ташкил қилди. Шундай ҳолатни Япония иенининг алмашув курси

бўйича ҳам кузатиш мумкин. 2005 йилнинг январ ойининг бошида 1 АҚШ

17 Экономика Узбекистана. Информационно-аналитический обзор. - Ташкент: ЮСАИД: ЦСЭИ, 2006.

- С. 37-38.

25

Page 26: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

доллари 103,94 иенга тенг бўлган бўлса, декабр ойида бу кўрсаткич

118,64 иенни ташкил қилди18

.

2005 йилнинг якуни бўйича сўм номинал алмашув курсининг Россия

рублига нисбатан қадрсизланиши 8,6 фоизни ташкил қилди. Бу эса, 2005

йилда АҚШ доллари курсининг рублга нисбатан 3,7 фоизга ошганлиги билан

изоҳланади. Бунинг асосий сабаби нефтни экспорт қилиш натижасида АҚШ

долларида олинган тушумлар суммасининг ўсиш суръатига эга бўл ган л иги

д ир.

Етакчи хорижий валюталар номинал алмашув курсларига маълум даврий

оралиқларда кескин тебранишлар хос бўлиб, у аввало, мазкур валюталарнинг

эркин сузиш режимига эга эканлиги билан изоҳланади. Эркин сузиш

режимида эса, Марказий банк - эмитент валюта курсининг маълум ҳолати

учун жавоб бермайди. Бунинг устига, халкаро валюта бозорларидаги спот

операцияларнинг асосий қисми захира валюталарда амалга оширилади. Спот

операцияларида муддат қисқа бўлганлиги сабабли (2 иш куни) сугурта

элементларини қўллаб бўлмайди. Бу эса, захира валюталар билан амалга

ошириладиган операцияларнинг риск даражасини янада оширади.

Узбекистан Республикаси шароитида сўмнинг реал алмашув курси унинг

номинал алмашув курсига Караганда товарларнинг рақобатбардошлигига

кучли таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки,

биринчидан, сўмнинг реал алмашув курси импорт баҳоларига асосланади, бу

эса, импорт қилинаётган товарлар баҳосининг пасайиши натижасида

мамлакатда ишлаб чикарилаётган товарлар рақобатбардошлигининг кескин

пасайишига сабаб бўлиши мумкин; иккинчидан, мамлакатимиз экспорти

ҳажмида хом-ашё ресурслари экспорти сезиларли даражада юқори салмоқни

эгаллайди. Масалан, 2006 йилда Узбекистан Республикаси экспортидан

олинган тушумларнинг умумий

18 IMF «International Financial Statistics» бюллетени (December, 2007. - Washington, D.C. 20431.

- P. 4) маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

26

Page 27: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

ҳажмида хомашё ресурслари экспортидан олинган тушумларнинг

салмоғи 43,2 фоизни ташкил қилди . Шу сабабли, товарларнинг

рақобатбардошлик даражаси импорт товарлар билан рақобатлашадиган

товарларни ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари учун муҳимдир.

2001 йилнинг январ ойидан 2003 йилнинг январ ойигача бўлган даврда

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан номинал алмашув курси

пасайиш тенденциясига эга бўлган. Ушбу тенденциянинг юзага келиши,

асосан, инфляция даражасининг юқорилиги ва мамлакатнинг ташқи қарзини

қайтариш бўйича амалга оширилаётган тўловлар микдорининг катта

эканлиги билан изоҳланади. Россияда 2001 йилда инфляциянинг йиллик

даражаси 21,5 фоизни, ташқи қарз бўйича тўловларнинг ҳақиқатдаги

миқцори ЯИМга нисбатан 5,8 фоизни ташкил этди. 2004 йилдан бошлаб

олтин-валюта захираларининг юқори суръатларда ўсиши, инфляция

даражасининг пасайиши рубл номинал алмашув курсининг ўсиш

тенденциясини юзага келишига имкон яратди. Чунончи, 2004 йилда

инфляциянинг йиллик даражаси 11,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2005 йилда

10,9 фоизни ташкил этди. 2005 йилда олтин-валюта захиралари ҳажмининг

2004 йилга нисбатан ўсиши 280 фоизни ташкил этди .

2001 йилнинг март ойидан 2003 йилнинг март ойига қадар сўмнинг АҚШ

долларига ва Россия рублига нисбатан реал алмашув курси баркарор бўлди.

Бу эса, мазкур давр мобайнида Узбекистан ва Россиянинг ташки савдо

айланмасидаги товарлар баҳоларининг ўсиш суръатларида сезиларли

фарқларнинг юзага келмаганлиги билан изоҳланади.

2003 йилнинг охиридан бошлаб сўмнинг АҚШ долларига нисбатан реал

алмашув курсининг унинг еврога нисбатан реал алмашув курсига якинлашиб

бориши юз берди. 2005 йилга келиб бу тенденция янада кучайди. Бунинг сабаби

19 Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2006 год. Госкомстат

Узбекистана, 2007. -С. 27. 20

"Бюллетень банковской статистики Центрального банка России" маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

27

Page 28: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

шундаки, 2005 йилда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан реал алмашув

курсининг ревальвация даражаси билан еврога нисбатан ревальвация

даражаси ўртасидаги фарқ сезиларли даражада қисқарди. Чунончи, 2005

йилда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан реал алмашув курсининг

ревальвация даражаси 0,13 фоизни, еврога нисбатан реал алмашув курсининг

ревальвация даражаси эса 0,91 фоизни ташкил қилди .

Хорижий давлатларда валюталарнинг реал алмашув курслари

динамикасига хос бўлган тенденцияларни баҳолаш мақсадида бир қатор

мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганамиз. Масалан, Россия

Федерациясида сўнгги йилларда миллий валюта - рубл реал самарали

курсининг ошиши кузатилмоқдаки, бунинг натижасида мамлакат

корхоналарининг экспорт салоҳиятига нисбатан салбий таъсир юзага

келмокда. Чунончи, 2003 йилдан 2006 йилнинг августигача бўлган даврда

рубл реал самарали курсининг ошиши 29,7 фоизга тенг бўлиб, бу кўрсаткич

2005 йилда юқори даражада, яъни 10,5 фоизга ошди. 2006 йилнинг июн ойига

келиб, рублнинг реал самарали курси 1997 йилдаги инқирозгача бўлган

даражага етди. 2003-2006 йиллар мобайнида рус рублининг АҚШ долларига

нисбатан реал алмашув курси 56,7 фоизга ўсди. Шунга қарамасдан, 1998

йилдаги АҚШ долларига нисбатан рублнинг девальвацияси икки мартага

ошди, инқирозгача бўлган даврдаги валюта «йўлакчаси» 6,7 фоизга ошди.

Мазкур тенденциялар иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини

таъминлаш нуқтаи-назаридан хатарли ҳисобланади. Фикримизнинг исботи

тариқасида Россия иқтисодиётининг ўсиш суръатларига эътибор қаратамиз.

Агар 1997 йилда иқтисодий ўсиш суръати 1,4 фоизни ташкил этган бўлса,

1998 йилда рублнинг АҚШ долларига нисбатан 46,8 фоизга девальвация

қилиниши натижасида 1999 йилдаги иқтисодий ўсиш суръати Россияда 6,4

фоизни, 2000 йилда эса, 10 фоизни ташкил этди.

21

Экономика Узбекистана. Информационно-аналитический обзор. - Ташкент: ЮСАИД: ЦСЭИ, 2006.

- С. 38.

28

Page 29: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

2.2. Муддатли валюта битимлари

бозоридаги операцияларнинг амалдаги ҳолати

Ўзбекистон Республикасининг муддатли валюта битимлари бозорида

фақатгина форвард валюта операциялари мавжуд. Валюта опционлари ва

валюта фьючерслари билан амалга ошириладиган валюта операциялари

мавжуд эмас.

Форвард валюта битимлари тижорат банклари билан ташки савдо

шартномасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида

тузилмокда.

Қуйидаги жадвал маълумотлари орқали тижорат банклари ва хўжаик

юритувчи субъектлар ўртаасида амалга оширилаётган форвард

валюта операцияларининг амалдаги ҳолатига баҳо берамиз.

2.3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки ниш форвард

операциялари 23

, фоизда

2010 й.

2011 й.

2012 й. 2012 йилда 2010

йилга нисбатан

ўзгариши, ф.п.

1. Форвард

шартномалари бўйича

валюталарни сотиб

олиш операциялари,

млн. сўм

73,7

69,4

63,1

-10,6

2. Форвард

шартномалари бўйича

валюталарни сотиш

операциялари, млн.

сўм

26,3

30,6

36,9

10,6

Форвард

операциялари-жами 100,0 100,0 100,0 X

22 «Бюллетень банковской статистики Центрального банка России» нашрининг

маълумотлари (М.:Прайм-ТАСС, 2006) маълумотлари асосида муаллиф томонидан умумлаштирилди.

23 ТИФ Миллий банкининг баланс маълумотлари асосида муаллиф томонидан

ҳисобланди.

29

Page 30: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

2.3-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2010-2012 йиллардла ТИФ

Миллий банки томонидан тузилган форвард шартномаларининг умумий

қийматида АҚШ долларини сотиб олиш бўйича тузилган форвард

шартномаларининг салмоғи юқори бўлган. Бу эса, халқаро кредитларни

кайтарилиши муносабати билан Миллий банкда катта микдорда доллардаги

қисқа валюта позициясининг юзага келганлиги билан изоҳланади. Миллий

банк форвард шартномалари орқали АҚШ долларидаги қисқа валюта

позициясини қисқартиришга мажбур бўлмокда.

Шунингдек, таҳлил қилинган давр моабйнида Миллий банк

томонидан тузилган форвард шартномаларининг умумий қийматида АҚШ

долларини сотиш бўйича тузилган форвард шартномаларининг салмоғи ўсиш

тенденциясига эга бўлган. Бу эса, ижобий ҳолат ҳисобланади ва Миллий

банкнинг форвард операциялари бўйича валюта позициясини

мувозанатлаштиришга хизмат қилади.

Тижорат банкларининг валюта операцияларига таъсир кўрсатувчи муҳим

омиллардан бири сўмнинг номинал алмашув курсини ўзгариши ҳисобланади.

Тижорат банкларининг фаолиятидаги валюта риски муаммосини баҳолаш

валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларни таҳлил қилишни

тақозо этади. Бунинг боиси шундаки, мазкур молиявий йўқотишларнинг

таҳлили валюта риски муаммосининг тижорат банкларининг молиявий

ҳолатига таъсирини аниқлаш имконини беради.

Республикамиз тижорат банкларининг балансида валюта риски билан

боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларнинг ҳақиқатдаги сўммаси 55302-«Спот

битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар» ҳисобрақамида

ва 55306-«Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлари бўйича

хорижий валюталарда кўрилган зарарлар» ҳисобрақамида ҳисобга олинади.

30

Page 31: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Мамлакатимиз тижорат банкларининг валюта риски билан боғлиқ бўлган

эҳтимолий йўқотишлар сўммаси 22802-«Форвард шартномаси бўйича

ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар» ҳисоб рақамида, 22806-

«Опционлар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар»,

22810-«Фьючерслар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган

зарарлар», 22811-«Своплар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган

зарарлар» ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.

2010-2012 йилларда республикамизнинг йирик тижорат банкларида

форвард валюта шартномалари сўммасининг юқори суръатларда ўсиши

кузатилган. Форвард операцияларининг ҳар иккала шакли бўйича деярли бир

хил ўсиш суръатларига эришишга муваффақ бўлинган. Бу эса, Милилй

банкда форвард операцияларини ривожланиб бораётганлигидан далолат

беради.

Айни вақтда, йирик банкларнинг раҳбарияти форвард валюта

операцияларидан банк фаолиятидаги валюта риски муаммосини ҳал қилишда

фойдаланмаётганлигини кўриш мумкин. Форвард шартномаалри бўйича

валюталарни сотиб олиш сўммаси билан форвард шартномалари бўйича

валюталарни сотиш сўммаси ўртасида сезиларли фарқнинг мавжудлиги

фикримизнинг далилидир.

Форвард курси спот курсидан устама ёки дисконт сўммасига фарқ

қилади. Агар битим валютаси бўйича кредитларнинг фоиз ставкаси

баҳоловчи валютадаги депозитларнинг фоиз ставкасидан кичик бўлса,

олинган натижа устама ҳисобланади ва бунда форвард курси спот курсидан

юқори бўлади. Аксинча, битим валютасидаги кредитларнинг фоиз ставкаси

баҳоловчи валютадаги депозитларнинг фоиз ставкасидан катта бўлса олинган

натижа дисконт ҳисобланади, бунда форвард курси спот курсидан паст

бўлади.

Форвард операциялари валюта захираларини валюта рискидан ҳимоя

қилиш мақсадида қўлланилади.

31

Page 32: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Форвард операциялари дастлаб экспортёрларнинг сотилган товарлар учун

кутилаётган экспорт тушумини валюта рискидан ҳимоя қилиш мақсадида

юзага келди. Кейинчалик тижорат банклари ўртасидаги муносабатларда ҳам

форвард операцияларидан фойдаланиш кучайди. Шуниси характерлики,

форвард операцияларидан спекулятив мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Чунки, биринчидан, форвард операцияларини амалга ошириш учун валюта

маблағларининг мавжуд бўлиши шарт эмас; иккинчидан, форвард

шартномалари нисбатан узоқ муддатга тузилади; учинчидан форвард

курсининг даражаси кўпроқ фоиз ставкаларенинг ўзгаришига боғлиқ.

Муддатли валюта бозоридаги чекловлар юқори даражадаги рисклардан

ҳимояланиш мақсадида ўрнатилади, бироқ Марказий банк лимитлар

белгилаш, зарур ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ва бошқа банк назорати

чораларирни қўллаш орқали рискни бошқариш имкониятига эга.

Фикримизча, хўжалик субъектларининг хорижий валютадаги пул

маблағларини валюта рискидан ҳимоялаш мақсадида ҳосила молиявий

инстуменлари бўйича тижорат банклари билан эркин битим тузиш

имкониятига эга бўлиши муддатли валюта бозорининг тўлақонли

шаклланишига замин яратади.

Таъкидлаш лозимки, бозор муносабатлари тараққий этган давлатларда

иқтисодиётни барқарор ривожлантириш муаммоси маълум маънода

муддатли валюта бозорлари орқали ҳал этилади. Муддатли валюта бозори

актив ва пассивларни самарали бошқаришга хизмат қилишнинг аҳамияти

шундаки, биринчидан, хеджирлаш тизими хўжалик субъектларини

келажакдаги молиявий ва савдо билан боғлиқ рисклардан халос этади,

шунингдек,уларнинг молиявий баркарорлигини таъминлайди; иккинчидан,

спекуляция капиталнинг кириб келишини рағбатлантириш ҳисобига

муддатли ва спот бозорининг ликвидлилигини оширишга имкон беради;

32

Page 33: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

учинчидан, муддатли валюта бозорида фойда оилш учун катта

миқдордаги молиявий маблағларнинг бўлиши талаб этилмайди.

2008 йилнинг 3 августидан бошлаб Марказий банк Бошқарувининг 2008

йил 28 июндаги 15/1-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон

Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга

ошириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг кучга кириши Марказий банк ва

тижорат банклари учун валютавий своп операциялари оркали валюта

позициясини тартибга солиш имконини юзага келтирди. Мазкур Низомга

мувофиқ, Марказий банк ва ваколатли банклар ўртасидаги, шунингдек,

ваколатли бакларнинг ўзаро валютавий своп операциялари Узбекистан

Республикаси валюта биржасининг савдо тизимида тузилади ва бажарилади

Бу, бир томондан, валютавий своп операциялари бўйича

мажбуриятларнинг кафолатланганлик даражасини оширса, иккинчи

томондан, банкларнинг ўзаро эркин своп битимини тузиш имкониятини

чеклаб қўяди. Фикримизча, ваколатли банклар ўртасидаги валютавий своп

операцияларининг, нафакат валюта биржасида, балки банлараро биржадан

ташқари валюта бозорида ҳам эркинамалга оширилиши мақсадга мувофиқ

саналади. Чунки, валютавий свопнинг фақатгина валюта биржасининг савдо

тизимида амалга оширилиши операциянинг тезкорлигига нисбатан салбий

таъсирни юзага келтириши мумкин. Ваҳоланки, валютавий своп банкларда

лаҳзалик ликвидлиликни таъминлаш инстирументларидан биридир. Айни

пайтда, тижорат банкларининг валюта биржасида муддатли валюта

инструментлари билан савдо қилиш имконияти сақланиб қолади.

Шунингдек, Марказий банк Узбекистан ҳукуматига, унинг хорижий

инвестициялар ва халқаро кредитлар бўйича берган кафилликлари бўйича

мажбуриятларини бажаришда, Голд своп операциялари оркали амалий ёрдам

кўрсатиши мумкин. Яъни, Марказий банк ҳукуматнинг хорижий валютадаги

тўловлари учун зарур бўлган микдордаги тушумни олиш имконини

берадиган микдордаги олтинни спот шарти бўйича сотади.

33

Page 34: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Хорижий валютада олинган тушумни эса Ҳукуматга беради. Ундан кейин

эса, Марказий банк билан Ҳукумат ўртасида тузилган тўлов шартномасининг

муддатидан келиб чиққан ҳолда, Марказий банк хорижий банк билан

форвард валюта шартномасини тузади. Форвард шартномасининг муддати

тугаши билан Узбекистон Республикаси Марказий банки Ҳукуматдан

олинган хорижий валютадаги тушум ҳисобидан олтинни форвард курси

бўйича сотиб олади.

ТТТу ўринда валютавий своп операцияларини қўллаш шартига аниқлик

киритишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Чунки марказий банклар

ички валюта бозорида ва халкаро молия бозорларида валютавий своп

операцияларини амалга оширадилар. Узбекистон Марказий банки эса фақат

халкаро молия бозорларида своп операцияларини амалга ошира олади.

Бунинг сабаби шундаки, мамлакатимизда ҳозирга қадар муддатли форвард

шартномалари бозори шаклланмаган. Бу эса, мамлакатимизнинг ички валюта

бозорида форвард операцияларини амалга ошириш имконини бермайди.

34

Page 35: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

З-боб. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг валюта

рискини бошқариш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари

3.1. Тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини

такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар

Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида Тижорат банкларининг

валюта рискини бошкариш амалиётини такомиллаштириш билан боғлиқ

бўлган бир канча муаммоларлар мавжуд. Жумладан Республикамизда

конверсион операцияларнинг 94 фоизга яқин қисмини сўмни АҚШ долларига

конвертация қилиш операцияларининг ҳиссасига тўгри келаётганлиги

конверсион жараёнларда иштирок этаётган хўжалик юритувчи

субъектларнинг трансацион чиқимлари микдорининг ошишига олиб

келмокда. Бунинг сабаби шундаки, ҳар қандай хорижий валютани сўмга

сотиб олиш учун олдин субъектнинг сўмдаги маблағлари долларга

конвертация қилиниши ва ундан кейин доллардаги маблағга бошқа хорижий

валюта сотиб олиниши керак. Натижада валюта савдосида иштирок этувчи

субъектларнинг трансакцион чиқимларининг кўпайиши юз бермокда.

Муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлиги 2011 йилнинг 1 январ

ҳолатидаги маълумотларга кўра, Узбекистан Республикаси ички валюта

бозорида амалга оширилаётган конверсион операцияларнинг 90 фоиздан

ортиқ қисми Республика Валюта Биржасида амалга оширилмокда. Бу эса,

муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлигидан далолат беради.

Муддатли валюта бозориининг ривожланиши нафакат жорий спот

бозорининг ликвидлилиги ва ундаги айланманинг юкорилигига, балки

мамлакат валютавий қонунчилигида мазкур бозор амал қилишининг ҳуқуқий

асослари қай даражада батафсил ва мустаҳкам акс эттирилганлигига ҳам

боғлиқ.

Узбекистан Республикаси "Валютани тартибга солиш тўгрисидаги"

Қонунининг (янги таҳрири 2003 йил 11 декабрда қабул қилинди) 9-моддасига

35

Page 36: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

мувофиқ чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий

воситалар бўйича операциялар:

- ваколатли банклар томонидан ўзаро ёки чет эл банклари билан

чекловларсиз, очиқ валюта мавқеи лимити доирасида;

- агар шартнома тузиш жорий халқаро операцияларни ўтказиш билан

боғлиқ бўлса, банкларнинг мижозлари томонидан ваколатли банклар орқали

амалга оширилади.

Бундан кўринадики, банклар ўз мижозлари билан муддатли валюта

битимлари ҳисобланган ҳосила молиявий инстирументлари бўйича

операцияларни жорий халқаро операцияларга дойр шартномалар мавжуд

бўлган шароитдагина амалга ошириш мумкин. Бу ҳолат банклар ва мижозлар

ўртасида хорижий валютани олди-сотди қилишга дойр муддатли валюта

битимларининг бевосита банкларда амалга оширилишини чеклаб қўяди.

Валюта бозорининг асосий иштирокчилари бўлган тижорат банкларининг

валюта операцияларидан оладиган даромадлари даражасининг нисбатан паст

эканлиги ва кўрилаётган зарарлари микдорининг сезиларли даражада юқори

эканлиги.

2010-2012 йилларда Ипотека банкнинг спот операцияларидан кўрган

зарарлари микдорининг юқори суръатда ўсганлиги салбий ҳолат ҳисобланади

ва банкнинг молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.

Аммо унинг спот операцияларидан олган фойдаси микдорини 2012 йилда

2010 йилга нисбатан юқори суръатда ўсганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади.

2012 йилда Ипотекабанкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари

микдорининг банк фоизсиз харажатларининг умумий ҳажмидаги салмоги

15,1 фоизли пунктга ошган. Бу эса, салбий ҳолат ҳисобланади ва банкнинг

очиқ валюта позицияларини ўз вақтида қисқартира олмаганлиги билан

изоҳланади.

Агробанкда спот операцияларидан олинган даромадларнинг микдори

2012 йилда 2010 йилга нисбатан сезиларли даражада камайганлиги банкнинг

36

Page 37: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Мазкур

даврда Агробанкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари миқдори

юқори даражада камайганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади

OAT "Қишлоқ қурилиш банк"да спот операцияларидан олинган фойда ва

кўрилган зарарнинг миқдори жуда кичиклиги унинг валюта операцияларини

ривожланмаганлиги билан изоҳланади. Аммо 2012 йилда спот

операциларидан кўрилган зарарлар микдорининг 2010 йилга нисбатан

сезиларли даражада камайганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади.

Тижорат банклари фаолиятидаги валюта рискининг даражасини баҳолаш

валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларни таҳлил қилишни

тақозо этади, чунки мазкур молиявий йўқотишларнинг таҳлили валюта риски

муаммосининг тижорат банкларининг молиявий ҳолатига таъсирини

аниқлаш имконини беради.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, ТИФ Миллий банкида 2010-2012

йилларда валюта риски билан боғлиқ бўлган молиявий йўқотишларнинг

асосий қисми спот операцияларидан кўрилган зарарларнинг ҳиссасига тўғри

келди. Бу эса, фикримизча, спот операциялари республикамиз тижорат

банклари валюта операцияларининг асосий тури ҳисобланади, уларнинг

жами валюта операциялари ҳажмидаги салмоғи 90 фоиздан ошади,

мамлакатимизда муддатли валюта операциялари бозори ҳозирги даврда

шаклланиш босқичида, шу сабабли, тижорат банкларининг муддатли валюта

операцияларининг ривожланиш даражаси паст.

3.2. Тижорат банкларининг валюта рискини бошқариш амалиётини

такомиллаштириш истиқболлари

Битирув малакавий ишини амалга ошириш жараёнида республикамиз

тижорат банкларининг валюта рискини бошкариш амалиётини

такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий

тавсиялардан фойдаландик:

37

Page 38: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

→ Миллий валюта бозори иштирокчиларининг конверсион операциялар

жараёнида юзага келадиган транакцион чиқимлари миқдорини камайтириш

мақсадида сўмни еврога ва бошқа етакчи валюталарга конвертация қилиш

операцияларининг ҳажмини ошириш лозим.

Бунинг учун Республика валюта биржасида АҚШ доллари ва евродан

бошқа етакчи хорижий валюталарда ҳам буюртмаларни қабул қилишга

рухсат бериш лозим.

→ Муддатли валюта битимлари бозорини ривожлантириш максадида,

биринчидан, жорий валюта бозирининг ликвидлилигини ошириш лозим.

Жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш республикамизда

муддатли валюта бозорини тўлақонли шакллантиришнинг дастлабки зарурий

шартларидан бири бўлибгина қолмасдан, уни ривожлантиришнинг асосий

йўналишларидан бири этиб белгиланиши лозим. Республикамиз жорий

валюта бозори ликвидлилигини ошириш учун Узбекистан Республикаси

Марказий банки валютавий своп ва голд-своп операцияларидан фаол

фойдаланиши лозим. Чунки жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида

банк тизими ликвидлилигини таъминлаш биринчи галда ҳал этилиши лозим

бўлган масалага айланади. Зеро мазкур инқирознинг асосий сабабларидан

бири - бу банклар ликвидлилигини, яъни тўлов қобилиятининг заифлиги

билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги танглик, содда

қилиб айтганда, пул маблагларининг етишмаслиги билан изохданади.24

Шунингдек, ликвидлилик муаммоларини бартараф этиш максадида МДҲ

доирасида ҳам аъзо мамлакатлар марказий банкларини миллий валюта

алмашув курсининг кескин тебранишларига карши интервенцион фаолият

учун зарур хорижий валюталар билан таъминлашга хизмат қилувчи икки

томонлама своп келишувлари механизми шакллантирилишига эришиш

лозим. Бунинг амалий аҳамияти шундаки, биринчидан, аъзо мамлакатлар

24 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф

этишнинг йўллари ва чоралари. - Тошкент: Ўзбекистон, 2009. -Б.8.

38

Page 39: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

жорий валюта бозорининг ликвидлилиги ошади; иккинчидан, монетар

сиёсат мустақиллигига путур етмайди.

Иккинчидан, ушбу йўналишда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари

ассоциациясига (ASEAN) аъзо давлатлар марказий банкларнинг своп

келишувлари тажрибаларидан фойдаланиш муҳим амалий аҳамият касб

этади. ASEAN своп келишувлари 1977 йилда шакллантирилган бўлиб,

вақтинчаликхалқаро ликвидлилик муаммоси вужудга келганда талабгор

далолатни қисқа муддатли даврий ораликда своп келишуви орқали АҚШ

долларида зарурий маблағ билан таъминлашни кўзда тутади. Своп

келишувлари 1, 2 ёки 3 ойлик муддатга тузилиши ва бир маротоба максимум

3 ой муддатга янгиланиши мумкин.

2000 йилнинг май ойида Таиланднинг Чианг Май шаҳрида ASEAN + 3

(Япония, Хитой ва Корея) молия вазирлари учрашувида Шарқий Осиёда

амалдаги своп келишувлари имкониятларини янада кенгайтиришга

қаратилган минтақавий молиявий механизмни ташкил этишда асос солиниб,

у "Чианг Май ташаббуси" (ЧМТ) номини олди.

ASEAN +3 молия вазирларининг 2005 йилнинг май ойидаги йигилишида

ЧМТнинг самарадорилигини ошириш мақсадида жамоавий қарор кабул

қилиш механизмини жорий этиш, своп битими ҳажмини сезиларли даражада

ошириш каби чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди. Натижада

ASEAN своп келишуви доирасидаги маблаглар суммаси 1 млрд. АҚШ

долларидан 2 млрд. АҚШ долларига оширилди. Биргина 2006 йилнинг

февраль ойи ҳолатига Хитой, Индонезия, Япония, Корея, Малайзия,

Филиппин, Сингапур ва Таиланд ўртасидаги икки томонлама своп

келишувларининг ялпи суммаси 71,5 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. 25

Бундан ташқари, жаҳон молиявий инқирози шароитида ликвидлилик

муаммоларини юмшатиш мақсадида 2008 йилнинг 29 октябрида

25 Sayuri Shirai. Financial and Monetary Cooperation in East Asia // Policy And Governance Working

Paper Series No. 106.2006.-P.43.

39

Page 40: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

АКШ Федерал заҳира тизими томонидан Бразиля, Корея, Мексика ва

Сингапур давлатлари марказий банклари билан ўзаро своп келишувлари

йўлга қўйилди. Мазкур своп битимлари бозор муносабатлари қарор топаётган

тўрт мамлакатда валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш ва

ликвидлиликни ошириш мақсадида своп линиялари бўйича 30 млрд. АКД1

доллари микдоридаги маблағларнинг ажратилишини кўзда тутади.26

Демак, бундан кўринадики, МДҲ давлатлари марказий банклари

томонидан ўзаро своп келишувлари механизмининг шакллантирилиши

минтақада миллий валюталар алмашув курси барқарорлигини таҳминлашга

хизмат қилади. Бу эса минтакада валюта бозорларида баркарорлик ва

ликвидлиликни таъминлаш нуқтаи назаридан ижобий ҳолдир.

Учинчидан, муддатли валюта битимларининг биржа бозорини

ривожлантириш йўлида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолардан бири -

рискни бошқариш тизимини такомиллаштиришдир.

Ҳозирги кунда республикамиз биржа валюта бозори амалиётида

мажбуриятларнинг бажарилмаслиги риски пул маблагларини олдиндан 100

фоиз депонентлаш тартиби билан бартараф этилмоқда. Бироқ мавжуд тизим

савдо битимлари бўйича мажбуриятлар бажарилмаслиги рискини тўлиқ

бартараф этиш имконини бермайди. Бунинг сабаби шундаки, муддатли

валюта бозорида битимлар бўйича мажбуриятлар келажакдаги муайян

муддатлар амалга оширилишини тақазо этади. Муддатли валюта

битимларига эса 100 фоиз олдиндан депонентлаш талабини қўллаб бўлмайди.

Чунки муддатли валюта битими валюта курси бўйича муайян позицияни

эгаллаш мақсадида тузилади.

→ Республика валюта биржасининг клиринг марказини ташкил этиш

лозим.

Айни пайтда, Узбекистан Республикаси валюта биржаси (УзР ВБ)

ўзининг клиринг марказига эга эмас. Битимларда томонлар сифатида банклар

26 АҚШ ФЗТ маълумотлари.

40

Page 41: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

ва валюта биржаси иштирок этади. Бироқ валюта биржаси Низомида унга

уз ҳисобидан хорижий валюта сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқи берилмаган.

"Узбекистан Республикаси банклари томонидан валютавий своп

операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ,

своп операциялари учун ҳам Т О ҳисоб-китоб кодидан фойдаланиш белгилаб

қўйилган бўлса-да, битимда белгиланган муддатда форворт курс бўйича

валюта маблағларининг қайта алмашинуви юз бериши учун маблагларни

савдо тизимига киритиш талаб этилади. Бу эса своп битимининг иккинчи

қисми бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслик риски юқори эканлигидан

далолат беради. Бу ҳолат УзР ВБда рискни қоплаш фондига эга бўлган

Клиринг марказини ташкил этиш заруратини оширади. Чунончи клиринг

маркази биржа савдолари якунлари бўйича юзага келадиган мажбуриятлар ва

талабларни мувофиқлаштириш, уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини

таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, УзР ВБнинг клиринг

марказига эга бўлиши, рискни бошкариш тизимини такомиллаштириш,

қолаверса, фьючерс ва опционлар бўйича ҳам операцияларни

ривожлантириш имконини беради. Зеро, клиринг маркази томонидан ҳар бир

ваколатли банк учун индивидуал лимитлар белгиланади, шунингдек, фьючер

учун вариация ва депозит маржалари, позициянинг кундалик кайта

баҳоланиши амалга оширилади.

ЎзР ВБда Клиринг маркази нотижорат ташкилоти ёки тижорат банки

мақомига эга бўлган ташкилот сифатида шакллантирилиши мумкин. Клиринг

маркази нотижорат ташкилоти ёки тижорат банки мақомига эга бўлган

ташкилот сифатида шакллантирилиши мумкин. Клиринг марказининг

тижорат банки сифатида ташкил этилиши валюта биржасидаги конверсион

операцияларнинг жадал суръатларда амалга оширилишига хизмат қилади.

Чунки тижоарт банки ҳисобланган клиринг маркази тўлов тизимига бевосита

уланган бўлади. Ҳозирги кунда Узбекистан Республикасида валюта

биржасидаги валюта битимлари бўйича ҳисоб-китоблар биржанинг Марказий

41

Page 42: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

банк Ҳисоб-китоб касса марказидаги ҳисобрақами орқали амалга

оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Европанинг қатор давлатларида, хусусан, Франция,

Белгия, Германия, Португалия, Нидерландия, Ирландияда Марказий

контрагентлар - Клиринг ташкилотлари тижорат банки шаклида ташкил

қилинган.

Бу борада Россия биржа валюта бозори амалиёти, хусусан, Москва

банклараро валюта биржаси тажрибаларини изчил ўрганиш ўрганиш ва

умумлаштириш уларни миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда

республикамиз биржа валюта бозори амалиётида қўллаш нуқтаи назаридан

амалий аҳамият касб этади.

Москва банклараро валюта биржаси (МБВБ) гуруҳининг таркибида

бўлган Миллий клиринг маркази (МКМ) тижорат банки мақомига эга, яъни

Марказий банкнинг лицензиясини олган. Миллий клиринг маркази биржа

валюта бозорида тузиладиган барча битимларнинг доимий иштирокчиси

ҳисобланади. Бошқачароқ айтганда, савдо тизимида барча битимлар МКМ

оркали тузилади. Савдо иштирокчилари томонидан буюртмалар МБВБ савдо

тизимига киритилади. Савдо тизими, ўз навбатида, буюртмаларни рўйхатга

олади, уларга хос ракам бириктиради ва навбатини белгилайди.

Параметрлари бир-бирига мое келган буюртмалар рўйхати МКМга

юборилади. МКМ эса мазкур буюртмаларнинг эгалари бўлган дилерлар

билан битим тузади. Бунда шуни эътироф этиш жоизки, савдо тизимида икки

буюртма бир-бирига параметри жиҳатдан мое келсагина битим тузадилар.

МБВБда рискни бошкариш тизими МКМ оркали амалга оширилади.

Хусусан, МКМ савдо иштирокчиларига индивидуал лимитлар белгилаш,

клиринг тизимини ташкил этиш, рискни тартибга солиш бўйича махсус

ваколатларга эга. Агар МБВБ савдо сессияларида тузилган битим бўйича

томонлардан бири ўз мажбуриятини масъулиятсизларча бажармаса, МКМ

иккинчи томон олдидаги мажбуриятини қоплаш учун манба қидиришига

42

Page 43: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

тўғри келади. Айни пайтда, бу муаммо Россия биржа валюта

бозори амалиётида қўшимча сессия ўтказиш орқали ҳал этилмоқда.

Бу сессияда МКМнинг мажбуриятини бажармаган томон олдидаги

талабини Марказий банк сотиб олади, яъни мажбурият Марказий банк

томонидан қопланади. Мажбуриятини бажармаган томон эса Марказий

банкка савдо тизимида тузилган битим бўйича тўловларни, албатта, пенялар

билан бирга ўтказиши лозим. Лекин Марказий банк МКМ мажбуриятини

бажаришининг бирдан-бир манбаи эмас, балки мажбуриятларнинг

бажарилмаслик риски МКМнинг рискни қоплаш фонди, шунингдек, унинг

бошка банклар кердит линиялари, Марказий банк кредит аукционидан

фойдаланиб жалб қилган маблағлари ҳисобидан ҳам бартараф этилиши

мумкин.

Шунингдек, валютавий своп операциялари чет эл валютасини харид

қилиш ва сотиш бўйича сессиялар билан бир пайтда амалга оширилади.

Валютавий своп операциялари бўйича ҳам 100 фоиз олдиндан депонентлаш

тартиби мавжуд эмас. Валютавий своп ва свот операцияларининг битта

сессияда утиши, спот операцияси натижасида очилган позицияни своп

ёрдамида ёпиш имконини беради ва бу ваколатли банкларга очиқ валюта

позициясини тартибга солишда кулайлик яратади.

Республикамизда муддатли валюта бозори инструментлари учун етарлича

ҳуқуқий базанинг шаклланишига монанд тарзда биржа валюта бозорида

рискни бошкариш тизимини шакллантирш лозим. Бошқачароқ айтганда,

дилерларга индивидуал лимитлар белгилаш ва унга асос бўладиган мезонлар

мажмуини ишлаб чиқиш, лимитдан ошадиган буюртмалар бўйича олдиндан

депонентлаш талабларини жорий қилиш, қўшимча сессиялар ўтказиш

кабилар талаб этилади.

→ Республикамиз тижорат банкларининг спот операциялари ва муддатли

валюта операцияларидан олаётган даромадларининг барқарорлигига эришиш

мақсадида, биринчидан, ҳар бир иш кунининг сўнггида спот ва форвард

43

Page 44: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

операциялари бўйича очиқ валюта позицияларини қисқартириш зарур;

иккинчидан, импорт шартномалари бўйича тўлов мажбурияти бўлган

корхоналар билан тузиладиган форвард шартномалари суммасини ошириш

лозим;

→ Тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга ошириш

жараёнида юзага келадиган валюта рисклари даражасини пасайтириш

мақсадида банкларнинг очиқ валюта позицияларини тартибга солишни

такомиллаштириш лозим. Республикамиз банкларининг хорижий

валюталарда депозитлар қабул қилиш имкониятининг чекланганлиги,

тижорат банкларида хорижий валюталарда эмиссия қилинган қимматли

қоғозларнинг мавжуд эмаслиги каби муаммоларнинг мавжудлигидан келиб

чиққан ҳолда, банкларнинг очиқ валюта позициясини қисқартириш

мақсадида валютавий своп ва ҳисобли форвард операцияларидан

фойдаланиш мақсадга мувофикдир.

44

Page 45: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Хулоса

Битирув малакавий иши ёзиш жараёнида қуйидаги хулосаларни

шакллантирдик:

1. Валюта бозори хусусидаги хориж ва узбек иқтисодчи олимларининг

қарашларига таянган ҳолда, валюта бозорини, фикримизча, чет эл валютаси

(шунингдек, хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари ва қимматли қоғозлар)

билан олди-сотди, кредит-депозит ва инвестицион операцияларни амалга

оширишда юзага келадиган иқтисодий ва ташкилий муносабатлар мажмуи

сифатида талқин қилиш мақсадга мувофикдир.

2. 2010-2012 йилларда Ипотека банкнинг спот операцияларидан кўрган

зарарлари микдорининг юқори суръатда усганлиги унинг молиявий ҳолатига

нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Аммо Ипотека банкнинг спот

операцияларидан олган фойдаси микдорини 2012 йилда 2010 йилга нисбатан

юқори суръатда усганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади.

3. Агробанкда спот операцияларидан олинган даромадларнинг

микдорини 2012 йилда 2010 йилга нисбатан сезиларли даражада

камайганлиги унинг молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага

келтиради. Лекин таҳлил қилинган давр мобайнида Агробанкнинг спот

операцияларидан кўрган зарарлари миқдори юқори даражада камайганлиги

ижобий ҳолат ҳисобланади ва банкни очиқ валюта позицияларини яхши

бошкараётганлигидан далолат беради.

4. Тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан

белгиланган чекловларнинг меъёрий даражасини турли давлатларда бир-

биридан кескин фарқланмаслигининг сабаби шундаки, тижорат

банкларининг очиқ валюта позицияларини тартибга солиш мақсадида ишлаб

чиқилган методиканинг муаллифлари бўлиб халқаро Базель қўмитасининг

экспертлари ҳисобланади.

5. 2010-2012 йиллардла ТИФ Миллий банки томонидан тузилган

форвард шартномаларининг умумий қийматида АҚШ долларини сотиб олиш

45

Page 46: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

бўйича тузилган форвард шартномаларининг салмоғининг юқори

бўлганлиги халқаро кредитларни қайтарилиши муносабати билан Миллий

банкда катта микдорда доллардаги қисқа валюта позициясининг юзага

келганлиги билан изоҳланади.

6. Узбекистан Республикасида валюта бозорини ривожлантириш билан

боғлиқ бўлган қуйидаги муаммоларнинг мавжудлигини аниқладик:

→ Республикамизда конверсион операцияларнинг 94 фоизга яқин

қисмини сўмни АҚШ долларига конвертация қилиш операцияларининг

ҳиссасига тўғри келаётганлиги конверсион жараёнларда иштирок этаётган

хўжалик юритувчи субъектларнинг трансацион чиқимлари миқдорининг

ошишига олиб келмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ҳар қандай хорижий

валютани сўмга сотиб олиш учун олдин субъектнинг сўмдаги маблағлари

долларга конвертация килиниши ва ундан кейин доллардаги маблағга бошқа

хорижий валюта сотиб олиниши керак. Натижада валюта савдосида иштирок

этувчи субъектларнинг трансакцион чиқимларининг кўпайиши юз бермоқда.

→ Муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлиги.

2011 йилнинг 1 январ ҳолатидаги маълумотларга кўра, Узбекистан

Республикаси ички валюта бозорида амалга оширилаётган конверсион

операцияларнинг 90 фоиздан ортиқ қисми Республика Валюта Биржасида

амалга оширилмокда. Бу эса, муддатли валюта бозорининг

ривожланмаганлигидан далолат беради.

Муддатли валюта бозориининг ривожланиши нафакат жорий слот

бозорининг ликвидлилиги ва ундаги айланманинг юқорилигига, балки

мамлакат валютавий қонунчилигида мазкур бозор амал қилишининг ҳуқуқий

асослари қай даражада батафсил ва мустаҳкам акс эттирилганлигига ҳам

боғлиқ.

Узбекистан Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисидаги"

Қонунининг (янги таҳрири 2003 йил 11 декабрда қобул қилинди) 9-моддасига

46

Page 47: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

мувофиқ чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий

воситалар бўйича операциялар:

- ваколатли банклар томонидан ўзаро ёки чет эл банклари билан

чекловларсиз, очиқ валюта мавқеи лимити доирасида;

- агар шартнома тузиш жорий халқаро операцияларни ўтказиш билан

боғлиқ бўлса, банкларнинг мижозлари томонидан ваколатли банклар орқали

амалга оширилади.

Бундан кўринадики, банклар ўз мижозлари билан муддатли валюта

битимлари ҳисобланган ҳосила молиявий инстирументлари бўйича

операцияларни жорий халқаро операцияларга доир шартномалар мавжуд

бўлган шароитдагина амалга ошириш мумкин. Бу ҳолат банклар ва мижозлар

ўртасида хорижий валютани олди-сотди қилишга доир муддатли валюта

битимларининг бевосита банкларда амалга оширилишини чеклаб қўяди.

→ Валюта бозорининг асосий иштирокчилари бўлган тижорат

банкларининг валюта операцияларидан оладиган даромадлари даражасининг

нисбатан паст эканлиги ва кўрилаётган зарарлари микдорининг сезиларли

даражада юқори эканлиги.

Республикамизда валюта бозорини ривожлантиришга каратилган

қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чикдик:

1. Миллий валюта бозори иштирокчиларининг конверсион операциялар

жараёнида юзага келадиган транакцион чиқимлари микдорини камайтириш

мақсадида сўмни еврога ва бошқа етакчи валюталарга конвертация қилиш

операцияларининг ҳажмини ошириш л озим.

2. Муддатли валюта битимлари бозорини ривожлантириш мақсадида,

биринчидан, жорий валюта бозирининг ликвидлилигини ошириш лозим.

Жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш республикамизда

муддатли валюта бозорини тўлақонли шакллантиришнинг дастлабки зарурий

шартларидан бири бўлибгина қолмасдан, уни ривожлантиришнинг асосий

йўналишларидан бири этиб белгиланиши лозим.

47

Page 48: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

3. Республика валюта биржасининг клиринг марказини ташкил этиш

лозим.

4. Республикамиз тижорат банкларининг спот операциялари ва муддатли

валюта операцияларидан олаётган даромадларининг барқарорлигига эришиш

мақсадида, биринчидан, ҳар бир иш кунининг сўнггида спот ва форвард

операциялари бўйича очиқ валюта позицияларини қисқартириш зарур;

иккинчидан, импорт шартномалари бўйича тўлов мажбурияти бўлган

корхоналар билан тузиладиган форвард шартномалари суммасини ошириш

лозим;

5. Тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга ошириш

жараёнида юзага келадиган валюта рисклари даражасини пасайтириш

мақсадида банкларнинг очиқ валюта позицияларини тартибга солишни

такомиллаштириш лозим.

48

Page 49: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Узбекистон Республикаси

қонунлари

1. Узбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш

тўғрисида" ги (янги таҳрири) Қонуни. Узбекистон Республикаси молиявий

қонунлари. I - 3. - Тошкент: Узбекистон, 2004. - Б. 23-47.

2. Узбекистон Республикасининг "Узбекистон Республикасининг

Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни. 1995 йил 21 декабр. Узбекистон банк

тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари

тўплами. - Тошкент: Узбекистон, 2003. - Б. 7-29.

3. Узбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти

тўғрисида"ги Қонуни. 1996 йил 25 апрел. Узбекистон банк тизимини ислоҳ

қилиш ва эркинлаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари тўплами. -

Тошкент: Узбекистон, 2003. -Б. 30-46.

Узбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва

карорлари 4. Узбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5

августдаги ПҚ-147-сонли "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул

тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида" ги Қарори.

Узбекистон Республикаси молиявий қонунлари. 1-11 . Тошкент: ГНПП

"Картография", 2005. -Б. 19-28.

5. Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-

726 - сонли "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблагларини

банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори.

Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. - Тошкент, 2007.-№45

(285).-Б. 21-23.

6. Узбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада

ривожлантириш ва бўш пул маблагларини банк айланмасига жалб этиш чора-

тадбирлари тўғрисида»ги Қарори. 2007 йил 7 ноябрь, ПҚ-726.

49

Page 50: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Накд пул маблағларини

жалб қилиш ва унга бўлган эҳтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. 2008 йил 27 март №ПҚ-822.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг омонатларини

жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш

тўғрисида»ги Қарори. 2008 йил 31 октябрь №ПҚ- 991.

9. Узбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори

корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора- тадбирлари

тўғрисида»ги Фармони. 2008 йил 18 ноябрь, №ПФ-4053.

10. Узбекистон Республикаси Президентининг «Фукароларнинг

Узбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш

кафолатларини таъминлашга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги

Фармони. 2008 йил 28 ноябрь, №ПФ-4057.

11. Узбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал

сектори корхоналарини қўллаб-қуватлаш, уларнинг барқарор ишлашини

таьминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури

тўғрисида»ги Фармони. 2008 йил 28 ноябрь, №ПФ-4058.

12. «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш ҳамда

ўзлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» Узбекистон

Республикаси Президентининг Қарори 24.07.2008 й.

13. Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-

1166-сонли "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини

молиялаштиришга йўналтирилган узоқ муддатли кредитлари улушини

кўпайтиришни рагбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар

тўгрисида"ги Қарори.

14. Узбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги

"Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва унинг

инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўгрисида"ги

Қарори.

50

Page 51: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги

1325-сонли "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб

тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида" ги Қарори.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги

ПҚ-1438-сонли "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада

ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг

кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

17. Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4

февралдаги 63-сонли "Пул-кредит кўрсаткичларини тартибга солиш

механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори.

Узбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича

қонунчилик ҳужжатлари тўплами. - Тошкент: Узбекистон, 2003. - Б. 178—

179.

18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28

июлдаги 160-сонли "Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини

ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари

19. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз

тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат

қилади. - Тошкент: Узбекистон, 2011. - 48 б.

20. И.А.Каримов. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. - Тошкент: Узбекистон, 2010.-80 6.

21.И.А.Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. - Т.: Узбекистон,

2009. - 56 б.

22. И.А.Каримов. Энг асосий мезон - хаёт ҳақиқатини акс эттириш. -Т.:

Узбекистон, 2009. -24 б.

51

Page 52: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

23. И. А. Каримов. Мамлакатни модернизация қилиш ва

иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. -Т.: Узбекистон, 2008.

-368 б.

24. И.А. Каримов. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.: Маънавият,

2008.-176 6.

25. Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва

молиявий баркарорлик тўғрисида. - Тошкент: Узбекистон, 2005.- 528 б.

Махсус адабиёт

26. Баринов Э.А. Рынки: валютные и ценных бумаг. - М.: Экзамен, 2001.

-608 с.

27. Бобакулов Т.И. Миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш:

муаммолар ва ечимлар. - Тошкент: Fan va texnologiya, 2007. - 184 б.

28. Газибеков Д.Г. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. -

Тошкент: Молия, 2003. - 332 б.

29. Душаев Б.М. Монетарная политика: - Ташкент: Iqtisod-Moliya, 2005. -

120 с.

30. Ершов М.В. Валютно-финансовые механизмы в современном мире:

кризисный опыт конца 90-х. - М.: Экономика, 2000. - 319 с.

31. Жумаев Н.Х., Кудайбергенов Ж.Ш. Международные финансовые

отношения. Валютный курс и пути их регулирования. -Ташкент: Iqtisod-

Moliya, 2006. - 132 с.

32. Казимагомедов А.А., Ильясов СМ. Организация денежно-

кредитного регулирования. - М.: Финансы и статистика, 2001. - 272 с.

33. Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые

отношения: 2-е изд., перераб. и допол. -М.: Финансы и статистика, 2002. -

608 с.

34. Крашенинников В.М. Валютное регулирование в системе

52

Page 53: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

государственного управления экономикой: - М.: Экономика, 2003. - 399 с.

35. Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с англ.

- М.: Гелиос АРВ, 1999. - 352 с.

36. Милтон Фридмен. Если бы деньги заговорили... . Пер. с англ. - М.:

Дело, 1999.-160 с.

37. Милтон Фридмен. Основы монетаризма. - М.: ТЕИС, 2002.-175 с.

38. Маслюков Ю.Д. Распад мировой долларовой системы: ближайшие

перспективы. - М.: Н.Е. Чернышова, 2001. -384 с.

39. Моисеев СР. Международные валютно-кредитные отношения. - М.:

Дело и сервис, 2003. - 576 с.

40. Муллажанов Ф.М. Узбекистан Республикаси банк тизими. -

Тошкент: Узбекистан, 2001. - 296 б.

41. Наговицин А.Г. Валютная политика. / РАН Институт

внешнеэкономических исследований. - М.: Экзамен, 2000. - 512 с.

42. Платонова И. Валютное регулирование в современной мировой

экономике. - М.: МФА,999. - 256 с.

43. Селигмен Б. Основные течения современной экономической мысли.

Пер. с англ. - М.: Прогресс, 1968. - 520 с.

44. Бажан А.И. Денежно-кредитная политика: неудачное заимствование

западной модели // Банковское дело. - Москва, 2003. - №6. - С. 2-7.

45. Бобакулов Т.И. Актуальные вопросы взаимосвязи платежного

баланса и валютного курса // Актуальные проблемы современной науки. -

Москва, 2003. - №4 (13). - С. 61-62.

46. Бобакулов Т.И. Актуальные вопросы совершенствования механизма

использования инструментов монетарной политики // Экономика и финансы.

- Москва, 2007. - №8. - С. 29-31.

47. Варьяш И.Ю. Управление операционными рисками Центробанка //

Банковское дело. - Москва, 2003. - №9. - С. 28-31.

53

Page 54: ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ КРЕДИТ ИКТИСОД …el.tfi.uz/images/Usmanova_BMI_uz_6cdb5.pdf · олишидан далолат беради. Ваҳоланки,

48. Гурвич Е. Бюджетная и монетарная политика в условиях нестабильной

внешней конъюнктуры // Вопросы экономики. - Москва, 2006. -№3.-С. 7.

49. Джумов A.M. Золотовалютные резервы России // ЭКО. -Новосибирск,

2007. - №7. - С. 167.

50. Ершов М.В. Об использовании рубля в международных расчетах и его

конвертируемости // Деньги и кредит. - Москва, 2006. - №6. - С. 37-40.

51. Ерохина Ю.В. Российская экономика и монетарная теория // Бизнес и

банки. - Москва, 2007. - №34 (870). - С. 1-4.

Интернет сайтлар

52. http://www.review.uz/

53. http://www.uba.uz/

54. http://www.cbu.uz/

55. http://www.gov.uz/

56. http://www.imf.org

57. http://www.bahkir.ru

54